Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1007-2304/661 Дата решения 14.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 350540 Claim ID 2692560 PDF Hash 477e9af20542e9ae... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ЖКнинг 57-моддаси ЖКнинг 57 law
кунни ташкил этишини шу муносабат билан унга нисбатан тайинланган жазони ЖК 73-м… кунни ташкил этишини шу муносабат билан унга нисбатан тайинланган жазони ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
Усмоновга ЖК 73-моддасининг 5-қисми Усмоновга ЖК 73 5 law
асддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ЖК 60-моддаси асддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ЖК 60 law
лини ЖК 73-моддаси лини ЖК 73 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида) 2024 йил декабрь ойининг 14 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда: судья Ф.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоев котиблигида, Чилонзор туман прокурор ёрдамчиси Н.Рустамов, адвокат А.Юлдашев ҳамда маҳкум Т.Усмонов иштирокида, жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судининг 2024 йил 9 январдаги ҳукми билан судланган фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, судланган, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 7-мавзе, 21-уй, 49-хонадонда истиқомат қилувчига нисбатан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг илтимосномасини тўпланган ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Илтимосномада, жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судининг 2024 йил 9 январдаги ҳукмига кўра, ЖК 277-моддаси 2-қисмининг «а, б» бандлари билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси тартибида, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганини, суд ҳукми 2024 йил 15 март куни Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлимига келиб тушганини, маҳкумга жазо ўташ тартиб қоидалари тушунтирилиб, ишга кириши учун йўлланма берилганини, шу куни маҳкум “Элшодбек Барака” МЧЖга ишга кирганини, жазони ўтаб келаётганини, иш вақтида меҳнат қоидаларини бузмаганини, иш берувчи томонидан қўйилган вазифаларини ўз вақтида бажариб, иш жойидан ҳамда худуд профилактикаси нозири ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ҳеч қандай шикоят келиб тушмаганини, жазони намунали ўтаб келаётганини, жазонинг умумий муддати 2 йил бўлганини, ўталган қисми 8 ой 5 кун, ўталмай қолган қисми эса 1 йил 3 ой 25 кунни ташкил этишини шу муносабат билан унга нисбатан тайинланган жазони ЖК 73-моддаси 3қисмининг “а” банди тартибида муддатидан олдин шартли озод қилишни сўраган. Суд мажлисида Т.Усмонов содир этган жиноятидан пушаймон бўлиб, ўзига тегишли хулоса чиқарганини, келгусида ҳалол меҳнат қилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасида “жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартибқоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилади” деб кўрсатилган. Шунингдек, шу модданинг 3-қисми “а” бандига кўра “Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш маҳкум – ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин”-деб кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 28сонли қарорининг 19-бандида “жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тўғрисидаги тақдимнома (илтимоснома) қаноатлантирилганда, судья маҳкумга, тегишлича, ЖК 73-моддасининг бешинчи қисмида ёки ЖК 74моддасининг еттинчи қисмида назарда тутилган қоидаларни тушунтириши шарт бўлиб, бу ҳақда ажримнинг қарор қисми ва суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши лозим” деб кўртасилган. Суд илтимосномани муҳокама қилиб, прокурорнинг фикрини тинглаб, Т.Усмонов тайинланган жазонинг учдан бир қисмидан кўпроғини ўтаганини, жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бузмаганини ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, ижобий тавсифланганини инобатга олиб, унга нисбатан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни лозим топади. Шунингдек, суд маҳкум Т.Усмоновга ЖК 73-моддасининг 5-қисмида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб, жазони ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ЖК 60-моддасида назарда тутилган қоидага мувофиқ жазо тайинлаши ҳақида берилган қоидани тушунтириш лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси, ЖПКнинг 423, 541, 536, 542, 5461-моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғи тақдимномаси қаноатлантирилсин. Усмонов Темурбек Ўктам ўғлини ЖК 73-моддаси 3-қисмининг “а” бандига асосан ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмай қолган 1 йил 3 ой 25 кунни ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинсин. Ажрим ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО Пробация бўлинмасига юклатилсин. Т.Усмоновга ЖК 73-моддасининг 5-қисмида кўрсатилган талаблар тушунтирилсин. Ажримдан норози томон кассация тартибида хусусий шикоят ёки протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи (имзо) Ф.Эргашев