Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/825 Дата решения 12.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 349121 Claim ID 2601924 PDF Hash 93f41f5815ac34f9... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2405/825-сонли 2024 йил декабрь ойининг “12” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи О.Эргашалиевнинг ҳимоячиси адвокат Ю.Эгамбердиев, жабрланувчи С.Қаландарованинг иштирокида, Эргашалиев Омадбек Хислатжон ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Эргашалиев Омадбек Хислатжон ўғли (ERGASHALIYEV OMADBEK XISLATJON O’G’LI), 2001 йил 14 май куни Фарғона вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумотга ўртамахсус, муқаддам судланган, ишсиз, Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, Чорбоғ кўчаси, 19-уйда яшовчи, иш бўйича «муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат» эхтиёт чораси қўлланилган, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 19.09.2024 йилдаги ажрими билан “муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилган, 26.11.2024 йилдан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Эргашалиев Омадбек Хислатжон ўғли хавфли рецидивист бўлган ҳолда, 2024 йил 02 май куни соат 02:30ларда, жамоат жойи ҳисобланган Чилонзор тумани 2-мавзеда жойлашган “Кристал” номли тунги клуб ичида, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат тартибини бузаётганлигини яққол англаган ҳолда, атрофдаги фуқароларни кўз ўнгида, фуқаро Қаландарова Сохиба Шамурат қизини юз қисмига бир маротаба зарба бериб, фуқаро С.Ш.Қаландарованинг баданига тан жароҳати етказиб, безорилик қилган. 1 хулосасига кўра, С.Ш.Қаландарованинг баданида “бурун суякларини ёпиқ силжимасдан синиши, бош энса соҳаси эзилиб-йиртилган яраси, ўнг кўз ости соҳаси тери ости гематомаси ва юмшоқ тўқималари лат ейиши” дан иборат жароҳатлар олганлиги, ушбу жароҳатлар ўтмас қаттиқ жисм таъсирида кўрикдан ўтувчининг айтган, тиббий ҳужжат ва қарорда кўрсатилган вақтларда етказилган бўлиши мумкинлиги, аниқланган тан жароҳатлар соғлиқни қисқа яъни 6 кундан кўп аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга бузулишига олиб келадиган соғлиқни қисқа муддатга бузулишига олиб келадиган енгил тан жароҳатлар гуруҳига кириши кўрсатилган. Суд мажлисида судланувчи О.Эргашалиев ўзига эълон қилинган айбловга иқрор бўлиб, 2024 йил 01 май кунидан 02 май кунига ўтар кечаси 00:30 да дам олиш мақсадида Чилонзор тумани, 2-мавзе ҳудудида жойлашган “Кристал” номли тунги клубга борганлиги, сўнг у ушбу тунги клубда овқатланиб, алкоголь ичимлигини истеъмол қилганлиги, сўнг у рақсга тушиш мақсадида ўтирган столидан турганлиги, у ўйнаб турган вақтида, унга нотаниш бўлган Қаландарова Сохиба Шамурат қизи унга бир маротаба туртилиб кетганлиги, яъни унинг оёғини босиб олганлиги, шунда у бошида унга эътибор бермаганлиги, С.Ш.Қаландарова яна унга келиб туртилганида, у жаҳл устида унинг елкасидан қўллари билан ушлаб нима қилмоқдасан демоқчи бўлган вақтида унинг бурнига боши тегиб кетганлиги, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, жабрланувчига етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганини, унинг даъвоси йўқлигини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи О.Эргашалиев унга эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлса-да, унинг айби жиноят ишида тўпланган қуйидаги далилар билан ўз исботини топган. Жумладан, жабрланувчи С.Қаландарова суд мажлсида, 2024 йил 01 май кунидан 02 май кунига ўтар кечаси соат 12:30 дан 01:00 гача бўлган вақт оралиғида танишлари Исмоилова Шоира Ўроқ қизи ва Муродова Ферузабону Садулло қизи билан биргаликда дам олиш мақсадида Чилонзор тумани 2-мавзеда жойлашган “Кристал” номли тунги клубга борганликлари, улар биргаликда ушбу тунги клубда овқатланиб гаплашиб ўтирганликлари, таниши Ф.С.Муродова билан биргаликда ўйнаш мақсадида турганликлари ва таниши Ф.С.Муродова билан биргаликда ўйнаб турган вақтида унга нотаниш бўлган Эргашалиев Омадбек Хислатжон ўғли унинг ортидан девор томонгача тақаб келганлиги ва у шу вақтда ортига ўгирилиши билан О.Х.Эргашалиев унинг иккала елкасидан қўллари билан ушлаб боши билан бурнига урганлиги ва у шу вақтда ҳушини йўқотганлиги, ҳозирда у қолган нарсаларни эслай олмаслиги, О.Эргашалиев ўша вақтда маст ҳолатда бўлгани, уни боши билан бурнига урган вақтида ундан спиртли ичимликнинг ҳиди келиб турганлиги, 10 млн. сўм миқдоридаги 2 даволаниш учун сарфлаган ҳаражати ва етказилган бошқа моддий зарар судланувчи томонидан қопланганлиги, ҳозирда судланувчига нисбатан даъвоси йўқлиги, енгилроқ жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви билан; бундан ташқари, судланувчи О.Эргашалиевнинг жиноят содир этганликдаги айби, жабрланувчининг аризаси, билдирги, тушунтириш хатлари, суд-тиббиёт экспертизаси хулосаси, видеоёзувдан нусха олиш, ихтиёрий тақдим қилинган нарсани олиш ва кўздан кечириш, юзлаштириш баённомалари, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди. Суд, судланувчи О.Эргашалиевнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг “безорилик, яъни хавфли рецидивист томонидан, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, уриш-дўппослаш орқали баданга ўртача оғир шикаст етказиш”да ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи О.Эргашалиевга нисбатан жазо тайинлашда ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, етказилган моддий зарар қопланганини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, мазкур жиноятни ғаразли ниятларда содир қилганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб тушунтирилган. Суд, судланувчи О.Эргашалиевга жазо тури ва миқдорини белгилашда, ЖКнинг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан ҳаракатлари талқин қилинаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473, 474-моддаларига амал қилиб, суд 3 XISLATJON O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан яшаш жойини сутканинг соат 22:00 дан соат 06:00 га қадар тарк этишини чеклаш орқали 4 (тўрт) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Эргашалиев Омадбек Хислатжон ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан 2024 йил 26 ноябрдан 12 декабрга қадар қамоқда сақланган вақти (16 кун) тайинланган жазо муддатидан чегириб, ўташ учун яшаш жойини сутканинг соат 22:00 дан соат 06:00 га қадар тарк этишини чеклаш орқали 3 (уч) йил 11 (ўн бир) ой 14 (ўн тўрт) кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин. О.Эргашалиевга қуйидаги чеклашлар юклатилсин: - Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан О.Эргашалиевга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 22:00дан эрталабки соат 06:00га қадар яшаш жойи, яъни Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, Чорбоғ кўчаси, 19-уйдан чиқиш чеклансин; - маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини тарк этмаслик, Фарғона вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик; - жабрланувчи Қаландарова Сохиба Шамурат қизи ва унинг оилааъзолари билан алоқа ўрнатмаслик; - ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш; - муайян (совуқ қурол, кишининг ҳаёти ва соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган пичоқ, бошқа ўткир кесувчи ёки тиғли, тўмтоқ) буюмларга эга бўлмаслик ёки уларни ўзида сақламаслик; - муайян (кўнгил очар театр, кинотеатр, истироҳат боғлари, интернет кафе, бар, ресторан ва алкоголли ичимликлар сотиш дўконлари) жойларга бормаслик; - оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик; - алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик. О.Эргашалиевга озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида, яъни у озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкинлиги тушунтирилсин. 4 бошлиғи зиммасига юклатилсин. Жазо муддати пробация гуруҳида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. О.Эргашалиевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин. О.Эргашалиевга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Судланувчи О.Эргашалиевнинг яқин қариндошлари томонидан жабрланувчи С.Қаландаровага етказилган моддий зарар қоплангани инобатга олинсин. Ашёвий далил, бир дона DVD диск жиноят ишида қолдирилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 5 А.А.Мухиддинов