← Назад
Решение #100254 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| ЖКнинг | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида)
2024 йил декабрь ойининг 16 куни, жиноят ишлари бўйича Самарқанд
шаҳар судининг очиқ суд мажлисида, суд биносида бўлиб, раислик қилувчи
судья З.Ахмедова, судья ёрдамчиси Т.Собировнинг котиблигида,
тарафлардан Самарқанд шаҳар прокурори ёрдамчиси И.Қувондиқов, гумон
қилинувчи Уролов Фазлиддин Қиличбой ўғли ва унинг ҳимоячиси - адвокат
Т.Расулев, жабрланувчи Каримова Райхан Розиевнанинг иштирокида,
Уролов Фазлиддин Қиличбой ўғли (Urolov
Fazliddin Qilichboy o’g’li) 1995 йил 28 июль куни
Самарқанд
вилояти
туғилган,
Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти
олий, муқаддам судланмаган, оилали, икки нафар
фарзандлари бор, Самарқанд шаҳар “С.Ализода”
МФЙда ёшлар етакчиси бўлиб ишлайди, Самарқанд
вилояти, Самарқанд шаҳар, Заргартепа МФЙда
яшайди,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан Уролов
Фазлиддин Қиличбой ўғлига оид 1-1401-2402/1208-сонли жиноят ишини
кўриб чиқиб, қуйидагилар
А Н И Қ Л А НД И:
Иш ҳужжатларига кўра, Уролов Фазлиддин Қиличбой ўғли 2024 йил 21
сентябрь куни соат 04:30 ларда бошқарувида бўлган “Нексия-2” русумли 30
T 053 CA давлат рақам белгили транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини
берувчи тегишли ҳужжатлари билан теҳник соз ҳолда, Беруний кўчаси
бўйлаб, М.Улуғбек кўчаси томондан Рудакий кўчаси томонга бошқариб
бориб, мазкур йўлда жойлашган “Ёшлар истироҳат боғи”нинг рупарасида
йўлни чап томондан ўнг томонга кесиб ўтаётган пиёда Каримова Райхан
Розиевнани йўлни кесиб ўтишни тугаллашига имкон бермасдан, йўналиши
бўйича ҳаракатланиб бориб бошқарувидаги “Нексия-2” русумли
автотранспорт воситасининг олд ўнг бурчак қисми билан пиёда
Р.Р.Розиевнани уриб юбориб, амалдаги йўл ҳаракат Қоидаларининг 11-банди
г-бандчасидаги яъни “Ҳайдовчи ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса,
болалар, ногиронлар, қариялар ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик
чораларини кўриши шарт.” деб кўрсатилган талабини ҳамда Қоидаларнинг
77-бандидаги яъни “Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт
воситасининг ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитни, шунингдек, ҳаракатланиш
йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси
тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши кераклиги, тезлик
ҳайдовчига Қоидалар талабларини бажариш учун транспорт воситасининг
ҳаракатини доимий назорат қилиб бориш имкониятини бериши кераклиги,
ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиш имкониятидаги хавф юзага
келса, транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган
даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф
туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак.” деб
кўрсатилган талабларини қўпол равишда бузиб, йўл-транспорт ҳодисаси
содир қилганлиги оқибатида, пиёда Р.Р.Каримова олган тан жароҳатлари
билан РШТЁИМСФга ётқизилган.
РСТЭИАМ Самарқанд филиалининг 3878-сонли хулосасига кўра,
фуқаро Каримова Райханнинг танасида, яъни бошнинг ўнг томондан пешона,
ўнг кўз қовоқлари, бурун ва ўнг яноқ-юз соҳалари тери ости гематомаси
ҳамда юмшоқ тўқималари лат ейиши, субарахноидал қон қуйилиши, бош
миянинг ретробулбар соҳасига қон қуйилиши, ўнг гаймор бўшлиғи олд-орқа
латериал девори синиши, ўнг орбита, медиал, латериал девори синиши бурун
сияги синиши каби жароҳатлари аниқланган бўлиб, улар ўтмас қаттиқ
жисмлар таъсирида яъни, ҳаракатда бўлган автомашининг ташқи бўртиб
чиққан қисмларини танага урилиши ва ер қопламасига тушиши, танани
сирпаниши натижасида вужудга келган бўлиши мумкинлиги, бу жароҳатлар
ОҒИР ТАН ЖАРОҲАТЛАРИ гурухига кириши, тан жароҳатларининг
етказилган вақти қарорда кўрсатилган вақтга тўғри келишлиги кўрсатилган.
Гумон қилинувчи Уролов Фазлиддин Қиличбой ўғли суд мажлисида
ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, айбига ўз ихтиёри билан иқрор
эканлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, содир этган
қилмишининг оқибатларини англаб етганлиги, етказилган моддий ва
маънавий зарарни тўлиқ қоплаганлиги жабрланувчи Каримова Райхан
Розиевна билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлиги муносабати билан
жиноят ишини тугатишни сўради.
Жабрланувчи Каримова Райхан Розиевнасуд мажлисида ярашув
тўғрисидаги аризасини қувватлаб, гумон қилинувчи Ф.Уроловга нисбатан
ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган моддий ва маънавий зарар тўлиқ
қопланганлиги, ярашув ҳақидаги аризани ўз хоҳиши билан ёзганлиги, унга
бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан
кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув
бериб, жиноят ишини тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66¹-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у
ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни
бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан
озод этилиши мумкин.
Суд, гумон қилинувчи Ф.Уролов ва жабрланувчи Р.Каримованинг
ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб,
Самарқанд шаҳар прокурори ёрдамчиси И.Қувондиқов ва ҳимоячи
Т.Расулевларнинг жиноят ишини ярашганлик муносабати тугатиш ҳақидаги
фикрларини эшитиб, Ф.Уроловнинг муқаддам судланмаганлиги, айбига
иқрорлиги ва етказилган моддий ва маънавий зарар тўлиқ қоплаганлиги,
ярашув гумон қилинувчининг ва жабрланувчининг хоҳишлари билан
бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 66¹-моддасига мувофиқ, ярашувга
тушишини инобатга олиб, Ф.Уроловга нисбатан юритилган жиноят ишини
тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатишни лозим топади.
Шу билан бирга, суд жабрланувчи Р.Каримовага Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд
томонидан тасдиқлангандан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш
тўғрисида
илтимоснома
бериш
ҳуқуқини
йўқотишини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
84-моддаси
4-қисми,
585-586-моддаларига амал қилиб, суд
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан гумон
қилинувчи Уролов Фазлиддин Қиличбой ўғли (Urolov Fazliddin Qilichboy
o’g’li)га нисбатан юритилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати
билан тугатилсин.
Жабрланувчи Каримова Райхан Розиевнага мазкур иш бўйича иш
юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Ажрим норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд
ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан
ажрим эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва жабрланувчи ажрим
нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида, ажрим қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят бериши
ёки прокурор протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи судья:
/имзо/
“аслига тўғри”
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд
шаҳар судининг судьяси:
З.Ахмедова
З.Ахмедова