← Назад
Решение #100245 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 257 | — | law | |
| ЖКнинг | 257 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида)
2024 йил декабрь ойининг 16 куни, жиноят ишлари бўйича Самарқанд
шаҳар судининг очиқ сайёр суд мажлиси, Самарқанд шаҳар "Рахматобод"
МФЙ биносида бўлиб, раислик қилувчи судья З.Ахмедова, судья ёрдамчиси
Т.Собировнинг котиблигида, тарафлардан Самарқанд транспорт прокурори
Б.Алихонов, гумон қилинувчи Аббасов Бекмурод Алимжонович ва унинг
ҳимоячиси - адвокат М.Шертайлоков, жабрланувчи Турсунмуратов Хасан
Турамуратовичнинг иштирокида,
Аббасов
Бекмурод
Алимжонович
(Abbasov
Bekmurod Alimjonovich) 1986 йил 2 май куни
Самарқанд
вилояти
туғилган,
Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти
олий, муқаддам судланмаган, оилали, икки нафар
фарзандлари бор, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ
“Бухоро МТУ” УК Самарқанд электр таъминоти
масофаси филиали ТКТ-16 Жомбой контакт
тармоқлари бўлими катта электромеханиги бўлиб
ишлайди, Самарқанд вилояти, Булунғур тумани,
“Килдон” МФЙ, Ибрат қишлоғида яшайди,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 1-қисми билан
Аббасов Бекмурод Алимжоновичга оид 1-1401-2402/1209-сонли жиноят
ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар
А Н И Қ Л А НД И:
Иш ҳужжатларига кўра, Аббасов Бекмурод Алижонович “Ўзбекистон
темир йўллари” АЖ “Бухоро МТУ” УК Самарқанд электр таъминоти
масофаси филиали ТКТ-16 Жомбой контакт тармоқлари бўлими катта
электромеханиги лавозимига 2022 йил 13 сентябрь кунидан тайинланиб,
ўзига берилган маъсулиятга бепарволик билан ёндашиб, “Ўзбекистон темир
йўллари” АЖ томонидан тасдиқланган меҳнатни мухофаза қилиш бўйича
йўриқномасининг 2.3 бандидаги Наряд ва фармойиш берувчи ишни хавфсиз
бажарилишига жавобгар ҳисобланишлиги, Энергетика ва электрлаштириш
вазирлигининг Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик
техникаси қоидаларининг 4.1.5 бандидаги иш рахбари нарядда кўрсатилган
барча хавфсизлик чораларининг бажарилиши ва уни етарлилига, ижозат
берувчи ва иш боши томонидан бригада аъзоларига берилган йўриқнома
сифати ва тўлалигига ҳамда иш жараёнида ишни хавфсиз боришни ташкил
қилишга жавоб беради, Самарқанд электр таъминоти дистанцияси томонидан
28.09.2022 йилда тасдиқланган “Контакт тармоғи ҳудуди катта
электромеханигининг ишлаб чиқиш йўриқнома картаси”да кўрсатилган
малакавий талаблар, меҳнат мажбуриятлари, шу жумалдан 2.4 бандидаги
“Ишлари ишлаб чиқариш учун буюртмалар ва буюртмаларни рўйхатдан
ўтказиш, жамоани бошқариш ва ишда бевосита иштирок этиш, 2.5 бандидаги
“Жамоаларнинг брифинги, технология, ишлаб чиқариш ва меҳнат интизоми,
меҳнатни мухофазаа қилиш қоидалари ва нормалари, хавфсизлик ва ишлаб
чиқариш санитария қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш” каби
қоидаларга амал қилмасдан мехнатни мухофаза қилиш бўйича назоратни
сусайтириб, ўзбошимчалик билан ишларни бажарилишига йўл қўйган.
Натижада 2024 йил 11 сентябрь куни соат 12:30ларда Булунғур тумани
“Улуғбек” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Булунғур темир йўл бекатининг
3690 км 6-пикетида “Темир йўл инфратузилма” АЖ “Самарқанд электр
таъминоти масофаси филиали Жомбой контакт тармоғи бўлими
электромеханиги Турсунмуратов Хасан Турамуротович янги қурилаётган
линияда ДПР-2 27.5 кв линияни кўчириш ишларини олиб бораётган вақтда,
BMT-1093 русумли “GEISMAR” дрезинаси вишкаси туширилаётган вақтда
тан жароҳати олиб, шифохонага жойлаштирилган.
Республика Суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Самарқанд
филиали Булунғур туман бўлинмасининг 2024 йил 09 октябрь кунидаги
№411-сонли эксперт хулосасига кўра, фуқаро Х.Т.Турсунмуратовнинг
танасида, яъни сийдик пуфаги олдинги деворида қон қуйилиши, чап
томонлама қуймич косаси тубидан синиб силжиши каби жароҳатлари
мавжуд бўлиб, ушбу жарохатлари умумий мехнат қобилиятининг салмоқли
қисмини, яъни учдан биридан кўпроғини турғун йўқотилишига олиб
келишлиги, шу сабабли “ОҒИР ТАН ЖАРОХАТЛАРИ” гурухига киришлиги
ва етказилган вақти 2024 йил 11 сентябрь кунига тўғри келиши мумкинлиги
кўрсатилган.
Вилоят мехнат мухофаза қилиш бошқармасининг 04.10.2024 йилдаги
хулосасида, “Темир йўл инфратузилма” АЖ “Самарқанд электр таъминоти
масофаси филиалида ишловчи техника хавфсизлигига маъсул ходимлари
томонидан “Мехнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Конуни 22, 25, 359 ва
362-моддалари,
“Жомбой
16-контакт
тармоғи
бўлими
катта
электромеханигини ишлаб чиқариш йўриқномаси” ва “Жомбой 16-контакт
тармоғи бўлими бошлиғининг лавозим йўриқомаси” бир қатор бандлари
қўпол равишда бузилганлиги, фуқаро Х.Т.Турсунмуратовнинг бахтсиз
ҳодиса натижасида тан жарохати олиши иш билан боғлиқ ҳолатда содир
бўлганлиги кўрсатилган.
Гумон қилинувчи Аббасов Бекмурод Алижонович суд мажлисида
ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, айбига ўз ихтиёри билан иқрор
эканлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, содир этган
қилмишининг оқибатларини англаб етганлиги, етказилган моддий ва
маънавий зарарни тўлиқ қоплаганлиги жабрланувчи Турсунмуратов Хасан
Турамуратович билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлиги муносабати
билан жиноят ишини тугатишни сўради.
Жабрланувчи Турсунмуратов Хасан Турамуратович суд мажлисида
ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, гумон қилинувчи Б.Аббасовга
нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган моддий ва маънавий зарар
тўлиқ қопланганлиги, ярашув ҳақидаги аризани ўз хоҳиши билан ёзганлиги,
унга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув суд томонидан
тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни
тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66¹-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
257-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у
ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни
бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан
озод этилиши мумкин.
Суд,
гумон
қилинувчи
Б.Аббасов
ва
жабрланувчи
Х.Турсунмуратовнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши
ҳужжатлари билан ўрганиб, Самарқанд транспорт прокурори Б.Алихонов ва
ҳимоячи М.Шертайлоковларнинг жиноят ишини ярашганлик муносабати
тугатиш ҳақидаги фикрларини эшитиб, Б.Аббасовнинг муқаддам
судланмаганлиги, айбига иқрорлиги ва етказилган моддий ва маънавий зарар
тўлиқ қоплаганлиги, ярашув гумон қилинувчининг ва жабрланувчининг
хоҳишлари билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
257-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 66¹-моддасига
мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, Б.Аббасовга нисбатан
юритилган жиноят ишини тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан
тугатишни лозим топади.
Шу билан бирга, суд жабрланувчи Х.Турсунмуратовга Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд
томонидан тасдиқлангандан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш
тўғрисида
илтимоснома
бериш
ҳуқуқини
йўқотишини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
84-моддаси
4-қисми,
585-586-моддаларига амал қилиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 1-қисми билан гумон
қилинувчи Аббасов Бекмурод Алимжонович (Abbasov Bekmurod
Alimjonovich)га нисбатан юритилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати
билан тугатилсин.
Жабрланувчи Турсунмуратов Хасан Турамуратовичга мазкур иш
бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи
йўқолганлиги тушунтирилсин.
Ажрим норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд
ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан
ажрим эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва жабрланувчи ажрим
нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида, ажрим қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят бериши
ёки прокурор протест билдириши мумкин.
“аслига тўғри”
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд
шаҳар судининг судьяси:
З.Ахмедова
З.Ахмедова