← Назад
Решение #101406 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 2511 | 3 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 2511 | — | law | |
| олларда ЖК | 2511 | — | law | |
| илмиш тегишли равишда ЖК | 2511 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 10 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 2511 | 3 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Иш №1-1010-2302/151
Маърузачи судья: Н.Касимова
Биринчи инстанция судининг
судьяси: Ш.Амиров
АЖРИМИ
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
кассация инстанцияси 2024 йил июль ойининг 18 куни ўз биносида,
очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья: М.Мирзоҳидов,
судлов ҳайъати судьялари: О.Мухаммадиев ва Н.Касимовадан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Сулаймоновнинг
котибалигида, Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори
Р.Ражапов, судланган Ж.мнинг ҳимоячиси адвокат Д.Усмоновнинг
иштирокида, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Бектемир туман
судининг 2023 йил 18 августдаги ҳукмига кўра,
Қурбонов Жасурбек Жахонгир ўғли (Qurbonov
Jasurbek Jaxongir O’g’li), 1998 йил 22 октябрь куни
Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, бўйдоқ,
ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар,
Яшнобод тумани, Катта олмос кўчаси, 4-уйда
яшаган, эҳтиёт чораси сифатида 2022 йил
17 декабрдан қамоқда сақланаётганга
нисбатан чиқарилган ҳукмдан норози бўлиб судланган Ж.мнинг
ҳимоячиси адвокат Д.Усмонов томонидан келтирилган шикоятига
асосан жиноят ишини кассация тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ж.м
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
2511-моддасининг
3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб
топилиб, унга шу модда билан 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган. Жазо умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.
Суднинг ҳукмига кўра, М.Сотволдиева Бурхонходжаева Умида
Хусниддиновна, Қурбонов Жасурбек Жохонгир ўғли ва Шамсиев Ортиқ
Нодировичлар, жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар туркумидаги
кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага
киритиш, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан жиноий тил
бириктириб, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва
психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи
моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш,
ташиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда кўп миқдорда
ўтказишда ифодаланган жиноятларни қуйидаги ҳолатда қасддан содир
этган.
М.Сотволдиева ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини
тўлиқ англаб етган ҳолда, уларнинг хавфли оқибатларга олиб келишига
кўзи етиб, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва алоҳида
ҳолларда шифокорлар рухсати (рецепт) билан истеъмол қилиш ва
муомалага киритилиши белгиланган кучли таъсир кўрсатувчи дори
воситаларининг қонунга хилоф равишда муомаласи инсон соғлиғи ва
хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши, мумкин бўлган дори
воситаларини ғаразли ва бошқа паст ниятларда моддий манфаат
кўришни кўзлаб, Ж.м, О.Шамсиев ва У.Бурхонходжаевалар билан
олдиндан жиноий тил бириктириб, тузилган жиноий режага асосан
ҳаракатланиб, кўп миқдордаги 61 дона елим флаконлардаги
“Тропикамид 10 мл” дориларини сотиб олиш бўйича 2022 йил
11 декабрь куни келишиб, уларнинг бу жиноий ҳаракатлари ошкор
бўлмаслигини олдини олиш ва олди-берди тугагач тармоқдан манзил
маълумотларини бутунлай ўчириб ташлаш мақсадида овозли видео
хабарлар, кўп форматли файллар, платформа, лаҳзалик хабар алмашиш
тизими, конференциялар, кўп фойдаланувчи гуруҳлар ҳамда каналлар
ташкил этиш учун техник имкониятга эга “Telegram” интернет
ижтимоий тармоғига О.Шамсиевнинг фойдаланувдаги (97)761-30-30
телефон рақами орқали манзил жойлашуви харитаси (локация)
ёрдамида Бектемир тумани, "Зилола" м.ф.й.да жойлашган собиқ
“Радиотехника” касб-ҳунар коллежининг маъмурий биноси яқинида
Р.Амировнинг бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 Q 528 GD бўлган
“Spark” русумли автомашинада муқаддам интернет тармоғидаги
келишувга асосан нотаниш шахс томонидан қолдирилган дори
воситаларини олишиб, пакет ичидаги 3 дона флаконини Ж.мга бериб,
қолган 58 та флаконларни келгусида ўтказиш учун сақлаб, 2023 йил 11
декабрь кунидан 12 декабрь кунига ўтар кечаси соат 00:30 ларда,
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан туман ҳудудига тунги хизмат учун
жалб қилинган ходимларни кўриб, дарҳол автомашина ҳаракатланиш
йўналишини ўзгартириб, ҳаракатлари ИИО ходимларида шубҳа
уйғотмаслиги ва таъқиб қилишини олдини олиш учун йўл четида гўёки
зарурият сабабли тўхтагандек тутишиб, М.Сотволдиева пакет ичидаги
дори воситаларини ИИО ходимларидан яшириш мақсадида эгнидаги
пальтосининг ичига жойлаштирган.
Шунингдек, судланувчилар автомашина ичида дори воситаларини
яшириш лозимлигини, ходимлар автомашинани текшириш эҳтимоли
кўпроқ деб, эндиликда дориларни У.Бурхонходжаевага бериб, унинг
эгнидаги қишки кийим кенглиги ва ичига дориларни жойлаштирган
тақдирда буни аниқлай олмаслиги, қиз бола бўлганлиги сабабли уни
ходимлар синчковлик билан текширмаслиги, бундай ҳолатда текшириш
учун аёл ходима жалб этиш зарур бўлишини айтиб, улар ўзаро
дориларни яширишга келишиб, ИИО ходимлари автомашинада бўлган
шахсларга ўзларида қонун билан тақиқланган нарса, буюм ва ашёлар
бўлган тақдирда ихтиёрий тақдим этиши тушунтиришига қарамасдан,
уларда қонунга хилоф нарса ва буюмлар йўқлигини маълум
қилишганидан сўнг, ИИО ходимлари томонидан икки нафар шахслар
холис сифатида жалб қилиниб, судланувчиларнинг ёнларини кўздан
кечириш жараёнида, Ж.мдан 3 дона “Тропикамид 10 мл” номли ҳамда
У.Бурхонходжаевдан
полиэтилен
пакетга
жойлаштирилган
58 дона “Тропикамид 10 мл” дори воситаларини ўтказиш мақсадида
сақлаб келганликлари аниқланган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 2022 йил 12 декабрдаги
2295-сонли хулосасига кўра, Ж.м ва У.Бурхонходжаевалардан холислар
иштирокида олинган 61 дона елим идиш (флакон)лар таркибидаги дори
воситалари
“Тропикамид
10
мл”
капли
глазные
1,0% 10 мл Действуюшыее вешество Тропикамид 10 мг|мл
2114011 10 2021 10 2024 ва 2202193 01 2022 02 2025 ёзувли, завод
қадоғида бўлган жами 10 дона елим флаконларнинг ичидаги 10 мл.дан
бўлган рангсиз суюқликларнинг таркибида тропикамид моддаси
мавжудлиги, номланишига мос дори воситасилиги, завод қадоғига кўра,
бир дона елим флакондаги ҳажми 10 мл рангсиз суюқликнинг
таркибида 0,1 грамм тропикамид моддаси мавжудлиги, 10 дона елим
флаконлардаги ҳажми 10 мл.дан бўлган суюқларнинг таркибидаги
“Тропикамид моддасининг умумий соф оғирлиги 6,1 граммни ташкил
қилиши кўрсатиб ўтилган.
Мазкур жиноят иши бўйича М.Сотволдиева, У.Бурхонходжаева ва
О.Шамсиев ҳам судланган бўлиб ишнинг уларга оид қисми муҳокама
қилинмайди.
Адвокат Д.Усмонов кассация шикоятида, Ж.мнинг айби
исботланмаганлиги, Ж.мдан олинган 3 дона “Тропикамид” кучли таъсир
қилувчи моддани ўз истеъмоли учун сақлаганлиги, ушбу модда кўп
миқдорни ташкил этмаслиги, Ж.м бир гуруҳ шахслар томонидан
олдиндан жиноий тил бириктирмаганлиги ҳақида важлар келтириб,
Ж.мнинг ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддасининг 3қисмидан, ЖК 2511-моддасининг 1-қисмига қайта квалификация
қилишни сўраган.
Кассация инстанцияси, иш бўйича судья Н.Касимованинг
маърузасини, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим
прокурори Р.Ражаповнинг шикоятни қаноатлантиришни рад этиш
ҳақидаги хулосасини, судланган Ж.мнинг ҳимоячиси адвокат
Д.Усмановнинг кассация шикоятини қувватлаб уни қаноатлантириш
ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларга
тегишли баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб,
қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2021 йил
27 ноябрдаги “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга
хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари
бўйича суд амалиёти тўғрисида”даги 33-сонли Қарорининг 6-бандида “
Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда
сақлаш деганда, шахснинг бундай моддаларга қонунга зид равишда
эгалик қилиш билан боғлиқ қасддан содир этилган ҳаракатлари (ёнида,
бинода, махфий жой ва бошқа жойларда сақлаши) тушунилиши лозим.
Бунда шахс кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қанча вақт
давомида қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аҳамият касб этмайди”
деб кўрсатилган.
Мазкур қарорнинг 15-бандида, кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли
моддаларни кўп миқдорни ташкил қилмайдиган миқдорда ўтказиш
мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш,
сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф
равишда
ўтказиш
учун
айбдорлар
ҳар
қандай
ҳолларда
ЖК 2511-моддасининг биринчи қисми билан жиноий жавобгарликка
тортилади.
Агар мазкур ҳаракатлар айбни оғирлаштирувчи ҳолатларда такроран, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб,
уюшган гуруҳ томонидан ёхуд кўп миқдорда содир этилган бўлса,
қилмиш тегишли равишда ЖК 2511-моддасининг иккинчи ёки учинчи
қисми бўйича квалификация қилиниши лозимлиги назарда тутилган.
Жиноят иши ҳужжатлари ва суд мажлисида аниқланган
ҳолатларга
кўра,
М.Сотволдиева
Ж.м,
О.Шамсиев
ва
У.Бурхонходжаевалар билан олдиндан жиноий тил бириктириб,
тузилган жиноий режага асосан ҳаракатланиб, кўп миқдордаги 61 дона
елим флаконлардаги “Тропикамид 10 мл” дориларини сотиб олиш
бўйича 2022 йил 11 декабрь куни келишиб, “Telegram” интернет
ижтимоий тармоғига О.Шамсиевнинг телефон рақами орқали манзил
жойлашуви харитаси (локация) ёрдамида Бектемир тумани, "Зилола"
м.ф.й.да жойлашган собиқ “Радиотехника” касб-ҳунар коллежининг
маъмурий биноси яқинида Р.Амировнинг бошқарувидаги автомашинада
муқаддам интернет тармоғидаги келишувга асосан нотаниш шахс
томонидан қолдирилган дори воситаларини олишиб, пакет ичидаги
3 дона флаконини Ж.мга бериб, қолган 58 та флаконларни келгусида
ўтказиш учун сақлашиб, Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текшириш
олдидан М.Сотволдиева пакет ичидаги дори воситаларини ИИО
ходимларидан яшириш мақсадида эгнидаги пальтосининг ичига
жойлаштирган.
Шунингдек, улар автомашина ичида дори воситаларини яшириш
лозимлигини, ходимлар автомашинани текшириш эҳтимоли кўпроқ деб,
эндиликда дориларни У.Бурхонходжаевага бериб, унинг эгнидаги
қишки кийим кенглиги ва ичига дориларни жойлаштирган тақдирда
буни аниқлай олмаслиги, қиз бола бўлганлиги сабабли уни ходимлар
синчковлик билан текширмаслиги, бундай ҳолатда текшириш учун аёл
ходима жалб этиш зарур бўлишини айтиб, улар ўзаро дориларни
яширишга келишишган. Шундан сўнг ходимлар томонидан
текширилганда Ж.мдан 3 дона “Тропикамид 10 мл”, У.Бурхонходжаевдан
полиэтилен
пакетга
жойлаштирилган
58 дона “Тропикамид 10 мл” дори воситаларини ўтказиш мақсадида
сақлаб келишганлиги аниқланган.
Кассация инстанцияси, адвокат Д.Усмоновнинг шикоятидаги
Ж.мнинг айби исботланмаганлиги, Ж.мдан олинган уч дона
“Тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддани ўз истеъмоли учун
сақлаганлиги, Ж.м бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан жиноий тил
бириктирмаганлиги ҳақида келтирган важлари билан қуйидагиларга
кўра келишиб бўлмайди.
Хусусан, шу иш бўйича судланган М.Сотволдиеванинг дастлабки
терговда 2022 йил 11 декабрь куни у Қурбонов Жасур билан
қўнғироқлашиб
у
билан
Чилонзор
туманида
кўришишга
келишишганлиги, чунки Жасур қилиб уни олиб кетишини айтганлиги,
шу орада Қурбонов Жасур соат 22:30 ларда таниши Шамсиев Ортиқ ва
Амиров Равшанлар билан бирга Р.Амировнинг автомашинасида
келишганлиги, сўнг у таниши Бурходхожаева Умида билан
автомашинага ўтиришганлиги, кейин ҳаммалари биргаликда Бектемир
туманига қараб йўлга чиқишганлиги, Бектемир тумани Зилола
маҳалласига келиб тўхташганлиги, шу вақтда у қўлидаги пакетдаги
нарсани Жасур Қурбоновга кўрсатганлиги, танишим Жасур Қурбонов ва
бошқаларнинг ёнида ўзи билан бирга бўлган қора целлофан ичида нима
борлигидан хабарлари бўлишганлиги, сабаби ушбу моддалар уларни
ёнида турганлиги, улардан “Тропикамид" моддасини расмийлаштириб
олаётган вақтда икки нафар холислар иштирок этишганлиги ҳақида
кўрсатув берган.
Шу иш бўйича судланган У.Бурхонходжаеванинг дастлабки
терговда 2022 йил 11 декабрь куни у М.Сотволдиева билан бирга
кўришиб, Қурбонов Жасур, Шамсиев Ортиқ ва Амиров Равшанлар билан
бирга Р.Амировнинг автомашинасига ўтиришганлиги ва ҳаммалари
биргаликда Бектемир туманига қараб йўлга чиқишганлиги, О.Шамсиев
ўзини
телефонида
кимлар
биландур
гаплашиб
Р.Амировга
автомашинани Бектемир тумани Водник деган жойга аркаси бор
маҳаллага бориш кераклигини айтганлиги, шундан сўнг О.Шамсиев, Ж.м
ва М.Сотволдиева ўзаро бир-бирларига “Баригани урганлигини,
баригадан “Тропикамид"ни олиб қўйганлигини айтиб бирга ўзаро
гаплашиб келишганлиги, шундан сўнг Ж.м О.Шамсиевга Бектемир
тумани аркаси бор маҳаллага йўл кўрсатиб олиб келганлиги, сўнг улар
аркали маҳаллага етиб келишган вақтда О.Шамсиев, Ж.м ва
М.Сотволдиевалар ўзаро гаплашиб бир нимани алмаштиришни
режалаштириб
ўтирган
вақтида
улар
олдига
ИИБ ходимлари келиб қолишганлиги ва уларни текширишлари
кераклигини айтиб кетидан боришларини айтишганлиги, шунда
Р.Амиров автомашинани ИИБ ортидан кетаётган вақтида Ж.м унга
олдидаги нарсани беркитиб олиши кераклигини айтганлиги, сўнг улар
автомашинадан тушишганидан кейин уларни текширишганлиги ва
психотроп моддани олишганлиги, биз О.Шамсиев, Ж.м, М.Сотволдиева ва
Р.Амровлар Бектемир туманига келганларини мақсади, улар
автомашинада ўзаро “Тропикамид" ҳақида гаплашиб келишганлиги,
уларни Бектемир туманига “Тропикамид"ни қандайдир таблеткага
О.Шамсиев ўзаро алмашишга келишиб олиб келаётганлигини
билганлиги, яъни “Мафтуна” исмли шахсга “Тропикамид"ни
алмаштириш мақсадида келаётганлигини айтганлиги, шунингдек, у
автомашинда ўтирган вақтида О.Шамсиев, Ж.м ва М.Сотволдиевалар
ўзаро гапларидан О.Шамсиев баригадан олганлигини, Бектемир тумани
аркаси бор маҳаллага Мафтуна исмли шахсга ўзаро келишувга асосан
“Тропикамид"ни қандайдир таблетка дорисига алмаштириш мақсадида
келаётганлигини билганлиги, Ж.м ва О.Шамсиевлар биргаликда
телефонда “Мафтуна” исмли аёл билан гаплашиб Бектемир туманига
олиб келаётган бўлишганлиги, Ж.м ва О.Шамсиевлар телефон орқали
кимлар биландир гаплашишганлиги, “Мафтуна” исми билан чақириб
унга бераётган нарса ҳақида айтиб уни ташқарига чиқиб туришини
сўраганлигини, йўлда О.Шамсиев ва Ж.м ўзаро гаплашиб келишган
вақтда дори сотувчи “барига”ни ўриб дорини олиб келаётганлигини
айтишганлигини баён қилган. (2-жилд и.в.300,315,330)
Гувоҳ Р.Амиров дастлабки терговда 2022 йил 11 декабрь куни
Қурбонов Жасур, Шамсиев Ортиқ, У.Бурхонходжаева ва М.Сотволдиева
билан Бектемир туманига қараб йўлга чиқишганлиги, Ж.м йўл кўрсатиб
кетганлигини билдирган.
Шу иш бўйича судланган М.Сотволдиева дастлабки терговда
кўрсатувларида ва Ж.м билан юзлаштириш тергов ҳаракатида воқеа
куни Ж.мга дорилар солинган пакетни кўрсатиб, ушбу пакетни
Чилонзор туманидан топиб олганлигини айтмаганлиги ва Ж.м пакет
ичидаги дориларни кўриб уларни “Тропикамид" дориси эканлигини
билганидан сўнг ушбу дориларни унга ташлаб юборишни ҳақида
гапирган ҳолат умуман бўлмаганлиги, Ж.м нима сабабдан бундай
кўрсатув бераётганлигини билмаслиги, биз ушбу куни О.Шамсиевни
кўрсатмаси билан Бектемир туманига келаётган бўлишганлиги ҳақида
кўрсатув берган. (2-жилд и.в.344)
Бундан ташқари, судланган Ж.мнинг суд ҳукмида кўрсатилган
жиноятни содир қилганликдаги айби, шахсни ва автомашинани тинтув
қилиш, ашёвий далилни олиш, кўздан кечириш, қабул қилиш,
топшириш баённомалари, судга оид кимёвий, наркология экспертизаси
хулосалари, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ва жиноят ишига
қўшиш тўғрисидаги қарор, юзлаштириш баённомалари, гувоҳларнинг
кўрсатувлари, тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишида тўпланган
бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз исботини тўлиқ топган.
Юқорида келтирилган ҳолатлар ва жиноят иши ҳужжатларида
йиғилган барча далиллар судланган Ж.мнинг М.Сотволдиева О.Шамсиев
ва У.Бурхонходжаевалар билан бир гуруҳ шахслар томонидан кучли
таъсир
қилувчи
воситаларини
ўтказиш
мақсадида
сақлаб
келишганлигидан далолат беради. Бинобарин юқоридаги барча
кўрсатувлар, далиллар Ж.мнинг айбини рад қилиб бўлмайдиган, бирбирини тасдиқловчи узвий боғлиқликда бўлиб, ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳо берилганда, унинг
айбини ишдаги далил ва исботларни рад этувчи асос мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 10-моддасида жавобгарликнинг
муқаррарлиги принципи мавжуд бўлиб, бунда қилмишида жиноят
таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка
тортилиши шартлигига қатъий амал қилиниши лозимлиги
белгиланган.
Биринчи инстанция суди томонидан Ж.мнинг ҳаракати
Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддасининг 3-қисми билан тўғри
квалификация қилинган.
Ж.мга жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар
томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
Қарорининг тушунтиришларига риоя қилиб, жиноят иши бўйича барча
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб,
адолатли жазо тайинлаган.
Бундай ҳолда, кассация инстанцияси суд ҳукмини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли келтирилган
шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5097, 5099, 50910-моддаларини
қўллаб, кассация инстанцияси
АЖРИМ
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Бектемир туман судининг
2023 йил 18 августдаги Қурбонов Жасурбек Жахонгир ўғлига нисбатан
чиқарилган
ҳукми
ўзгаришсиз,
кассация
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
Ҳайъат судьялари:
Ажрим нусхаси аслига тўғри:
Қ И Л А Д И:
(имзо)
(имзо)
(имзо)
М.Мирзоҳидов
О.Мухаммадиев
Н.Касимова