← Назад
Решение #100921 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ноябрда ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 166 | — | law | |
| банди ва | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 166 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2024 йил декабрь ойининг 13 куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи, судья Д.Турсунов,
судья
ёрдамчиси
Э.Хайриддиновнинг
котиблигида,
тарафлардан
давлат
айбловчиси
–
Чилонзор
туман
прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ш.Рузматов
ва унинг ҳимоячиси “SHIROZA-HIMOYA” адвокатлик фирмаси
адвокати Ш.Юльчиеванинг иштирокида, Рузматов Шавкат
Шарифовичга нисбатан 1-1006-2407/904-сонли жиноят ишини
кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Рузматов
Шавкат
Шарифович
(RUZMATOV
SHAVKAT SHARIFOVICH), 1987 йил 2 мартда
Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати
ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўртамахсус, вақтинча ишсиз, оилали, бир нафар
фарзанди
бор,
муқаддам
судланмаган,
Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, Хайробод
МФЙ, Хайробод кўчаси, 43-уйда рўйхатда
туриб, яшайди, иш бўйича “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланилган, туман судининг
2024 йил 30 октябрдаги ажримига кўра,
қидирув эълон қилиниб, “муносиб хулқ-атворда
бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт
чораси “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чорасига
ўзгартирилган,
2024
йил
25 ноябрда ЖПКнинг 227-моддаси тартибида
ушланган,
айблов
хулосаси
нусхасини
муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми “в”
банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланган.
Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи Ш.Рузматов ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ
талон-торож қилиш мақсадида бошқа шахс билан олдиндан тил
бириктириб, 2024 йил 27 май куни соат тахминан 04:00да
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Яккабоғ МФЙда жойлашган
Пардаев
Анвар
Қувандиқович
билан
бирга
спиртли
ичимликларни истеъмол қилишиб, маст ҳолатда бўла туришиб,
А.Пардаевни қўрқитиб, унинг эгнида кийиб олган баҳоси
180.000 сўмлик тўқ яшил рангли “спортивкаси”, қўлида бўлган
баҳоси 40.000 сўмлик қизил рангли қўл сумкаси, ушбу
сумканинг ичида бўлган қора рангли баҳоси 450.000 сўм
бўлган “Redmi note 9” телефон аппарати, бир дона қора рангли
баҳоси 450.000 сўм бўлган “Huawey” русумли телефон
аппарати ва 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларини талончилик
йўли билан очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, сумка ичида
бўлган Пардаев Анвар Қувандиқович ва унинг укаси Пардаев
Ахрор
Қувандиқовичга
тегишли
бўлган
ҳайдовчилик
гувоҳномаларини ўша атрофга қолдиришиб, ҳодиса содир
бўлган жойдан яширинишган.
Судланувчи Ш.Рузматов суд мажлисида айбига тўлиқ
иқрорлигини билдириб, 2024 йил 26 май куни соат тахминан
23:30да Чилонзор тумани Яккатут МФЙда жойлашган
автовокзалга борганлиги, у ерга таниши Ғулом бирга
борганлиги, аммо Сурхондарё вилоятига кетиш учун у билан
Ғуломнинг ёнида етарли пул йўқ бўлганлиги, сўнг ДП номли
ёқилғи қўйиш шаҳобчасининг ортига ўтиб, Анвар исмли шахс
билан танишишганлиги, Анвар Ғуломга 50.000 сўм миқдорида
пул берганлиги, Ғулом спиртли ичимлик олишга кетганлиги,
кўп вақт ўтмасдан Ғулом спиртли ичимлик олиб келганлиги ва
ҳаммаси бирга спиртли ичимлик истеъмол қилишганлиги,
кейин Анвар уйга кетишини айтганлиги, у унга кетмаслигини
маълум қилганлиги ва бирга спиртли ичимлик истеъмол
қиламиз деганлиги, Анварга рози бўлмаганлиги ва ёнидаги
Ғуломнинг
қўлида
бўлган
қизил
рангли
сумкасига
ташланганлиги ва торта бошлаганлиги, у Ғуломга ёрдам бериш
мақсадида А.Пардаевнинг эгнида бўлган яшил рангли
спортивкасига бошини ўраганлиги ва спортивкасини ечиб
ташламоқчи бўлганида унинг устидан спортивкасини ечиб
олганлиги, сўнг, Ғулом билан А.Пардаевнинг ёнидан қочиб
кетишганлиги, А.Пардаевдан узоқлашишганидан сўнг, у
Ғ.Бердишукуровнинг қўлида бўлган қизил рангли сумкани
олиб, ушбу сумканинг ичини титкилаганлиги, сумканинг ичида
бир дона қора рангли “Редми ноте 9” телефон аппарати ва
1.000.000
сўм
пулларни
олиб,
қолган
буюмларни
Ғ.Бердишукуровга берганлиги, у А.Пардаевдан тортиб олган
яшил рангли кийимни қизил рангли сумканинг ичига
солганлиги, Ғулом олган нарсаларини айтиб у билан
хайирлашганлиги
ва
қизил
рангли
сумкани
унга
қолдирганлиги, 2024 йил 28 май куни соат тахминан 10:00да
Чорсу бозорига бориб, А.Пардаевнинг сумкасидан олган қора
сўмга сотиб юборганлиги, жами 1.100.000 сўм миқдоридаги
пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги
ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини, бошқа бу каби ҳолат такрорланмаслигини
инобатга олиб, суддан унга енгиллик беришни сўради.
Тарафларнинг розилиги билан кўрсатувлари суд мажлисида
ўқиб эшиттирилиб, текширилган жабрланувчи А.Пардаев
дастлабки тергов даврида, у 2024 йилнинг тахминан 12 май
куни Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида келганлиги, у
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган “Пойтахт
бетон”
номли
МЖЧга
ҳайдовчи
бўлиб
ишга
қабул
қилинганлиги, мазкур иш жойида у тахминан 20 кун давомида
ишлаганлиги, унга мазкур иш тўғри келмаганлиги учун
бўшашга ва Самарқанд вилоятига кетишга қарор қилганлиги,
2024 йилнинг 26 май куни соат тахминан 22:00да Тошкент
шаҳар Чилонзор туманида жойлашган Тошкент автовокзалига
борганлиги, автовокзалга бориб, у ерда мавжуд бўлган
ўриндиқларда
ухламоқчи
бўлганлиги,
сўнг,
2024 йилнинг 27 май куни соат тахминан 00:00да унинг ёнига 2
нафар унга олдиндан таниш бўлмаган шахслар келишганлиги,
сўнг, у улар билан танишганлиги, улар унга ўзларини
Сурхондарё вилоятидан эканликлари ва исмлари билан
таништиришганлиги,
ҳозирда
уларни
исмларини
эслай
олмаслиги, у улар билан танишиб ўзини Самарқанд вилоятидан
эканлигини айтганлиги, у Тошкент шаҳрида ишлаганлиги ва
ёнида бир қанча пул ва 2 дона телефон аппаратлари борлигини
маълум қилганлиги, у улар билан суҳбатлашиб турган вақтида
уларнинг ёнида бўлган юзида соқоли бор шахс унга бир
бакалдан спиртли ичимлик, яъни пиво ичишни айтганлиги,
сўнг, ушбу автовокзалдан соат тахминан 02:00да чиқиб
кетишганлиги, дастлабки тергов вақтида ушбу 2 нафар шахсни
Рузматов Шавкат ва Бердишукуров Ғулом эканликларини
билганлиги, у Шавкат ва Ғулом билан автовокзалдан чиқиб
кетишганлиги ва ушбу жойда мавжуд бўлган чойхонанинг
ичига
киришганлиги
ва
спиртли
ичимлик
ичишни
айтишганлиги, аммо чойхонада ишловчи ходимлар уларга
спиртли ичимликларни беришмаганлиги, ушбу чойхонадан
чиқиб,
у
Ғуломга
50.000 сўм миқдоридаги пулларни берганлиги, Ғулом спиртли
ичимликлар олиб келиш учун кетганлиги, орадан тахминан 15
дақиқа ўтганидан сўнг, Ғулом бир дона шиша ароқ ва у билан
ейиш учун колбаса маҳсулотларини ва бодринг олиб
келганлиги, у уларнинг таклифига рози бўлганлиги ва улар
билан бирга ДП номли ёқилғи шаҳобчаси ёнига боришганлиги,
ҳаммаси бирга спиртли ичимликлар истеъмол қилишганлиги,
Ғуломга кетишини маълум қилганлиги, Шавкат унга кетишига
қўймаганлиги ва “бирга ичамиз” деганлиги, у унга кетишини
маълум қилганлиги, шу вақт Ғулом унинг қўлида бўлган қизил
рангли сумкани тортишни бошлаганлиги, шу вақтда у маст
ҳолатда бўлганлиги, Ғулом унинг қўлида бўлган сумкасини
олишга уринганлиги ва олиб қўйганлиги, Ғулом қўлида бўлган
сумкани олишга ёнида бўлган қаршисида ўтирган Шавкат
ёрдам берганлиги, у унинг бошига устида бўлган спортивкаси
билан бошини ёпиб торта бошлаганлиги, у ушбу спортивкасини
қўрққанидан
ечиб
ташлаганлиги,
спортивкасини
ечиб
ташлаганидан сўнг, Шавкат унинг спортивкасини қўлига
олганлиги ва Ғулом иккаласи қочиб кетганлиги, у уларнинг
ортидан боришга қўрққанлиги ва сўнг ёрдам сўрашга
одамларни қидирганлиги, аммо топа олмаганлиги, у уларни
қаерга қочиб кетганлигини топа олмаганлиги, сўнг, 102
рақамига қўнғироқ қилиб бўлган ҳолат ҳақида хабар
берганлиги, Ғулом ундан олиб кетган баҳоси 40.000 сўмлик
сумканинг
ичида
унга
тегишли
бўлган
нархи
450.000 сўмлик кийим кечаклар, унга ва укаси Пардаев Ахрор
Қувандиқовичга тегишли бўлган ҳайдовчилик гувоҳномалари,
ҳужжатларнинг нусхалари, 1.000.000 сўм миқдоридаги пуллар,
бир дона қора рангли баҳоси 450.000 сўм бўлган “Redmi note 9”
русумли телефон аппарати ва бир дона қора рангли баҳоси
450.000 сўм бўлган “Huvavey” русумли телефон аппаратлари
бўлганлиги, Шавкат унинг устидан ечиб олиб кетган яшил
рангли спортивкасининг нархи 180.000 сўм бўлганлиги, 2024
йилнинг 29 май куни соат тахминан 09:00да Чилонзор тумани
ИИО ФМБ биносига келганлиги, сабаби бир кун олдин уни ИИО
ходимлари ушбу жойга келишини маълум қилишганлиги, у
ушбу жойга келганлиги ва Азиз ака исмли ЖҚБ ходими билан
кўришганлиги ва ушбу ходим унга ўзига тегишли бўлган
ҳайдовчилик гувоҳномасини топиб қайтариб берганлиги, 2024
йилнинг 25 июнь куни у яна Чилонзор тумани ИИО ФМБ
биносига келганлиги, ушбу жойда ЖҚБ ходими Жасур исмли
ЖҚБ ходими билан учрашганлиги, ушбу ходим ўзига тегишли
бўлган қизил рангли сумкасини топиб унга берганлиги, ушбу
сумканинг ичини текшириб олганида, сумканинг ичида унга
тегишли бўлган ва бўлмаган нарсалар мавжуд бўлганлиги, у
Ш.Рузматовни 2024 йилнинг 26 май Тошкент автовокзалда
кўриб танишиб қолганлиги, ушбу куни Ш.Рузматов билан
танишган вақтида унинг ёнида Ғулом исмли шахс бўлганлиги,
унга Ш.Рўзматов ва Ғулом исмли шахслар ўзларини исмларини
Шавкат ва Ғулом деб таништиришганлиги ва ўзларини
Сурхондарёдан деб таништиришганлиги, у ушбу куни
Ш.Рузматов ва Ғулом исмли шахслар жанжаллашмаганлиги,
Ш.Рузматовнинг ёнида бўлган Ғулом куч билан тортиб
олганлиги, унинг қўлида бўлган сумкани Ғулом тортиб олган
вақтида унинг ёнида бўлган Ш.Рузматов унинг устида бўлган
спортивкасини тортиб бошини ўрамоқчи бўлганлиги ва у
спортивкасини ечишини бошлаганлиги, шу вақт Ғулом унинг
спортивкасини ечиб олганлиги ва ўзи билан олиб қочиб
кетганлиги, ушбу вақтда унинг ёнида ҳеч ким бўлмаганлиги,
ушбу куни унга Ш.Рузматов ва Ғулом исмли шахслар тан
жароҳат етказишмаганлиги, ушбу куни Ғулом унга тегишли
бўлган қизил рангли сумкани қўлидан тортиб олганлиги,
Ш.Рузматов устида бўлган яшил рангли спортивкасини ечиб
олганлиги, Ғулом томонидан унга тегишли сумкани тортиб
олган
вақтида
сумкасининг
ичида
баҳоси
40.000 сўмлик сумканинг ичида унга тегишли бўлган нархи
450.000 сўмлик кийим кечаклар, унга ва укаси Пардаев Ахрор
Қувандиқовичга тегишли бўлган ҳайдовчилик гувохномалари,
ушбу гувоҳномаларнинг нусхалари ҳамда унга тегишли бўлган
паспорт нусхаси, 1.000.000 сўм миқдоридаги пуллар, бир дона
қора
рангли
баҳоси
450.000 сўм бўлган “Redmi note 9” телефон аппарати ва бир
дона қора рангли баҳоси 450.000 сўм бўлган “Huvavey” русумли
телефон аппаратлари бўлганлиги, Ғулом унинг устидан ечиб
олиб кетган яшил рангли спортивкасининг нархи 180.000 сўм
бўлганлиги, бугунги кунда у ўзига тегишли бўлган ҳайдовчилик
гувохномасини қайтариб олганлиги, у Ш.Рузматов ва Ғулом
унга тегишли бўлган нарсаларни олиб кетишаётган вақтида
уларнинг ортидан қувламаганлиги ва бақирмаганлиги, у ушбу
вақтда адашиб кўрсатмалар берганлиги, у ушбу вақтда бўлган
ҳолатни эслаганида қўрқиб кетганлиги, у дастлабки тергов
вақтида хозирда берган кўрсатмаларида қолиши ҳақида
кўрсатувлар берган.
Суд, судланувчи Ш.Рузматовнинг жиноят содир этишдаги
айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатувидан
ташқари, тарафларнинг розилиги билан суд мажлисида ўқиб
эшиттирилиб,
текширилган
гувоҳлар
А.Панжиев
ва
Б.Тошпўлатовларнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари,
жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир
бўлган жойни кўздан кечириш, ашёни олиш, нарсани кўздан
кейириш, нарсани таниб олиш, шахсни фотосуратдан таниб
олиш баённомалари, ашёвий далиллар, нарсани ашёвий далил
деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча
тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи
билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Ш.Рузматовнинг ҳаракатларига ҳуқуқий
билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Пардаев Анвар
Қувандиқович ва унинг укаси Пардаев Ахрор Қувандиқовичга
тегишли
бўлган
ҳайдовчилик
гувоҳномалари,
гувоҳномаларининг нусхаларини, А.Пардаевга тегишли бўлган
паспорт нусхасини эгаллаш айблови билан унинг ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖК 227-моддаси 2-қисмининг “а”
банди бўйича нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Иш ҳолатларига кўра, Ш.Рузматов ўзганинг мулкини
очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида бошқа шахс билан
олдиндан тил бириктириб, бир гурухга бирлашиб, Пардаев
Анвар Қувандиқович билан бирга спиртли ичимликларни
истеъмол қилишиб, маст ҳолатда бўла туришиб, А.Пардаевни
қўрқитиб,
унинг
эгнида
кийиб
олган
баҳоси
180.000 сўмлик тўқ яшил рангли “спортивкаси”, қўлида бўлган
баҳоси 40.000 сўмлик қизил рангли қўл сумкаси, ушбу
сумканинг ичида бўлган қора рангли баҳоси 450.000 сўм
бўлган “Redmi note 9” телефон аппарати, бир дона қора рангли
баҳоси 450.000 сўм бўлган “Huawey” русумли телефон
аппарати ва 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларини талончилик
йўли билан очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, сумка ичида
бўлган Пардаев Анвар Қувандиқович ва унинг укаси Пардаев
Ахрор
Қувандиқовичга
тегишли
бўлган
ҳайдовчилик
гувоҳномаларини ўша атрофга қолдиришиб, ҳодиса содир
бўлган жойдан яширинишган.
Тарафларнинг розилиги билан кўрсатувлари суд мажлисида
ўқиб эшиттирилиб, текширилган жабрланувчи А.Пардаев
дастлабки тергов даврида, 2024 йилнинг 29 май куни соат
тахминан 09:00да Чилонзор тумани ИИО ФМБ биносига
келганлиги, сабаби бир кун олдин уни ИИО ходимлари ушбу
жойга келишини маълум қилишганлиги, у ушбу жойга
келганлиги ва Азиз ака исмли ЖҚБ ходими билан
кўришганлиги ва ушбу ходим унга ўзига тегишли бўлган
ҳайдовчилик гувоҳномасини топиб қайтариб берганлиги, 2024
йилнинг 25 июнь куни у яна Чилонзор тумани ИИО ФМБ
биносига келганлиги, ушбу жойда ЖҚБ ходими Жасур исмли
ЖҚБ ходими билан учрашганлиги, ушбу ходим ўзига тегишли
бўлган қизил рангли сумкасини топиб унга берганлиги, ушбу
сумканинг ичини текшириб олганида, сумканинг ичида унга
тегишли бўлган ва бўлмаган нарсалар мавжуд бўлганлиги
ҳақида кўрсатув берган.
Суд, Ш.Рузматов ҳайдовчилик гувоҳномалари, паспорт
нусхасини ғаразли ёки бошқа паст ниятларда эгалламаганлиги,
ҳайдовчилик гувоҳномаси эгасига қайтарилганлигини инобатга
олиб, ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 227-моддаси
2-қисмининг
“а”
банди
билан
нотўғри
квалификация
сабабли
унинг
айбидан
ушбу
моддани
чиқаришни лозим топади.
Суд, судланувчи Ш.Рузматовнинг ҳаракатларига ҳуқуқий
баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг ўзганинг
мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида бошқа
шахс билан олдиндан тил бириктириб, бир гурухга бирлашиб,
А.Пардаевни қўрқитиб, унинг эгнида кийиб олган баҳоси
180.000 сўмлик тўқ яшил рангли “спортивкаси”, қўлида бўлган
баҳоси 40.000 сўмлик қизил рангли қўл сумкаси, ушбу
сумканинг ичида бўлган қора рангли баҳоси 450.000 сўм
бўлган “Redmi note 9” телефон аппарати, бир дона қора рангли
баҳоси 450.000 сўм бўлган “Huawey” русумли телефон
аппарати ва 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларини талончилик
йўли билан очиқдан-очиқ талон-торож қилишда ифодаланган
жиноий ҳаракатлари талончилик, яъни бир гуруҳ шахслар
томонидан олдиндан жиноий тил бириктириб, ўзганинг
мулкини
очиқдан-очиқ
талон-торож
қилиш
жинояти
аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси
2-қисмининг “в” банди билан тўғри квалификация қилинган
деб ҳисоблайди.
Суд, Ш.Рузматовга нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда, жиноятни ғаразли мақсадларда ва спиртли
ичимлик таъсирида мастлик ҳолатида содир қилганлигини
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб,
шунингдек, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
55-моддасига жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб,
унга нисбатан ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми билан ушбу модда
санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини
тайинлашни лозим топади.
Суд, иш бўйича етказилган моддий зарарларни ундириш
масаласини муҳокама қилиб, ҳукм қонуний кучга кирганидан
сўнг судланувчи Ш.Рузматовдан жабрланувчи А.Пардаевнинг
фойдасига 1.450.000 сўм қопланмай қолган моддий зарарни
ундиришни;
ашёвий далил деб эътироф этилган сочиқ, дастрўмол,
шортик, шампун, футболка, бритва, ремен, 6 та лезвия, трико,
қизил рангли сумка, тўқ яшил рангли спортивка ва “Redmi note
9” русумли телефон аппарати жабрланувчи А.Пардаевга тилхат
орқали қайтарилганлигини инобатга олишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Шавкат
Шарифович
(RUZMATOV
SHAVKAT
SHARIFOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир
этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича 3 (уч)
йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо манзил колонияларида ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 25 ноябрдан бошлаб
ҳисоблансин.
Судланувчи Ш.Рузматовга нисбатан қўлланилган “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг судланувчи
Ш.Рузматовдан
жабрланувчи
А.Пардаевнинг
фойдасига
1.450.000 сўм моддий зарар ундирилсин.
Ашёвий далил деб эътироф этилган сочиқ, дастрўмол,
шортик, шампун, футболка, бритва, ремен, 6 та лезвия, трико,
қизил рангли сумка, тўқ яшил рангли спортивка ва “Redmi note
9” русумли телефон аппарати жабрланувчи А.Пардаевга тилхат
орқали қайтарилганлиги инобатга олинсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм
эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва
жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси
топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм
чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши
мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса
кассация
тартибида
қайта
кўрилиши
мумкинлиги
тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
Д.Турсунов
(имзо)
Аслига тўғри:
Маъсул судья: Турсунов Дилмурод Нормуротович