← Назад
Решение #100877 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят Кодекси | 266 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| жабрланувчи ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
(Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида)
2024 йил декабрь ойининг 13 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди Чилонзор тумани, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд
мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси
Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар
Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи Ш.Эшматов ва унинг
ҳимоячиси Б.Иногамов, жабрланувчи О.Каргапольцев ва унинг турмуш ўртоғи
О.Каргапольцева ҳамда таржимон О.Маҳмудовнинг иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Жиноят Кодекси 266-моддасининг 1-қисми билан айбланган Эшматов
Шохжахон Илхом ўғлига нисбатан 1-1006-2401/1218-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Эшматов Шохжахон Илхом ўғли (Eshmatov Shoxjaxon Ilxom
o‘g‘li) – 1995 йил 18 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта,
оилали, икки нафар вояга етмаган фарзандлари бор, муқаддам
судланмаган, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Мустақиллик
МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 47-уйда доимий рўйхатда туриб,
вақтинча Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, Барданкўл МФЙ,
Боғи Эрам кўчаси, 37-уйда яшовчи.
Суд, мазкур жиноят иши юзасидан гумонланувчи ва жабрланувчи ҳамда
жабрланувчи турмуш ўртоғининг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга
ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Гумонланувчи Ш.Эшматов 2024 йил 21 сентябрь куни соат тахминан 22:10ларда
бошқарувидаги давлат рақам белгиси 10 Y 904 JB бўлган «СПАРК» русумли автомобилни
тегишли ҳужжатлар асосида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси
бўйлаб Новза метро бекати томонидан Халқлар дўстлиги кўчаси томонига 50-55 км/соат
тезликда бошқариб бориб, “Новза” масжиди қаршисида амалдаги «Йўл ҳаракати
қоидалари»нинг 4-банди 1-қисми, 11-банди «г» қисми, 77-банди 1 ва 3-қисмлари
талабларини бузиб, яъни «йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати
қатнашчиларнинг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак», «хайдовчи
ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса болалар, ногиронлар қариялар ва
велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши шарт», «ҳайдовчи транспорт
воситасининг хусусияти ҳамда ҳолатини, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга
олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак»,
«ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у
транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада
камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда
айланиб ўтиш чораларини кўриши керак» деб кўрсатилган қоидаларга риоя қилмасдан
ҳаракатланиб, йўналишига нисбатан чапдан ўнг томонга ўтаётган пиёда О.Каргапольцевни
уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда О.Каргапольцев олган тан жароҳатлари
билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифохонасига олиб борилган.
2024 йил 14 октябрь ўтказилган судга оид тиббий экспертизасининг №7303-Ҳ-Ражсонли хулосасига кўра О.Каргапольцевда қуйидаги тан жароҳатлари аниқланган – Умуртқа
поғонаси ёпиқ жароҳати, 2-бўйин умуртқалари тишсимон ўсиғининг олдинга силжиб
синиши (операция амалиётидан кейинги ҳолат). 5-бел умуртқаси равоғи ва танасининг
силжимасдан синиши, орқа мия функциясининг қисман бузилиши билан. Бош мия очиқ
жароҳати, бош мия чайқалиши, бош тепа соҳаси эзилиб-йиртилган яраси. Иккала чап болдир
суякларининг пастки 1/3 қисмидан ёпиқ силжиб синиши (операция амалиётидан кейинги
ҳолат). Чап билак – тирсак соҳалари шилинмалари. Чап қош соҳаси эзилиб-йиртилган
(тикилган) яраси. 2-даражали травматик шок. Бу тан жароҳатлари ўтмас қаттиқ жисм
таьсирида тиббий хужжатларда, қарорда кўрсатилган вақт ва ҳолатда ҳосил бўлган бўлиши
мумкинлиги аниқланган. Бу тан жароҳатлари биргаликда, етказилиш вақтида ҳаёт учун
хавфли бўлган ва шу белгисига кўра оғирлик даражаси бўйича оғир тан жароҳатига кириши
қайд қилинган.
2024 йил 29 октябрь ўтказилган судга оид трассологик экспертизасининг №16204сонли хулосасига кўра давлат рақам белгиси 10 Y 904 JB бўлган «СПАРК» русумли
автомашинасининг олд чап томонида пиёдани уриб юбориш натижасида пайдо бўлган
техник шикастланиш излари аниқланган.
Мазкур ҳаракатлари билан гумонланувчи Ш.Эшматов Ўзбекистон Республикаси
ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда
айбланган.
Гумонланувчи Ш.Эшматов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
жабрланувчи О.Каргапольцевдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини
билдириб, жабрланувчи О.Каргапольцевга етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у
билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатиш
ҳақида кўрсатув берди.
Жабрланувчи О.Каргапольцев видеоконференцалоқа режимида ўтказилган суд
мажлисида юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда Ш.Эшматовга нисбатан даъвоси
йўқлигини, унга етказилган зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши
учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли
Ш.Эшматовга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида
кўрсатув берди.
Гувоҳ О.Каргапольцева суд мажлисида юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб,
жабрланувчи О.Каргапольцев турмуш ўртоғи эканлигини, ҳозирда Ш.Эшматовга
нисбатан турмуш ўртоғи О.Каргапольцевнинг даъвоси йўқлигини, турмуш ўртоғи
О.Каргапольцевнинг соғлигига етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф
қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги ҳақида кўрсатув берди.
Суд мажлисида гумонланувчи Ш.Эшматов жабрланувчи О.Каргапольцевга
етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашгани
тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан
жиноят ишини тугатишни сўрашган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК 266-моддасининг 1қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса,
жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан, жабрланувчи
ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон
қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик
ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган.
Суд, жабрланувчи О.Каргапольцев ва гумонланувчи Ш.Эшматовнинг ярашув
тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси
Н.Рустамов, гумонланувчи Ш.Эшматов ва унинг ҳимоячиси Б.Иногамов, жабрланувчи
О.Каргапольцевнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик
масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб,
Ш.Эшматовнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, етказилган зарар
тўлиқ қопланганлигини, гумонланувчи томонидан жабрланувчига бирон-бир тазйиқ
бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини,
томонларнинг ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини судга юбориш тўғрисида
Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори қарорини эътиборга олиб ва Ўзбекистон
Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга
тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ
Ш.Эшматовни жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят
ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб
топади.
Шунингдек, жабрланувчи О.Каргапольцев Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар
мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини
йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М
Қ И Л А Д И:
Гумонланувчи Эшматов Шохжахон Илхом ўғли (Eshmatov Shoxjaxon Ilxom o‘g‘li)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси
ЖК 266-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан
озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин.
Гумонланувчи Ш.Эшматовга тегишли ҳайдовчилик гувоҳномаси ўзига
қайтарилсин.
Жабрланувчи О.Каргапольцевга мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни қайта
тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка
ичида апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъатига хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи
Аслига тўғри:
имзо
И.Сабиров