Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2301/848 Дата решения 13.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 349444 Claim ID 2692419 PDF Hash f713c9239e4bb34a... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
ЖКнинг 45-моддаси ЖКнинг 45 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
Исматов ЖКнинг 73-моддаси Исматов ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 1-1006-2301/848-сонли АЖРИМ 2024 йил декабрь ойининг 13 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор тумани прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамовнинг иштирокида, Исматов Абубакир Ёдгор ўғлига нисбатан Чилонзор туман ИИО Пробация бўлинмасининг бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан ўталмай қолган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тўғрисида киритилган тақдимномани кўриб чиқиб, қуйидагиларни йилдаги ҳукмига кўра, 2003 йил апрель ойининг 24 куни Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти тожик, оилали, бир нафар фарзанди бор, муқаддам судланган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Катта Навбахор МФЙ, Ц-мавзеси, 38-уй, 22хонадонда яшовчи Исматов Абубакир Ёдгор ўғли (Ismatov Abubakir Yodgor o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-кисми билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, ЖКнинг 62-моддасига асосан, 1 (бир) йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 11 (ўн бир) ой 6 (олти) кун муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари тайинланган. Унга нисбатан чикарилган суд ажрими ва шахсий йиғма жилди Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 21.12.2023 йилда рўйхатга олиниб ижрога қаратилган. 01.03.2024 йилдан А.Исматов “WORLD PRODUCTION SR” МЧЖга ишга жойлашиш учун йўланма берилган ва шу кунинг ўзида ишга жойлашиб 30.09.2024 йилга қадар ишлаб келган, 01.10.2024 йилдан ”ADORA PLUS TEX” МЧЖда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаб келган. Шу давр мобайнида махкум А.Исматов ўзини ижобий томондан кўрсатиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ҳолда яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланиб келинмоқда. 1 Ҳозирги кунда махкум А.Исматов ЖКнинг 73-моддаси, 3-кисми, "а" бандида кўрсатилган суд тайинлаган ахлоқ тузатиш ишлари жазо муддатининг учдан бир кисмидан кўпроғини ўтаган. Юкоридагиларни инобатта олган холда, махкум Исматов Абубакир Ёдгор ўғлининг ўталмай колган 1 (бир) йил 2 (икки) ой 6 (олти) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни сўраган. Суд мажлисида А.Исматов содир этган қилмишидан қаттиқ пушаймондалигини, унга суд томонидан тайинланган жазогага тўлиқ риоя этиб келганлигини инобатга олиб, тақдимномани қаноатлантиришни сўради. Суд, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамовнинг илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги ва А.Исматов тақдимномани қаноатлантириб бериш ҳақидаги фикрларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисмига мувофиқ, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилади. Ушбу модданинг 3-қисми “а” бандига асосан асосан ижтимоий хавфи катта булмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкинлиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, маҳкум А.Исматов аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини 9 (тўққиз) ой ўтаганини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини, тартиб-қоида талабларини бажарганини инобатга олиб, тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси, ЖПКнинг 536, 541-моддаларига риоя қилиб, суд, А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Чилонзор тумани ИИО Пробация бўлинмаси бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилсин. Исматов Абубакир Ёдгор ўғли (Ismatov Abubakir Yodgor o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан ўталмай қолган 1 (бир) йил 2 (икки) ой 6 (олти) кун аҳлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинсин. Ажримдан норози томон ўн сутка муддат ичида шу туман суди орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят ёки протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи А.А.Мухиддинов 2 3