Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1401-2408/1110 Дата решения 16.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Самаркандский городской суд по уголовным делам Судья Алимов Акмал Улуғбекович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 354790 Claim ID 2664892 PDF Hash bd0f8d07edc70d78... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
улар ЖПКнинг 11-моддаси улар ЖПК 11 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
судлар Конституциянинг 20-моддаси судлар Конституция 20 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
олда ЖКнинг 57-моддаси олда ЖК 57 law
ЖКнинг 266-моддаси ЖКнинг 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2024 йил декабрь ойининг 16 куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди, очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи судья А.Алимов, судья ёрдамчиси Ҳ.Абдубоқиевнинг котиблигида, тарафлардан Самарқанд шаҳар прокурорининг ёрдамчиси И.Қувондиқов, судланувчи Ж.Шотиров ва унинг ҳимоячиси, адвокат Ш.Мирзабеков, ҳимоячиси М.Хамраева ҳамда жабрланувчи М.Бердиевларнинг иштирокида, Шотиров Жасурбек Нормўмин ўғлига нисбатан 1-1401-2408/1110-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Шотиров Жасурбек Нормўмин ўғли (Shotirov Jasurbek Normo‘min o‘g‘li), 09.07.1996 йил Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, мавсумий ишчи, оилали, муқаддам судланмаган, Термиз шаҳри, Увайсий кўчаси, 17-уйда истиқомат қилувчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 28.10.2024 йилдаги RZ 147650222 UZ рақамли квитанция орқали олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини, тарафларнинг музокара нутқларини, судланувчининг охирги сўзларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Шотиров Жасурбек Нормўмин ўғли, 2024 йил 03 сентябрь куни соат 23-30да, Самарқанд шаҳри “Улуғбек” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 номли автомобиль йўлининг 1081 километрида соз холдаги “Собалт” русумли давлат рақами 75А073PA рақамли автомашинани тегишли ҳужжатлар асосида ҳушёр ҳолатда бошқариб бориб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 апрель кунидаги 172-сонли қарори билан тасдиқланган амалдаги “Йўл ҳаракат қоидалари”нинг 11-бандининг “г” кичик бандидаги “Транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларга мажбурдир, ҳаракатланиш жараёнида бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига, айниқса пиёдалар, болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши лозим”лиги, ушбу қоиданинг 77-бандидаги “Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак, тезлик ҳайдовчига ушбу Қоидалар талабларини бажариш учун транспорт 1 воситасининг ҳаракатини доимий назорат қилиб бориш имкониятини бериши керак, ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши шарт”лиги кўрсатилган йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, йўл қатнов қисмини ҳайдовчига нисбатан ўнгдан чапга қараб яёв ҳолатда кесиб ўтаётган пиёда Жомбой тумани “Каттақишлоқ” маҳалласида яшовчи Хўжамов Ғолиб Мардонқуловични уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисасини содир қилган, натижада Ғ.М.Хўжамов олган тан-жароҳати бўйича Жомбой тумани Тиббиёт бирлашмасига олиб борилган, 22.09.2024 йилда Ғ.М.Хўжамовга тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан Жомбой тумани Тиббиёт бирлашмасида вафот этган. Самарқанд вилояти ИИБ ЭКБнинг 2024 йил 28 сентябрдаги № 1746-сонли хулосасига кўра, “Кобальт” русумли давлат рақами 75 А 073 PA автомобиль ҳайдовчиси бошқарувида бўлган 35-40 км/соат тезликда ҳаракатланган “Кобальт” русумли 75 А 073 PA давлат белгили автомашинасини хавф юзага келган вақтдан ўз вақтида тормозлаб тўхтатиб қолиш йўли билан ҳодисани олдини олиб қолиш учун техник имкониятга эга бўлганлиги, ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 77-банди талабларига амал қилиб ҳаракатланиши лозимлиги аниқланган. РСТЭИАМ Самарқанд филиалининг 2024 йил 17 октябрдаги № 323-сонли (мурдага оид) хулосасига кўра, марҳум Хужамов Ғолибнинг ўлими калла асос ва гумбаз суякларининг синиши, бош мия пардалари остига, бош мия тўқимасига, бош мия қоринчаларига қон қуйилиши кўринишидаги очиқ калла мия жароҳатидан келиб чиққанлиги, суд-тиббий текширув жараёнида марҳум Хужамов Ғолибнинг танасида, яъни бошининг чап томон тепа соҳасида эзилиб йиртилган яраси, калла юмшоқ тўқималари остига қон қуйилиши, калла асос ва гумбаз суякларининг синиши, бош мия пардалари остига, бош мия тўқимасига, бош мия қоринчалари ичига қон қуйилиши, бош миянинг лат олиши, кўкрак қафаси юмшоқ тўқималарига қон қуйилиши, ўпка илдизларига, жигар бойламларига қон қуйилиши, ичак тутқичларига қон қуйилиши, ўнг болдир соҳасида қонталаш, ўнг болдир суякларининг ёпиқ синиши каби - тан жароҳатлари аниқланган бўлиб, ушбу жарохатлар унинг ўлимидан олдин ҳаётлигида қаттиқ тўмтоқ жисмлар таъсирида, яъни ҳаракатда бўлган автомашинанинг ташқи бўртиб чиққан қисмларининг урилиши натижасида келиб чиққанлиги, юқорида кўрсатилган жароҳатларда “оғир тан жароҳатлари”нинг белгилари мавжудлиги, унинг ўлими сабаби билан бевосита боғлиқлиги аниқланган. Судланувчи Шотиров Жасурбек Нормўмин ўғли суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2021 йилда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Капитал банкдан ижара асосида “Кобальт” русумли 75 А 073 РА давлат рақам белгили автомашинани сотиб олганлиги, ушбу автомашинада асосан йўловчи ташиш билан шуғулланиб, Тошкент шаҳрига бориб келиши, 2024 йилнинг 03 сентябрь куни соат тахминан 16:00 ларда Тожикистон Республикасида яшовчи 2 2 нафар фуқаро, яъни бир аёл бир эркакни Тошкент шаҳрига олиб боришга келишганлиги, бундан ташқари Термиз шаҳрида яшовчи яна икки нафар йўловчиларни ҳам Тошкент шаҳрига олиб боришга келишганлиги, уларни Тошкент шаҳрига олиб бориш учун бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли 75 А 073 РА давлат рақам белгили автомашинада соат тахминан 18:00 лар атрофида йўлга чиққанлиги, соат тахминан 23:30 лар атрофида Самарқанд шаҳрига кириб келганлиги, Самарқанд шаҳри ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1081 км.да ҳаракатланиб кетаётганида, автомашинасини тезлиги тахминан 35-40 км.соат бўлганлиги, шу вақтда йўлга чиқиб, йўлни ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган пиёдани кўрганлиги, ўша пиёдани кўрган вақтида у тахминан йўлнинг ўрта қисмига келиб қолганлиги, пиёдани кўриши билан автомашина тормозини босганлиги, автомашинани тахминан 2 метр тормозлаганлиги, тормозни босган бўлсада, йўлдан ўтаётган пиёдани автомашинанинг олд чап ҳайдовчи томони билан уриб юборганлиги, автомашинани тўхтаганидан сўнг автомашинадан тушиб, пиёдани кўтариб ўзининг автомашинага чиқариб, Жомбой тумани Тиббиёт бирлашмасига олиб борганлиги, автомашинадаги йўловчилар шу ерда тушиб қолишганлиги, пиёдани касалхонага олиб бориб, тез ёрдам кўрсатиш учун керакли бўлган, дори-дармонларни олиб берганлиги, орадан бироз вақт ўтиб воқеа жойига ИИБ ходимлари келишганлиги, воқеа жойи холислар иштирокида кўздан кечирилганлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, қилмишининг оқибатларини тушуниб етганлиги ҳақида баён қилиб, суддан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Гарчанд, судланувчи Ж.Шотиров айбига тўлиқ иқрорлик билдирган бўлсада, унинг айби қуйидаги объектив далиллар билан ўз исботини топган. Жумладан, жабрланувчи Бердиев Мардонқул Хўжамович суд мажлисида, Хўжамов Ғолиб ўғли бўлиши, у 1989 йилда туғилган бўлиб, унинг 5 нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, мархум ўғли Хўжамов Ғолиб фармоцевтика корхонасида ишлаб, у ерда ҳайдовчилик қилиб келаётганлиги, 2024 йилнинг 03 сентябрь куни ўғли сотиб олмоқчи бўлган юк автомашинасини Ургут туманига олиб бориб, ўзи йўловчи таксилар билан уйга қайтиб келаётган бўлганлиги, шу куни соат тахминан 23:30лар атрофида ўғли телефон қилиб, “Самарқанд пост гаи” деган жойга етиб қолганлигини, 10-15 дақиқада шу ерда бўлишини айтганлиги, ўша жойдан ўтгандан кейин Жомбой туманига кетиш жойидаги нон сотиб турадиган бекат олдида ўғлини кутиб турганлиги, орадан бир неча дақиқалар ўтган бўлсада ўғли телефонига жавоб бермай қўйганлиги, шу куни ўғли олдига келиш учун йўлни кесиб ўтаётган вақтида Сурхандарё вилоятидан бўлган Шотиров Жасурбек бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли автомашинасида ўғлини уриб юборганлигини билганлиги, ўғлини тахминан 1-2 соат давомида кутиб ўтирганлиги, шу куни соат тахминан 01:30 ларда Жомбой тумани Тиббиёт бирлашмасидан телефон қилишиб, ўғлини автомашина уриб кетганлигини айтишганлиги, шундан сўнг зудлик билан шифохонага борганлиги, ўғлининг аҳволи оғир эканлиги, 2024 йилнинг 22 сентябрь куни эрталаб ўғли олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этганлиги, ўғлини уриб юборган ҳайдовчи Шотиров Жасурбекнинг қариндошлари томонидан 3 етказилган моддий ва маънавий зарар қопланганлиги ҳақида баён қилиб, марҳум ўғлининг вояга етмаган фарзандларига келгусида қарашиб туриши учун судланувчи Ж.Шотироқга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўради. Бундан ташқари, судланувчи Ж.Шотировнинг айби иш ҳужжатларида мавжуд 2024 йил 04 сентябрь кунги ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тўғрисида баённома, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойнинг чизмаси ва фотожадваллар, тушунтириш хатлари, тиббий маълумотнома, сўроқ қилиш баённомалари, суд-автотехник экспертизасининг 2024 йил 10 сентябрь кунги 3469-сонли, ҳайдовчи кўргазмаларини воқеа жойида текшириш ва тергов эксперименти ўтказиш ҳақида баённома, унга илова чизма ва фотожадвал, судавтотехник экспертизасининг 2024 йил 28 сентябрь кунги № 1746-сонли хулосалари, суд-тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 17 октябрь кунги хулосаси, сўроқ қилиш баённомалари, ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланган деб ҳисоблайди. Суд, юқорида қайд этилган далилларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳо бериб, улар ЖПКнинг 11-моддасида мустаҳкамланган қонунийлик принципига мувофиқ, жиноят-процессуал қонунида белгиланган тартибга қатъий риоя этилган ҳолда олинган бўлиб, уларни ишончга сазовор объектив далиллар деб топиб, судланувчи Ж.Шотировнинг айбини исботловчи мақбул далиллар деб ҳисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан Ж.Шотировнинг “транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши”да ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасига мувофиқ, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июнь кунги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 16-сонли қарорининг 6-бандига биноан, судлар Конституциянинг 20-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шахсга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклигини инобатга олишлари зарур. Бунда ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни ҳуқуқбузарликнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак. 4 Суд, судланувчи Ж.Шотировга нисбатан жазо тайинлашда айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, унинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлари мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, судланувчи Ж.Шотировга жазо тури ва меъёрини белгилашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июнь кунги “Транспорт ҳаракати ёки ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 10-сонли қарорининг 25-бандида қайд этилган “Судлар йўлтранспорт ҳодисасида айбдор деб топилган шахсга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда инсонпарварлик, одиллик тамойилларидан келиб чиқиб, ҳар бир иш бўйича алоҳида ёндошув тўғрисидаги қонун талабига қатъий риоя қилишлари, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасига, ҳодиса содир бўлгандан кейин шахснинг хатти-ҳаракатларига (унинг жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатиш учун қилган ҳаракатлари, жабрланувчи ва унинг оиласига моддий ва бошқа тарзда ёрдам берганлиги, жиноят натижасида етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаганлиги ва ҳ.к.) ва жазони енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларга алоҳида эътибор беришлари шарт” деб кўрсатилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февраль кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, хусусан қарорнинг 26-бандида “Озодликдан маҳрум қилиш жазо тариқасида оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этган шахсларга, шунингдек судланувчининг шахсини инобатга олган ҳолда - ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир қилган шахсларга нисбатан, агар бундай шахсларни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони бўлмаса, қўлланилади” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларига амал қилиб, судланувчи Ж.Шотировни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш мумкин деган қатъий хулосага келиб, содир қилган жинояти учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми санкциясида назарда тутилган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилган ҳолда ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми санкциясида назарда тутилмаган озодликни чеклаш жазо турини тайинлашни, унинг дастлабки қамоқда сақланган муддатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида жазо миқдоридан тегишлича чегириб ташлаб, узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади. Шунингдек, Ж.Шотировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1 48 -моддаси 3-қисмига мувофиқ, жазони ижро этиш органи томонидан унга тайинланаётган жазонинг ижросини тўлиқ назорат қилиш имкониятини яратиш мақсадида назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини 5 ўзгартирмаслик, яшаб турган вилоят ҳудудини тарк этмаслик каби қўшимча тақиқларни юклашни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, суд, жабрланувчи М.Бердиевга сарф ҳаражатлар ва бошқа моддий-маънавий даъвоси бўйича тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тўплаган ҳолда фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиришни лозим топади. Суд, жиноят иши бўйича ашёвий ва ёзма далиллар масаласини муҳокама қилиб, ёзма далил деб эътироф этилган марҳум Ғ.Хўжамовга нисбатан юритилган № 10081-501-сонли касаллик тарихини жиноят иши ҳужжатларида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига амал қилиб, суд Судланувчи Шотиров Жасурбек Нормўмин ўғли (Shotirov Jasurbek Normo‘min o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилсин. Унга, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан 2 (икки) йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 4 (тўрт) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан, Шотиров Жасурбек Нормўмин ўғлининг 17.10.2024 йилдан 16.12.2024 йилга қадар (2 ой 1 кун) дастлабки қамоқда сақланган ҳар бир куни озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштириб ва тайинланган жазодан чегириб, узилкесил ўташ учун 3 (уч) йил 9 (тўққиз) ой 29 (йигирма тўққиз) кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин. Жазо, Ж.Шотировнинг яшаш жойида, яъни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Увайсий кўчаси, 17-уйда белгилансин ҳамда иш жойига бориши ва уйжойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уйжойидан чиқиши чеклансин. Судланувчи Шотиров Жасурбек Нормўмин ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 3-қисмига асосан: - назорат қилувчи орган розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик; - Сурхондарё вилояти ҳудудини тарк этмасликдан иборат қўшимча тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин. Шотиров Жасурбек Нормўмин ўғлининг тақиқларга (чеклашларга) риоя этиши устидан назорат олиб бориш Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин ва жазони ўташ муддати судланувчи Ж.Шотиров жазони ижро этиш инспекциясида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукм ижросини назорат қилиш Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБга юклатилсин. Судланувчи Шотиров Жасурбек Нормўмин ўғлига нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси муносиб хулқ атворда бўлиш хақидаги тилхат 6 эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин ва дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин, ҳукм қонуний кучга киргач унга нисбатан қўлланилган муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргач, ёзма далил деб эътироф этилган марҳум Ғ.Хўжамовга нисбатан юритилган № 10081-501-сонли касаллик тарихи жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлансин. Ҳукмдан норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга киргач кассация тартибида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки прокурор протест билдиришга ҳақли эканлиги тушунтирилсин. имзо А.Алимов 7