← Назад
Решение #100638 Уголовные
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| амда ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| исмида ёки ЖК | 74 | — | law | |
| Алижоновга ЖК | 73 | — | law | |
| асддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ЖК | 60 | — | law | |
| лини ЖК | 73 | — | law | |
| Алижоновга ЖК | 73 | 5 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида)
2024 йил декабрь ойининг 14 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда:
судья Ф.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоев котиблигида, Чилонзор туман прокурор
ёрдамчиси Н.Рустамов, адвокат А.Юлдашевнинг ва инспектор
И.Нарбаевнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Риштон тумани
судининг 2022 йил 25 июлдаги ҳукми билан судланган
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, бўйдоқ,
судланган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 4мавзеси, 4-уй, 37-хонадонда истиқомат қилувчига
нисбатан тайинланган озодликни чеклаш жазосини ўташдан муддатидан
илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги Чилонзор туман ИИО ФМБ
бошлиғининг тақдимномасини тўпланган ҳужжатлар билан бирга кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Тақдимномада, жиноят ишлари бўйича Риштон тумани судининг
2022 йил 25 июлдаги ҳукмига кўра, ЖК 2441-моддаси 3-қисмининг «г»
банди билан айбдор деб топилиб, ЖК 57-моддаси қўлланилиб, 4 йил
озодликни чеклаш жазоси тайинланганини, суд ҳукми 2022 йил 24 август
куни Риштон туман ИИБ Пробация хизмати томонидан ҳисобга қўйилган
ва жазони ижро қилиш бошланганини, маҳкумнинг яшаш жойи Чилонзор
туманига ўзгаргани муносабати билан жазони ижро қилиш учун 2024 йил
30 октябрь куни Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан
ҳисобга олингани, маҳкумга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, жазо
ўташ тартиб ва қоидалари ҳамда ЖК 481-моддасининг талаблари
тушунтирилганини, маҳкум жазо ўташ давомида бирор бир маротаба
тартиб қоидани бузмаганини, жазоланмаганини, намунали жазо ўтаб
келаётганини, тайинланган жазо муддатининг умумий 4 йилни, ўталган
муддати 2йил 1 ой 21 кунни намунали ўтаганини, ўталмаган жазо муддати
1 йил 10 ой 9 кунни ташкил этишини, умумий жазонинг учдан икки
қисмини ўтаб бўлганини инобатга олиб унга нисбатан тайинланган
жазони ЖК (эски таҳрирдаги) 73-моддаси 3-қисмининг “в” банди
тартибида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни
сўраган.
Суд мажлисида Ш.Алижонов содир этган жиноятидан пушаймон
бўлиб, ўзига тегишли хулоса чиқарганини, келгусида ҳалол меҳнат қилиб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасида “жазони ўташдан
муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу модданинг
биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартибқоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган
маҳкумга нисбатан қўлланилади” деб кўрсатилган.
Шунингдек, шу модданинг (эски таҳририда) 3-қисми “в” бандига
кўра “ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари
шартли озод қилинган ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилган шахс
жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир
этганлиги учун ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг
камида учдан икки қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин
қўлланилиши мумкин”-деб кўрсатиб ўтилган.
Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жазони ўташдан
муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш
бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 28-сонли қарорининг 19-бандида
“жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони
енгилроғи билан алмаштириш тўғрисидаги тақдимнома (илтимоснома)
қаноатлантирилганда, судья маҳкумга, тегишлича, ЖК 73-моддасининг
бешинчи қисмида ёки ЖК 74-моддасининг еттинчи қисмида назарда
тутилган қоидаларни тушунтириши шарт бўлиб, бу ҳақда ажримнинг
қарор қисми ва суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши лозим” деб
кўртасилган.
Суд тақдимномани муҳокама қилиб, прокурорнинг фикрини тинглаб,
Ш.Алижонов тайинланган жазонинг учдан икки қисмидан кўпроғини
ўтаганини, жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларини
бузмаганини ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, ижобий
тавсифланганини инобатга олиб, унга нисбатан тайинланган озодликни
чеклаш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни
лозим топади.
Шунингдек, суд маҳкум Ш.Алижоновга ЖК 73-моддасининг 5қисмида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод
қилиниб, жазони ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир
этган шахсга нисбатан суд ЖК 60-моддасида назарда тутилган қоидага
мувофиқ жазо тайинлаши ҳақида берилган қоидани тушунтириш лозим
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси, ЖПКнинг 423, 541,
536, 542, 5461-моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг
тақдимномаси қаноатлантирилсин.
Алижонов Шерзоджон Адхамжон ўғлини ЖК 73-моддаси 3қисмининг “в” бандига асосан озодликни чеклаш жазосининг ўталмай
қолган 1 йил 10 ой 9 кунни ўташдан муддатидан илгари шартли озод
қилинсин.
Ажрим ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО
Пробация бўлинмасига юклатилсин.
Ш.Алижоновга ЖК 73- моддасининг 5-қисмида кўрсатилган талаблар
тушунтирилсин.
Ажримдан норози томон хусусий шикоят ёки хусусий протест
келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
(имзо)
Ф.Эргашев