← Назад
Решение #100414 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 184 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 5861 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 5863 | — | law | |
| Республикаси ЖПК | 586 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 572 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| илганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| исми билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2405/1180-сонли
2024 йил декабрь ойининг “16” куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси - Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси
Н.Рустамов, судланувчилар Ш.Қамбаров ва унинг ҳимоячиси адвокат
А.Юлдашев, З.Хайдаров ва унинг ҳимоячиси адвокат Б.Файзиев,
У.Шухратов ва унинг ҳимоячиси адвокат Н.Зупаровларнинг иштирокида,
Қамбаров
Шаҳобиддин
Жамолиддин
ўғли,
Хайдаров
Зокир
Абдукадирович ва Шухратов Улугбек Баходир ўғлиларга оид жиноят
ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Қамбаров Шаҳобиддин Жамолиддин ўғли (Qambarov
Shahobiddin Jamoliddin o’g’li), 1995 йил 24 октябрь
куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус,
“TRADE FORCE” МЧЖ раҳбари, оилали, муқаддам
судланмаган, Қашқадарё вилояти, Қарши тумани,
Хониён МФЙ, Хониён кўчаси 12-уйда доимий
рўйхатда туриб яшовчи, иш бўйича “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил
12 августдан буён қамоқда сақланган,
жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман тергов бўлими
томонидан 2024 йил 09 ноябрдаги қарорига кўра
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб
хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт
чорасига ўзгартирилган, айблов хулосаси нусхасини
2024 йил 11 декабрь куни суддан олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан
айбланган;
Хайдаров Зокир Абдукадирович (Xaydarov Zokir
Abdukadirovich), 1987 йил 19 сентябрь куни
Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали уч
нафар фарзанди бор, “Ўзбекипаксаноати” уюшмаси
Ишлар бошқармаси бошлиғи вазифасида ишловчи,
муқаддам судланган, Тошкент шаҳар, Миробод
тумани, Саидбарака кўчаси, 1-уй, 18-хонадонда
доимий рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент вилояти,
Қибрай тумани, Салар ШФЙ, Маржон кўчаси, 4-уйда
қамоқда сақланган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман тергов бўлими томонидан 2024 йил
09 ноябрдаги қарорига кўра “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси “Гаров” эҳтиёт чорасига
ўзгартирилган, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил
11 декабрь куни суддан олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан
айбланган;
Шухратов Улуғбек Баходир ўғли (Shuxratov Ulug’bek
Baxodir o’g’li), 1989 йил 08 сентябрь куни Тошкент
шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти олий, “Perfect bek desire” МЧЖ
расмий раҳбари, оилали, муқаддам судланмаган,
Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Тарона 1-тор
кўчаси, 2-уйда яшовчи, иш бўйича “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил
12 октябрдан буён қамоқда сақланган, жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман тергов бўлими
томонидан 2024 йил 09 ноябрдаги қарорига кўра
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “Гаров”
эҳтиёт чорасига ўзгартирилган, айблов хулосаси
нусхасини 2024 йил 11 декабрь куни суддан олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисмида назарда
тутилган
жиноятларни
содир
этганликда
айбланган.
Суд,
судланувчиларга нисбатан жиноят ишини Чилонзор туман прокурори
томонидан 2024 йил 14 ноябрь куни тасдиқланган айбга иқрорлик
тўғрисидаги келишув асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчилар Қамбаров Шаҳобиддин Жамолиддин ўғли, Хайдаров
Зокир Абдукадирович, Махкамов Йўлдошбек Турдибекович, Шухратов
Улугбек Баходир ўғли ва бошқа шахслар билан назорат қилинмайдиган
ноқонуний бойлик орттириш мотив-мақсадларида олдиндан жиноий тил
бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 21.08.2023 йилда Чилонзор тумани,
Навбаҳор МФЙ, МКАД кўчаси, 7/1-уй юридик манзили бўйича 224748
реестр рақами билан Эргашев Қувончбек Халил ўғли муассислигида
таъсис этилган “Trade Forse” МЧЖга 11.09.2024 йилда раҳбар сифатида
тайинланиб, жамиятнинг барча молия-хўжалик фаолияти бўйича якуний
қарорлар қабул қилишда расмий раҳбар сифатида иштирок этиб, шу
тарзда ўзининг жиноий шериклари билан жамиятдаги хуфёна иқтисодий
2
фаолиятни бошқариб келишиб, 2023 йил август-сентябрь ойлари солиқ
даврида жамиятга кирим қилинмаган 4.018.321.197,97 сўмлик турли
маҳсулотларни реализация қилиб, мазкур савдолар тушумини солиқ
ҳисоботларида акс эттирмаслик орқали 4.018.321.197,97 сўмлик фойда
солиғи базасини яшириб, жуда кўп миқдорни ташкил этувчи 602 748,
2 минг сўмлик фойда солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаганлар.
Мазкур жиноят иши 2024 йил 30 июлда қўзғатилган бўлиб,
2024 йил 12 октябрь куни Шухратов Улугбек Баходир ўғли, 2024 йил
19 сентябрь куни Хайдаров Зокир Абдукадирович, 2024 йил 13 август
куни Қамбаров Шаҳобиддин Жамолиддин ўғлилар жиноят ишида
айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.
Ш.Қамбаров, З.Хайдаров ва У.Шухратовлар дастлабки тергов
органига айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақида илтимоснома
билан мурожаат қилиб, унда айбига тўлиқ иқрорлиги, жиноятни фош
қилиш доирасида ҳаққоний кўрсатувлар бериши, жиноят ишига алоқадор
барча ахборотларни дастлабки тергов органига баён қилганлиги, ўз
ҳаракатларининг моҳияти, шунингдек ўзи берган илтимосноманинг
оқибатини англаб етганлиги, илтимосномани ҳимоячи билан ўзаро
маслаҳатлашиб, ихтиёрий равишда берганлиги, тергов органи томонидан
қўйилган айблов, иш бўйича мавжуд бўлган далилларни инкор этмаслиги,
жиноят иши бўйича етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлигини
инобатга олиб, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузиш юзасидан
илтимоснома тақдим этган.
Чилонзор туман прокурори томонидан 2024 йил 14 ноябрь куни
Ш.Қамбаров, З.Хайдаров ва У.Шухратовларнинг илтимосномаси ўрганиб
чиқилиб,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
5861-моддасида
кўрсатилган талаблар бажарилганлиги инобатга олиниб, илтимоснома
қаноатлантирилган ҳамда шу куни айбланувчига Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
5863-моддасида
назарда
тутилган
мажбуриятлари тушунтирилган.
Суд мажлисида судланувчи Ш.Қамбаров, айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, дастлабки терговда иш бўйича айбга иқрорлик тўғрисидаги
келишув тузилганлиги, ўз ҳаракатининг моҳияти, илтимосномани
ҳимоячи билан маслаҳатлашган ҳолда ихтиёрий берганлиги,
илтимосномасининг оқибатини англаб етганлиги, тергов органи
томонидан қўйилган айблов ва иш бўйича мавжуд бўлган далилларни
инкор этмаслиги, етказилган зарарни бартараф этганлиги, қилмишидан
пушаймонлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги, оилада ягона боқувчилиги
инобатга олиб, енгиллик беришни сўради.
Суд мажлисида судланувчи З.Хайдаров, айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, дастлабки терговда иш бўйича айбга иқрорлик тўғрисидаги
келишув тузилганлиги, ўз ҳаракатининг моҳияти, илтимосномани
ҳимоячи билан маслаҳатлашган ҳолда ихтиёрий берганлиги,
илтимосномасининг оқибатини англаб етганлиги, тергов органи
3
томонидан қўйилган айблов ва иш бўйича мавжуд бўлган далилларни
инкор этмаслиги, етказилган зарарни бартараф этганлиги, қилмишидан
пушаймонлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги, оилада ягона боқувчилиги,
3 нафар вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, енгиллик
беришни сўради.
Суд мажлисида судланувчи У.Шухратов, айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, дастлабки терговда иш бўйича айбга иқрорлик тўғрисидаги
келишув тузилганлиги, ўз ҳаракатининг моҳияти, илтимосномани
ҳимоячи билан маслаҳатлашган ҳолда ихтиёрий берганлиги,
илтимосномасининг оқибатини англаб етганлиги, тергов органи
томонидан қўйилган айблов ва иш бўйича мавжуд бўлган далилларни
инкор этмаслиги, етказилган зарарни бартараф этганлиги, қилмишидан
пушаймонлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги, оилада ягона боқувчилиги
инобатга олиб, енгиллик беришни сўради.
Судланувчи Ш.Қамбаров, З.Хайдаров ва У.Шухратовларнинг жиноят
содир этганликдаги айби ўзининг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб
берган кўрсатувларидан ташқари юзлаштириш баённомалари ҳамда
жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар билан ҳам тўлиқ ўз
исботини топган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Ш.Қамбаров, З.Хайдаров ва У.Шухратовларнинг
жиноий ҳаракати юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки
тергов органи томонидан унинг “Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан
бўйин товлаш жуда кўп миқдорда содир этиш”да ифодаланган жиноий
ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, жиноят иши иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, ишда
тўпланган далилларни муҳокама қилиб, судланувчи ва унинг ҳимоячиси,
прокурорнинг айбига иқрорлик тўғрисидаги келишувни тасдиқлаш
ҳақидаги
фикрини
тинглаб,
келишувни
тузишда
Ўзбекистон
1
Республикаси
ЖПКнинг
586 -моддасида
кўрсатилган
талаблар
бажарилганлигини инобатга олиб, келишувни тасдиқлашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида,
судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг
сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг
шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
Қарорининг 1, 3-бандларида судларнинг эътибори жиноят учун жазо
чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва
жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга
қаратилиши, жазо адолатли бўлиши-ҳар бир ҳолатда индивидуал
4
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 572-моддасига мувофиқ, айбга
иқрорлик
тўғрисида
келишув
тузилган
жиноятлар
бўйича
тайинланадиган жазонинг муддати ёки миқдори ушбу Кодекс Махсус
қисмининг тегишли моддасида (қисмида) назарда тутилган энг кўп
жазонинг ярмидан ошмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир
этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа
ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғиренгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига
мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган.
Суд, судланувчи Ш.Қамбаровга нисбатан жазо тури ва муддатини
белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига
риоя қилиб, юқорида кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий
тушунтиришлардан келиб чиқиб, судланувчи Ш.Қамбаровни айбига тўлиқ
иқрорлик билдириб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилада
ягона боқувчилиги жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб,
жазони енгиллаштирувчи мазкур ҳолатларни жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб баҳолаб,
жиноят иши бўйича айбга иқрорлик келишуви тузилганлигини эътиборга
олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, унга
нисбатан модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосининг энг
кам қисмидан ҳам камроқ жазо тайинлашни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Суд, судланувчи З.Хайдаровга нисбатан жазо тури ва муддатини
белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига
риоя қилиб, юқорида кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий
тушунтиришлардан келиб чиқиб, судланувчи З.Хайдаровни айбига тўлиқ
иқрорлик билдириб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилада
ягона боқувчилиги, 3 нафар вояга етмаган фарзанди борлигини жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жазони енгиллаштирувчи мазкур
ҳолатларни жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий
камайтирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноят иши бўйича айбга иқрорлик
келишуви тузилганлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, унга нисбатан модда санкциясида назарда
тутилган жарима жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроқ жазо
тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи У.Шухратовга нисбатан жазо тури ва муддатини
белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига
риоя қилиб, юқорида кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий
тушунтиришлардан келиб чиқиб, судланувчи У.Шухратовни айбига тўлиқ
5
иқрорлик билдириб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилада
ягона боқувчилиги жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб,
жазони енгиллаштирувчи мазкур ҳолатларни жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб баҳолаб,
жиноят иши бўйича айбга иқрорлик келишуви тузилганлигини эътиборга
олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, унга
нисбатан модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосининг энг
кам қисмидан ҳам камроқ жазо тайинлашни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471473, 58610-моддаларига амал қилиб, суд
тўғрисидаги келишуви тасдиқлансин.
Қамбаров Шаҳобиддин Жамолиддин ўғли (Qambarov Shahobiddin
Jamoliddin o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси
3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб
топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, базавий
ҳисоблаш миқдорининг 150 (бир юз эллик) баравари, яъни 49.500.000 сўм
жарима жазоси тайинлансин.
Қамбаров
Шаҳобиддин
Жамолиддин
ўғлига
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида унинг 2024 йил
12 августдан 09 ноябрга қадар қамоқда сақланган вақти (89 кун)
тайинланган жарима жазоси муддатидан чегириб ташланиб, 32.812.500
сўм жарима жазоси қолдирилсин.
Ш.Қамбаровга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг
бекор қилинсин.
Хайдаров Зокир Абдукадировичнинг айбга иқрорлик тўғрисидаги
келишуви тасдиқлансин.
Хайдаров Зокир Абдукадирович (Xaydarov Zokir Abdukadirovich)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан ЖКнинг
57-моддаси қўлланилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 (бир юз
эллик) баравари, яъни 49.500.000 сўм жарима жазоси тайинлансин.
Хайдаров Зокир Абдукадировичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
62-моддаси тартибида унинг 2024 йил 18 сентябрдан 09 ноябрга қадар
қамоқда сақланган вақти (52 кун) тайинланган жарима жазоси
муддатидан чегириб ташланиб, 39.750.000 сўм жарима жазоси
қолдирилсин.
З.Хайдаровга нисбатан қўлланилган “гаров” эҳтиёт чораси ҳукм
қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
6
Шухратов Улуғбек Баходир ўғлининг айбга иқрорлик тўғрисидаги
келишуви тасдиқлансин.
Шухратов Улуғбек Баходир ўғли (Shuxratov Ulug’bek Baxodir o’g’li)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан ЖКнинг
57-моддаси қўлланилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 (бир юз
эллик) баравари, яъни 49.500.000 сўм жарима жазоси тайинлансин.
Шухратов Улуғбек Баходир ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 62-моддаси тартибида унинг 2024 йил 12 октябрдан 9 ноябрга
қадар қамоқда сақланган вақти (28 кун) тайинланган жарима жазоси
муддатидан чегириб ташланиб, 44.250.000 сўм жарима жазоси
қолдирилсин.
У.Шухратовга нисбатан қўлланилган “гаров” эҳтиёт чораси ҳукм
қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Гаров суммаси сифатида 2024 йил 11 ноябрда 783105-сонли
квитанция билан Тошкент шаҳар прокуратурасининг депозит ҳисоб
рақамига топширилган 8.000.000 сўм пул маблағлари гаров қўювчи
Хайдаров Зокир Абдукадировичга қайтарилсин.
Гаров суммаси сифатида 2024 йил 14 ноябрда 819202-сонли
квитанция билан Тошкент шаҳар прокуратурасининг депозит ҳисоб
рақамига топширилган 8.000.000 сўм пул маблағлари гаров қўювчи
Шухратов Фарход Баходир ўғлига қайтарилсин.
09.11.2024 йилда Тошкент шаҳар прокуратурасининг депозит ҳисоб
рақамига моддий зарарни қоплаш мақсадида Шухратов Фарход Баходир
ўғли номидан топширилган 491.000.000 (тўрт юз тўқсон бир миллион)
сўм пул маблағлари Чилонзор ДСИ орқали давлат фойдасига ўтказилсин.
09.11.2024 йилда Тошкент шаҳар прокуратурасининг депозит ҳисоб
рақамига моддий зарарни қоплаш мақсадида Шухратов Фарход Баходир
ўғли номидан топширилган 111.748.200 (бир юз ўн бир миллион етти юз
қирқ саккиз минг икки юз) сўм пул маблағлари Чилонзор ДСИ орқали
давлат фойдасига ўтказилсин.
Ашёвий далил сифтида олинган муҳр ҳукм қонуний кучга киргач
Ш.Қамбаровга қайтарилсин, 3 дона DVD диск жиноят ишида қолдирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
А.А.Мухиддинов
Нусхаси аслига тўғри:
7