← Назад
Решение #100118 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
30
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| моддаси ва | 1811 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 189 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 211 | — | law | |
| бандлари ва | 228 | — | law | |
| амда | 1811 | — | law | |
| ни ЖК | 168 | — | law | |
| асоссиз равишда ЖК | 189 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| амда суд мажлисида ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 189 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| онуннинг | 4 | — | law | |
| ЖКнинг | 2 | — | law | |
| ЖПКнинг | 454 | — | law | |
| ЖПКнинг | 2 | — | law | |
| ЖПК | 22 | — | law | |
| ЖПКнинг | 462 | — | law | |
| ЖПКнинг | 23 | — | law | |
| ЖПКнинг | 463 | — | law | |
| ЖКнинг | 9 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| ЖПКнинг | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 511 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1
Апелляция инстанциясида
маърузачи: судья М.Мирзохидов
Биринчи инстанция судининг
судьяси Д.Турсунов
АЖРИМИ
2024 йил декабрь ойининг 17 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси, ўз биносида,
очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Мирзохидов, ҳайъат
судьялари: Н.Касимова ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибида, судья
катта ёрдамчиси С.Сулаймоновнинг котиблигида, тарафлардан –
прокурор Ш.Шомирзаев, судланган Ф.И.О. ва унинг ҳимоячиси адвокат
Д.Убайдуллаев, жабрланувчи А.Хамидуллаев ва унинг ҳимоячиси –
адвокат З.Расулов ва фуқаровий даъвогарнинг вакили С.Самиковларнинг
иштирокида, Ф.И.О.га оид 1-1006-2407/821-сонли жиноят иши бўйича
Чилонзор туман прокурори ўринбосари томонидан келтирилган
апелляция протести, судланган Ф.И.О.нинг адвокати Д.Убайдуллаев ва
жабрланувчи А.Хамидуллаевнинг адвокати З.Расулов томонидан
келтирилган
апелляция
шикоятлари
асосида
кўриб
чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
11 октябрдаги ҳукми билан;
1981 йил 19 мартда Самарқанд вилоятида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, “Т-В-Х
Electro Group” ва “Thunderstorm Electro-Group”
МЧЖ раҳбари, оилали, уч нафар фарзандлари
бор, муқаддам; жиноят ишлари бўйича
Каттақўрғон туман судининг 28.08.2008
йилдаги
ҳукмига
кўра
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми
“а” банди билан иш ҳақининг 20 фоизини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинланган, жазони ўтаган, судланганлик
ҳолати
тугалланган,
Тошкент
шаҳри,
Чилонзор тумани, Фидокор МФЙ, 16-мавзе,
9-уй, 48-хонадонда рўйхатда турувчи, иш
бўйича сиртдан “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 6 майда
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
227-моддаси тартибида ушланган, 11.10.2024
йилда “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида
тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилган Ф.И.О.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди,
19211-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари,
228-моддаси 3-қисми, 243-моддаси ва 1811-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноят аломатлари (жиноят таркиби) бўлмаганлиги ва жиноий
ҳодиса юз бермаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК
83-моддасининг 1 ва 2-бандларига асосан оқланиб, реабилитация
қилинган ҳамда жиноят ишининг унга оид шу қисмлари тугатилган.
Ф.И.О.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
189-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
62-моддасига асосан уни ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил
6 майдан 11 октябрь кунига қадар) ҳар бир кунини ахлоқ тузатиш ишлари
жазосининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан
чегириб, унга иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 8 ой 11 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинланган.
Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини
назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўтаттириш
белгиланган.
Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган
кундан ҳисобланиши белгиланиб, унга Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 46-моддаси 4-қисми талаблари тушунтирилган.
Жазони ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИО ФМБ
зиммасига юклатилган.
Ф.И.О.га нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт
чорасига ўзгартирилиб, суд мажлиси залининг ўзида дарҳол қамоқдан
озод қилинган.
Ф.И.О.га нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида
тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг
бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддасига асосан, тергов
органининг 07.08.2024 йилдаги қарори билан ёзма далил деб эътироф
этилиб, жиноят иши ҳужжатларига илова қилинган “Thunderstorm
Electro-Group” МЧЖ ва “Toshkent viloyati Maxsus Montaj Qurilish” МЧЖ
ўртасида тузилган шартнома ва ҳисоб-фактуралар, шунингдек,
“Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ билан “Lider-Cabel Group” МЧЖ
ўртасида тузилган шартномалар ва ҳисоб-фактуралар, ҳукм қонуний
кучга киргандан сўнг, жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун
қолдирилган.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, тергов органининг 27.05.2024
йилдаги Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Фидокор” МФЙ, 16-мавзе,
9-уй, 48-хонадонни (кадастр рақами: 10:03:04:01:01:5008:0001:048),
Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, “Матонат” МФЙ, Ц-5 мавзеси, 34-уй,
23-хонадонни (кадастр рақами: 10:07:01:01:02:5005:0001:023) ҳамда
Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, “Шарқ” МФЙ, Шарқ кўчаси, 96б-уйни
(кадастр рақами: 11:20:01:11:02:1425) хатлаш ҳақидаги қарори бекор
қилиниб, мазкур кўчмас мулк объектлари қонуний эгаларининг
тасарруфида қолдириш белгиланган.
Суднинг ҳукмига кўра, Ф.И.О. “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ
директори лавозимида ишлаб келиб, нодавлат тижорат ташкилотининг
мансабдор шахси бўлгани ҳолда Тошкент вилояти, Зангиота тумани,
Қатортол Марказ Шох кўчаси, 129-уй манзили бўйича фаолият олиб
борувчи “Lider-Cabel Group” МЧЖ билан “Thunderstorm Electro-Group”
МЧЖ ўртасида 04.04.2022 йилда тузилган 18-сонли шартномага мувофиқ,
бир қатор ҳисоб фактураларга асосан жами 4.612.726.599,66 сўмлик
кабель ва бошқа турдаги электр жиҳозлари маҳсулотларини ўз
зиммасига тўлиқ қабул қилиб олиб, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 09.08.1996 йилдаги “Бюджет билан ҳисоб-китоблар
учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПФ-1504-сонли Фармони, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.1999 йилдаги “Истеъмол
товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 125-сонли Қарори, Вазирлар
Маҳкамасининг 22.06.2001 йилдаги “Нақд пул эмиссиясини қисқартириш
ва тижорат банкларининг жавобгарлигини мустаҳкамлашнинг қўшимча
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
264-сонли
Қарори,
Вазирлар
Маҳкамасининг 05.08.2002 йилдаги “Пул маблағларини банкдан ташқари
муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 280сонли Қарорининг 8-банди, Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2011 йилдаги
“Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг
қўлланилишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги 306-сонли Қарори талабига зид равишда,
“Thunderstorm Electro-Group” МЧЖнинг омбори мавжуд бўлмаса-да,
жамият номига қабул қилиб олган товар-моддий бойликларнинг
1.352.269.300 сўмлик қисмини Яшнобод туманида жойлашган “Гумбаз”
қурилиш савдо мажмуасига тушириб, назорат-касса машинасини
қўлламаган ҳолда ўтказиб, жуда кўп миқдордаги қийматда савдо ва
хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган.
Шунингдек, Ф.И.О. дастлабки тергов органлари томонидан Тошкент
шаҳар, Чилонзор тумани, 16-мавзе, 9-уй, 48-хонадон манзили бўйича
16.08.2019 йилда рўйхатдан ўтган, Низом жамғармаси 5,0 млн. сўм
миқдорда белгиланган “Т-В-Х Electro Group” МЧЖ директори ҳамда бир
вақтнинг ўзида Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорақамиш кўчаси,
3-уй манзили бўйича 15.03.2022 йилда рўйхатдан ўтган, Низом
жамғармаси 1,0 млн. сўм миқдорида белгиланган “Thunderstorm ElectroGroup” МЧЖнинг директори лавозимида ишлаб келиб, нодавлат тижорат
ташкилотининг мансабдор шахси бўлгани ҳолда, енгил йўллар билан, шу
жумладан фирибгарлик жиноят содир этиш орқали ўзганинг мулкини
талон-торож қилиш йўли орқали даромад топиш мақсадида, 2021-2022
йилларда терговда шахси аниқланмаган бир қатор шахслар билан
олдиндан жиноий тил бириктириб, Тошкент вилояти, Зангиота тумани,
Қатортол Марказ Шох кўчаси, 129-уй манзили бўйича фаолият олиб
борувчи “Lider-Cabel Group” МЧЖнинг товар-моддий бойликларини
фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2021 йил 13 декабрь
куни бевосита ўзи раҳбарлик қилиб келаётган “Т-В-Х Electro Group” МЧЖ
ва “Lider-Cabel Group” МЧЖ ўртасида 453-сонли маҳсулотни етказиб
бериш ҳақидаги шартнома ҳамда 2022 йил 10 январь куни “Т-В-Х Electro
Group” МЧЖ ва “Lider-Cabel Group” МЧЖ ўртасида 1-сонли шартнома, шу
билан бирга 2022 йил 4 апрель куни “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ
ва “Lider-Cabel Group” МЧЖ ўртасида жами 5,0 млрд. сўмлик кабель
маҳсулотлари ва турли электр жиҳозларни етказиб бериш борасида
18-сонли шартнома тузилишига эришиб, шунда ишлаб чиқарувчи “LiderCabel Group” МЧЖ билан тузилган шартноманинг 2.1 бандида сотиб
олувчи шартнома имзоланганидан кейин маҳсулот учун 100% олдиндан
тўловни амалга ошириши белгиланган бўлса-да, бироқ, Ф.И.О. бир қатор
нодавлат тижорат жамиятлар раҳбари сифатида ўз ваколатини
суиистеъмол қилиб, “Lider-Cabel Group” МЧЖ аввалги раҳбари
М.Рахимбердиев ва амалдаги жамият раҳбари А.Хамидуллаевларни алдаб
ва уларнинг ишончни суиистеъмол қилиб, ишлаб чиқарувчи заводнинг
маҳсулоти учун тўловларни тез орада амалга ошириш билан чалғитиб,
“Т-В-Х Electro Group” МЧЖ ва “Lider-Cabel Group” МЧЖ ўртасида тузилган
13.12.2021 йилги 453-сонли шартномага асосан жами 2.679.740.377,53
сўмлик, шунингдек, “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ ва “Lider-Cabel
Group” МЧЖ ўртасида 04.04.2022 йил тузилган 18-сонли шартномага
асосан жами 4.612.726.599,66 сўмлик, яъни умумий ҳисобда бевосита ўзи
раҳбарлик қилиб келган “Т-В-Х Electro Group” МЧЖ ва “Thunderstorm
Electro-Group” МЧЖларни номига 7.292.466.977,19 сўмлик кабель ва
бошқа турдаги электр жиҳозлар кўринишдаги маҳсулотларини ўз
зиммасига тўлиқ қабул қилиб олиб, сўнг ушбу қабул қилинган
маҳсулотларнинг бир қисмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш
мақсадида, “Lider-Cabel Group” МЧЖ мансабдор шахсларнинг эътиборини
чалғитиб, қабул қилиб олган маҳсулотлар учун қисман тўловларни
амалга ошириб, бироқ, бунинг борасида ўз жиноий ҳаракатларини амалга
ошириш йўлида, “Т-В-Х Electro Group” МЧЖ номига қабул қилиб олган
товар-моддий бойликларнинг 974.957.300 сўмлик қисмини ҳамда
“Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ номига қабул қилиб олган товармоддий бойликларнинг 1.352.269.300 сўм, яъни умумий ҳисобда жами
2.327.226.600 сўмлик қисмини Яшнобод туманида жойлашган “Гумбаз”
қурилиш савдо мажмуасида терговда аниқлашнинг имконияти бўлмаган
шахсларга нақд пул маблағларга сотиб юбориб, мазкур пул маблағлар
ҳисобидан “Lider-Cabel Group” МЧЖ билан ҳисоб-китобни амалга
оширмасдан, фирибгарлик йўли билан “Lider-Cabel Group” МЧЖнинг
жами 2.327.226.600 сўмлик мол-мулкини ноқонуний равишда
фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани, “Тошкент вилоят Махсус
монтаж қурилиш” МЧЖга сотганлиги ва маҳсулотларни етказиб
берганлиги ҳақидаги сохта маълумотларни, жиноий фаолиятдан
олинган мулкларни легаллаштирганлиги ҳамда, ўзи раҳбарлик қилиб
келган “Thunderstorm Eleсtro-Group” ва “Т-В-Х Electro Group” МЧЖларни
қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келганлиги ҳолати бўйича
Ф.И.О. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди,
19211-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва
228-моддаси
3-қисми,
243-моддаси
ҳамда
1811-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноятни қасддан содир этганликда
айбланган.
Апелляция протестида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди
судланган Ф.И.О.ни ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди,
19211-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари,
228-моддаси 3-қисми, 243-моддаси ва 1811-моддаси 1-қисми билан
асоссиз реабилитация қилганлиги, суд тергови бир томонлама олиб
борилганлигини билдириб, суд ҳукмини бекор қилиб, иш бўйича янги
айблов ҳукми қабул қилишни сўраган.
Адвокат Д.Убайдуллаев апелляция шикоятида, биринчи инстанция
суди томонидан Ф.И.О. асоссиз равишда ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми
билан судланганлиги, унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари
бўлмаганлиги ҳақида важлар келтириб, суд ҳукмини бекор қилиб,
Ф.И.О.ни тўлиқ реабилитация қилишни сўраган.
Адвокат З.Расулов, апелляция шикоятида, жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди судланган Ф.И.О.ни асоссиз равишда ЖКнинг 168моддаси 4-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан реабилитация
қилганлиги, жабрланувчи А.Хамидуллаевга нисбатан етказилган зарар
ундирилмаганлиги, суд тергови бир томонлама олиб борилганлигини
билдириб, суд ҳукмини бекор қилиб, иш бўйича янги айблов ҳукми қабул
қилишни ва жабрланувчи А.Хамидуллаевга нисбатан етказилган зарарни
ундиришни сўраган.
Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати, иш бўйича судья
М.Мирзохидовнинг
маърузасини,
прокурор
Ш.Шомирзаевнинг
апелляция протестини тўлиқ қувватлаб, суд ҳукмини бекор қилиб,
Ф.И.О.га нисбатан янги айблов ҳукми чиқариш ҳақидаги хулосасини,
судланган Ф.И.О. ва унинг адвокати Д.Убайдуллаевни апелляция
протестини рад қилиб, улар томонидан келтирилган апелляция
шикоятини қаноатлантириб, Ф.И.О.ни тўлиқ реабилитация қилиш
ҳақидаги фикрларини, жабрланувчи А.Хамидуллаев ва унинг адвокати
З.Расуловни апелляция протести ва ўзлари томонидан келтирилган
апелляция шикоятини тўлиқ қувватлаб, судланган Ф.И.О.нинг адвокати
томонидан келтирилган апелляция шикоятини қаноатлантиришдан рад
қилиш ҳақидаги фикрларини, фуқаровий даъвогарнинг вакили
С.Самиковнинг апелляция протести ва жабрланувчи А.Хамидуллаевни
адвокати З.Расуловнинг апелляция шикоятларини рад қилиш ҳақидаги
фикрини тинглаб, протестда ва шикоятларда келтирилган важларга
қонуний баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб,
қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб
топади.
Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ
риоя қилинган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судланган Ф.И.О.нинг савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда
кўп миқдордаги қийматда бузиш жиноятини содир этганликдаги айби,
гувоҳ А.Абдулхаевнинг кўрсатувлари, шунингдек, “Thunderstorm ElectroGroup” МЧЖнинг омбори мавжуд бўлмаса-да, жамият номига қабул қилиб
олган товар-моддий бойликларнинг 1.352.269.300 сўмлик қисми
Яшнобод туманида жойлашган “Гумбаз” қурилиш савдо мажмуасига
туширилиб, назорат-касса машинаси қўлланилмаган ҳолда сотилгани
аниқлангани ҳақидаги ҳужжатли тафтиш далолатномаси ва унга илова
қилинган
ҳужжатлар
ҳамда
суд
мажлисида
ЖПКнинг
95-моддасига асосан текширилган ва баҳоланган бошқа объектив далиллар
мажмуи билан ўз исботини тўлиқ топган.
Судлов ҳайъати, судланган Ф.И.О.нинг савдо ва хизмат кўрсатиш
қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш жиноий ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Шунингдек
суд
ҳайъати,
протестда
ва
жабрланувчи
А.Хамидуллаевнинг адвокати З.Расулов томонидан келтирилган шикоят
важларини муҳокама қилиб, уларни қуйидагиларга асосан рад қилишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига кўра,
Ўзбекистон
Республикасида
Ўзбекистон
Республикасининг
Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Давлат ва унинг органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар,
фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар Конституция ва
қонунларга мувофиқ иш юритадилар.
2021 йил 28 июлдаги “Судлар тўғрисида”ги ЎРҚ-703-сонли
Қонуннинг 4-моддасига кўра, суднинг асосий вазифалари фуқароларнинг
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлари, халқаро
шартномаларида, шунингдек инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро
ҳужжатларда кафолатланган ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини, давлат
ва жамоат манфаатларини, юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги
тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни,
фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгандир.
ЖКнинг 2-моддасига кўра, Жиноят кодексининг вазифалари шахсни,
унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини,
мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният хавфсизлигини жиноий
тажовузлардан қўриқлаш, шунингдек жиноятларнинг олдини олиш,
фуқароларни республика Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш
руҳида тарбиялашдан иборатдир.
ЖПКнинг 454-моддасига кўра, суд ҳукмни Ўзбекистон Республикаси
номидан чиқаради.
Демак, суд Ўзбекистон Республикаси номидан ҳукм чиқарар экан,
авваламбор, ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи моддий
ҳуқуқнинг нормаси судланувчи томонидан унга эълон қилинган айблов
доирасида
бузилган-бузилмаганлигини,
қонунбузилиши
ҳолати
аниқланган тақдирда мазкур қонунбузилиши жиноий оқибатни вужудга
келтиргани-келтирмаганини, яъни жиноят ёки жиноят эмаслигини
аниқлаши лозим.
Шу сабабли ҳам биринчи инстанция суди тадбиркорлик субъекти
бўлган “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ директори лавозимида ишлаб
келган Ф.И.О. ва тадбиркорлик субъекти “Lider-Cabel Group” МЧЖ
ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини
аниқлаш орқали судланган Ф.И.О.нинг қилмишларига ҳуқуқий баҳо
бериб, қонунийлик принципига тўла риоя қилган.
Бундан ташқари, ЖПКнинг 2-моддасига кўра, жиноят-процессуал
қонунчилигининг вазифалари жиноятларни тез ва тўла очишдан, жиноят
содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши ҳамда айби
бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм
қилинмаслиги учун айбдорларни фош этишдан ҳамда қонуннинг тўғри
татбиқ этилишини таъминлашдан иборатдир, 11-моддасига кўра, судья,
прокурор, терговчи, суриштирувчи, ҳимоячи, шунингдек жиноят ишини
юритишда иштирок этувчи барча шахслар Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси, ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа
қонун ҳужжатларига аниқ риоя этишлари ва уларнинг талабларини
бажаришлари шарт, 22-моддасига кўра, иш бўйича исботланиши лозим
бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва
холисона текшириб чиқилиши керак. Ишда юзага келадиган ҳар қандай
масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош
қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам
енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва
ҳисобга олиниши лозим, 23-моддасининг 3-қисмига кўра, айбдорликка
оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари
тугаган бўлса, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим, қонун
қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг,
айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак,
408-моддасига кўра, суд ишнинг барча ҳолатларини синчковлик билан,
ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириши ҳамда ҳақиқатни аниқлаш
учун ушбу Кодексда назарда тутилган барча чораларни кўриши лозим,
455-моддасига кўра, ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шарт.
Ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун
асосида чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилади. Ҳукм ишнинг
ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан
монанд тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилади. Ҳукм
айбдорга нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга
олиниб тайинланган бўлса, айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация
этилган бўлса, адолатли деб эътироф этилади. Суд ҳукмни фақат суд
муҳокамасида
текширилган
далиллар
билан
асослайди,
463-моддасининг 1-қисмига кўра, айблов ҳукми тахминларга асосланган
бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда
айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина
чиқарилади, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича
барча мумкин бўлган ҳолатларни текшириш, иш материалларида маълум
бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва
қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли
далилларгагина асос қилиб олиниши лозим, 464-моддасининг 2-қисмига
кўра, судланувчига қўйилган айблов иш ҳолатлари батафсил
текширилгандан кейин ишонарли тарзда ўз тасдиғини топмаса, суд
судланувчини оқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми “Суд ҳукми
тўғрисида”ги 2014 йил 23 майдаги 7-сонли қарорининг 1-бандига кўра,
суд ҳукми, жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши
ёки бошқа таъсир чораси қўлланилиши ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир
шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги ҳақидаги
жиноят суд иш юритувининг асосий вазифаларини ҳал этадиган, суд
муҳокамасига якун ясайдиган Ўзбекистон Республикаси номидан
чиқариладиган одил судловнинг муҳим ҳужжатидир, 2-бандида, одил
судловни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш,
тарафларнинг ўзаро тортишуви, далилларнинг бевосита ва оғзаки усулда
текширилиши асосида олиб борилиши ва иш бўйича ҳақиқий ҳолатни
аниқлаш тўғрисидаги жиноят процессининг муҳим принципларига амал
қилишлари лозимлиги, ушбу принциплардан ҳар қандай асосларга кўра
чекланиш, ҳукмни қонуний эмас деб топишга асос бўлиши, 5-бандида,
судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни
аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган,
текширилган
ва
баҳоланган
маълумотлардан
фойдаланиш
мумкинлигига қаратилиши, судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва
455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва
суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган
бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари кераклиги, 7-бандида,
ЖПКнинг 462-моддасига мувофиқ, суд айблов ёки оқлов ҳукми чиқариши
мумкинлиги, ЖПКнинг 23-моддасида назарда тутилган айбсизлик
презумпцияси принципи ҳукм турини аниқловчи мезон сифатида
эътироф этилганлиги, 16-бандида, ЖПКнинг 463-моддасига кўра, айблов
ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат
маҳкумнинг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси
давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, 24-бандида, суд
маҳкумни баҳоловчи категорияларга тегишли белгиларга қараб айбдор
деб топишда, ушбу белгининг жиноий қилмишда мавжудлигини
тасдиқловчи ҳолатларни келтириши шартлиги тўғрисида тушунтириш
берилган.
ЖКнинг 9-моддасига кўра, шахс қонунда белгиланган тартибда айби
исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлади.
Демак, суд жиноят ишини кўриб чиқар экан, эълон қилинган айблов
доирасидаги ҳолатларга авваламбор қонунчилик талабидан келиб чиқиб
баҳо бериши, яъни ўз хулосаларини қонун нормасидан келиб чиқиб
асослаши, сўнг далилларга уларни ишга алоқадорлиги, мақбуллиги,
ишончлилиги кетма-кетлигида баҳо бериб, қонуний, асосли ва адолатли
ҳукм чиқармоғи лозим.
Биринчи инстанция суди Ф.И.О.нинг қилмишларини уларга эълон
қилинган айблов мазмуни доирасида амалдаги қонунчилик
нормаларидан келиб чиқиб, далилларга уларни ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан етарлича ва тўғри
ҳуқуқий баҳо берган, суд ҳукмининг тавсиф қисмида ўз хулосаларини
изчил, эълон қилинган тегишли эпизодга тааллуқли бўлган қонун
нормаларига ҳавола қилинган ва иш материалларида маълум бўлиб
қолган барча кам-кўстни тўлдирган ҳолда, юзага келган ҳамма шубҳа ва
қарама-қаршиликларга барҳам бериб, тушунарли ва аниқ қилиб баён
қилган.
Шу сабабли ҳам биринчи инстанцияси судининг Ф.И.О.га нисбатан
фирибгарлик,
жиноий
фаолиятдан
олинган
даромадларни
легаллаштириш, нодавлат ташкилоти мансабдор шахси томонидан ўз
ваколатларини суиистеъмол қилиш, қасддан тўлов қобилиятсизликка
олиб келиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва қалбаки ҳужжатлардан
фойдаланиш эпизодлари бўйича чиқарган оқлов ҳукми қонуний, асосли
ва адолатли ҳисобланади.
Биринчи инстанция суди судланган Ф.И.О.га нисбатан бўлган жиноят
ишини кўриб чиқиб, ЖПКнинг 22, 23-моддаларига тўлиқ амал қилган
ҳолда уларга нисбатан эълон қилинган айбловни тўла, ҳар томонлама ва
холисона муҳокама қилиб, оқлов ҳукми чиқаришда тегишли қонун
нормаларига ҳавола қилган ҳолда ўз хулосаларини асослаган бўлса,
прокурор ўзининг протестида суд ҳукмида келтирилган қонун
нормаларини қўлланилиши нотўғри эканлиги нимадан иборатлигини
ёритиб бермаган, бу қонун нормаларини инкор қилувчи қонун
нормаларига ҳавола қилмаган.
Шунингдек, тергов органи томонидан қайд этилган “Lider-Cabel
Group” МЧЖнинг ТМБлари Ф.И.О. томонидан фирибгарлик йўли билан
қўлга киритилиб, Ф.И.О. томонидан ўзлаштириб юборилгани ҳақида айб
эълон қилинган бўлса-да, бироқ, мазкур айбловни тасдиқловчи ишончга
сазовор ва рад этиб бўлмайдиган далиллар аниқланмаган.
Хусусан,
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунчилигига
кўра,
фирибгарликда ифодаланган қилмиш шахс ўзганинг мулкини ёки унга
бўлган ҳуқуқни мазкур мулк ёки ҳуқуқ унга берилиши шарти билан
боғлиқ мажбуриятларни олдиндан бажармаслик ниятида олган ёки
эгаллаган тақдирдагина юзага келади.
Биринчи ва апелляция инстанциясида аниқланган ҳолатларга кўра,
Ф.И.О. “Т-В-Х Electro Group” ва “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖлар
директори лавозимида ишлаб келиб, ўзи раҳбарлик қилган “Т-В-Х Electro
Group” МЧЖ номидан “Lider-Cabel Group” МЧЖ билан маҳсулот етказиб
бериш юзасидан 13.12.2021 йилда 453-сонли ва 10.01.2022 йилда 1-сонли
шартномалар тузиб, шунингдек, ўз раҳбарлигидаги “Thunderstorm
Electro-Group” МЧЖ номидан “Lider-Cabel Group” МЧЖ билан 04.04.2022
йилда 18-сонли шартномани тузиб, мазкур шартномалар асосида “Т-В-Х
Electro Group” МЧЖ ҳамда “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ номига
жами 7.292.466.977,19 сўмлик кабель ва бошқа турдаги электр жиҳозлар
кўринишдаги маҳсулотларини тўлиқ қабул қилиб олиб, жамиятларнинг
фаолияти давомида “Lider-Cabel Group” МЧЖга олинган ТМБлар учун пул
маблағларининг ярмидан кўп қисмини тўлаб бериб, “Т-В-Х Electro Group”
МЧЖ бўйича ТМБларни 974.957.300 сўмлик ҳамда “Thunderstorm ElectroGroup” МЧЖ бўйича ТМБларни 1.352.269.300 сўмлик қисмини, яъни
умумий ҳисобда 2.327.226.600 сўмни тўлаб бермаган.
Мазкур 2.327.226.600 сўм миқдоридаги қарздорлик суммасини
“Lider-Cabel Group” МЧЖга тўлаб берилмаганлиги ҳолатига, бошқа
корхоналарнинг Ф.И.О.ни раҳбарлигидаги “Т-В-Х Electro Group” ва
“Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ олдидаги дебитор қарздорликларни
“Toshkent viloyati Maxsus Montaj Qurilish” МЧЖ томонидан унинг
раҳбарлигидаги МЖЧларга жами 4.200.000.000,0 сўмдан ортиқроқ
миқдоридаги қарздорлик суммаси шу кунга қадар тўлаб берилмаган
натижасида юзага келган кўринади.
Шунингдек, тергов органи Ф.И.О.ни айблашда уни “Thunderstorm
Electro-Group” МЧЖ томонидан жами 1.404.094.708,72 сўмлик ТМБларни
олди-сотдиси амалга оширилган вақтда “Toshkent viloyati Maxsus Montaj
Qurilish” МЧЖнинг ҳисоб рақамлари тўловга қобилиятсизлиги сабабли
ёпиқ бўлгани, суднинг 24.10.2023 йилдаги қарорига асосан мазкур
жамият тўловга қобилиятсиз деб топилиб, жамиятни тугатиш таомили
бошланганлиги ҳақида аниқ хабарга эга бўлганлигини кўрсатган.
Бироқ, юқорида қайд этилган “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ
номидан “Toshkent viloyati Maxsus Montaj Qurilish” МЧЖ билан ТМБ
етказиб бериш юзасидан 9-сонли шартнома 12.12.2022 йилда, ушбу
шартномага мувофиқ маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги ҳисоб
фактуралар эса 16.12.2022 йилда, яъни “Toshkent viloyati Maxsus Montaj
Qurilish” МЧЖ суднинг қарори билан тўловга қобилиятсиз деб
топилгунига қадар деярли бир йил аввал тузилган.
Демак, Ф.И.О. “Toshkent viloyati Maxsus Montaj Qurilish” МЧЖни 2023
йилда тўловга қобилиятсиз бўлишини олдиндан кўра била олмаган.
Протестдаги ва жабрланувчининг адвокатининг шикоятидаги
“Toshkent viloyati Maxsus Montaj Qurilish” МЧЖни 1.404.094.708,72 сўмлик
ТМБлар олди-сотдиси амалга оширилган вақтда, ҳисоб рақамлари
тўловга қобилиятсизлиги сабабли ёпиқ бўлганини асос қилиб кўрсатиб,
улар ўртасида товарсиз операция бажарилгани тахмин қилиб, келтирган
важлари асоссиздир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси 3-қисмига
биноан айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф
этиш имкониятлари тугаган бўлса, судланувчининг фойдасига ҳал
қилиниши лозим, қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар
ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига
ҳал қилиниши кераклиги назарда тутилган.
Бундан ташқари, тергов органи фақат тахминларга асосланиб,
судланган Ф.И.О.ни “Lider-Cabel Group” МЧЖнинг мулкини фирибгарлик
йўли билан талон-торож қилиб, 2023 йил май ойида Тошкент шаҳар,
Чилонзор
тумани,
“Фидокор”
МФЙ,
16-мавзе,
9-уй,
48-хонадонни 450.000.000 сўмга бевосита ўзининг номига, 2024 йил
23 апрель куни Юнусобод тумани, “Матонат” МФЙ, Ц-5 мавзеси, 34-уй,
23-хонадонни 1.300.000.000 сўмга турмуш ўртоғи Ш.Нормўминованинг
номига харид қилиб, шунингдек, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри,
“Шарқ” МФЙ, Шарқ кўчаси, 96б-уйни тўлиқ таъмирлаш орқали жиноий
фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирганликда айблаган.
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига мувофиқ, жиноий
фаолиятдан олинган даромадлар деганда, жиноят содир этиш
натижасида олинган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк, шунингдек,
бундай мол-мулкдан фойдаланиш орқали олинган ҳар қандай фойда ёки
наф, худди шунингдек тўлиқ ёки қисман бошқа мол-мулкка
айлантирилган ёхуд ўзгартирилган ёки қонуний манбалар ҳисобидан
олинган мол-мулкка қўшилган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк
тушунилади.
Биринчи инстанция судга тақдим қилинган ҳужжатларга кўра,
юқорида қайд этилган Тошкент шаҳри Чилонзор ҳамда Юнусобод
туманидаги иккита хонадонлар тегишли тартибда тузилган ипотека
шартномалари асосида харид қилинган бўлиб, хонадонлар учун тўлов
суммаларининг асосий қисми банк томонидан тўлаб берилиб, ушбу
кредит суммалари хонадон эгалари зиммасига бир неча йилга бўлиб
тўлаб бериш мажбурияти юклатилган.
Юқорида баён этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, биринчи
инстанция суди иш бўйича судланган Ф.И.О.ни ўзининг раҳбарлигидаги
“Т-В-Х Electro Group” ва “Thunderstorm Eleсtro-Group” МЧЖларнинг
молиявий фаолиятини юритиш давомида “Lider-Cabel Group” МЧЖнинг
мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги, жиноий
фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирганлиги, унинг
томонидан ҳужжатларга сохта маълумотлар киритилгани ҳамда ўзининг
раҳбарлигидаги жамиятларни қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб
келганлиги ҳолатларини тасдиқловчи ишончга сазовор ва рад этиб
бўлмайдиган далиллар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, Ф.И.О.ни
унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги сабабли Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 19211-моддаси 2-қисми
“а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари, 228-моддаси 3-қисми,
243-моддаси ва 1811-моддаси 1-қисми билан айбсиз деб топиб, ЖПКнинг
83-моддаси 1-қисмининг 1 ва 2-бандларига асосан реабилитация қилиб
тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди.
Қайд этилганларга кўра, апелляция инстанция суди биринчи
инстанция судининг ҳукмини бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб
ҳисоблаб, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
17
497 , 49726, 49731, 49736-моддаларига амал қилиб, апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
11 октябрдаги Ф.И.О.га нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз,
апелляция протести ва апелляция шикоятлари қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
511-моддасига асосан Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
13
судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериши ёки протест
билдириш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
М.Мирзохидов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
Н.Касимова
/имзо/
А.Абдулхаев