Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2409/433 Дата решения 11.12.2024 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Курбанов Жаъфар Хайруллаевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 350869 Claim ID 2595437 PDF Hash 6363d0ec42806085... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 36
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 2441-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2441 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 221 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 221 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 221 law
Республикаси ЖК 155 -моддасининг 1-қисми Республикаси ЖК 155 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2442 law
исми ва 1553-моддаси исми ва 1553 law
унга ЖКнинг 2442-моддаси унга ЖК 2442 law
ЖКнинг 1552-моддаси ЖКнинг 1552 law
ЖКнинг 1553-моддаси ЖКнинг 1553 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
банди ва 2442-моддаси банди ва 2442 law
унга ЖКнинг 2441-моддаси унга ЖК 2441 law
ЖКнинг 2442-моддаси ЖКнинг 2442 law
исми ва 1552-моддаси исми ва 1552 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2442 law
ЖКнинг 156-моддаси ЖКнинг 156 law
унга ЖКнинг 2442-моддаси унга ЖК 2442 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 241-моддаси збекистон Республикаси ЖК 241 law
Зиявиддиновларни ЖКнинг 2442-моддаси Зиявиддиновларни ЖК 2442 law
Зиявиддиновларни ЖКнинг 1552-моддаси Зиявиддиновларни ЖК 1552 law
уларни ЖПКнинг 83-моддаси уларни ЖПК 83 law
амда ЖПКнинг 83-моддаси амда ЖПК 83 law
унга ЖКнинг 70-моддаси унга ЖК 70 law
у ЖКнинг 2441-моддаси у ЖК 2441 law
улланишга ЖКнинг 1552-моддаси улланишга ЖК 1552 law
унга нима сабабдан ЖКнинг 2442-моддаси унга нима сабабдан ЖК 2442 law
ЖКнинг 2441-моддаси ЖКнинг 2441 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2442 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2441 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 241-моддаси збекистон Республикаси ЖК 241 law
нгра унга ЖКнинг 59-моддаси нгра унга ЖК 59 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья: М.Абидов Биринчи инстанция суди судьяси: Ж.Курбанов СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ 2024 йил 11 декабрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья М.Ахмедов, ҳайъат судьялари Ф.Халилов ва М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Сулаймоновнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори К.Комилов ва бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, судланувчи Б.Шарипов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Айтиев, судланувчи Ж.Хамзаев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Алимкулов, судланувчи Б.Нуруллаев, С.Зиявиддинов, Ш.Алимназаров ва уларнинг ҳимоячиси адвокатлар А.Умаров, Ж.Иргашев, судланувчи Ж.Ахмедов ва унинг ҳимоячиси адвокат Б.Файзиев, судланувчи Н.Тўхтаев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Ташпулатов, судланувчи Х.Тураев ва унинг ҳимоячиси адвокат С.Абубакировнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 31 июлдаги ҳукмига кўра судланган Шарипов Баходир Сергеевич (Sharipov Baxodir Sergeyevich), 1997 йил 25 июль куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали, маълумоти ўрта, расман ҳеч қаерда ишламайди, мушк-анбар сотувчиси, ҳарбий хизматга мажбур эмас, муқаддам, судланган, жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 25.03.2021 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 2441-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 2 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2022 йил 13 декабрдаги ажримига кўра ўталмай қолган 10 ой 25 кун озодликни чеклаш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилган, давлат мукофотлари олмаган, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, 20-даҳа 48-уй 204-А хонадонда яшовчи, 2024 йил 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганга; Хамзаев Жавоҳир Хамза ўғли (Xamzayev Javohir Xamza o’g’li), 2003 йил 03 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта, расман ҳеч қаерда ишламайди, 2 муқаддам судланмаган, депутатликка сайланмаган, давлат мукофотлари олмаган, Тошкент шаҳар Учтепа тумани 14-даҳа 23-уй 29-хонадонда яшовчи, 2024 йил 08 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг тартибида ушланган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганга; Нуруллаев Ботир Зокирович (Nurullayev Botir Zokirovich), 1990 йил 20 апрель куни Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали, маълумоти ўрта, қурувчи, ҳарбий хизматга мажбур, муқаддам судланмаган, депутатликка сайланмаган, давлат мукофотлари олмаган, Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Қоратепо ҚФЙ, Узунсой маҳалласи рақамсиз уйда рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри, Туябўғиз маҳалласи, 2-уй 10-хонадонда яшовчи, 2024 йил 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганга; Ахмедов Жахонгирмирзо Кахрамон ўғли (Axmedov Jaxongirmirzo Kaxramon o’g’li), 1991 йил 30 сентябрь куни Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали, маълумоти ўрта-махсус, Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган Янгиобод ихтисослашган бозорида уста, ҳарбий хизматга мажбур, муқаддам судланмаган, депутатликка сайланмаган, давлат мукофотлари олмаган, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, Пайшанба шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек маҳалласи, А.Навоий кўчаси, 19-уйда рўйхатда туриб, Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида жойлашган Янгиобод бозорида яшовчи, 2024 йил 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддасига асосан ушланган, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганга; Тўхтаев Нодирбек Жоҳонгир ўғли (To’xtayev Nodirbek Johongir o’g’li), 2003 йил 24 июнь куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бўйдоқ, маълумоти тугалланмаган олий, Тошкент шаҳридаги “Oriental University” нодавлат олийгоҳининг 4-босқич талабаси, ҳарбий хизматга мажбур эмас, муқаддам судланган, 3 07.01.2022 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон 1 Республикаси ЖК 155 -моддасининг 1-қисми билан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган, мазкур жиноят иши юзасидан ушланганда, ўталмаган жазо муддати 22 кун озодликни чеклаш жазосини ташкил этган, депутатликка сайланмаган, давлат мукофотлари олмаган, Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Туябуғиз” МФЙ, Бунёдкор-1 кўчаси 68-уйда яшовчи, 2024 йил 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганга; Тураев Хуршид Элбек ўғли (Turayev Xurshid Elbek o’g’li), 2003 йил 27 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта, ошпаз, ҳарбий хизматга мажбур, муқаддам судланмаган, депутатликка сайланмаган, давлат мукофотлари олмаган, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани “Кунчиқар” МФЙ, Хожимайдон қишлоғи рақамсиз уйда рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент шаҳар Учтепа тумани 13-даҳа 12-уй 8-хонадонда яшовчи, 2024 йил 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганга; Зиявиддинов Саидлазиз Саидакрамович (Ziyaviddinov Saidlaziz Saidakramovich), 1984 йил 18 декабрь куни Сирдарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали, маълумоти ўрта-махсус, Тошкент шаҳрида жойлашган “ZSS StoryOpt” МЧЖда раҳбари, ҳарбий хизматга мажбур, муқаддам судланмаган, депутатликка сайланмаган, давлат мукофотлари олмаган, Тошкент шаҳри Учтепа тумани Найман маҳалласига қарашли 22-мавзе 17-уй 64-хонадонда яшовчи, 2024 йил 22 февраль Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганга; Алимназаров Шерзод Файзуллаевич (Alimnazarov Sherzod Fayzullayevich), 1983 йил 09 декабрь куни Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, ҳарбий хизматга мажбур, муқаддам судланмаган, депутатликка сайланмаган, давлат 4 мукофотлари олмаган, Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Фарход” МФЙ, 23-мавзе 11-уй 66-хонадон яшовчи, 2024 йил 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганга нисбатан 1-1006-2409/433-сонли жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмга судланувчи Б.Шариповнинг ҳимоячиси адвокат А.Айтиев, судланувчи Б.Нуруллаев, С.Зиявиддинов, Ш.Алимназаровларнинг ҳимоячиси адвокатлар А.Умаров, Ж.Иргашев, судланувчи Н.Тўхтаевнинг ҳимоячиси адвокат А.Ташпулатов, судланувчи Ж.Ахмедов, Ж.Хамзаев, Х.Тураевлар томонидан келтирилган апелляция шикоятларини жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 31 июль кунидаги ҳукмига кўра, Шарипов Баходир Сергеевич Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 2-қисми “б” банди, 25,155-моддаси 1-қисми, 1552-моддаси 2-қисми ва 1553-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 2442-моддаси 2-қисми “б” банди билан 15 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси, ЖКнинг 25,155-моддаси 1-қисми билан 8 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси, ЖКнинг 1552-моддаси 2-қисми билан 8 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси, ЖКнинг 1553-моддаси 2-қисми “а” банди билан 10 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 25.03.2021 йилдаги ҳукми билан тайинланган жазони ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 16 йил 1 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган; Хамзаев Жавоҳир Хамза ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1 244 -моддаси 3-қисми “г” банди ва 2442-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан 5 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси, ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми билан 7 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган; Нуруллаев Ботир Зокирович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2 244 -моддаси 1-қисми ва 1552-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 244 2-моддаси 1-қисми билан 7 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси, ЖКнинг 1552-моддаси 2-қисми билан 8 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган; Ахмедов Жахонгирмирзо Кахрамон ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилиб, унга ушбу модда билан 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган; Тўхтаев Нодирбек Жоҳонгир ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилиб, унга ушбу модда билан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 07.01.2022 йилдаги ҳукми билан тайинланган жазони тўлиқ қўшиш йўли билан узил-кесил 8 йил 22 кун озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган; Тураев Хуршид Элбек ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1 244 -моддаси 3-қисми “г” банди, 156-моддаси 2-қисми ва 244 2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан 5 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси, ЖКнинг 156-моддаси 2-қисми билан 3 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси, ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми билан 7 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган; Зиявиддинов Саидлазиз Саидакрамович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми ва 1552-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми билан 7 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси, ЖКнинг 1552-моддаси 1-қисми билан 5 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган; Алимназаров Шерзод Файзуллаевич Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилиб, унга ушбу модда билан 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони манзил колонияларда ўташ белгиланган. Ашёвий далил деб эътироф этилган судланувчи Ж.Хамзаевга тегишли “Iphone-13 Pro Мах” русумли уяли телефон, судланувчи Х.Тураевга тегишли “Redmi-9A” русумли уяли телефон, судланувчи Б.Шариповга тегишли 1 дона HP Pavilion русумли нотбук, судланувчи Н.Бегимкуловга тегишли 1 дона “Lenovo” русумли нотбук, судланувчи Н.Тўхтаевга тегишли “Asus” русумли нотбукларни ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, тегишли тартибда ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари ўчирилган ҳолда йўқ қилиш ҳамда судланувчи Ж.Хамзаевга тегишли АС 2293392 серияли фуқаролик паспортини уни яқин қариндошларига, судланувчи Б.Шариповга тегишли AD 3982102 русумли ID паспортини, FA 0746660 серияли хорижга чиқиш паспортини унинг яқин қариндошларига, судланувчи Н.Бегимкуловга тегишли AD 4817074 серияли ID паспортни уни ўзига, судланувчи Ж.Ахмедовга тегишли FA 2077848 серияли хорижга чиқиш паспортини уни яқин қариндошларига тилхат асосида қайтариб бериш, шунингдек 1 дона “Deli” русумли ДВД, “Leadisk” русумли DVD-R диск, 2 дона “Sweetly” русумли DVD R дисклар ҳамда стенограммаларни жиноят ишида сақлаш учун қолдириш белгиланган. Мазкур ҳукм билан Бегимқулов Нурмуҳаммад Бахтиёр ўғли ҳам судланган бўлиб, ҳукмнинг унга оид қисми шикоят ёки протест келтирилмаганлиги сабабли муҳокама қилинмайди. Суднинг ҳукмига кўра, Судланувчи Б.Шарипов 2023 йил август ойидан бошлаб, яшаш манзилида бўла туриб, ўзига тегишли бўлган “HP Pavilion” русумли ноутбукидан фойдаланиб, интернетнинг “YouTube” сайти орқали “Muhojir.uz” ва “Muhojir tactical” номли каналларга уланиб, у ердан “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти ғоявий етакчилари “Абу Салох”, “Абу Волид”,“Абу Аюб”, “Саад Мухтор” ҳамда бошқа террорчилик ташкилотлари раҳнамолари ҳисобланган “Тохир Йўлдош”, “Абдуллоҳ Бухорий”ларнинг диний экстремистик аудио ва видео маърузаларини кўриб, эшитиб келиши натижасида, онги заҳарланиб, мушк-анбар сотиш билан шуғулланиб келаётган Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 19-даҳасида жойлашган “Убай ибн Каъб” (эски Илон ота) жоме масжиди ҳудудида “Муҳаммад” тахаллуслиЗокиров Илёсжон Зокир ўғли, Нуруллаев Ботир Зокирович, Хамзаев Жавохир Хамза ўғли, Тураев Хуршид Элбек ўғли, Ахмедов Жахонгирмирзо Қахрамон ўғли, Тухтаев Нодирбек Жохонгир ўғли ва Зиявиддинов Саидлазиз Саидакрамовичлар билан танишиб, уларни ҳам ўзининг радикал қарашларига ҳамфикр эканлигини билиб, мазкур шахслар билан масжид яқинида жойлашган “Айримсой” номли ошхонада ҳамда Чилонзор тумани Миллий Гвардиясининг спорт майдончасида жамоат йиғилишлари ташкил қилиб, жамоат йиғилишларига вояга етмаган 2006 й.т. Бегимқулов Нурмуҳаммад Бахтиёр ўғлини ҳам жалб қилиб, жамоат йиғилишида Афғонистон, Фаластин ва Сурия Араб Республикасида мусулмонларга нисбатан олиб борилаётган сиёсий воқеаларни муҳокама қилиб келиш билан бир қаторда, у ерларда бегуноҳ мусулмонлар кофирлар томонидан тазйиққа учраётганлиги, уларга ёрдам бериш учун аввало Сурия Араб Республикасига ҳижрат қилиб бориб, у ердаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти мужоҳидлари сафига қўшилиб, қўлларига ўқ отар қурол олиб, кофирларга қарши “жиҳод” амалани бажариш ва дунёда ягона халифалик давлатини барпо этиш фикрини илгари суриб келганлар. 26.09.2016 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ташкилоти террорчилик ташкилотлари деб эътироф этилган ва унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган. Бундан ташқари, Б.С.Шарипов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали диний экстремистик руҳидаги аудио ва видео маърузаларни кўриб эшитиб келиши натижасида, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан мусулмонларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатни кескин қоралаб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний эркинлик йўқлиги, ҳукумат вакиллари тоғут эканлиги, улар томонидан мусулмонлар тазйиққа учраётганлиги ҳақидаги фикрларни илгари суриб, давлатнинг хавфсизлигига путур етказиш, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, аҳолини қўрқитиш мақсадида ички ишлари идораларига қуролли ҳужум қилиб, ўзини фидойи қилиб (портлатиб) теракт содир этиб, шаҳидлик мақомига эришни ўз олдига олий мақсад қилиб олиб, ушбу амални бажариш режаси ҳақида И.З.Зокиров,вояга етмаган Н.Б.Бегимқулов ва бошқалар билан муҳокама қилиб, интернетнинг қора бозори ҳисобланган “Dark.net” сайти орқали ўқ отар қурол ҳисобланган “АК-74” Калашников автомати ҳамда унинг ўқ-дорларини сотиб олиш йўлларини излаб топиб, ушбу режасини амалга ошириш учун қулай фурсат келишини пойлаб юрган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган. Бундан ташқари, Б.С.Шарипов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, интернет бутунжаҳон ахборот тармоғининг “YouTube” сайти орқали “Muhojir.uz” ва “Muhojir tactical” номли каналлари орқали Сурия Араб Республикаси ҳукуматининг ҳарбийлари томонидан бегуноҳ мусулмонлар қийналаётганлиги, уларга қарши курашаётган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти сафига бориб қўшилиб, мужоҳидлар билан биргаликда Сурия Араб Республикаси ҳарбийларига қарши қуролли жанг қилиш мақсадида, жамоат аъзоси Б.З.Нуруллаев бошчилигида Чилонзор тумани Миллий Гвардиясининг спорт майдончасида ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтиб, амалий маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаш билан шуғулланиб, ушбу ўқув машғулотларига жамоат аъзолари ҳисобланган И.З.Зокиров, Ж.Х.Хамзаев, Н.Б.Бегимқулов, С.С.Зиявиддинов ва бошқаларни жалб қилиб жисмоний ва ҳарбий тайёргарликдан ўтиб келганлар. Бундан ташқари, Б.С.Шарипов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2023 йил октябрь ойида интернет бутунжаҳон ахборот тармоғининг “YouTube” сайти орқали “Ғуроба” террорчилик ташкилоти ғоявий етакчиси “Саад Мухтор” билан алоқа боғлаб, террорчилик ташкилоти фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ёрдам бериш мақсадида “Хамкор банк” томонидан берилган пластик картасидаги 700.000 сўм миқдоридаги пул маблағига интернет орқали виртуал пул маблағи ҳисобланган (крипта валюта) 126 USDT сотиб олиб, уларни “Binance” платформасида ташкил қилган “Abdullah Sergeyevich Mujahid” деб номланган профили орқали 2023 йил 14 октябрь куни соат 17:03 да “Саад Мухтор”нинг ҳисоб рақамига ўтказиб беради. Шунингдек, Б.С.Шарипов 18.10.2023 йилда жамоат аъзоси Ж.Қ.Ахмедовдан 500.000 сўм ва таниши Кенжаев Шерали Бозор ўғлидан ҳам 500.000 сўм пулларни Фаластин халқига ёрдам деб олиб, уларни ҳам крипто валютага айирбошлаб, террорчилик ташкилоти фаолиятда иштирок этаётган “Саад Мухтор”нинг “Binance” платформасидаги ҳисоб рақамига ўтказиб берган. 2. Судланувчи Ж.Хамзаев 08.11.2023 йил соат 20:16да ўзи фойдаланиб келаётган “IPhone-13 ProMax” русумли уяли телефонидан +99897-711-52-62 телефон рақами орқали Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғининг “Instagram” ижтимоий тармоғига расмийлаштирилган “abu.haniyf” номли профили орқали “История” бўлимига “Ироқ ва Шом ислом давлати” террорчилик ташкилотига тегишли бўлган “Уммат узра тонг отди” номли видеони жойлаб, “Instagram” ижтимоий тармоғи аъзоларига тарқатиб келган. 23.01.2024 йилда Ж.Х.Хамзаевдан ўзига тегишли бўлган “IPhone13Pro Max” русумли уяли телефон аппарати ҳужжатлаштириб олиниб, уни кўздан кечириш давомида “Instagram” ижтимоий тармоғидаги “abu.haniyf” номли профили орқали “История” бўлимига “Ироқ ва Шом ислом давлати” террорчилик ташкилотига тегишли бўлган “Уммат узра тонг отди” номли видео аниқланиб, бир дона “Deli” русумли DVD-R дискка кўчириб олинган. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 25.01.2024 йилдаги IТ-157-сонли экспертиза хулосасига кўра, Ж.Х.Хамзаев томонидан интернетнинг “Instagram” ижтимоий тармоғи орқали мазкур тармоқ аъзоларига тарқатган материаллар ёзилган бир дона «Deli» русумли DVD-R дискдаги “Ироқ ва Шом ислом давлати” террорчилик ташкилотига тегишли бўлган “Уммат узра тонг отди” номли видео ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланганлиги аниқланган. 26.09.2016 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ “Ироқ ва Шом ислом давлати” ташкилоти террорчилик ташкилоти деб эътироф этилган ва унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган. Бундан ташқари, Ж.Х.Хамзаев ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2023 йил бошларида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 19-даҳасида жойлашган “Убай ибн Каъб” (эски Илон ота) номли жоме масжидида мушк-анбар савдоси билан шуғулланувчи “Абдуллоҳ” тахаллусли Шарипов Баходир Сергеевич билан танишиб, у билан яқиндан алоқа қилиб келиши натижасида Б.С.Шариповни диний қарашлари радикаллашганлигини билиб, Б.С.Шарипов томонидан “Убай ибн Каъб” жоме масжиди яқинида жойлашган “Айримсой” ошхонаси ҳамда Чилонзор тумани Миллий Гвардиясининг спорт майдончасида ташкил қилинган жамоат йиғилишларида “Муҳаммад” тахаллусли Зокиров Илёсжон Зокир ўғли, вояга етмаган 2006 й.т. Бегимқулов Нурмуҳаммад Бахтиёр ўғли, Ахмедов Жахонгирмирзо Кахрамон ўғли, “Усмон” тахаллусли Тураев Хуршид Элбек ўғли, Нуруллаев Ботир Зокирович, Тухтаев Нодирбек Жохонгир ўғли ва Зиявиддинов Саидлазиз Саидакрамовичлар билан биргаликда иштирок этиб, жамоат йиғилишларида интернетнинг “YouTube” сайти орқали диний экстремистик руҳидаги “Muhojir.uz” ва “Muhojir tactical” номли каналлар орқали “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти ғоявий етакчилари “Абу Салох”, “Абу Волид”,“Абу Аюб”, “Саад Мухтор” ҳамда бошқа террорчилик ташкилотлари раҳнамолари ҳисобланган “Тохир Йўлдош”, “Абдуллоҳ Бухорий” ларнинг диний экстремистик аудио ва видео маърузаларини кўриш ва тинглаш, Афғонистон, Фаластин ва Сурия Араб Республикасида мусулмонларга нисбатан олиб борилаётган сиёсий воқеаларни муҳокама қилиб келиш билан бир қаторда, у ерларда бегуноҳ мусулмонлар кофирлар томонидан тазйиққа учраётганлиги, уларга ёрдам бериш учун аввало Сурия Араб Республикасига ҳижрат қилиб бориб, у ердаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти мужоҳидлари сафига қўшилиб, қўлларига ўқ отар қурол олиб, кофирларга қарши “жиҳод” амалани бажариш ва дунёда ягона халифалик давлатини барпо этиш фикрини илгари суриб келганлар. 26.09.2016 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ташкилоти террорчилик ташкилотлари деб эътироф этилган ва унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган. 3. Судланувчи вояга етмаган Н.Бегимкулов 2022 йил охирларидан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 19-даҳасида жойлашган “Убай ибн Каъб” (эски Илон ота) жоме масжидида мушк-анбар савдоси билан шуғулланувчи Шарипов Баходир Сергеевич билан танишиб, у билан яқиндан алоқа қилиб келиши натижасида Б.С.Шариповни диний қарашлари радикаллашганлигини билиб, Б.С.Шарипов томонидан “Убай ибн Каъб” жоме масжиди яқинида жойлашган “Айримсой” номли ошхонаси ҳамда Чилонзор тумани Миллий Гвардиясининг спорт майдончасида ташкил қилинган жамоат йиғилишларида Зокиров Илёсжон Зокир ўғли, Нуруллаев Ботир Зокирович, Хамзаев Жавохир Хамза ўғли, Тураев Хуршид Элбек ўғли, Ахмедов Жахонгирмирзо Қахрамон ўғли, Тухтаев Нодирбек Жохонгир ўғли ва Зиявиддинов Саидлазиз Саидакрамовичлар билан биргаликда иштирок этиб, жамоат йиғилишларида интернетнинг “YouTube” сайти орқали диний экстремистик руҳидаги “Muhojir.uz” ва “Muhojir tactical” номли каналлар орқали “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти ғоявий етакчилари “Абу Салох”, “Абу Волид”,“Абу Аюб”, “Саад Мухтор” ҳамда бошқа террорчилик ташкилотлари раҳнамолари ҳисобланган “Тохир Йўлдош”, “Абдуллоҳ Бухорий” ларнинг диний экстремистик аудио ва видео маърузаларини кўриш ва тинглаш, Афғонистон, Фаластин ва Сурия Араб Республикасида мусулмонларга нисбатан олиб борилаётган сиёсий воқеаларни муҳокама қилиб келиш билан бир қаторда, у ерларда бегуноҳ мусулмонлар кофирлар томонидан тазйиққа учраётганлиги, уларга ёрдам бериш учун аввало Сурия Араб Республикасига ҳижрат қилиб бориб, у ердаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти мужоҳидлари сафига қўшилиб, қўлларига ўқ отар қурол олиб, кофирларга қарши “жиҳод” амалани бажариш ва дунёда ягона халифалик давлатини барпо этиш фикрини илгари суриб келганлар. 25.01.2024 йилда вояга етмаган Н.Б.Бегимқуловдан бир дона “Lenovo” русумли ноутбук далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинган. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 16.04.2024 йилдаги IТ-903-сонли экспертиза хулосасига кўра, вояга етмаган Н.Б.Бегимқуловга тегишли бўлган бир дона “Lenovo” русумли ноутбукнинг хотирасида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган, “Ўзбекистон ислом ҳаракати” террорчилик ташкилотига тегишли материаллар ҳамда ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва турли ақидапараст оқимлар фаолиятига нисбатан хайрихоҳлик кайфиятини уйғотувчи маълумотлар мавжудлиги аниқланган. 26.09.2016 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ва “Ўзбекистон ислом ҳаракати” ташкилотлари террорчилик ташкилотлари деб эътироф этилган ва унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган. Бундан ташқари, Н.Б.Бегимқулов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Б.С.Шариповни таклифи билан Сурия Араб Республикасига ҳижрат қилиб бориб, у ердаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти сафида мужоҳидлар билан биргаликда, Сурия ҳукумати армиясига қарши жиҳодий жангларда иштирок этиш учун ҳарбий тайёргарликдан ўтишлари ҳақдаги кўрсатмасига кўра, жамоат аъзолари Б.С.Шарипов, И.З.Зокиров, С.С.Зиявиддинов ва бошқалар билан биргаликда Чилонзор тумани Миллий Гвардиясининг спорт майдончасида Б.З.Нуруллаев устозлигида (тренер) ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтиб, амалий маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаш билан шуғулланиб, жисмоний ва ҳарбий тайёргарликдан ўтиб келган. 4. Судланувчи Б.Нуруллаев 2023 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 19-даҳасида жойлашган “Убай ибн Каъб” (эски Илон ота) жоме масжидида мушкиамбар савдоси билан шуғулланувчи Шарипов Баходир Сергеевич билан танишиб, у билан яқиндан алоқа қилиб келиши натижасида Б.С.Шариповни диний қарашлари радикаллашганлигини билиб, Б.С.Шарипов томонидан “Убай ибн Каъб” жоме масжиди яқинида жойлашган “Айримсой” номли ошхонаси ҳамда Чилонзор тумани Миллий Гвардиясининг спорт майдончасида ташкил қилинган жамоат йиғилишларида “Муҳаммад” тахаллусли Зокиров Илёсжон Зокир ўғли, вояга етмаган 2006 й.т. Бегимқулов Нурмуҳаммад Бахтиёр ўғли, “Абу бакр” тахаллусли Хамзаев Жавохир Хамза ўғли, “Усмон” тахаллусли Тураев Хуршид Элбек ўғли, Ахмедов Жахонгирмирзо Қахрамон ўғли, Тухтаев Нодирбек Жохонгир ўғли ва Зиявиддинов Саидлазиз Саидакрамовичлар билан биргаликда иштирок этиб, жамоат йиғилишларида интернетнинг “YouTube” сайти орқали диний экстремистик руҳдаги “Muhojir.uz” ва “Muhojir tactical” номли каналлари орқали “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти ғоявий етакчилари “Абу Салох”, “Абу Волид”,“Абу Аюб”, “Саад Мухтор” ҳамда бошқа террорчилик ташкилотлари раҳнамолари ҳисобланган “Тохир Йўлдош”, “Абдуллоҳ Бухорий”ларнинг диний экстремистик аудио ва видео маърузаларини кўриш ва тинглаш, Афғонистон, Фаластин ва Сурия Араб Республикасида мусулмонларга нисбатан олиб борилаётган сиёсий воқеаларни муҳокама қилиб келиш билан бир қаторда, у ерларда бегуноҳ мусулмонлар кофирлар томонидан тазйиққа учраётганлиги, уларга ёрдам бериш учун аввало Сурия Араб Республикасига ҳижрат қилиб бориб, у ердаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти мужоҳидлари сафига қўшилиб, қўлларига ўқ отар қурол олиб, кофирларга қарши “жиҳод” амалларини бажариш ва дунёда ягона халифалик давлатини барпо этиш фикрини илгари суриб келганлар. 26.09.2016 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ташкилоти террорчилик ташкилотлари деб эътироф этилган ва унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган. Бундан ташқари, Б.З.Нуруллаев ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Б.С.Шариповни таклифи билан жамоат аъзоларини Сурия Араб Республикасига ҳижрат қилиб бориб, у ердаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти сафида мужоҳидлар билан биргаликда, Сурия ҳукумати армиясига қарши жиҳодий жангларда иштирок этиш учун ҳарбий тайёргарликдан ўтишлари учун устозлик (тренер) қилиб,Чилонзор тумани Миллий Гвардиясининг спорт майдончасида ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтиб, амалий маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаш билан шуғулланиб, ушбу ўқув машғулотларига жамоат аъзолари ҳисобланган “Муҳаммад”, Ж.Х.Хамзаев, Н.Б.Бегимқулов, С.С.Зиявиддинов ва бошқаларни жалб қилиб, уларни жисмоний ва ҳарбий тайёргарликдан ўтказиб келган. 5. Судланувчи Б.Ахмедов 2019 йил апрель ойида ишлаб пул топиш мақсадида Россия Федерацияси Москва шаҳрига бориб, у ерда “Food city” номли мева-сабзавот бозорида ишлаб келиб, ўзига тегишли бўлган “Iphone-7” русумли уяли телефон аппарати орқали интернетнинг “YouTube” сайтидан “Абдуллоҳ Зуфар”, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ташкилотининг ғоявий раҳнамоси “Абу Салох”ларнинг жиҳодга чорловчи маърузаларини кўриб келиши натижасида онги заҳарланиб, ушбу амалга бажариш мақсадида 2019 йил май ойида “Россия-Грузия-Туркия-Сурия” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган вақтида, “Россия-Грузия” чегарасида қўлга олиниб, Ўзбекистон Республикасига депортация қилинган. Ж.К.Ахмедов ўз олдига қўйган мақсадида қайтмаган ҳолда, 2023 йил ёз ойларида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 19-даҳасида жойлашган “Убай ибн Каъб” жоме масжидида мушкиамбар савдоси билан шуғулланувчи “Абдуллоҳ” тахаллусли Шарипов Баходир Сергеевич билан танишиб, у билан яқиндан алоқа қилиб келиши натижасида, Б.С.Шариповни диний қарашлари радикаллашганлигини билиб, Б.С.Шарипов томонидан “Убай ибн Каъб” жоме масжиди яқинида жойлашган “Айримсой” ошхонаси ҳамда Чилонзор тумани Миллий Гвардиясининг спорт майдончасида ташкил қилинган жамоат йиғилишларида “Муҳаммад” тахаллусли Зокиров Илёсжон Зокир ўғли, вояга етмаган 2006 й.т. Бегимқулов Нурмуҳаммад Бахтиёр ўғли, “Абу Бакр” тахаллусли Хамзаев Жавохир Хамза ўғли, “Усмон” тахаллусли Тураев Хуршид Элбек ўғли, Нуруллаев Ботир Зокирович, Тухтаев Нодирбек Жохонгир ўғли ва Зиявиддинов Саидлазиз Саидакрамовичлар билан биргаликда иштирок этиб, жамоат йиғилишларида интернетнинг “YouTube” сайти орқали диний экстремистик руҳидаги “Muhojir.uz” ва “Muhojir tactical” номли каналлар орқали “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти ғоявий етакчилари “Абу Салох”, “Абу Волид”,“Абу Аюб”, “Саад Мухтор” ҳамда бошқа террорчилик ташкилотлари раҳнамолари ҳисобланган “Тохир Йўлдош”, “Абдуллоҳ Бухорий”ларнинг диний экстремистик аудио ва видео маърузаларини кўриш ва тинглаш, Афғонистон, Фаластин ва Сурия Араб Республикасида мусулмонларга нисбатан олиб борилаётган сиёсий воқеаларни муҳокама қилиб келиш билан бир қаторда, у ерларда бегуноҳ мусулмонлар кофирлар томонидан тазйиққа учраётганлиги, уларга ёрдам бериш учун аввало Сурия Араб Республикасига ҳижрат қилиб бориб, у ердаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти мужоҳидлари сафига қўшилиб, қўлларига ўқ отар қурол олиб, кофирларга қарши “жиҳод” амалларини бажариш ва дунёда ягона халифалик давлатини барпо этиш фикрини илгари суриб келганлар. 26.09.2016 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ташкилоти террорчилик ташкилотлари деб эътироф этилган ва унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган. 6. Судланувчи Н.Тўхтаев, 2023 йил сентябрь ойи бошларида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 19-даҳасида жойлашган “Убай ибн Каъб” (эски Илон ота) жоме масжидида мушкиамбар савдоси билан шуғулланувчи Шарипов Баходир Сергеевич билан танишиб, у билан яқиндан алоқа қилиб келиши натижасида Б.С.Шариповни диний қарашлари радикаллашганлигини билиб, Б.С.Шарипов томонидан “Убай ибн Каъб” жоме масжиди яқинида жойлашган “Айримсой” ошхонаси ҳамда Чилонзор тумани Миллий Гвардиясининг спорт майдончасида ташкил қилинган жамоат йиғилишларида Зокиров Илёсжон Зокир ўғли, вояга етмаган 2006 й.т. Бегимқулов Нурмуҳаммад Бахтиёр ўғли, Ахмедов Жахонгирмирзо Кахрамон ўғли, Тураев Хуршид Элбек ўғли, Нуруллаев Ботир Зокирович, Хамзаев Жавохир Хамза ўғли ва Зиявиддинов Саидлазиз Саидакрамовичлар билан биргаликда иштирок этиб, жамоат йиғилишларида интернетнинг “YouTube” сайти орқали диний экстремистик руҳидаги “Muhojir.uz” ва “Muhojir tactical” номли каналлар орқали “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти ғоявий етакчилари “Абу Салох”, “Абу Волид”,“Абу Аюб”, “Саад Мухтор” ҳамда бошқа террорчилик ташкилотлари раҳнамолари ҳисобланган “Тохир Йўлдош”, “Абдуллоҳ Бухорий”ларнинг диний экстремистик аудио ва видео маърузаларини кўриш ва тинглаш, Афғонистон, Фаластин ва Сурия Араб Республикасида мусулмонларга нисбатан олиб борилаётган сиёсий воқеаларни муҳокама қилиб келиш билан бир қаторда, у ерларда бегуноҳ мусулмонлар кофирлар томонидан тазйиққа учраётганлиги, уларга ёрдам бериш учун аввало Сурия Араб Республикасига ҳижрат қилиб бориб, у ердаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти мужоҳидлари сафига қўшилиб, қўлларига ўқ отар қурол олиб, кофирларга қарши “жиҳод” амалани бажариш ва дунёда ягона халифалик давлатини барпо этиш фикрини илгари суриб келганлар. 25.01.2024 йилда Н.Ж.Тухтаевнинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида бир дона “Asus” русумли ноутбук далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинган. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 02.04.2024 йилдаги IТ-777-сонли экспертиза хулосасига кўра, Н.Ж.Тухтаевнинг яшаш хонадонидан олинган “Asus” русумли ноутбукнинг хотирасида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган, “Ўзбекистон ислом ҳаракати” ва “Исломий жиҳод иттиҳоди” террорчилик ташкилотига тегишли материаллар ҳамда фикр, маъруза ва фатволари юртимизда анъанавий бўлган ҳанафийлик мазҳаби ва мотрудийлик ақидасига зид бўлган, аҳоли орасида турли ихтилофларнинг юзага келишига сабаб бўлаётган Садиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Бухорий, Абдуллоҳ Зуфар, Носриддин Албоний, Муҳаммад Солиҳ Усаймин ва Юсуф Давронларнинг чиқишлари ёзилган маълумотлар мавжудлиги аниқланган. 26.09.2016 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ “Тавҳид ва жиҳод катибаси”, “Ўзбекистон ислом ҳаракати” ва “Исломий жиҳод иттиҳоди” ташкилотлари террорчилик ташкилотлари деб эътироф этилган ва унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган. 7. Судланувчи Х.Тураев 13.06.2022 йил соат 00:04да ўзи фойдаланиб келаётган “Redmi-9A” русумли уяли телефонидан +99890-669-76-27 телефон рақами орқали Интернет жаҳон ахборот тармоғининг “Telegram” ижтимоий тармоғига расмийлаштирилган “Id:1794878386” рақамли араб алифбосидаги ёзувлари бўлган профили орқали укаси Тураев Арслонбек Элбек ўғлининг “Арслон” деб номланган профилига “5012935493” рақмали нашидани, 18.08.2022 йил соат 00:15да укаси А.Э.Тураевнинг “Арслон” деб номланган профилига, 22.08.2022 йил соат 00:15 да дастлабки тергов даврида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган “Улуғбек” исмли танишининг “Ulug’ aka” номли профилига ҳамда 10.10.2022 йил соат 00:15 да дастлабки тергов даврида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган “Жалол” исмли танишининг “Allhamdullilah” деб номли профилига Абдуллох домланинг “Jannatga oshiqlar Abdulloh domla” номли маърузасини тарқатиб келган. 23.01.2024 йилда Х.Э.Тураевдан ўзига тегишли бўлган “Redmi-9A” русумли уяли телефон аппарати ҳужжатлаштириб олиниб, уни кўздан кечириш давомида “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Id:1794878386” номли профили орқали тарқатган Абдуллох домланинг “Jannatga oshiqlar Abdulloh domla” номли маърузаси ҳамда “5012935493” рақамли нашида бир дона “Leadisk” русумли DVD-R дискка кўчириб олинган. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 31.01.2024 йилдаги IТ-209-сонли экспертиза хулосасига кўра, Х.Э.Тураев томонидан интернетнинг “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали танишларига тарқатган материаллар ёзилган бир дона «Leadisk» русумли DVD-R дискдаги Абдуллох домланинг “Jannatga oshiqlar Abdulloh domla” номли маъруза ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги ҳамда “5012935493” рақамли нашида аҳоли орасида турли жангари гуруҳлар фаолиятига нисбатан хайрихоҳлик кайфиятини уйғотувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган материаллар эканлиги аниқланган. Бундан ташқари, Х.Э.Тураев ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 18.06.2023 йил соат 00:02да ўзи фойдаланиб келаётган “Redmi9A” русумли уяли телефонидан +99890-669-76-27 телефон рақами орқали Интернет жаҳон ахборот тармоғининг “Telegram” ижтимоий тармоғига расмийлаштирилган “Id:1794878386” рақамли араб алифбосидаги ёзувлари бўлган профили орқали отаси Жабборов Элбек Тураевичнинг “Dadam” деб номланган профилига Рафиқ қорининг “Намоз ҳақида” деб номланган “4_5797316533671691375” рақамли видеосини тарқатган. 23.01.2024 йилда Х.Э.Тураевдан ўзига тегишли бўлган “Redmi-9A” русумли уяли телефон аппарати ҳужжатлаштириб олиниб, уни кўздан кечириш давомида “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Id:1794878386” номли профили орқали тарқатган Рафиқ қорининг “Намоз ҳақида” деб номланган 4_5797316533671691375 рақамли видеоси бир дона “Leadisk” русумли DVD-R дискка кўчириб олинган. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 31.01.2024 йилдаги IТ-209-сонли экспертиза хулосасига кўра, Х.Э.Тураев томонидан интернетнинг “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали танишларига тарқатган материаллар ёзилган бир дона «Leadisk» русумли DVD-R дискдаги Рафиқ қорининг “Намоз ҳақида” деб номланган “4_5797316533671691375” рақамли видеоси фуқароларнинг диний эътиқодига қараб, уларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратловчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган материал эканлиги аниқланган. Бундан ташқари, Х.Э.Тураев ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2023 йил октябрь ойида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 19-даҳасида жойлашган “Убай ибн Каъб” (эски Илон ота) номли жоме масжидида мушкиамбар савдоси билан шуғулланувчи Шарипов Баходир Сергеевич билан танишиб, у билан яқиндан алоқа қилиб келиши натижасида Б.С.Шариповни диний қарашлари радикалашганлигини билиб, Б.С.Шарипов томонидан “Убай ибн Каъб” жоме масжиди яқинида жойлашган “Айримсой” номли ошхонаси ҳамда Чилонзор тумани Миллий Гвардиясининг спорт майдончасида ташкил қилинган жамоат йиғилишларида Зокиров Илёсжон Зокир ўғли, вояга етмаган 2006 й.т. Бегимқулов Нурмуҳаммад Бахтиёр ўғли, Ахмедов Жахонгирмирзо Кахрамон ўғли, Хамзаев Жавохир Хамза ўғли, Нуруллаев Ботир Зокирович, Тухтаев Нодирбек Жохонгир ўғли ва Зиявиддинов Саидлазиз Саидакрамовичлар билан биргаликда иштирок этиб, жамоат йиғилишларида интернетнинг “YouTube” сайти орқали диний экстремистик руҳидаги “Muhojir.uz” ва “Muhojir tactical” номли каналлари орқали “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти ғоявий етакчилари “Абу Салох”, “Абу Волид”,“Абу Аюб”, “Саад Мухтор” ҳамда бошқа террорчилик ташкилотлари раҳномалари ҳисобланган “Тохир Йўлдош”, “Абдуллоҳ Бухорий”ларнинг диний экстремистик аудио ва видео маърузаларини кўриш ва тинглаш, Афғонистон, Фаластин ва Сурия Араб Республикасида мусулмонларга нисбатан олиб борилаётган сиёсий воқеаларни муҳокама қилиб келиш билан бир қаторда, у ерларда бегуноҳ мусулмонлар кофирлар томонидан тазйиққа учраётганлиги, уларга ёрдам бериш учун аввало Сурия Араб Республикасига ҳижрат қилиб бориб, у ердаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти мужоҳидлари сафига қўшилиб, қўлларига ўқ отар қурол олиб, кофирларга қарши “жиҳод” амалани бажариш ва дунёда ягона халифалик давлатини барпо этиш фикрини илгари суриб келганлар. 26.09.2016 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ташкилоти террорчилик ташкилотлари деб эътироф этилган ва унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган. 8. Судланувчи С.Зиявиддинов 2023 йил август ойи бошларида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 19-даҳасида жойлашган “Убай ибн Каъб” (эски Илон ота) жоме масжидида мушкиамбар савдоси билан шуғулланувчи Шарипов Баходир Сергеевич билан танишиб, у билан яқиндан алоқа қилиб келиши натижасида Б.С.Шариповни диний қарашлари радикаллашганлигини билиб, Б.С.Шарипов томонидан “Убай ибн Каъб” жоме масжиди яқинида жойлашган “Айримсой” номли ошхонаси ҳамда Чилонзор тумани Миллий Гвардиясининг спорт майдончасида ташкил қилинган жамоат йиғилишларида Зокиров Илёсжон Зокир ўғли, вояга етмаган 2006 й.т. Бегимқулов Нурмуҳаммад Бахтиёр ўғли, Ахмедов Жахонгирмирзо Кахрамон ўғли, Тураев Хуршид Элбек ўғли, Нуруллаев Ботир Зокирович, Хамзаев Жавохир Хамза ўғли ва Тўхтаев Нодирбек Жоҳонгир ўғиллари билан биргаликда иштирок этиб, жамоат йиғилишларида интернетнинг “YouTube” сайти орқали диний экстремистик руҳидаги “Muhojir.uz” ва “Muhojir tactical” номли каналлар орқали “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти ғоявий етакчилари “Абу Салох”, “Абу Волид”,“Абу Аюб”, “Саад Мухтор” ҳамда бошқа террорчилик ташкилотлари раҳнамолари ҳисобланган “Тохир Йўлдош”, “Абдуллоҳ Бухорий”ларнинг диний экстремистик аудио ва видео маърузаларини кўриш ва тинглаш, Афғонистон, Фаластин ва Сурия Араб Республикасида мусулмонларга нисбатан олиб борилаётган сиёсий воқеаларни муҳокама қилиб келиш билан бир қаторда, у ерларда бегуноҳ мусулмонлар кофирлар томонидан тазйиққа учраётганлиги, уларга ёрдам бериш учун аввало Сурия Араб Республикасига ҳижрат қилиб бориб, у ердаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти мужоҳидлари сафига қўшилиб, қўлларига ўқ отар қурол олиб, кофирларга қарши “жиҳод” амалани бажариш ва дунёда ягона халифалик давлатини барпо этиш фикрини илгари суриб келганлар. 26.09.2016 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ташкилоти террорчилик ташкилотлари деб эътироф этилган ва унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган. Бундан ташқари, С.С.Зиявиддинов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Б.С.Шариповни таклифи билан Сурия Араб Республикаси ҳижрат қилиб бориб, у ердаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти сафида мужоҳидлар билан биргаликда, Сурия ҳукумати армиясига қарши жиҳодий жангларда иштирок этиш учун ҳарбий тайёргарликдан ўтишлари ҳақдаги кўрсатмасига кўра, жамоат аъзолари Б.С.Шарипов, И.З.Зокиров, Н.Б.Бегимқулов ва бошқалар билан биргаликда Чилонзор тумани Миллий Гвардия спорт майдончасида Б.З.Нуруллаев устозлигида (тренер) ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтиб, амалий маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаш билан шуғулланиб, жисмоний ва ҳарбий тайёргарликдан ўтиб келган. 9. Судланувчи Ш.Алимназаров 2023 йил 19 декабрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 19-даҳада жойлашган “Айримсой” кафесида Шарипов Баходир Сергеевич, Нуруллаев Ботир Зокирович, Ахмедов Жахонгирмирзо Кахрамон ўғли, Зокиров Илёсжон Зокир ўғли, Хамзаев Жавохир Хамза ўғли ва Зиявиддинов Саидлазиз Саидакрамовичлар билан биргаликда овқатланиб бўлганларидан сўнг, у ерда Б.С.Шарипов томонидан жамоат йиғилиши ташкил қилиниб, йиғилганларга Сурия Араб Республикасида “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти ғоявий раҳнамоси “Абу Мовия” билан алоқа боғлаб, ундан ҳукуматнинг армияси томонидан мусулмонлар қийналаётганлиги, шу сабабли у ерга “ҳижрат” қилиб бориб, қўлларига қурол олиб “жиҳод” амалларини бажаришлари лозимлиги, бу йўлда “шаҳид” бўлишга ҳам тайёр эканлиги, ер юзида ягона халифалик давлати қуриш кераклиги ҳақидаги даъватларини тинглаб, Б.С.Шарипов ва қолганларни содир этаётган ўта оғир жиноятлари ҳақида аниқ билгани ҳолда, бу ҳақида ҳуқуқни муҳофаза этувчи идораларга хабар бермасдан келган. 26.09.2016 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ташкилоти террорчилик ташкилоти деб эътироф этилган ва унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган. Адвокат А.Умаров, Ж.Иргашевлар апелляция шикоятида, судланувчи Б.Нуруллаев, С.Зиявиддинов, Ш.Алимназаровлар биринчи инстанция суди томонидан ноҳақ айбланганлиги, Б.Нуруллаев, С.Зиявиддиновларни ЖКнинг 2442-моддасига асосан айблашга асос мавжуд эмаслиги, уларнинг курсатувларида “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти мавжудлиги ва унга аъзо бўлишганликларини умуман билишмасликларини, хеч ким унга аъзо бўлиш тўғрисида тарғиб қилмаганлигини, бундан ташкари сухбатларида “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти тўғрисида умуман гап бўлмаганлиги, Б.Нуруллаев, С.Зиявиддиновларни ЖКнинг 1552-моддаси билан ассосиз равишда айб эълон қилинган, сабаби “Миллий Гвардия” Қўриқлаш бошқармаси олдидаги болалар спорт майдонча фақат спорт соғломлаштириш машғулотлари ўташ учун мослаштирилган, бундан ташқари Ш.Алимназаровни овкатланишга кирган куни ёзиб олинган аудио сўзлашувлар мавжуб бўлиб, унда хамма бир бири билан ўзаро сухбатлашиб ўтирганлиги, бир киши маъруза қилмасдан кўпчилик сухбатлашганлиги, “Абу-мовия” марузалари тингланмаганлиги, кўлга қурол олиб Хижрат ёки жихот амалларини ошириш каби ташвикотлар бўлмаганлиги, ҳукм факат тахмин, фаразларга асосланиб, судланувчилар ўртасида сўзлашувлардан билдирилган фикрлардан келиб чиққан, юкоридагидан келиб чиқиб жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 31 июлдаги ҳукмини Б.Нуруллаев, С.Зиявиддинов, Ш.Алимназаровларга оид қисмини бекор қилиб, уларни ЖПКнинг 83-моддаси 3-бандига асосан оқлашни сўраган. Адвокат А.Ташпулатов апелляция шикоятида, судланувчи Н.Тўхтаев биринчи инстанция суди томонидан ноҳақ айбланганлиги, жиноят иши доирасида жиноят аъломатларини келтириб чиқувчи бирон бир жиноятга қўл урмаганлиги, уларнинг сухбатлари оқибатида жамиятга ёки фуқароларга бирон бир жиддий зиён келтирилмаганлиги, у хеч қандай диний харбий таёргарликдан ўтмаганлиги, дўстларига улар билдирган фикрга қарши фикр билдирганлиги, бирон бир диний гурух ёки диний экстремистик жамоатларга қўшилиш нияти йўқлиги, улар танлаган йўллари нотўғри эканлиги, Президентга ёки бошқа мансаб эгаллаган бошқа мансабдорларга хеч қандай адовати йўқлиги, юкоридагидан келиб чиқиб жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 31 июлдаги ҳукмини Н.Тўхтаевга оид қисмини бекор қилиб, уни айбсиз деб топиб, оқлов ҳукмини чиқаришни сўраган. Адвокат А.Айтиев апелляция шикоятида, судланувчи Б.Шарипов биринчи инстанция суди томонидан ноҳақ айбланганлигини, Б.Шарипов қаерда кимни назорати остида ўқувдан ўтганлиги, террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиққан ёки чиқмаганлиги аниқланмаганлигини, Б.Шарипов ва унинг шериклари террористларни молиялаштириш мақсадида пул йиғишмаганлигини, агар Б.Шарипов ушбу жиноятларни содир қилган бўлса унинг қилмиши ва руй берган оқибатлар ўртасидаги боғланиш, нима сабабдан жиноят содир қилганлиги, унинг мақсади, қасди нимага қаратилганлиги исботланиши шартлигини кўрсатиб, Б.Шариповнинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли оқлов ҳукмини чиқаришни ҳамда ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан уни реабилитация қилиб, ишни тугатишни сўраган. Судланган Ж.Ахмедов апелляция шикоятида, у биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган ҳукмдан норози эканлигини, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ва унинг ғоявий рахномаси “Абу” Салох”ни эшитмаганлигини, ҳеч қандай катибага аъзо бўлмаганлигини, ўзига таниш бўлмаган шахслар билан ўтириб гаплашиб, диний билими бўлмай туриб баъзи гапларни айтганидан пушаймонлигини, илгари судланмаганлигини, оилавий шароитини, беш нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини, кекса ёшдаги ота-онаси борлигини инобатга олган ҳолда, унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган. Судланган Х.Тураев апелляция шикоятида, унга нисбатан адолатсиз ҳукм чиқарилганлигини, оғир жазо тайинланганлигини, ҳеч қандай тақиқланган гуруҳларга аъзо эмаслигини, ҳеч кимни ноқонуний ҳаракатга даъват қилмаганлигини, фақат диний билимга эга бўлмай туриб, тушунмаган ҳолда тақиқланган маърузани телеграм дастури орқали отаси ва укасига юборганлигини, унинг ёшини, оилада катта фарзанд эканлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини инобатга олиб, унга ЖКнинг 70-моддасини қўллаб, жазодан озод қилишни сўраган. Судланган Ж.Хамзаев апелляция шикоятида, у биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган ҳукмдан норози эканлигини, унга нисбатан оғир жазо тайинланганлигини кўрсатиб, жиноят ишини қайта кўриб чиқиб, ҳукмнинг унга оид қисмини бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати, иш бўйича судья М.Абидовнинг маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, шикоятларни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи Б.Шарипов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Айтиев, судланувчи Ж.Хамзаев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Алимкулов, судланувчи Б.Нуруллаев, С.Зиявиддинов, Ш.Алимназаров ва уларнинг ҳимоячиси адвокатлар А.Умаров, Ж.Иргашев, судланувчи Ж.Ахмедов ва унинг ҳимоячиси адвокат Б.Файзиев, судланувчи Н.Тўхтаев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Ташпулатов, судланувчи Х.Тураев ва унинг ҳимоячиси адвокат С.Абубакировнинг апелляция шикоятларини қувватлаб берган фикрларини тинглаб, шикоятлардаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топди. Апелляция инстанция суди мажлисида судланувчи Б.Шарипов дастлабки терговда ва биринчи инстанция судида берган кўрсатмаларини тасдиқлаб, у 1997 йил 25 июль куни Қашқадарё вилоятида туғилганлигини, вақтинчалик мушк-анбар савдоси билан шуғулланганлигини, вақтинча мушк-анбар савдоси билан шуғулланиб келган вақтида “Иззатилла” исмли шахс орқали “Айримсой” номли ошхонада И.Закировни учратиб қолганлигини, И.Закиров унга нотўғри гапларни гапиргани учун ундан 1-2 та ҳадисларни сўраганлигини, ҳозир қайси ҳадисларни сўраганлигини эслолмаслигини, кейин у шу ҳадис тўғри деган, шундан кейин унинг қизиқувчанлигидан фойдаланиб, И.Закиров унга ҳар хил гапларни айтиб, уни нотўғри йўлга бошлаганлигини, у И.Закировни гапларини эшитиб, бу ҳақда ИИБга хабар бермаганлигини, лекин уни гапларини эшитиб, гапларини таҳлил қилиб юрганлигини, у мушк-анбар савдоси билан шуғулланган вақтида И.Зокиров асосан номоздан кейин келиб, у чой ичишга чақирган, Ж.Хамзаев мушк-анбар савдоси бўйича унга рақобатчи бўлганлигини, у Ж.Хамзаевга мушк-анбар савдосини ўргатганлиги, шу орқали Ж.Хамзаев билан танишганлигини, у Ж.Хамзаевга қаердан қанақа маҳсулотларни олиш бўйича маслаҳат берганлигини, Ж.Хамзаевга ҳам чойхонага боришни айтган вақтда унда пули йўқлигини айтганлигини, шунда уни ҳам чойхонага таклиф қилганлигини, Ж.Хамзаев ҳам у билан қўшилиб борганлигини, шу вақтда И.Зокиров қанақа гапларни гапирган бўлса, шу гапларни гапирганлигини, И.Зокиров гапирган гапларини эслолмаслигини, қисқача айтганда И.Зокиров унга Сурияда танишилари борлигини ва шу ерга бориш кераклигини айтганлигини, у қизиқувчан бўлганлиги учун у И.Зокировни эшитганлигини, лекин гапига кирмаганлигини, у И.Зокировни гапини эшитиб, таҳлил қилганлигини, у И.Зокировдан сўраб олган жойлари бўлганлигини, мушк амбар савдосидан кейин уйга қайтишида Миллий гвардиянинг олдида турник бўлганлиги, у бориб тортилганлигини, ҳар доим ишдан кейин у ерга бориб турник тортиниб ўтган вақтлари бўлганлигини, шу вақтда у ерда икки марта Б.Нуриллаевни кўрганлигини, турник тортинган вақтда ўзаро фикр алмашган бўлиши мумкинлигини, у ерда ҳеч қандай дават бўлмаганлигини, айблов хулосасида унинг бошчилигида, унинг таклифи билан машғулот уюштирилган деб ёзилган, лекин у ерда машғулот қилинмаганлигини, унинг жамоат тузиш таклифи ҳам бўлмаганлигини, спорт билан ёшлигидан шуғулланишини, 16 ёшида кураш билан шуғулланганлигини, Самарқандда ўқиган вақтида фитнес тренер бўлганлиги, 23 ёшигача шуғулланганлигини, ундан кейин ишли, олилали, яъни уч нафар вояга етмаган фарзандим борлиги учун спорт билан шуғулланишга вақт бўлмаганлигини, ўзининг соғлиги учун 3-4 марта турник тортилганлигини, архетектуранинг спорт майдончасига бир марта борганлигини, у ерда шароит яхши бўлмаганлиги сабабли асосан миллий гвардиянинг спорт майдончасига борганлигини, буни шуғулланиш деб бўлмаслигини, яъни турник тортиниш бўлганлигини, чунки ёшлигидан юнон-рум курашига қатнашган пайтида мусобақаларга тайёрланишгани, ўша ҳақиқий шуғулланиш бўлгани, лекин турник тортинишни кимгадир ўргатиш шарт эмас, жисмоний тарбиядан ўқитувчилари уларга буни ўргатишганлгини, ундан Сурияга бориш, жиҳод қилиш деган гап умуман чиқмаганлигини, бу нарсалар айблов хулосасига ноўрин қўйилганлигини, судда ҳам шу гапни айтганлиги ҳақида далил исбот келтирилмаганлигини, уни “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилотига аъзо деб қўйишганлигини, лекин унга аъзо бўлганлиги ҳақида далил келтиришмаганлигини, у уларнинг битта видеосини кўриб қўйганлигини, лекин обуна бўлмаганлигини, машғулот ўтказилган дейилган, аслида машғулот эмас, турник тортилганлиги ва ҳеч кимни жалб қилмаганлигини, И.Зокиров одамлар тушуниб қолмасин деб, Сурияни Германия деб айтганлигини, И.Зокиров ўзини Муҳаммад деб таништирганлигини, И.Зокировни вафот этган деб эълон қилишганлигини, И.Зокиров билан Илон ота масжидининг олдидаги тўққиз қаватли уйни олдида гўжа сотадиган жойда танишганлигини, И.Закиров билан танишиб қолганидан кейин у И.Закировдан битта хадис сўраганлигини, кейин И.Закиров унинг қизиқувчанлигимдан фойдаланиб, унга гапиришни бошлаганлигини, И.Закиров уни Сурияга тарғиб қилганлигини, у И.Закировнинг гапини таҳлил қилиб, уни гапини эшитган бўлсам ҳам уни гапига кирмаганлигини ва амалда бирорта ишни ҳам қилмаганлигини. “ИИО ФМБга ҳужум қилиш кўрсатувини инкор қилиши, у бу нарса ҳақида гапирмаганлигини, у руҳий босим остида бу кўрсатувни мажбуран бериб қўйганлигини, чунки уни Учтепа туман ИИО ФМБда уришганлигини, уни уришган вақтда у калтакдан қутилиш мақсадида турли хил версия айтганлигини, охири ушбу кўрсатувни топиб чиқариб юборганлиги, ИИО ҚМБга ҳужум қиламиз деган гапни айтмаганлигини ва уни урганлиги тўғрисида қандай далил тақдим қила оласан деийлса, унинг ҳужжатларида у ИИВга тан жароҳати билан кирганлигини, у шунда ИИВ ходимларига йиқилиб тушганман деганлигини, сабаби унга ИИВ ходимлари “сени оиланг билан кўриштирамиз, ҳавотир олма, телефонларинг тоза чиқди, телефонларингни қайтариб берамиз, ҳаммаси яхши бўлади” деганлигини, у шуни таъсирида унга юн босяпти деб, буларнинг айбини яшираман деб, ўзи йиқилиб тушган деб айтганлигини, лекин у тан жароҳати олганлиги ҳақида ҳужжат борлигини, у Қуролли кучларда хизмат қилмаганлигини, ҳақиқий қурол ушламаганлигини, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ташкилоти қандай ташкилотлигини билмаслигини, - “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ташкилотига аъзо бўлмаганлигини, жанговар самбо ва кураш билан шуғулланганлигини, оила қурганидан кейин умуман шуғулланмаганлигини, уйга қайтаётган вақтида 2-3та турник тортиниш мақсадида миллий гвардиянинг спорт майдончасига бориб, умуртқаларини тортиш учун турник тортинганлигини, диний ташкилотга пул ўтказмаганлигини, у Фаластин халқига гуманитар мақсадида, Фаластин халқи қийналиб қолгани учун, ҳар томонлама блокада бўлганлиги сабабли гуманитар мақсадда пул ўтказганлигини, лекин террорчи ташкилотга пул ўтказмаганлигини, у вояга етмаганни жалб қилмаганлигини, Бегимқулов Нурмуҳаммадни отаси унга инглис тилини ўргатишни илтимос қилганлигини, у Н.Бегимқуловга масжиднинг олдидаги скомейкада бир ҳафта кунора 20 дақиқадан инглис тили граматикасини тушунтириб берганлигини, кейинчалик Н.Бегимқулов ҳам ўша ерда мушк амбар сотганлигини, у Н.Бегимқуловга диний мавзуда гапирмаганлигини ва бу нарсани судда Н.Бегимқулов ҳам кўрсатув берганлигини, суд ҳукмида у вояга етмаганни жалб қилган деб кўрсатилганлигини, унга инкор қилиб бўлмайдиган далил келтириб берилмаганлгини, унинг ва Н.Бегимқуловнинг кўрсатуви инобатга олинмаганлигини, Германия жумласи у билан И.Закиров ўрталарида ўзаро сўз бўлганлигини, яъни И.Закиров Сурия десанг одамлар нотўғри тушунади деб, И.Закиров унга Сурияни Германия деб айтганлигини, бу нарсадан фақат у билан И.Закировнинг хабари бўлганлиги, бу фикир И.Закировдан чиққанлигини, Б.Нуриллаев, С.Зиявиддиновларнинг бундан хабари бўлмаганлигини, бу нарсаларга ҳеч ким раҳбарлик қилмаганлигини, айблов хулосада раҳбарлик қилди деб айтилганлигини, Б.Нуриллаевнинг бошчилигида унинг таклифи билан дейилганлигини, унинг таклифи бўлмаганлиги ва бу ерда ҳеч ким харбий тайёргарлик ўтказмаганлигини, миллий гвардиянинг қошидаги спорт майдончасида ҳарбий ўқув машғулот ўташга шароит бўлмаганлигини, Фаластин халқига гуманитар ёрдам учун пул йиғганлигини, “Фаластин халқига ёрдамга шошилинг” номли видео роликни кўриб, у шахснинг кимлигини ҳам билмаганлигини, видео роликни кўриб пул ўтказганлигини, бинанс платформа орқали пул ўтказганлигини, пул йиққан шахслар ичида Кенжаев Шерали борлги, Ж.Ахмедовдан пластик картага 500.000 сўм олганлигини, у ҳам 500.000 сўм атрофича қўшганлигини, йиғилган пулни гуманитар ёрдамида “Саад Мухтор” профилига ўтказиб берганлигини, уни терорчи деб айблашганлигини, у фаластин халқига ёрдам берганлигини, у бу ерда алданиб қолганлигини, инсонгарчилик сифатида Фаластин халқига ёрдам берганлигини бирдириб кўрсатув берди. Апелляция инстанция суди мажлисида судланувчи Ж.Хамзаев, у ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганда айбланлигини, у бу нарсани инкор этмаслиги, бу нарсани инкор этишдан йироқдалигини, у ўзини бегуноҳ, беайб деяолмаслигини, ҳақиқатдан ўзи фойдаланиб келаётган телефонида инстаграм ижтимоий тармоқ орқали инстаграмимни тарих саҳифасига жойлаштирганлигини, уни мазмуни шундаки, жуда кучли ёмғир ёғган эди, у автомашинада кетаётган вақтида уни инстаграмга видеога олиб, уни инстаграмдаги тарих саҳифсига қўйиб қўйганлигини, тавфсия бўлимида қўшиқлар танлайдиган жойдан арабча қўшиқ чиққанлигини, у арабча қўшиқни тарих саҳифисага қўйиб қўйганлигини, Ироқ ва Шом террорчилик ташкилоти тегишли эканлиги ёзилганлигини лекин у уни билмай, уни мазмунини ҳам тушунмаганлигини, у араб тилини билмаслигини, у араб тилида ўқимаганлигини, у мактабни битириб бозорда кунлик ишлаб юрганлигини, қўшиқни мазмунини умуман тушунмаганлигини, унга қушиқни мусиқаси ёққанлигини, у ерда фақат автомашинада кетяётганлигини ва ёмғир ёғганидан кейин у уни видеога олиб, тарих саҳисига қўйиб қўйганлигини, бироқ ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни жамоат деб кўрсатган, биримиз Самарқандлик, биримиз Қашқадарёлик, биримиз Тошкентлик, биримиз Зангиоталик бўлиб, бир бирини умуман яхши танимаслигини, ака-ука, ўртоқ бўлиб бир биримизни ёшимиз ҳам тўғри келмаслигини, биттасини ёши 40да, биттасини ёши 20 ёшда, у ўртоғини олиб лағмонхонага борганлигини, лағмонхонага боришини сабаби у мушк амбарга қизиқиб қолганлигини, у бозорда кунликка чиқиб мато сотиб юрганлигини, ҳозир онаси битта ўзи, руҳий кассаллигини, ишламаслигини, олий генеколог врач бўлганлигини, у ўзи бозорда ишлаб юриб, тирикчилик қилганлигини, бозордан эрта қайтаётганлиги, учун қўшимча ишлаб, мушк амбар сотишга қизиқганлигини, уни аввал инстаграмга ҳар хил дизаинда қўйиб сотишни бошлаганлигини, кейин вақти бўлганида уйга қайтишида масжидга кирган вақтида ўша ерда одам кўп бўлганлиги учун сотиб юрганлигини, у “Убай ибн Каъб” (эски Илон ота) жоме масжиди танлаганлиги сабаби, у жуда катта масжид бўлиб, у ерда жуда кўп одам кириб чиқиши, сабабли шу ерга борганлигини, у ерда Б.Шарипов ҳам мушк амбар сотгани учун уни кўриб қолганлигини, улар бир бирига рақобатчи бўлганлигини, Б.Шарипов мушк амбарларни нарироқда сотса, у бу ерда сотганлигини, шундай қилиб танишганлигини, Б.Шарипов билан гаплашган пайтида Б.Шарипов унга мушк амбарни қаердан арзонроқ олиб, қаердан сифатлироғини олишни тушунтирганлигини, у Б.Шарипов билан 1-2 марта ўтириб овқатланганлигини, лекин С.Зиявиддинов, Ш.Алимназаров, Б.Нуриллаевларнинг умуман кўрмаганлигини, бир марта лағмонхонада ўтиришган бўлганлигини, ўртоғи билан овқатланишга борган вақтида, у ерда И.Закиров ўзини Муҳаммад деб таништириб, у И.Закиров билан Б.Шариповни кўриб қолганлигини, бошқа шахслар ўзидан-ўзи келишганлигини, Ж.Ахмедов ҳам бўлганлигини, у Б.Шариповнинг олдига келганми, ёки кимнинг олдига келганлигини билмаслигини, қолган учтаси жой бўлмагани учун уларнинг олдига келганлигини, ўша битта жойда ўтириб гаплашиб ўтирганлигини, уйида свет бўлмаганлигини, қарз бўлганлиги учун ўчириб қўйишганлигини, телефонининг қуввати бўлмагани учун у разетка яқинроқ ўтириш учун узоқроқда бурчакроқда ўтирганлигини, шунда у Ш.Алимназаров билан гаплашганлигини, у Зупар ҳақида эшитгани учун у Ш.Алимназаровдан интернетда Зупар дегани бор, шу одам ҳақида убу нарса биласизми деб сўраганлигини, Ш.Алимназаров унга Зупарни эшитмасликни, у домла эмаслигини, у соҳта одамлигини айтиб, унинг қанақа инсон эканлигини тушунтириб берганлигини, у шу ерда Ш.Алимназаров билан биринчи марта кўришганлиги ва шу охиргиси бўлганлигини, террорчилик ташкилотига ҳеч қачон аъзо бўлмаганлигини, унинг бунақа нарсага ақли ҳам етмаслигини, тушига ҳам кирмаганлигини, ишни якунлашдан олдин ИИВга борилган вақтида аудио ёзувларни озроқдан қилиб, мана шунақа суҳбатлар бўлган эканини, стенограммада ҳам борлигини айтиб имзо қўйдиришганлигини, аудио ёзувлар билан таништирилганлигини, ҳамма овозларини тасдиқлашини, у ҳеч қайсисини инкор қилмаслигини, у нотўғри гапларни гапирган бўлса, ёш боши билан гапирганлигини, ҳаммадан кечирим сўрашини, у Зупар тўғрисида сўраганлигини, у марузаларнинг ҳеч қайсисини эшитмаганлигини, маълумотингиз бўлса, тушунтириб беринг деганлигини, у овқатлангани лаҳмонхонага борган вақтида Б.Нуриллаев, С.Зиявиддиновларни кўрганлигини, улар билан фақат салом алиқ қилганлигини, Б.Нуриллаев билан С.Зиявиддинов экстримистик ташкилотга аъзо бўлиш тўғрисида ёки шу ташкилот тўғрисида умуман гапирмаганлигини, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ташкилоти тўғрисида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини, у ерда маъруза бўлмаганлигини, фақат суҳбатлашиб ўтиришганлигини, ҳамма ўзи билан ўзи гаплашиб ўтирганлигини, саккиз киши бўлган бўлса, бир киши туриб гапирмаганлигини, у мушк амбар сотаётган вақтимда Н.Тўхтаевни кўриб қолганлигини, Н.Тўхтаев билан дин масаласида суҳбатлашмаганлигини, Н.Тўхтаев унга танировка масаласида ишга ёрдам берганлигини, пул топиши учун озгина йўл-юруғ кўрсатиб, бу ерда яхшироқ пул топсанг бўлади, шогирт тушиб танировка, ламинация қилишни урганиб, пул топасан деганлигини, Миллий гвардия қаерда жойлашганини билмаслигини, у Учтепада туришини, “Убай ибн Каъб” (эски Илон ота) жоме масжидига боришидан мақсад, масжидга жуда кўп одам кириб чиққанлиги учун борганлигини, Н.Тўхтаев ёки бошқа шахсларни тайёргарчилик қилаётганлигини эшитмаганлигини, ўзи спорт билан шуғулланмаслигини, И.Закиров билан 2-3 марта кўришганлигини, И.Закиров билан кўришганида Н.Тўхтаев ҳам бир марта бўлганлигини, у Н.Тўхтаевнинг кўрсатувларини тасдиқлашини, у биз билан келган пайтида у уйга шоколад олиб боришим керак деб кўчага чиқиб кетган, ҳамма кўчага чиқиб ҳайрлашаётган пайтда Н.Тўхтаев келганлигини, Н.Тўхтаев овқатлангани келганлигини, кейин уни уйдагилари чақириб қолганлигини, Жиҳодни унча яхши билмаслигини, у билиши бўйича юртингизга кимдир бостириб келадиган бўлса, ватанингиз учун шуларга қарши туришингиз деб тушуниши, уни бошқа нарса деб тушунмаслигини, у катиба нималигини билмаслигини, унга бу нарсаларни тушунтиришмаганлигини, тергов даврида дин вакилларини олиб келиб, гапларини қайси бири тақиқланган, қайси бири тақиқланмаганлиги бўйича суҳбатлар ўтказилмаганлигини, диний идорадан ҳеч ким келмаганлигини, Айримсой кафесида учрашгаларида Н.Бегимқулов ҳам бўлганлигини, у Н.Бегимқулов ва Б.Шариповлар инглиз тилида гаплашиб туришганлигини, Н.Бегимқуловни яхши танимаслигини, лекин у дин, ташкилот, катибаларни тушунмаслигини, ҳеч қачон давлатга қарши адовати бўлмаганлигини, ҳеч қачон Президентга қарши адовати бўлмаганлигини, мана шу ерда ўтирган ҳамма ота-оналардан, юртбошидан, судлов ҳайъатидан кечирим сўрашини билдириб, агар нотўғри иш қилган бўлса, нотўғри гапириб қўйган бўлса уни кечиришни, иложи бўлса қонун доирасида енгиллик беришни сўради. Апелляция инстанция суди мажлисида судланувчи Б.Нуруллаев, у Бахтиёрни “Абдуллоҳ” деб таниганлигини, у аслида мушк ишдан чиқиб кира қилишини ва Шом намозига тўғрилаб “Убай ибн Каъб” (эски Илон ота) жоме масжидига киришини, шу ерда Б.Шарипов мушк амбар сотганлигини, масдижга кирган ҳар бир шахснинг бўйнига мушк амбар суртганлигини, 1-2 марта мушк амбар олганлигини, бошқа алоқаси бўлмаганлигини, фақат салом алиги бўлганлигини, ҳар замонда Айримсой кафеда бир марта овқатлангани борганликларини, у С.Зиявиддинов ва Ш.Алимназаров овқатлангани боришганлигини, ўша ерда ишлайдиган қизни Ш.Алимназаровга кўрсатгани борганликларини, у ерда бошқа жой бўлмаганлиги ва улар билан таниш бўлганликлари учун бир марта ўтиришганлигини, бу ҳолат октябрь ойининг охирларида бўлганлигини, декабрь ойининг охирида бир марта ўтирганликларини, бошқа ўтирганларга уни қўшиб қўйишганлигини, у булар билан бошқа ўтирмаганлигини, у С.Зииявиддинов ва Ш.Алимназаров билан бирга бир марта ўтирганлигини, у ердаги суҳбатларда ҳар хил гаплар бўлганлигини, суҳбатнинг кўпини у эшитмай қолганлигини, диний суҳбат бўлган бўлса ҳам у ҳеч қандай сиёсатга ёки давлатга қарши гап гапирмаганлигини, ЖИБ Чилонзор туман судида берган кўрсатувларида ҳам борлигини, бундан ташқари шуғулланишга ЖКнинг 1552-моддаси қўйишганлигини, уни машғулотда тренер қилиб қўйишганлигини, у ҳеч кимга тренерлик қилмаганлигини, у фақат ўзи учун чиққанлигини, ҳафтада икки марта чиқиб, ўзи учун турник ва брус қилганлигини, у ерда фақат турник ва брус борлигини, бошқа шуғулланадиган жойи йўқлигини, у 8 йил олдин ҳар хил спортлар билан шуғулланганлигини, асосан турник ва брус қилиб юрганлигини, чунки уўқитувчилар оиласидан чиққанлиги, отаси жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлганлигини, спортга қизиқиши бўлганлиги учун фақат турник ва брус қилганлигини, бошқа спорт билан шуғулланишга шароити бўлмаганлигини, у ҳеч кимга тренерлик қилмаганлигини, И.Закировни икки марта кўрганлигини, уни тўлиқ танимаслигини, уни фақат кўрганлигини, ўша вақтда И.Закиров унга савол берган ҳолатлар ва унинг гапирган гаплари ишда борлигини, у ўзининг шахсий фикрини айтганлигини, ўғил бола ҳар қанақа нарсага тайёр бўлганлиги учун фақат эркак кишига тааллуқли бўлган нарсани айтганлигини, чунки дадаси шундай тарбия қилгани учун эркак киши ҳар нарсага тайёр туриши керак деб айтганлигини, диний суҳбат бўлган жойда ҳам Сурия ҳақида, кетиш ҳақида ёки тайёргарлик ҳақида гапирмаганлигини, 7 киши ўтирган жойда Б.Нуриллаевни қўмондон қилиб қўйиш ҳақида гап бўлган эканини, лекин у шахсан бу гапни эшитмаганлигини, у гапирган вақтда ўша ерда бўлганлигини, чунки 7 киши ўтирган жой узунроқ бўлганлигини, буни нима мақсадда гапирганини билмаслигини, у ерда суҳбат бўлганлигини, Фаластиннинг аскарлари ҳеч қаердан ёрдам сўрамаётган экан, яхши ҳимоя қилаётган экан деганида, улар ҳам таҳажжуд номозларини ўқиса, олимларнинг гапини ўқиса, шулар оладиган савобни олишларини гапирганлигини, ҳеч қандан жамоат йиғини бўлмаганлигини, улар тўсатдан бориб қолиб, бир марта ўтирганлигини, Б.Шариповни исломий радикаллашганини билганида у билан алоқа қилмаган бўлишини, у билан Сурия ҳақида ёки бошқа суҳбатлар бўлмаганлигини, у бу ҳолатларни билмаганлигини, тергов жараёнида у хабар топганлигини, у уни оддий мушк амбар сотадиган номозхон бола деб ўйлаганлигини, унинг иккита телефон аппатарини олиб қўйишганини, иккита телефонидан ҳам ҳеч нарса чиқмаганлигини, уйини тинтув қилишганда ҳам ҳеч нарса чиқмаганлигини, уни биринчи марта ушлашганида қўйиб юборишганлигини, унда унақа нарса бўлмаганлигини, алоқаси ҳам йўқлигини, хабари ҳам бўлмаганлиги, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ташкилоти ҳақида маълумотга эга эмаслигини, у ҳеч қандай гуруҳга аъзо бўлмаганлигини, борган бўлсам ҳам овқатлангани борганлигини, чиққан бўлсак турник тортилганликларини билдириб, кўрсатув берди. Апелляция инстанция суди мажлисида судланувчи Ж.Ахмедов, бу ишни бошланишида у И.Закиров орқали ҳамма билан танишганлигини, у И.Закиров билан 2014-2015 йилларда Самарқанд вилоятида бозорда бирга ишлаган вақтида танишганлигини, кейин И.Закиров билан Тошкент шаҳрига ўқишга кириб кетганидан сўнг 2023 йил август ойларида у билан метрода кўришиб қолиб, телефон рақамларини алмашиб олганлигини, 15-20 кундан кейин И.Закиров унга ўтириб гаплашиш учун қўнғироқ қилганлигини, 15-20 кундан кейин улар Айримсой кафесида кўришиб, шунда Б.Шарипов ва Ж.Хамзаев билан танишганлигини, улар мушк амбар савдоси билан шуғулланиб туришган вақтида И.Закиров таништирганини ва бирга ўтириб овқатланиш таклиф қилганлигини, улар билан бирга ўтириб овқатланганлигини, улар билан умумий ҳисобда 2-3 марта кўришганлигини, ўша пайтда мана шу суҳбатлар бўлиб ўтганлигини, Б.Нуриллаев айтганидек, кафеда жой йўқлиги учун улар билан кафеда ўтиришганлигини, ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми бўйича ҳеч қандай жамоат тузиш бўлмаганлигини, фақат мақсад ҳамқишлоғи билан ўтириб овқатланиш бўлганлигини, чунки у жойда ким бор, ким йўқлигини у билмаганлигини, у ишдан чиққан пайти қўнғироқ қилиб чиққанлигини, у бекор пайтида борганлигини, у Файзабодда ишлаганлигини, ўзига яраша ишлари бўлганлигини, кўп вақти бўлмаганлигини, ишлари билан бўлиб боролмаганлигини, у Н.Тўхтаев билан икки марта кўришганлигини, бир марта Айримсой кафесида, бир марта бешбармоқда кўришганлигини, ундан олдин ҳам кейин ҳам уни кўрмаганлигини, кўришган пайтларда айбловда кўрсатилган важлар юзасидан суҳбатлар бўлмаганлигини, ҳамма номозхон бўлгандан кейин диний суҳбатлар умумий бўлганлигини, спорт ҳақида ҳам гаплашилганлигини, бошқа нарсалар ҳақида ҳам гаплашилганлигини, лекин айнан уларга қўйилаётган айбловда кўрсатилган нарсани очиқ ойдин гапирилмаганлигини, у ерда айнан битта мақсад учун бирлашилмаганлигини, ҳамма ўзининг вақтига қараб келганлигини, Миллий гвардия Чилонзор бўлими ҳудудидаги спорт майдончасига бормаганлигини, у ерни билмаслигини, Н.Тўхтаевни у ерда кўрмаганлигини, Фаластин муаммоси бошлангандан кейин давлатимиз тарафидан ҳам моддий ёрдам амалга оширилганидан кейин улар ҳам бу нарсадан хурсанд бўлишиб, инсон сифатида унинг ҳам беш нафар фарзанди борлигини, тармоқларда келиб турган видеоларни кўриб, шунинг учун ҳукумати тарафидан ёрдам амалга оширилганидан кейин Б.Шарипов битта “Фаластинга ёрдам” деган видео ролик чиққанини айтганлигини, бу нарсани ўша нарсага боғлаб, мумкин бўлса керак деган мақсадда қўлдан келганча улар ҳам давлатнинг ёнида туриб, 500.000 сўм ўтказиб берганлигини, стенограммада нотўғри айтган гапларини ўтган инстанция суд мажлисида айтиб, улар учун пушаймонлигини билдирганлигини, бу нарсани апелляция шикоятида ҳам киритиб ўтганлигини, шахсан у Б.Шариповни ўзи билан гаплашмаганлигини, у И.Зокиров орқали у билан гаплашганлигини, чунки у Б.Шариповнинг телефон рақамини ҳам билмаганлигини, И.Закиров билан ҳамқишлоқ бўлганлиги учун И.Закиров унга 10-15 кунда бир вақтингиз бўлса келинг, кўришамиз, чой ичамиз деб қўнғироқ қилиб турганлигини, у билан ҳамқишлоқ сифатида кўришилганлигини, унда нима мақсад бўлиб, нимани режа қилганини у билмаслигини, кафеда ўтирган вақтда даъватлар бўлмаганлигини бирдириб кўрсатув берди. Апелляция инстанция суди мажлисида судланувчи Н.Тўхтаев, 10 ойдан буён нимага ўтирганини билмаслигини, чунки ҳеч кимни яхши танимаслигини, бир марта Ж.Хамзаев овқатланишга олиб борганлигини, ўзи тонировкада ишлаганлиги учун унинг ота-онаси йўқлиги сабабли иш гаплашиб берганлигини, у биринчи инстанция судида гапирганини инобатга олиб, у “Хавас” дўконига чиқиб кетганлигини маълум қилганлигини, суҳбат нима ҳақида бўлганини тўғрисида билмаслигини, “Хавас” дўконидан қайтиб келганида тоғаси Ахмад билан Б.Шарипов сигарет чакиб турганлигини, И.Закиров ўзини Муҳаммад деб таништирганлигини, аслида кўчада бўлганлигини, И.Закиров ундан узун соқол қўйиб юришга юртимизда рухсат берилмаяпти деган пайтида тўлиқ қилиб тушунтириб берганлигини, Ўзбекистонда рухсат борлиги ҳақида, юртда бўлаётган ислоҳатларни, Президент олиб бораётган ислоҳатларни гапириб берганлигини, масжид ва мадрасалар қурилаётганини, ўзи ҳам институтда ўқигани учун ўзи ҳам қаноат ҳосил қилганлигини, шу ерда тоғаси билан Б.Шарипов гаплашиб турган вақтда, Б.Шарипов ҳаммага маълум бўлган Фаластин муаммосини очган пайтида у қўли билан дуо қилиш керак деганлигини, шунда унинг ортиқча пули бўлмаганлигини, Фаластинга пул бермаганлигини, тоғут тўғрисида гап бўлмаганлигини, ўзини ҳимоя қилиш учун дастлабки терговда гапирганлигини, бу нарса босим остида бўлганлигини, терговда терговчи руҳий босим қиган пайтида тоғут деган эканлигини, бу гапни ўзи айтмаганлигини, бу гап бошқа шахснинг гапи эканлигини, кейинчалик айблов хулосасини ўқиб билганлигигни, стенограмма билан таништиришмаганлигини, уни овози ҳам яхши эшитилмаслигини, ўзи суҳбатда бўлмаганлиги учун нима суҳбат бўлганлигини билмаслигини, лекин ҳамма ўзаро гаплашиб ўтирганлигини, кўчада И.Закиров савол берганлигини, Сурияга кетиш керакми деган пайтда пишириб қўйибдими деган гапи борлигини, уни кесиб қўйишганлигини, Ўзбекистонда таҳсил олаётгани учун ўзининг шароитига қониққанлигини, ҳамма шароит борлигини, диний суҳбат бўйича ҳеч нима эшитмаганлигини, у “Хавас” дўконига чиқиб келганлигини, диний ташкилот тузиш ёки диний ташкилотга аъзо бўлиш бўйича умуман гаплашилмаганлигини, у ерда ҳамма ўзаро гаплашиб ўтирганлигини, кейинчалик билса у ерда ўйланиш мавзуси ҳам бўлганлигини, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ташкилотини билмаслигини, Б.Нуриллаев ва С.Зиявиддиновларни умуман кўрмаганлигини, Б.Шарипов Фаластинга пул юбориш керак, мусулмонлар қийналаётганлиги ҳақида гапирганлигини, тергов даврида диний қўмита вакилларини жалб қилиб, аудио ёзувдаги у билан бўлган суҳбатларни қайси биридир тақиқланганлиги ёки тақиқланмаганлиги бўйича суҳбат ўтказишмаганлиги, президент раҳбар бўлгани учун улар унинг қонунларига итоат қилишини, бу оддий мантиқий нарса, буни билиш учун қанақадир ташкилотга аъзо бўлиш шарт эмаслигини билдириб кўрсатув берди. Апелляция инстанция суди мажлисида судланувчи Х.Тураев, унга эътибор билан қарашини сўраб, чунки биринчи инстанция судида унга эътиборсизлик билан қаралганлигини, у 2021 йил мактабни битирганидан кейин ўқишга топшириш мақсадида Тошкент шаҳрига келганлигини, ўқишга киролмагани учун оилага ёрдам сифатида турли хил мавсумий ишлар билан ишлаганлигини, у официант ва ошпаз бўлиб ишлаганлигини, фастфуд соҳасида ишлаб, Ўрикзор бозоридаги ошхонага 2022 йилда ишга кириб, ошпаз бўлиб ишлаганлигини, шу ерда ишлаб юрган вақтида Ж.Хамзаев билан танишиб қолганлигини, ошхонада ишлаб юрганида Ж.Хамзаев ундан лаваш ҳарид қилганлигини, у Ж.Хамзаевни мушк амбар сотиб юрганини кўрганлигини, у Ж.Хамзаевдан мушк амбар беришини сўраганлигини, Ж.Хамзаев унга мушк амбар сотганлигини, шундай қилиб, кейин бозорга келсангиз мушк амбарни мана шунақасини танлаб кетасиз деб телефон рақамини олиб қолганлигини, Ж.Хамзаев ҳафтасига бозорга келиб мушк амбар сотиб юрар вақтда, Ж.Хамзаев билан танишганлигини, кейин Ж.Хамзаев унинг тенгдоши, ўзи ҳам яхши, онаси ҳам Қашқадарёлик бўлганлиги учун ўзига яқин олиб, уни яхши бола деб у билан ўртоқ тутинганлигини, у билан унчалик яқин эмаслигини, у Ж.Хамзаев билан фақат телефонда салом алиқ қилиб турганлигини, 2023 йил сентябрь ойларида у Иподром бозоридаги ошхонага ишга кирганлигини, иподромдан ишдан қайтаётган пайти, шом номози бўлиб қолгани учун “Убай ибн Каъб” (эски Илон ота) жоме масжидига кирганлигини, масжиддан чиққан пайти, Ж.Хамзаев Н.Тўхтаевнинг автомашинасининг олдида иккаласи гаплашиб турган вақтда у бориб иккаласи билан сўрашганлигини, улар билан озгина гаплашиб, Ж.Хамзаев ундан қорнингиз қанақа деб сўраб, овқатланишим керак деган пайти, кетдик овқатланамиз деганини, кейин у, Ж.Хамзаев, Н.Тўхтаев билан кирган вақтида унга нотаниш Б.Шарипов, Ж.Ахмедов, ўзини Муҳаммад деб таништирган И.Зокировни кўрганлигини, 15 дақиқа ўтирганидан кейин унга ука қўнғироқ қилиб, ака келинг уйда овқат қиламиз дегани сабабли, у ерда охиргача ўтирми кетганилигини, у ерда нима гап бўлганини ҳам билмаслигини, орадан 2 ой ўтгач, унинг ишхонасига Ж.Хамзаев келиб, бешбармоққа ёки лағмонхонага овқатланишга бормаймизми деганини, у буюртма кўп, мени ишимдан раҳбарим қўймайди, ойлидан кесиб қолади деганини, И.Закиров кетдик деб қўйми, раҳбари ҳам ўртоқларинг чақираётган бўлса овқатланишга боравер деганини, борганида ҳеч қанақа тақиқланган гап бўлмаганлигини, у ўтирган пайтида Сурия, Фаластин, қанақадир тақиқланган гуруҳлар ҳақида гап бўлмаганини, унга айблов хулосаси берилганда у ўқиб уч кун ўзига келолмаганини, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилотига аъзо, ақидапарастлик ғояларини сингдириш, мен диний илмга эга эмаслигини, қанақа тақиқланган гуруҳлар борлигини билмай ёки кимнидир қанақадир ноқонуний ҳаракатга даъват қилмаганлигини, унга нима сабабдан ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми қўйилганлигини, ҳеч қандай далил йўқлигини, у терговчига нимага буни қўйдингиз деганида, терговчи судга бориб, судьяларга айтсанг синдиришади деганини, у овқатланишга бориши асос бўлолмаслигини, унинг овқатланишга бориши жиноят эмаслигини, у ҳеч бўлмаганда фикрини ҳам билдирмаганлигини, Ўзбекистонда сўз эркинлиги борлигини, гапирган бўлсам ҳам майли деганлигини, у ҳеч кимга гапирмай, ҳеч ким билан гаплашмай, тўғри ўтирганини тан олишини, бу ЖКнинг 2442-моддси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни таркибини бермаслигини, у ҳеч кимни ноқонуний ҳаракатга даъват қилмаганлигини, уни ҳам ҳеч ким даъват қилмаганлигини, у суд залида ўтирган Б.Нуриллаев, Ш.Алимназаров, С.Зиявиддиновларни тергов жараёнида кўрганлигини, олдин бу шахсларни умуман кўрмаганлигини, қанақасига улар билан жамоат бўлиши мумкинлигини, шуни эътиборга олишни, унга диний экстремистик ақидапарастлик айбловлари қўйилганлигини, лекин у бу ишларни қилмаганлигини, уни апелляцияда эшитса керак деб, уларга тушунтириб, яна ҳаракат қилиб, унга яна бир имкон бўлди деб хурсанд бўлганлигини, шунинг учун у бу моддани айбловдан чиқаришини илтимос қилишини, шундан ташкари 2022 йил телефонида Рофиқ қорининг номоз ҳақидаги маърузасини отасига ташлаганлигини, у мактаб пайтида сал шўхроқ бола бўлганлигини, икки марта уйга спиртли ичимлик ичиб келган пайти онаси йиғлаб, онаси унга болам шунақа бўлсин деб катта қилдимми дегани учун бўлди тўғри йўлга қайтаман, номоз ўқийман деб, номоз ўқишни бошлаганлигини, Тошкент шаҳрида ишлаб юрган пайтида Абдуллоҳ домланинг расмий каналидан олиб отасига ташлаганлигини, болам шу томонларда яхши юрибди деб ўйласин деган мақсадда ташлаганлигини, ЖКнинг 156-моддаси 2-қисми диний адоватни уйғотиш деган жиноят эканлигини, у ўзининг отасига диний адоватни қўзғатмаслигини, ўзининг отасини миясини заҳарламаслигини, икки йил олдин Абдуллоҳ домланинг “Жаннатга ошиқлар” деган марузасини укасига ташлаганини, бу нарсаларни тергов жараёнида кўрганилгини, эсида бўлмаганлигини, ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди диний адоват қўзғатиш, бироқ уни бундай мақсади бўлмаганлигини, у юборган нарсаларига иқрорлигини, буни жиноят деб билмаганлигини, буни маъносини тушунмаганлигини, у диний билимга эга эмаслигини, намоз ўқишни бошлаган пайти бўлганлигини, у бир марта Ж.Хамзаев ўзининг ўртоғи булиб, у чақирганда овқатланишга бориб, ҳеч қандай сиёсатга қарши бўлмаганлигини, ҳали ҳам ўзида эмаслигини, у тергов ҳибсхонасида 10 ойдан буён ўтириб, уни ота-онаси Қашқадарёдан келиб сарсон бўлиб, тергов ҳибсхонасига нарса киритиб, хат ёзиб, у хатларни ўқиб эзилиб кетишини, Президент 2024 йилни Ёшларни қувватлаш ва бинесни ривожлантириш йили деб эълон қилганлигини, у бизнес қилишга улгурмаганлигини, уни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилолмаганлигини, унга имкон берса, у келажакда юртига фойдаси тегадиган фарзанд бўлиши мумкинлигини, у 2024 йилнинг март ойида ўйланиши керак бўлиб, у билан унаштирилган қиз бошқага турмушга чиқиб кетганлигини, сбабаби у террорчи бўлганлигини, унинг оиласи бузилиб кетганлигини билдириб, унга қонун доирасида енгиллик беришини илтимос қилиб, ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисмини унинг айбловидан чиқариб ташлашни сўради. Апелляция инстанция суди мажлисида судланувчи С.Зиявиддинов, биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини қисман тасдиқлашини, у Б.Шариповни 1-2 марта “Убай ибн Каъб” (эски Илон ота) жоме масжидида кўрганлигини, ундан кейин миллий гвардиясининг спорт майдончасида турник ва бурус қилиб турадиган жойига у ўзи 1-2 нафар танишлари билан борганлигини, шу пайти И.Закиров билан Б.Шарипов келиб қолганлигини, шунда биринчи сафар И.Закиров ва Б.Шарипов билан танишганлигини, иккинчи куни Фаластин мавзуси бошланганлигини, Фаластин мавзусидан кейин Германия деб айтилганлигини, буни у тушунмаганлигини, орада И.Закиров ёрдам бериш керак, бориш керак деганини, айнан И.Закиров билан Б.Шарипов турган пайти Б.Шарипов орқага салто отиб, у бориб у ерда унақа нарса керак эмас деб Фаластин тушунчасида айтганлигини, у ерда сизни ушлаб олса битта ўйнаб беринг деса салто отиб берасизми деганлигини, у йўқ ака бомба отадику, сакраб яшириниш керак деганини, улгурмайсиз, фойдаси йўқ, биттада портлаб кетасиз, йўқ бўлиб кетасиз деганини, кейин И.Закиров борса бўладими деганида ҳа, албатта борса бўлади деганини, шундан кейин И.Закиров унга ёпишиб олганлигини, кейин йўқ, сизлар ҳали тайёр эмассизлар, кейин айтаман деганини, унга ёпишиб олганидан кейин унинг ҳазиллашдим деган гапим борлигини, ўша жойни олиб ташлашганлигини, шундан кейин тарқалиб кетдиб, орадан 3 ой ўтиб, Б.Нуриллаев овқатланишга Айримсой кафесига борайлик деганидан кейин бўлди борамиз деганлигини, Ш.Алимназаровга қиз кўрсатай деб уни чақириб олганлигини, ўша жойда Б.Шарипов, И.Закиров билан тўғри келиб қолишганлигини, у ерда битта узун стол бор бўлиб, мажбурликдан ўша ерда ўтиришганлигини, у ерда у гапирмаганлигини, гапларини эшитганлигини, тергов жараёнида 7-8 таси уни ушлаб олиб, қисққа қилиб аудио ёзувни қўйиб бериб, унга гапир дейишганини, у гапирмайман, адвокат келади кейин гапираман деганлигини, шу билан тергов ҳибсхонасига кетганлигини, шу билан уни чақирган пайти унга иккита жойини эшиттириб, у энди жавоб бераман, у ҳазиллашганман деганлигини, бироқ йўқ, буни бошида айтишинг керак дейишганлигини, унинг хатоси адвокат чақиринглар, қонуний бўлсин дегани эканлигини, унга гапингни судьяга айтасан дейишганлигини, шу билан аудио ёзувларни иккита жойини эшиттиришганини, сакраб салто қилиш керак деган жойини эшиттирганлигини, қолган жойини эшитмаганлигини билдириб кўрсатув берди. Апелляция инстанция суди мажлисида судланувчи Ш.Алимназаров, унга жиноятни яширган деб айблов қўйилганлигини, унга ҳеч ким Сурияга бориш керак, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти билан боғлаб даъватлар қилмаганлигини, унақа гаплар бўлмаганлигини, у судланувчиларни ҳаммасини бир марта кўрганлигини, уларни Айримсой кафесида кўрганлигини, фақат Б.Шариповни икки марта кўрганлигини, қолганларни бир марта кўрганлигини, Х.Тураев билан Н.Тўхтаевни умуман кўрмаганлигини, Айримсой кафесида ҳар хил диний суҳбатлар бўлганлигини, лекин Сурияга борайлик, ўша ерда ўзимизни қурбон қилайлик, қурол кўтариб одам ўлдирайлик деган даъватлар бўлмаганлигини, унга қўйилган айбловда шунақа деб ёзилганлигини, лекин аудио ёзувда умуман бошқача гап бўлганлигини, Сурияда, Фаластинда бўлган-бўлмаган ҳолатлар олимларни фикрини алмашиб гапирилганлигини, ҳамма ўзини фикрини гапириб, у ерда ҳеч ким бир-бирига даъват қилиб, бориб уриш қилайлик деган гапларни эшитмаганлигини, йиғилиш мақсадида бормаганлигини, С.Зиявиддинов уни қиз кўрсатиш учун олиб борганлигини, судланувчиларнинг суҳбатларидаги қайси бир сўзи жиноятга оид сўзлар, қайси бири жиноятга оид эмаслигига баҳо беролмаганлигини, айбловда даъват қилинган дейилганлигини, лекин унга унақа даъватлар бўлмаганлигини, Айримсой кафесига борган куни унақа гаплар эшитмаганлигини, бундан ташқари у буларни бир марта кўрганлигини, унақа нияти бор одам, нотаниш одамга бир мартанинг ўзида бунақа гапларни гапирмаслигини, Сурияга кетиш бўйича ҳарбий тайёргарлик кўраётганлигини ёки диний аскар бўлиш бўйича ёки миллий гвардия спорт майдончасида шуғулланаётганлиги бўйича маълумотларни эшитмаганлигини, йиғилишда Б.Шарипов даъват қилганини эшитмаганлигини, у ҳамма гапларни эшитмаганлигини, ҳамма гапдан хабари йўқлигини, тоғут мавзусида гаплашилганини эслолмаслигини, Б.Шарипов тоғут бўйича олимларнинг гапини гапириб ўтганлигини, у ерда нима гапирилганлигини тўлиқ эслолмаслигини, у ҳам ўзининг фикрини айтиб ўтиб кетганлигини, шархини тўлиқ ўқисангиз шунда тушунилади дейилганини, оятда тоғут бу худонинг қонуни билан ҳукм чиқармаслик кофир деб ёзилганлигини, қайси оятда ёзилганини эслолмаслигини, шу оятни ўқиганини, уни тўғри тушуниш учун тафсирини ўқиш керак дейилганини билдириб кўрсатув берди. Апелляция инстанция суди мажлисида судланувчи Н.Бегимқулов, биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини тасдиқлаб, Б.Шарипов унга диний ташкилотга аъзо бўлишни таклиф қилмаганлигини, Б.Шарипов атир сотиш бўйича йўл-йўриқни ўргатиб, кейин инглиз тилини ва IT ўргатганлигини, Б.Шарипов билан диний мавзулар тўғрисида кўп гаплашмаганлигини, асосан у Б.Шариповдан инглиз тилини ва компьютер савотхонлигини ўргатишни сўраганлигини, Б.Шариповни ҳеч қандай раҳбар деб билмаслигини, ҳечқандай диний ташкилот тузилмаганлигини, спорт майдонига 1-2 марта ўзи чиқиб, соғлигини тиклаш учун озроқ югурганлигини, судланувчилар томонидан унга спорт майдонида ҳеч нима ўргатилмаганлигини. Б.Шарипов унга жиход қилишни, Сурияга борса 3000дан 5000гача пул олиши мумкинлиги ҳақида гапирмаганлигини, ҳамма ишнинг ташаббусчиси бўлган шахс И.Закиров вафот этган деб топилиб, судланувчиларнинг уйдагилари унинг расмларини олиб келганлигини, аудио ёзувларни эшитганлигини, аудио ёзувларда И.Закиров ташаббусчи бўлиб, ўзим йиғаман, ишора бераман, чақираман, Нодирни чиқариб юборамиз, у қиламиз, бу қиламиз, бир йигитни ўзи билан олиб кетиши, ўзи кўндириши деган жойлари, асосий ташаббусчилик масаласи, жиноятни келиб чиқиши И.Закировдан чиққанлигини, И.Закиров марҳум бўлганлиги учун улар унга айб эълон қилолмаслигини, расимини жиноят ишига қўшиш учун тақдим қилишини билдириб кўрсатма берди. Апелляция инстанция суди мажлисида гувоҳ И.Убайдов, Миллий гвардия Учтепа тумани Қўриқлаш бўлими катта инспектори лавозимида ишлашлигини, спорт майдонча қаерда жойлашганлигини билишини, Учтепа ва Чилонзор тумани қўриқлаш бўлими битта жойда жойлашганлигини, спорт майдони Учтепа ёки Чилонзор туман қўриқлаш бўлими ҳудудига кирмаслигини, спорт майдоинга шуғулланиш ёки ўйнаш учун кираётган шахсларни режим асосида киритилмаслигини, яъни кимнидир назоратидан ўтиб ёки бошқа тартибда киритилмаслигини, бу уларнинг ҳудудга кирмаганлиги учун назорат тартибида киритилмаслигини, Учтепа қўриқлаш бўлими томонидан маҳаллага ёрдам тариқасида эрталаб спорт майдони тозаланишини, лекин режим ёки кимнидир паспорти асосида ёки бошқа тартибда киритилмаслигини, улар тарафдан назорат қилинмаслигини, спорт майдонига кириб чиқиш очиқ бўлиб, ким хоҳласа кириб чиқиши мумкинлигин, спорт майдони Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармаси томонидан ташкил қилиниб, Қуриқлаш бошқамаси маблағлари ҳисобидан маҳаллаларга қуриб берилиб, маҳаллага топширилганлигини, видео камералар мавжуд бўлиб, ҳудудни кузатиш учун қўйилганлигини, спорт майдони бўлимнинг олдида қурилиб, тўрт тарафидан видео камера бўлимни қўриқлаш учун қўйилганлигини, спорт майдони ҳам видео тасвирга олиншини, спорт майдонида жанговар тайёргарчилик ўтказиш учун имконият йўқлигини, жанговар тайёргарликка жуда кўп машқлар кириб, у ерда фақат турник ва бурус билан шуғулланиш мумкинлигини, лекин у ерда умболоқ ошиш ёки бошқа жанговар тайёргарлик машқларини бажариш имконияти йўқлигини, турник ва бурусда шуғулланишни жанговар тайёргарликдан ўтган деб ҳисоблаб бўлмасликни, спорт майдонида турник ва бурусдан ташқари, оёққа ишлайдиган анжомлар бўлиб, уларда аёллар ишлашини, уларнинг бирортаси жанговар тайёргарлик машқларига кирмаслигини, спорт майдонида жанжал бўлиб қолса текшириб, ким биландир кимдур уришиб қолса чора кўриши мумкинлигини, лекин тинч келиб, шуғулланиб турган шахсни бориб текширишга ваколати йўқлигини, жанговар тайёргарлик машқлари позицияда туриш, яшириниш, бунинг кўпи хизмат доирасида фойдаланиш учун ҳисобланишини, жнговар тайёргарлик бу, позиияда қандай қилиб ўқ отиш усуллари, қочиш, яшириниш тушунилишни, фақат турник билан бурус унинг ичига кирмаслигини, кузатув камерада ўқ отиш ва бекиниш машқлари ҳолатлари аниқланса, тегишли тартибда тезкор тергов гуруҳига ахборат берилишини, у шахсан ўзи ҳарбий таълим муассасасида ўқиганлиги сабабли мутахассис сифатида буни жанговар тайёргарлик деб ҳамда спорт майдонидаги машқлар учун қўйилган машғулот воситаларини жанговар тайёргарлик машқлари учун деб баҳолаб бўлмаслигини, шу жиноят иши бўйича улардан бирон бир раҳбар сўроқ қилинган ёки қилинмаганидан хабари йўқлигини, спорт майдонида минани босиб олмаслик машқулотини билан шуғулланиб бўлмаслигини, минани аниқловчи ускуналар борлигини, ускуналарни учи нинали бўлиб, бундай қаттиқ жойлардан фойдаланиб бўлмасликни, граната билан тайёргарлик кўриш учун қўлда жисм бўлиб, у жисмни отиш кераклигини, уни отгандан кейин кимгадир тегиш эҳтимоли бўлиб, ходимлар томонидан бу назоратга олиниб, бу нарсага рухсат берилмаслигини билдириб кўрсатув берди. Апелляция инстанция суди мажлисида гувоҳ И.Мусурмонов, Айримсой кафеси 2023 йил феврал ойида очилганлигини, у 2023 йил 15 июндан офецант бўлиб иш бошлаб, 2024 йилнинг бошларида иш бошқарувчи лавозимига тайинланганлигини, судланувчиларнинг бирортасини танимаслигини, терговда судланувчиларни кафега олиб келган вақтда кўрганлигини, уларни авал қайси бирини кўрганини эслолмаслигини, раҳбари залнинг яримини ёпиш кераклигини, текширув бўлиб, видеога олиншини айтганлигини, жиноятчи қаерда ўтирганлигини, нимани гаплашганлигини, ким билан нима қилганлигини, ҳаммасини айтиб берганлигини, видеога олиш вақтида, холис сифатида қатнашиб берасиз деб исм фамилиясини ёзиб олишганлигини, жиноятчи нима ҳақида гапириб берганидан тўлиқ хабари йўқлигини, залда 10-15 киши ўтириб, маъруза қилишни имконияти йўқлигини, улар бундай нарсага йўл қўймаслигини, мижозлар келиб таом еб чиқиб кетишини, залнинг ҳамма бурчагида 4-5 та кузатув камераси мавжуд бўлиб, видео ёзувлар 3 кун сақланишини билдириб кўрсатув берди. Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилинган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судланган Б.Шарипов, Ж.Хамзаев, Б.Нуруллаев, С.Зиявиддинов, Ш.Алимназаров, Ж.Ахмедов, Н.Тўхтаев, Х.Тураевларнинг суд ҳукмида баён этилган жиноятларни содир этганликдаги айби, суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчиларнинг кўрсатувлари, жиноят ишидаги бирламчи ҳужжатлар, тушунтириш хатлари, Б.Шариповнинг ўзини айбига иқрорлик аризаси, жиноят иши ҳужжатидаги стенограммалардаги ёзувлар, иш бўйича Ж.Хамзаев, Ж.Ахмедов ва Н.Тўхтаев, Х.Тураевлар билан ўртасида ўтказилган юзлаштириш баённомалари, 25.01.2024 йилда Б.Шариповни яшаш хонадонида тинтув ўтказиш ва унда “HP Pavilion”ва “Lenovo” русумли ноутбукларни олиш ҳақида баённома, 01.02.2024 йилда Б.Шариповга тегишли “HP Pavilion” русумли ноутбукни кўздан кечириш ва ундаги “gmail.com” электрон почтасидаги “Binanсе” платформасидаги хатларни олиш ҳақида баённома, Б.Шарипов ва Н.Бегимқуловлар ўрталаридаги юзлаштириш баённомалари, Б.Шарипов ва Н.Тўхтаевлар ўрталаридаги юзлаштириш баённомалари, 16.04.2024 йилдаги Б.Шариповга тегишли бўлган “Lenovo” русумли ноутбукдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган фикр ва фатволари аҳоли орасида турли ихтилофларнинг юзага келишига сабаб бўлаётган Маҳмуд ибн Абдуваҳҳобнинг ёзилган маълумотлари аниқланганлиги ҳақидаги диншунослик экспертизасининг IТ-910-сонли хулосаси, 24.04.2024 йилда Б.Шариповга сўзлашувлар ёзиб олинган материалларни кўздан кечириш ва эшитиб кўриш тўғрисида баённомаси, Ж.Ахмедов ва Б.Шариповлар ўрталаридаги юзлаштириш баённомалари, дастлабки тергов вақтидаги туман ички ишлар бошқармасига қуролли ҳужум қилмоқчи бўлганлиги ҳақидаги кўрсатувлари, Ж.Хамзаевнинг фойдаланувида бўлган уяли алоқа воситаларини кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотосуратлар, телефон аппаратида сақланган маълумотлар юзасидан берилган экспертиза хулосалари, ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор, дастлабки тергов вақтида унинг айбланувчи Ж.Ахмедов, Ж.Хамзаевлар ўрталаридаги юзлаштириш баённомалари, 24.04.2024 йилда айбланувчи Б.Нуруллаевга сўзлашувлар ёзиб олинган материалларни кўздан кечириш ва эшитиб кўриш тўғрисида баённомани, сўзлашувлари ёзиб олинган стенограммалар, дастлабки тергов вақтида Ж.Ахмедов ва айбланувчи Ж.Хамзаев, Х.Тураев ва Н.Бегимқуловлар ўртасида ўтказилган юзлаштириш баённомаси, 24.04.2024 йилда айбланувчи Ж.Ахмедовга сўзлашувлар ёзиб олинган материалларни кўздан кечириш ва эшитиб кўриш тўғрисида баённомаси, Н.Тўхтаевни дастлабки тергов вақтида айбланувчи Ж.Хамзаев, Х.Тураев ва Б.Шариповлар ўрталаридаги юзлаштириш баённомаси, сўзлашувлари ёзиб олинган стенограммалар, 23.01.2024 йилда Х.Тураевга тегишли бўлган “Redmi-9A” русумли уяли телефон аппаратини кўздан кечириш ва далилий ашёни олиш баённомаси, 31.01.2024 йилдаги Х.Тураевнинг томонидан интернетнинг “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали танишларига тарқатган материаллар ёзилган бир дона «Leadisk» русумли DVD-R дискдаги Абдуллох домланинг “Jannatga oshiqlar Abdulloh domla” номли маъруза ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги ҳамда “5012935493” рақамли нашида аҳоли орасида турли жангари гуруҳлар фаолиятига нисбатан хайрихоҳлик кайфиятини уйғотувчи ва Рафиқ қорининг “Намоз ҳақида” деб номланган “4_5797316533671691375” рақамли видеоси фуқароларнинг диний эътиқодига қараб, уларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратловчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган материаллар эканлиги аниқланганлиги ҳақидаги диншунослик экспертизасининг IТ-209-сонли хулосаси, 02.04.2024 йилдаги Н.Ж.Тухтаевнинг яшаш хонадонидан олинган “Asus” русумли ноутбукнинг хотирасида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган, “Ўзбекистон ислом ҳаракати” ва “Исломий жиҳод иттиҳоди” террорчилик ташкилотига тегишли материаллар ҳамда фикр, маъруза ва фатволари юртимизда анъанавий бўлган ҳанафийлик мазҳаби ва мотрудийлик ақидасига зид бўлган, аҳоли орасида турли ихтилофларнинг юзага келишига сабаб бўлаётган Садиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Бухорий, Абдуллоҳ Зуфар, Носриддин Албоний, Муҳаммад Солиҳ Усаймин ва Юсуф Давронларнинг чиқишлари ёзилган маълумотлар мавжудлиги аниқланганлиги ҳақидаги диншунослик экспертизасининг IТ-777-сонли хулосаси, Х.Тураев ва Н.Бегимқулов, Б.Шарипов, Ж.Ахмедов, Н.Тўхтаевлар ўрталаридаги юзлаштириш баённомалари, 24.04.2024 йилда айбланувчи С.Зиявиддиновга сўзлашувлар ёзиб олинган материалларни кўздан кечириш ва эшитиб кўриш тўғрисида баённомаси, дастлабки тергов вақтидаги С.Зиявиддинов ва Ж.Хамзаев, Ж.Ахмедов, Б.Шариповлар ўрталаридаги юзлаштириш баённомалари, дастлабки тергов вақтидаги Ш.Алимназаров ва Ж.Ахмедов, Б.Шарипов, Ж.Хамзаевлар ўрталаридаги юзлаштириш баённомалари, 24.04.2024 йилда айбланувчи Ш.Алимназаровга сўзлашувлар ёзиб олинган материалларни кўздан кечириш ва эшитиб кўриш тўғрисида баённома ҳамда жиноят ишида мавжуд бошқа асосли далиллар билан ўз исботини тўлиқ топган. Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи Б.Шарипов, Ж.Хамзаев, Б.Нуруллаев, Ж.Ахмедов, Н.Тўхтаев, Х.Тураев, С.Зиявиддинов ва Ш.Алимназаровларнинг йиғилишларни олдиндан режалаштирмаганликлари, тўсатдан кўришиб қолганликлари ҳақидаги кўрсатувлари ҳақиқатга тўғри келмайди, чунки ушбу ҳолат йиғилиш вақтида уларни товушларини ёзиб олинмаётганлик ҳолатига амин бўлиш мақсадида столларни кўздан кечиришганлиги ҳамда сўзлашувларини сир сақлаш мақсадида шубҳа уйғотиши мумкин бўлган сўз ва жумлаларни бошқа ном билан атаганликлари билан ўз исботини топган. Шунингдек, Б.Шарипов жиноий шериклари Ж.Хамзаев, вояга етмаган Н.Бегимқулов, Б.Нуруллаев, Ж.Ахмедов, Н.Тўхтаев, Х.Тураев ва С.Зиявиддиновлар билан танишиб, уларни ҳам ўзининг радикал қарашларига ҳамфикр эканлигини билиб, мазкур шахслар билан масжид яқинида жойлашган “Айримсой” номли ошхонада ҳамда Чилонзор тумани Миллий Гвардиясининг спорт майдончасида жамоат йиғилишлари ташкил қилиб, жамоат йиғилишларига вояга етмаган 2006 й.т. Бегимқулов Нурмуҳаммад Бахтиёр ўғлини ҳам жалб қилиб, жамоат йиғилишида Афғонистон, Фаластин ва Сурия Араб Республикасида мусулмонларга нисбатан олиб борилаётган сиёсий воқеаларни муҳокама қилиб келиш билан бир қаторда, у ерларда бегуноҳ мусулмонлар кофирлар томонидан тазйиққа учраётганлиги, уларга ёрдам бериш учун аввало Сурия Араб Республикасига ҳижрат қилиб бориб, у ердаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти мужоҳидлари сафига қўшилиб, қўлларига ўқ отар қурол олиб, кофирларга қарши “жиҳод” амалани бажариш ва дунёда ягона халифалик давлатини барпо этиш фикрини илгари суриб, бунга олдиндан тайёргарлик кўриб, ўзларига тахаллус сифатида бошқа исмларни қўйиб, Б.Шарипов жиноий шериги Б.Нуруллаев бошчилигида вояга етмаган Н.Бегимқулов ва С.Зиявиддиновларни махсус ҳарбий тайёргарликдан ўтказишган. Судланувчи Б.Шарипов жамоат йиғилишини ташкиллаштириб, Афғонистон, Фаластин ва Сурия Араб Республикасида мусулмонларга нисбатан олиб борилаётган сиёсий воқеаларни муҳокама қилиб, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти мужоҳидлари сафига қўшилиб, қўлларига ўқ отар қурол олиб, кофирларга қарши “жиҳод” амалани бажариш ва дунёда ягона халифалик давлатини барпо этиш каби илгари суриб келган фикрларини тан олиб, судланувчи Ж.Хамзаев, вояга етмаган Н.Бегимқулов, Б.Нуруллаев, Ж.Ахмедов, Н.Тўхтаев, Х.Тураев ва С.Зиявиддиновлар, бунга ўз хайрихоҳлигини билдириб, йиғилишларда доимий равишда иштирок этиб, Б.Шарипов жиноий шериги Б.Нуруллаев бошчилигида вояга етмаган Н.Бегимқулов ва С.Зиявиддиновларни махсус ҳарбий тайёргарликдан ўтказишганлиги жиноят ишидаги далиллар билан тўлиқ ўз исботини топган. Адвокат ва судланувчилар томонидан шикоятда қўйилган айбловлар бўйича жиноят таркиби аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисида билдирган важлари, дастлабки тергов вақтида С.Зиявиддинов танишлари Б.Шарипов, И.Зокиров ва Э.Мирзаяровлар билан ўрталарида 2023 йил 26 ноябрь куни бўлган суҳбат давомида, у “У ерда бу нарса керак эмас, у ерда урушимиз керак-ку”, “у ёқда ушлаб олса, Сизга ўйнаб бер деса, салто отмисизку” деганида, Б.Шарипов “Йўқ ака, масалан мана қаранг бомба отади-ку, гаранат отади, портлайди, шунда сакраб укритияга бориш керак-ку”-деб айтган, шунда у “Йўқ, успет қимисиз, хозир шунақа бомбалар биттада портлатиб юборади. Қизиқтирмиди улар, 1-2 сикнуда портлайди, кетасиз, кучайиб кетган уже” деганида, И.Зокиров “Биз бора олармикинмиз деган савол қийниди ака?” деб савол берганлигини, у И.Зокировга “Бораман деб десанглар бориш бемалол, любой пайт ..., мени анақам бор, агар “Бораман” десанглар. Ўзингизлар ...” деб жавоб берганлигини, шунда И.Зокиров“Қандай кетса бўлади?” деб савол берганида, у “Сизлар ҳали тайёр эмас, кейин айтаман.”деб айтганлигини, шу пайт Б.Шарипов “Муаскар бор у ерда ака, хавотир олманг!” деганлигини, И.Зокиров эса “(гапини тушунмай) Нима дейсиз?” деб савол берганлигини, Б.Шарипов И.Зокировга “Муаскар бор у ерда хавотир олманг” деганлигини, шунда Э.Мирзаяров “Нима бор дейди-у?”деганида, Б.Шарипов “Муаскар, муаскар, войенний подготовка бор у ерда. Кирганингиз билан ... кўйвормайди-ку” деганида, у “Йўқ-йўқ! Ҳали тайёр эмас сизлар. 100% тайёр эмас! 99% ҳам тайёр эмас сизлар.”деб айтганлиги; Бундан ташқари, Б.Шарипов танишлари Н.Бегимкулов, Ж.Ахмедов, Б.Нуруллаев, С.Зиявиддинов ва Ш.Алимназаровлар билан ўрталарида 2023 йил 19 октябрь куни бўлган суҳбат давомида, у “Муаскарни ўзидан, тренировкага кетишар экан, улар тренировкадан қочиб келган”, Н.Бегимкулов “Абу Валид билан ҳам гаплашганимда, сиз айтган гапни айтди-да. У ерга йўл бор, лекин у ерга таёер бўлиш керак”, у “бу ерда тацёргалик кўрмаган одам, у ерда чидай олмайди”, Б.Нуруллаев “Ҳар битта қалбда шунақа чанқоқ бор. Қанийди унақа ҳолат бўлса, ўша ерда бориб юрсак. Бизлар ҳозир бу киши айтаётгандек, таҳажжудларга туриб, бунақа нарсаларни ҳам чёткий қилиб қўйишимиз керак-да, тренировкаларни ҳам” деб айтганлиги; Бундан ташқари, Б.Шарипов танишлари Н.Бегимкулов, Ж.К.Ахмедов ва Н.Тўхтаевлар билан ўрталарида 2023 йил 15 октябрь куни бўлган суҳбат давомида, у “Ҳеч бўлмаса 400 йиғилса ҳам”, “Манга пластигимга ташлаб берсез, ман пластигимдан кейин “Бинанс”дан “биткоин” оламан, кейин бинанс орқали, шу сайтига”, ““Калашников” ҳам олсез бўлади, фақат ишончли дилерлардан олиш керак”, “Хозир ўша, бекорга эмас, Биткоинга ўхшаган нарса, ўшанга ўтказиб юбораман, Саад Мухторга ўзи билади. Хохласез “Шом”га мужохидларга, хохласангиз Фаластинга” дегани ҳақидаги сўзлашувлари билан рад этилади, шунингдек судлов ҳайъати уларнинг юқорида билдирган важларини муқаррар жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида келтирилган деб ҳисоблайди. Шунингдек, судланган Б.Шарипов ва Н.Бегимқуловларнинг 2024 йил 2 февраль кундаги юзлаштириш баённомасида, судланган Н.Бегимкулов “Б.Шарипов Сурия Араб Республикасига борганимизда, у ерда “Абу Салоҳ” раҳнамолик килаётган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти сафига қўшилишимиз кераклигини, шу билан бирга бизга интернетнинг “YouTube” платформасидаги “Muhojir.uz” ва “Muhojir tactical” каналларини кузатиб боришимизни, ушбу каналларда Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ташкилотининг аъзоси ҳисобланган “Абу Волид”, “Абу Аюб”, “Саад Мухтор” исмли шахсларни ушбу каналга жойлаган “жиход”, “шаҳидлик”, “Халифалик давлатини қуриш” ҳақидаги видеороликлари борлигини, улар орқали диний билимимизни оширишимиз кераклигини, шу билан бирга Тошкентда бўлса ҳам жисмоний тайёргарлик яъни “муаскар”дан ўтишимиз лозимлигини айтганлигини” билдирган. Судланган Б.Шарипов эса ушбу кўрсатмаларни тасдиқлаган. Қонун мазмунига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2 155 -моддасида назарда тутилган жиноят объектив томондан ушбу модданинг биринчи қисми диспозициясида назарда тутилган мақсадларда ўтказилаётганлиги ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтиш орқали содир этилади. Бунда шахснинг ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтиш деганда, шахснинг ўтказилаётган ўқувнинг террорчилик фаолиятини амалга ошириш ёхуд ЖКнинг 155, 158, 159, 161, 242, 245, 254, 255 1 ва (ёки) 264-моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бирини содир этиш мақсадида ўтказилаётганлигини англаш назарда тутилади. Қонун мазмунига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 3 155 -моддасида назарда тутилган жиноят объектив томондан террорчилик ташкилотларига ёҳуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай маблағ-воситаларни, ресурсларни бериш ёки йиғиш, бошқа хизматлар кўрсатишга каратилган фаолиятда ўз ифодасини топади. Шу боис, судланувчилар Чилонзор тумани Миллий Гвардиясининг спорт майдончасида ўзларига аён бўлган ҳолда ўқувдан ўтиб, амалий маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаш билан шуғулланиб, жисмоний ва ҳарбий тайёргарликдан ўтиб келганликлари, бундан ташқари, Б.Шарипов террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этаётган шахсларга ёрдам бериш мақсадида “Хамкор банк” томонидан берилган пластик картасидаги 700.000 сўм миқдоридаги пул маблағига интернет орқали виртуал пул маблағи ҳисобланган (крипта валюта) 126 USDT сотиб олиб, уларни “Binance” платформасида ташкил қилган “Abdullah Sergeyevich Mujahid” деб номланган профили орқали 2023 йил 14 октябрь куни соат 17:03 да “Саад Мухтор”нинг ҳисоб рақамига ўтказиб берганлиги судланувчилар томонидан террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш ва терроризмни молиялаштириш жиноятлари содир этилганлигини тасдиқлайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасида, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг ички ишончлари бўйича далилларга баҳо бериши назарда тутилган. Шу сабабли, апелляция инстанцияси суди, апелляция шикоятларида келтирилган судланган Б.Шарипов, Ж.Хамзаев, Б.Нуруллаев, С.Зиявиддинов, Ш.Алимназаров, Ж.Ахмедов, Н.Тўхтаев, Х.Тураевларнинг ноҳақ айбланганлиги, уларни жиноятларни содир этганлиги исботланмаганлиги ҳақидаги важларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаби асосида баҳо бериб, иш материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси бўйича синчковлик билан тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, келтирган важларни тўла ишончга сазовор эмас деб ҳисоблайди, қонун ва ҳуқуқий онгга амал қилиб, ички ишонч бўйича далилларга таяниб танқидий баҳолаб, жавобгарликдан қутулиш ва айбини енгиллаштириш мақсадида келтирилган деган хулосага келади, ҳамда ушбу важлар ишдаги далиллар ва объектив аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ рад қилинади. Биринчи инстанция суди томонидан Б.Шариповнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 2-қисми “б” банди, 25,155-моддаси 1-қисми, 1552-моддаси 2-қисми ва 1553-моддаси 2-қисми “а” банди билан , Ж.Хамзаевнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди ва 2442-моддаси 1-қисми билан, Б.Нуруллаевнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми ва 1552-моддаси 2-қисми билан, Ж.Ахмедовнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми билан, Н.Тўхтаевнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми билан, Х.Тураевнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди, 156-моддаси 2-қисми ва 244 2-моддаси 1-қисми билан, С.Зиявиддиновнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми ва 1552-моддаси 1-қисми билан, Ш.Алимназаровнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 241-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган. Биринчи инстанция суди судланувчи Б.Шариповга жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, у томонидан содир этилган жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, айбдорнинг шахсини атрофлича ўрганиб, унинг вояга етмаган фарзандлари борлигини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, сўнгра унга ЖКнинг 59-моддаси тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган. Биринчи инстанция суди судланувчи Ж.Хамзаевга жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, у томонидан содир этилган жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, айбдорнинг шахсини жиноятда иштирок этганлик хусусияти ва даражасини атрофлича ўрганиб, унинг айбига қисман иқрор бўлганлиги, оиласининг ягона боқувчиси эканлиги ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, сўнгра унга ЖКнинг 59-моддаси тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган. Биринчи инстанция суди судланувчи Б.Нуруллаевга жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, у томонидан содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, айбдорнинг шахсини, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, сўнгра унга ЖКнинг 59-моддаси тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган. Биринчи инстанция суди судланувчи Ж.Ахмедовга жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, у томонидан содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, айбдорнинг шахсини атрофлича ўрганиб ҳамда судланувчининг вояга етмаган фарзандлари борлиги, унинг содир этилган жиноятдаги иштироки даражасини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган. Биринчи инстанция суди судланувчи Н.Тўхтаевга жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, у томонидан содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, айбдорнинг шахсини атрофлича ўрганиб ҳамда судланувчининг вояга етмаган фарзандлари борлиги, унинг содир этилган жиноятдаги иштироки даражасини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, сўнгра унга ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган. Биринчи инстанция суди судланувчи Х.Тураевга жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, у томонидан содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, айбдорнинг шахсини атрофлича ўрганиб ҳамда содир этилган жиноятдаги иштироки даражасини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, сўнгра унга ЖКнинг 59-моддаси тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган. Биринчи инстанция суди судланувчи С.Зиявиддиновга жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, у томонидан содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, айбдорнинг шахсини, атрофлича ўрганиб ҳамда содир этилган жиноятдаги иштироки даражасини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, сўнгра унга ЖКнинг 59-моддаси тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган. Биринчи инстанция суди судланувчи Ш.Алимназаровга жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, у томонидан содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, айбдорнинг шахсини, атрофлича ўрганиб ҳамда содир этилган жиноятдаги иштироки даражасини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати, иш бўйича судланувчилар томонидан содир этилган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини инобатга олиб, уларни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш, уларнинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш мумкин эмас деган қатъий хулосага келиб, уларга нисбатан ЖКнинг 57, 72-моддаларини қўллашни ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди. Қайд этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати суд ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, апелляция шикоятларини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 26, 31-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 31 июль кунидаги ҳукмининг Шарипов Баходир Сергеевич, Хамзаев Жавоҳир Хамза ўғли, Нуруллаев Ботир Зокирович, Ахмедов Жахонгирмирзо Кахрамон ўғли, Тўхтаев Нодирбек Жоҳонгир ўғли, Тураев Хуршид Элбек ўғли, Зиявиддинов Саидлазиз Саидакрамович ва Алимназаров Шерзод Файзуллаевичга нисбатан қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья /имзо/ М.Ахмедов Ҳайъат судьялари: /имзо/ Ф.Халилов /имзо/ М.Абидов Аслига тўғри, судья: Маърузачи: Абидов Мирзиёд Мирджололитдинович