Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1401-2403/860 Дата решения 13.12.2024 Инстанция Кассация Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Самаркандский городской суд по уголовным делам Судья Раупов Жонибек Муродкулович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 348468 Claim ID 2659739 PDF Hash 33610bb9464aaef1... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси збекистон Республикаси ЖК 139 law
банди ва 140-моддаси банди ва 140 law
ЖПК 11-моддаси ЖПК 11 law
ЖПКнинг 5099-моддаси ЖПКнинг 5099 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья: А.Холбоев Биринчи инстанция судининг судьяси: Ж.Раупов САМАРҚАНД ВИЛОЯТ СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ 2024 йил декабрь ойининг 13 куни Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи вилоят судининг судьяси З.Ибрагимов, ҳайъат судьялари З.Тўраев ва А.Холбоевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Утаевнинг котиблигида, тарафлардан Самарқанд вилоят прокуратураси бўлим прокурори У.Абдурахмонов ва Р.Холмуродовлар, судланган С.Бешимова ва унинг ҳимоячиси-адвокат А.Хасановаларнинг иштирокида, судланган С.Бешимовага оид жиноят ишини судланган С.Бешимованинг шикоятига асосан кассация инстанциясида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиноят ишлари бўйича 26 сентябрдаги ҳукмига кўра: Самарқанд шаҳар судининг 2024 йил Бешимова Сарвиноз Эркиновна (Beshimova Sarvinoz Erkinovna), 1990 йил 28 февраль куни Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати туркман, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, турмушга чиқмаган, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Самарқанд шаҳар, “Абу Абдулло Рудакий” МФЙ, Рудакий кўчаси 124-А уй 80-хонадонда яшайди, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми “г” банди билан 1 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш, 140-моддаси 2-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Суднинг ҳукмига кўра, судланган С.Бешимова 2023 йил февраль ойида З.Абдувохидов билан танишиб, 2024 йил январь ойига қадар у билан яқин муносабатда бўлиб, З.Абдувохидов уни ёқтирмай, у билан гаплашмай қўйгани ва уни ташлаб кетганидан ҳамда З.Абдувохидовнинг акаси жабрланувчилар М.Абдувохидов ва унинг турмуш ўртоғи М.Каримова уни ҳақорат қилганидан жаҳли чиқиб, 2024 йил май ойи ўрталарида ўзига тегишли бўлган “Samsung A21-S” русумли телефон аппаратидан фойдаланиб, М.Абдувохидов ва М.Каримоваларни “Instagramm” ижтимоий тармоғида очилган “ziyodu11o___” номли аккаунтига бирга тушган суратларини жойлаштириб, “кинкона бону ва маҳлуқ” деб номлаб, З.Абдувохидовнинг синглиси жабрланувчилар 1 Ш.Абдувохидованинг ва М.Каримоваларни ушбу профилга “--лар керак бўлса шу рақамларга телефон қилинглар Маржона +99897-942-98-97, Шахризода +99888-405-48-55” деб ёзиб, уларни “Instagramm” интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш орқали ҳақорат қилган. Шунингдек, С.Бешимова ўзининг жиноий ҳаракатини давом эттириб, содир қилган жинояти фош этилмаганидан фойдаланиб, такроран 2024 йил май ойи ўрталарида ўзига тегишли бўлган “Samsung A21S” русумли телефон аппаратидан фойдаланиб, фуқаро З.Абдувохидов у билан гаплашмай қўйгани ва уни ташлаб кетганидан жаҳли чиқиб, “Instagramm” ижтимоий тармоғида очилган “ziyodu11o___” номли аккаунтга жабрланувчи М.Каримованинг суратини жойлаштириб остига аёллар жинсий аъзоси яъни “-----” деб ножўя сўзларни ёзиб, уни интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш орқали ҳақорат қилган. Шунингдек, С.Бешимова ўзининг жиноий ҳаракатини давом эттириб, содир қилган жинояти фош этилмаганидан фойдаланиб, такроран 2024 йил май ойи ўрталарида ўзига тегишли бўлган “Samsung A21S” русумли телефон аппаратидан фойдаланиб, фуқаро З.Абдувохидов у билан гаплашмай қўйгани ва уни ташлаб кетганидан жаҳли чиқиб, “Instagramm” ижтимоий тармоғида очилган “ziyodu11o___” номли аккаунтга З.Абдувохидовнинг суратини жойлаштириб аёллар жинсий аъзоси яъни “---- ялагич зиёдулло -----дан тўймайдиган” деб ножўя сўзларини ёзиб, уни интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш орқали ҳақорат қилган. Шунингдек, С.Бешимова ўзининг жиноий ҳаракатини давом эттириб, содир қилган жинояти фош этилмаганидан фойдаланиб, такроран 2024 йил май ойи ўрталарида ўзига тегишли бўлган “Samsung A21S” русумли телефон аппаратидан фойдаланиб, фуқаро З.Абдувохидов у билан гаплашмай қўйгани ва уни ташлаб кетганидан жаҳли чиқиб, “Instagramm” ижтимоий тармоғида очилган “ziyodu11o___” номли аккаунтга “Зиёдуллони Корея номери +82-108097-2405 қарзингни бер ҳаромхўр Зиё бровни ҳақини еб юрибсан” деб З.Абдувохидовни интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш орқали ҳақорат қилган. Бундан ташқари, С.Бешимова ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, содир қилган жинояти фош этилмаганидан фойдаланиб, 2024 йил май ойи ўрталарида ўзига тегишли бўлган “Samsung A21S” русумли телефон аппаратидан фойдаланиб, фуқаро З.Абдувохидов у билан гаплашмай қўйгани ва уни ташлаб кетганидан жаҳли чиқиб, “Instagramm” ижтимоий тармоғида очилган “ziyodu11o___” номли аккаунтга З.Абдувохидовнинг отаси Н.Мажидовнинг суратини жойлаштириб, суръат устига “афсуслар бўлсин Зиёни дадасини қамоқда ўлдиришибди келинглар ҳақига дуо қб қўяйлик қанақа одам бўлган тақдирида ҳам инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун” сўзларини ёзиб, З.Абдувохидовнинг чет элга чиқиш паспортини суратини қўйиб, ушбу сурат остига комментария тарзида “Ургутлик жиноятчи З.А.Н. ва отаси М.Н. билан наша сотиб қўлга тушган ва ўғлини қутқариш учун 1.000 АҚШ доллари (пора) бериб милисага қутилган, отаси ҳали ҳамон қамоқда икки ярим ойдан бери унинг устига устаг адвокат ҳам 8000 АҚШ доллари сўраган. З.А.Н пора бериб қутилиб эндиликда Жанубий Корея шаҳрига қочиб кетган, ҳозирда бу 2 фуқаронинг ишлари қўриб чиқилмоқда, бу шахсни кўрган одам алоқада бўлманглар бу одам наша сотиб заҳарлайдиган инсон ўзи ва отаси сизларни ҳам йўлдан уриб қолмаслиги учун эҳтиёткорлироқ бўлинглар аввало ҳаммани ўзига инсоф берсин” сўзларини ёзиб, ушбу ҳолатни суратга олиб, 2023 III Шартнома III Танлов телеграм гуруҳига ташлаб, З.Абдувохидовга оғир жиноятни содир этганликда ғаразли ва бошқа паст ниятларда интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилган. Шунингдек, С.Бешимова ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, содир қилган жинояти фош этилмаганидан фойдаланиб, такроран 2024 йил май ойи ўрталарида ўзига тегишли бўлган “Samsung A21S” русумли телефон аппаратидан фойдаланиб, фуқаро З.Абдувохидов у билан гаплашмай қўйгани ва уни ташлаб кетганидан жаҳли чиқиб, З.Абдувохидовнинг онаси жабрланувчи Х.Облакулова уни ҳақорат қилганидан жаҳли чиқиб, З.Абдувохидов томонидан дастлаб фойдаланиб келинган ва кейинчалик ўзи томонидан фойдаланилаётган +998-94-477-24-72 телефон рақамига очилган телеграм профилига жабрланувчи Х.Облакулованинг суратини фотошоп қилиб, юзига эркаклар жинсий олатини қўйиб, жабрланувчи Х.Облакуловани интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш орқали ҳақорат қилган. Судланган С.Бешимованинг кассация шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан иш бир ёқлама олиб борилгани, унга нисбатан бир қадар оғир жазо тайинлангани сабабли, суднинг ҳукмини ўзгартириб, уни айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий аҳволини, қилмиши оқибатларини тушуниб етганлигини, жабрланувчилардан кечирим сўраб уларни унга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олиб, тайинланган жазони енгиллаштиришни сўраган. Судлов ҳайъати, иш бўйича вилоят суди судьяси А.Холбоевнинг маърузасини, прокурор Р.Холмуродовнинг шикоятни рад қилиш, судланган С.Бешимова ва унинг ҳимоячиси-адвокат А.Хасанованинг шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни жиноят иш ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳукмини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Судланган С.Бешимованинг суд ҳукмида қайд қилинган жиноятларни содир этганликдаги айби, ўзининг айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчилар М.Абдувохидов, Х.Облакулова, М.Каримова ва гувоҳларнинг суддаги кўрсатувлари, шунингдек иш ҳужжатидаги аризалар, ашёвий далилни олиш, кўздан кечириш ҳақидаги баённомалар ва унга илова қилинган фотосуратлар, DVD диск, сўроқ ва юзлаштириш баённомалари, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ҳақидаги қарор каби объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз исботини топган. Биринчи инстанция суди томонидан судланган С.Бешимованинг ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш ва интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш орқали ҳақорат қилишда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми “г” банди ва 140-моддаси 2-қисми билан тўғри квалификация қилинган. 3 Шикоятдаги, биринчи инстанция суди томонидан иш бир ёқлама олиб борилгани ҳақидаги важи билан келишиб бўлмайди. Жиноят иши дастлабки тергов органи ва биринчи инстанция суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг талабларига риоя қилинган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 1-бандидаги, ЖПК 11-моддасида мустаҳкамланган қонунийлик принципига мувофиқ, ҳар бир жиноят иши бўйича иш юритиш жиноятпроцессуал қонунида белгиланган тартибга қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилиши шартлиги ҳақидаги тушунтиришларига риоя қилинган ҳолда юритилиб, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар, шу жумладан судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари ҳамда иш ҳужжатларида мавжуд бўлган далиллар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текширилиб, уларга тегишлича ҳуқуқий баҳо берилган. Шунингдек, шикоятдаги унга нисбатан бир қадар оғир жазо тайинлангани сабабли, суднинг ҳукмини ўзгартириб, уни айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий аҳволини, қилмиши оқибатларини тушуниб етганлигини, жабрланувчилардан кечитрим сўраб уларни унга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олиб, тайинланган жазони енгиллаштириш ҳақидаги важлари билан ҳам келишиб бўлмайди. Биринчи инстанция суди, судланган С.Бешимовага жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарори тушунтиришларига риоя қилинган ҳолда, унинг шахсини, ёшини, оилавий ва моддий аҳволини, айбига иқрорлиги ва қилмишидан пушаймонлигини, содир қилган жиноятига нисбатан муносабатини инобатга олиш билан бир қаторда, жиноятни ғараз ва бошқа паст ниятларда содир этганлигини эътиборга олиб, унга нисбатан модда санкцияси доирасида озодликни чеклаш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлаб, жиноятлар мажмуи тариқасида узил-кесил озодликни чеклаш жазоси тайинлаш ҳақида қонуний, асосли ва адолатли тўхтамга келган. Айни вақтда, судланган С.Бешимовага нисбатан жабрланувчилар ўз эътирозномасида даъвоси йўқлиги билдириб ўтган бўлсалар-да, унга нисбатан тайинланган жазони янада енгиллаштириш учун асослар мавжуд эмас. ЖПКнинг 5099-моддаси 1-қисми 1-бандида, кассация инстанцияси жиноят ишини кўриш натижаларига кўра, ҳукмни ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати, шикоятдаги важлар суднинг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилишга асос бўла олмаслиги сабабли, суд ҳукмини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. 9 10 Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 509 ва 509 -моддаларига амал қилиб, кассация инстанцияси суди 4 а ж р и м қ и л а д и: Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2024 йил 26 сентябрдаги судланган Бешимова Сарвиноз Эркиновна (Beshimova Sarvinoz Erkinovna)га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи судья: (имзо) З. Ибрагимов Ҳайъат судьялари: (имзо) З. Тураев (имзо) А. Холбоев 5