Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1401-2408/1148 Дата решения 13.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Самаркандский городской суд по уголовным делам Судья Алимов Акмал Улуғбекович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 353776 Claim ID 2674991 PDF Hash 92b3ce616eb04aa9... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси збекистон Республикаси ЖК 105 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 105-моддаси ЖКнинг 105 law
исмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддаси исмида назарда тутилган жиноят ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2024 йил декабрь ойининг 13 куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг очиқ суд мажлиси, ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи судья А.Алимов, судья ёрдамчиси Ҳ.Абдубоқиевнинг котиблигида, тарафлардан Самарқанд шаҳар прокурорининг ёрдамчиси И.Қувондиқов, судланувчи Р.Ризаев ва унинг ҳимоячиси адвокат С.Фозилов ҳамда жабрланувчи Ш.Уроқбоевларнинг иштирокида, Ризаев Раҳматилло Ислом ўғли (Rizayev Rahmatillo Islom o‘g‘li), 1999 йил 13 август куни Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, “Темирйўл вокзаллари” МЧЖда зал навбатчиси, оилали, 1 нафар фарзандли, муқаддам судланмаган, Самарқанд шаҳри, “Найман” м.ф.й., Павлов кўчаси, 5-уйда яшайди, муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини 05.11.2024 йилда олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан судланувчига оид 1-1401-2408/1148-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Ризаев Раҳматилло Ислом ўғли, “Темир йўл вокзаллари” МЧЖда зал навбатчиси бўлиб ишлаб келиб, 2024 йил 06 август куни соат 21:00лар атрофида ўзининг қўл остида бўлган ёлланма ишчилари О.Хужамуратов ва Х.Эшдавлатовларга Темир йўл вокзали боғининг атрофини тозалашларини айтиб, уларнинг иш жараёни устида туриб назорат қилиши вақтида, шу боғнинг ичида ўтирган фуқаро Уроқбоев Шоҳжахон Бобурович ва ёлланма ишчи О.Хужамуратовларнинг ўртасида келиб чиққан оғзаки тортишувни кўрганидан сўнг, уларни бир-биридан ажратиб, фуқаро Ш.Уроқбоев билан ўзи жанжаллашиб қолиб, жанжал натижасида Р.Ризаев Ш.Уроқбоевнинг юз қисмига қўли билан қасддан бир маротаба уриб, ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказган. Суд-тиббий экспертизасининг 25.09.2024 йилги 2960-сонли хулосасига кўра, Ш.Уроқбоевнинг танасида, яъни пастки жағ суяги ўнг бурчак соҳасидан синиши - каби жароҳатлар аниқланиб, оғирлик даражасига кўра “ўртача оғирликдаги шикаст” гуруҳига кириши, етказилган вақти 2024 йил 06 август кунига тўғри келиши кўрсатилган. Судланувчи Р.Ризаев суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи Ш.Уроқбоев суд мажлисида ярашув тўғрисидаги ариза тақдим қилиб, Р.Ризаевга нисбатан унинг ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзганлиги, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунгани ҳақида айтиб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 105-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд, жабрланувчи Ш.Уроқбоев, судланувчи Р.Ризаевнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Самарқанд шаҳар прокурори ёрдамчисининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, судланувчи Р.Ризаевнинг айбига тўлиқ иқрорлиги, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув судланувчи ва жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, Р.Ризаевга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Суд, жабрланувчи Ш.Уроқбоевга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586-моддалари талабларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан судланувчи Ризаев Раҳматилло Ислом ўғли (Rizayev Rahmatillo Islom o‘g‘li)га нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи Ш.Уроқбоевга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги тушунтирилсин. Р.Ризаевга нисбатан қўлланилган муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси ажрим қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва жабрланувчи ажрим нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ёки прокурор протест билдиришга ҳақли эканлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья Аслига тўғри:сҳаси асли : (имзо) А.Алимов