Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1209-2401/13 Дата решения 13.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 349443 Claim ID 2692417 PDF Hash 346c6cb69658115e... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
ЖКнинг 277-моддаси ЖКнинг 277 law
унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддаси унга нисбатан суд ЖК 60 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 5461-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 5461 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2024 йил декабрь ойининг 13 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи суд раисининг ўринбосари А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими инспектори А.А.Лукманов ва маҳкум Б.Раббимовнинг иштирокида, Раббимов Бобур Комилжон ўғли (Rabbimov Bobur Komiljon o‘g‘li), 2000 йил 26 ноябрь куни Сирдарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, муқаддам судланган, Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар, Наврўзобод МФЙ, 2-Спитамен кўчаси, рақамсиз уйда доимий рўйхатда туриб яшовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ҳақидаги Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг 2024 йил 09 февралдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбланиб, 2 (икки) йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган. Унга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ва йиғма жилди Янгиер шаҳар ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 09.09.2024 йилда рўйхатга олиниб ижрога қаратилган. Маҳкум Б.Раббимовга жазо ўташ тартиби қоидалари тушунтирилиб, ёзма равишда тилхат олинган ва жазосини ўтаб келган. Б.Раббимов тайинланган озодликни чеклаш жазосининг 8 (саккиз) ой 27 (йигирма етти) кунини ўтаган ва ўталмаган жазо муддати 1 (бир) йил 3 (уч) ой 3 (уч) кунни ташкил этади. Тақдимномада Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан маҳкум Б.Раббимовни ўталмаган озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш сўралган. Маҳкум Б.Раббимов суд мажлисида, у жазо муддатини ўтаб келаётганлиги, ўрнатилган тартиб қоида талабларини бажариб келаётганлигини билдириб, уни муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод этишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, Чилонзор туман ИИО Пробация бўлими инспектори А.А.Лукмановнинг тақдимномани қувватлаб берган фикрини, прокурор ёрдамчисининг тақдимномани қаноатлантириш ҳақидаги хулосасини тинглаб, қуйидагиларга кўра тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандида ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жинояти учун суд томонидан тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд, тарафларнинг фикрларини тинглаб ва иш ҳужжатларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, маҳкумани ўзига юклатилган мажбуриятларни тўлиқ бажариб, суд томонидан тайинланган жазони ўтаб келаётганлигини, жазо муддатининг учдан бир қисмини ўталгани, ўтган вақт мобайнида ўзига тегишли хулоса чиқариб олганлигини, жазони ўташ даврида жиноий жавобгарликка тортилмаганлигини эътиборга олиб, ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномасини қаноатлантириб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан уни ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан ва ЖПК 536, 541 ва 542-моддаларини қўллаб, А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилсин. Раббимов Бобур Комилжон ўғли (Rabbimov Bobur Komiljon o‘g‘li) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йилнинг 09 февраль кунидаги ҳукмига кўра тайинланган ва ўталмай қолган 1 (бир) йил 3 (уч) ой 3 (уч) кун озодликни чеклаш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинсин. Б.Раббимовга жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинланиши тушунтирилсин. Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга топширилсин. Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5461-моддасига асосан кассация тартибида хусусий шикоят ёки хусусий протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи (имзо) А.А.Мухиддинов