← Назад
Решение #101670 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2024 йил декабрь ойининг 11 куни, Тошкент шаҳар
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўзининг
биносида, очиқ суд мажлисида, судья С.Мамадиевнинг
раислигида, Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан
давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта
ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Абдуллаев ва унинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи «HAMKOR LIDER 2022»
адвокатлик фирмаси адвокати Х.Халимов, жабрланувчилар
А.Абдурахмонов
ва
У.Хурсановларнинг
иштирокида,
Абдуллаев Акбаржон Адҳам ўғлига оид 1-1006-2402/934сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Абдуллаев Акбаржон Адҳам ўғли
(Abdullayev Akbarjon Adham O’g’li)
2000
йил
15 июнда
Сирдарё
вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти
ўрта-махсус, муқаддам судланмаган,
ёланма ишчи, Сирдарё вилояти,
Гулистон шаҳар, Улуғйўл МФЙ,
Хамза
кўчаси,
5-уйда
яшаган,
28.07.2024 йилда ЖПКнинг 224моддаси
тартибида
ушланиб,
29.07.2024 йилда озод этилган,
13.08.2024 йилда иш бўйича эҳтиёт
чораси тариқасида “муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисида тилхат”
қўлланилган,
09.10.2024
йилда
“муносиб
хулқ-атворда
бўлиш
тўғрисида тилхат” эхтиёт чораси
“қамоққа олиш” тарзидаги эхтиёт
чорасига ўзгартирилиб, қидирув
эълон қилинган, 15.11.2024 йилда
ушланиб, қамоқда сақланаётган,
айблов хулоса нусхасини ўз вақтида
олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисми “в”
банди билан айбланган.
Суд,
судланувчиниг
кўрсатувларини
тинглаб,
жабрланувчининг кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
Судланувчи А.Абуллаев 2024 йил 21 июль куни соат 05:10да ўзганинг
мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, аввалдан ўзига
таниш бўлган жиноят ишининг унга оид қисми тугатилган шахс билан
олдиндан жиноий тил бириктириб, Тошкент шахар, Чилонзор тумани,
Гавхар МФЙ худудида жойлашган “Genesis” номли автомашиналарни
ювиш шахобчасида бўла туриб, ушбу ерда турган бўлган давлат рақам
белгиларига эга бўлмаган оқ рангли “Дамас” русумли автомашинада
Хурсанов Уралбек Равшанқул ўғли автомашина эшикларини очиқ холатда
ухлаб ётганлигидан фойлаланиб, автомашина олд салонида бўлган
Абдурахмонов Абдумалик Абдураззоқ ўғлига тегишли бахоси 1.800.000
сўмлик “Redmi 11 Pro” русумли телефон аппарати ва телефон аппарати
ғилофи ичидаги У.Р.Хурсановга тегишли 600 АҚШ доллари миқдоридаги
пулларни ўғирлик йўли билан қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 21.07.2024 йил
маълумотига кўра 1 АҚШ доллари 12594,85 сўм, шунга кўра 600 АҚШ
доллари 7.556.910 сўмни ташкил этган.
Судланувчи А.Абдуллаев суд мажлисида айбловга
қисман иқрорлик билдириб, у Ғаниев Жасур билан тахминан 5-6
йилдан бери танишлиги ва унинг яқин ўртоғи хисобланишини, 2024 йил 20
июль куни у Ғаниев Жасур билан айланиш мақсадида Тошкент шахрига
бормоқчи бўлишганлиги, шундан сўнг унга аввалдан таниш бўлган
Тошкен шахрида Яндекс такси хизматида ишловчи Султонов Абдулазиз
ака ўша куни Сирдарёда бўлганлиги ва Тошкент шахрига кечки пайт
кетишини айтганлиги учун, ушбу шахсга тегишли бўлган давлат рақами
20*608* бўлган “Жентра” русумли автомашинасида бирга тахминан соат
23:00ларда Тошкент шаҳрига келишганлиги, сўнг, биргаликда уччалалари
Тошкент шаҳри Чилонзор тумани худудини айланиб, сўнг бир икки
соатлар комютерь ўйинлари ўйнашганлиги, сўнг, Абдулазиз ака
автомашинасини ювиб олишини маълум қилганлиги учун Чилонзор
тумани, Гавхар МФЙ худудида жойлашган “Женесис” деб номланувчи
автомашиналарни ювиш шахобчасига келишганлиги, шу ерда Абдулазиз
ака ўзининг автомашинаси ювиб турган вақтида, у атрофда айланиб юриб,
ушбу ерда давлат рақамлари бўлмаган “Дамас” русумли автомашинанинг
эгаси эшикларини очиқ холатда ухлаб ётганлигини кўрганлиги, сўнг
автомашина олд салонида махсус телефон қўйиш учун мўлжалланган
мосламадан “Редми ноте 11” русумли телефон аппаратини яширин
равишда ўғирлаб олганлиги ва ушбу ўғирлик қилаётган холатини
Ж.Ғаниев кўриб қолганлиги, сўнг унга телефон аппаратини олмаслигини
ва жойига қўйиб қўйишини айтганлиги, сўнг, телефон аппаратини
ғилофини ичида бир дона хайдовчилик гувохномаси борлигини кўриб,
ушбу хайдовчилик гувохномасини ўртоғи Ж.Ғаниевга бериб, “Дамас”
русумли автомашинага қўйиб қўйишини айтганлиги, чунки у хайдовчилик
гувохномасини ўғирлаш нияти бўлмаганлигини, унга фақат телефон
аппарати керак бўлганлиги, яъни ўша кунлари унга пул зарур бўлганлиги
2
учун телефон аппаратини сотиб, пулларини ишлатмоқчи бўлганлиги,
телефон аппаратини ўғирлаб олган вақтида, автомашина эгаси А.Султонов
автомашинасини юваётган бўлганлиги ва ушбу холатни у кўрмаганлиги,
сўнг, А.Султонов ўзининг автомашинасида у ва Ж.Ғаниевни Сирдарё
бекатига ташлаб қўйганлиги, сўнг у ушбу ердан таксига ўтириб, Сирдарё
вилоятига қайтиб кетганлиги, лекин уйга бориб, ушбу телефон аппаратини
ўғирлаганига афсусланиб, қўрқиб сота олмаганлиги, сўнг, 2024 йил 25
июль куни унга ички ишлар ходимлари телефон қилиб, бўлган ҳолатни
тушунтиришганида хақиқатан хам ўғирлик қилганлигини тан олиб,
телефон аппаратини ўз ихтиёри билан топширганлиги, телефон аппарти
ғилофи ичида хеч қандай пуллар бўлмаганлиги тўғрисида кўрсатув бериб,
ҳозирда қилган ишидан пушаймон эканлигини, етказилган
зарар қоплаб берилганлигини, унга нисбатан енгиллик
беришни сўраб кўрсатув берди.
Гувоҳ Ж.Ғаниев суд мажлисида, у, Абдуллаев Акбаржон билан
тахминан 5-6 йилдан бери танишлиги ва у унинг яқин ўртоғи
хисобланиши, 2024 йил 20 июль куни у Абдуллаев Акбаржон билан
айланиш мақсадида Тошкент шахрига бормоқчи бўлиб, унга аввалдан
таниш бўлган Тошкен шахрида Яндекс такси хизматида ишловчи
Султонов Абдулазиз ака ўша куни Сирдарёда бўлганлиги ва Тошкент
шахрига кечки пайт кетишини уларга маълум қилганлиги учун, ушбу
шахсга тегишли бўлган давлат рақами 20*608* бўлган “Жентра” русумли
автомашинасида бирга тахминан соат 23:00ларда Тошкент шаҳрига
уччалалари кириб келишганлиги, сўнг, биргаликда Тошкент шаҳри
Чилонзор тумани худудини айланиб, тахминан икки соатлар комютер
ўйинлари ўйнаб, биргаликда овқатланишганлиги, сўнг, Абдулазиз ака
автомашинасига газ қуйиб олишини ва ювиб олишини маълум қилиб,
Чилонзор тумани, Гавхар МФЙ худудида жойлашган “Женесис” деб
номланувчи автомашиналарни ювиш шахобчасига келишганлиги, шу ерда
Абдулазиз ака ўзининг автомашинаси ювиб турган вақтида, у унга бироз
қарашиганлиги, шу вақтда Абдуллаев Акбар бироз нарироқда бир “Дамас”
автомашинаси олдида юрганлигини кўрганлиги, бироздан сўнг уни
А.Абдуллаев чақириб, телефон аппаратини пулга мухтожлиги учун
олганлигини айтиб, ғилофи ичида бўлган хайдовчилик гувохномасини
унга бериб, “Дамас” русумли автомашинага қўйиб келишини айтганлиги,
сўнг, у А.Абдуллаевдан хайдовчилик гувохномасини олиб, дамас русумли
автомашина олд салони бошқарув ролдининг тепасига қўйиб келганлиги,
сўнг, А.Абудллаев ўғирлик қилмаслигини ва телефон аппаратини қайтариб
қўйишни бир неча маротаба айтганлиги, лекин у унга пулга мухтожлигини
ва пул зарурлигини маълум қилиб, телефон аппаратини олиб чўнтагига
солиб қўйганлиги, сўнг бирга А.Султоновнинг автомашинасига ўтириб,
кетишганлиги, сўнг А.Султонов уларни “Олмазор” метро бекати олдига
ташлаб қўйганлиги, сўнг, у А.Абдуллаев билан Гулистон шахрига
кетишганлиги, ўғирланган телефон аппаратини хам А.Абдуллаев олиб
кетганлиги, сўнг, орадан бир неча кун ўтиб, унга Акбар телефон қилиб,
ўғирланган телефон масаласида ички ишлар органи ходимлари
3
чақираётганлигини маълум қилганидан сўнг, биргаликда Чилонзор тумани
ИИО ФМБга келиб ва бўлган ҳолатни батафсил гапириб беришганлиги
тўғрсида кўрсатув берди.
Жабрланувчи А.Абдурахмонов суд мажлисида, у, ўша вақтда
Тошкент шахар, Чилонзор тумани, Гавхар МФЙ худудида
жойлашган “Женесис” номли автомашиналарни ювиш
шахобчасида “Охрана” бўлиб ишлаганлиги, 2024 йил 20
июль куни қариндоши Хурсанов Уралбек Равшанқул ўғли
билан бирга Сергели туманида жойлашган автомашина
бозоридан унга “Дамас” русумли автомашина сотиб
олишганлиги, шундан кейин, ўша куни олдиларида 400
АҚШ доллари миқдоридаги пуллар бўлганлиги учун қолган
пулларни яъни 600 АҚШ долларини эртасига уйдан олиб
берадиган бўлишганлиги, сўнг, у ишлайдииган “Женесиз”
автомашиналарни ювиш шахобчаси олдидаги унга берилган
хонада жойлашган сумкасидан У.Хурсанов 600 АҚШ
доллари миқдоридаги пулларни унга бериб, ушбу пулларни
телефон аппарати
ғилофи
ичига солиб
қўйишини
сўраганлиги, у рози бўлиб 600 АҚШ доллари миқдоридаги
пулларни
телефон
аппарати
ғилофи
ичига
солиб
қўйганлиги, сўнг, кечқурун тахминан соат 01:00ларда
ундан У.Хурсанов телефон аппаратини бериб туришини,
Россия Федерациясида ишлаётган отаси билан гаплашиб
олишини маълум қилганида, телефон аппаратини унга
берганлиги,
сўнг,
У.Хурсанов
телефонда
гаплашиш
мақсадида ташқарида турган “Дамас” автомашинасига
бориб ўтирганлиги, сўнг эрталаб унинг олдида Ў.Хурсанов
келиб,
“телефон
аппаратингизни
олдингизми”
деб
сўраганида, у “йўқ” деб жавоб берганлиги, сўнг, у телефон
аппаратини машинада бўлган махсус телефон қўйиш учун
мўлжалланган мосламага қўйиб ухлаб қолганлигини ва
эрталаб турса, телефон аппарати йўқлигини айтганлиги,
сўнг, у бориб “Дамас” автомашинасини кўрганида тарпеда
устида унга тегишли бўлган хайдовчилик гувохномаси
турганлигини кўрганлиги, шунда телефон аппарати ва
ғилофи ичида бўлган пуллар ўғирланган билганлиги, сўнг,
дастлаб ушбу ерда ишловчи танишлардан сўрашганлиги,
лекин хеч ким кўрмаганлиги ва олмаганлиги маълум
бўлгандан кейин, ушбу ерга ўрнатилган камера ёзувларини
кўриб, автомашина олдида бир шахс икки уч марта келиб
кетганлигини кўриб, ички ишлар органларига ариза билан
мурожаат қилганлиги тўғрисида кўрсатув бериб, хозирда
унга етказилган зарар суланувчининг яқин қариндошлари
томонидан қоплаб берилганлигини, суддан унга нисбатан
енгиллик беришни сўради.
4
бўлган вақтда Тошкент шахар, Чилонзор тумани, Гавхар
МФЙ
худудида
жойлашган
“Женесис”
номли
автомашиналарни ювиш шахобчасида “ишчи” бўлиб
ишлаганлиги, 2024 йил 20 июль куни қариндоши
Абдурахмонов Абдумалик билан бирга Сергели туманида
жойлашган автомашина бозоридан ўзига “Дамас” русумли
автомашина сотиб олиб, ушбу автомашинани дастлабки
тўлови сифатида 1.000 АҚШ доллари бериб, қолган
қисмини 3 йил давомида бўлиб тўлаш шарти билан сотиб
олганлиги, сўнг, ўша куни олдида 400 АҚШ доллари
миқдоридаги пуллар бўлганлиги учун қолган пулларни
яъни 600 АҚШ долларини эртасига уйдан олиб берадиган
бўлишганлиги,
сўнг,
у
ишлайдииган
“Женесиз”
автомашиналарни
ювиш
шахобчаси
олдидаги
А.Абдурахмоновга берилган хонада жойлашган сумкасидан
акаси жўнатган 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни
А.Абдурахмоновга бериб, ушбу пулларни телефон аппарати
ғилофи ичига солиб қўйишини айтганида, у рози бўлиб 600
АҚШ доллари миқдоридаги пулларни телефон аппарати
ғилофи ичига солиб қўйганлиги, сабаби, пуллар чўнтагида
тушиб қолмаслиги, ўзининг телефон аппарати оддий
тугмачали
телефонлиги
сабабли,
пулларни
А.Абдурахмоновнинг
телефон
аппаратининг
ғилофи
орқасига солиб қўйганлиги, сўнг, кечқурун тахминан соат
01:00ларда у Россия Федерациясида ишлаётган отаси билан
гаплашиб
олиш
учун
А.Абдурахмоновдан
телефон
аппаратини бериб туришини сўраб олиб, ташқарида турган
“Дамас” автомашинасига бориб ўтириб, отаси билан
машина олганлигини маълум қилиб гаплашганлиги, сўнг
ушбу “Дамас” русумли автомашинанинг эшикларини очиб,
ухлаб қолганлиги, эрталаб туриб қараб, телефон аппарати
йўқлигини кўрганлиги, шундан кейин Абдумалик олган
бўлса керак деб, ундан бориб телефон аппаратини
сўраганлиги, лекин у олмаганлигини билиб, биргаликда
автомашинани қарашганлиги, ушбу вақтда олд салон
тарпеда
устида
Абдумалик
ўзининг
хайдовчилик
гувохномасини кўриб, ушбу гувохномаси телефон орқасида
турган бўлганлигини айтганида, ўзи телефон аппарати ва
ичида
600
АҚШ
доллари
миқдоридаги
пуллар
ўғирланганлигини билганлиги, сўнг, дастлаб ушбу ерда
ишловчи танишлардан сўрашганлиги, лекин хеч ким
кўрмаганлигини ва олмаганлигини билиб, ушбу ерга
ўрнатилган камера ёзувларини кўриб, автомашина олдида
икки шахс икки уч марта келиб кетганлигини кўриб, ички
5
тўғрисида кўрсатувлар бериб, хозирда унга етказилган
зарар суланувчининг яқин қариндошлари томонидан
қоплаб берилганлигини, суддан унга нисбатан енгиллик
беришни сўради.
Суд ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш
ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган
судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларига юридик
баҳо бериб, судланувчи А.Абдуллаевнинг мазкур жиноятни
содир этганликдаги айби қуйидаги рад этиб бўлмайдиган
далиллар билан, яъни жиноят иши ҳужжатларидаги
жабрланувчи О.Эрназаровнинг аризаси, ҳодиса содир
бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва унга илова
қилинган фотожадвал билан, ашёвий далилни олиш ва
видеокузатув камераларидан нусха олиш баённомалари
билан, видеотасвирларни кўздан кечириш баённомалари ва
уларга илова қилинган фоторасмлар, ашёвий далил деб
эътироф этиш қарорлари билан, нарсани кўздан кечириш
баённомалари ва уларга илова қилинган фоторасмлар,
ашёвий
далил
деб
эътироф
этиш
қарори
билан,
С.Р.Эгамбердиев билан О.Х.Эрназаров ўртасида ўтказилган
юзлаштириш баённомаси билан, С.Р.Эгамбердиевнинг ўз
айбига иқрорлик аризаси, шунингдек, жиноят ишидаги
бошқа ҳужжатлар билан ҳам тўлиқ исботини топган деб
ҳисоблайди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
А.Абдуллаевнинг ҳаракатлари ўғирлик яъни, бир гуруҳ
шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ўзганинг
мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишда
ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2қисми “в” банди билан тўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Суд, судланувчи А.Абдуллаевга нисбатан жазо тури ва
муддатини белгилашда, унинг қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини,
муқаддам
судланмаганлигини,
етказилган
моддий
зарар
қопланганлигини
жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, мазкур жиноятни ғараз
ниятларда содир этганлиги жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар деб баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7моддаси, яъни инсонпарварлик принципи ва Ўзбекистон
Республикаси ЖК 8-моддаси, яъни одиллик принципига
амал
қилиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан
жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1сонли қарорининг 3-бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖК
6
ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг
шахсига,
шунингдек,
жазони
енгиллаштирувчи
ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб
кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб,
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа
ҳолатларни, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик
даражасини, жабрланувчига етказилган моддий зарар
тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, А.Абдуллаевга
нисбатан айбдор деб топилаётган модда санкциясида
назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини ЖКнинг 13моддаси
талабларидан
келиб
чиқиб,
тайинлашни,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
62-моддасига
асосан
тайинланган жазодан А.Абдуллаевнинг ушлаб турилган
(28.07.-29.07. 2024 й., 15.11.2024 й-11.12.2024 й, жаъми 28
кун) ҳар бир кунини озодликни чеклаш жазосининг бир
кунига тенглаштириб ҳисоблаб, чегириб ташлаб, узил
кесил озодликни чеклаш жазосини тайинлашни;
жабрланувчилар А.Абдурахмонов ва У.Хурсановларга
етказилган зарар судланувчининг яқин қариндошлари
томонидан тўлиқ қопланганлигини, унинг судланувчига
нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олишни;
бир дона DVD дискни жиноят иши хужжатлари билан
сақлашни белгилашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457,
460, 463, 465-468, 471-473, - моддаларига амал қилиб, суд
ҲУКМ
Абдуллаев Акбаржон Адҳам ўғли
(Abdullayev
Akbarjon Adham O’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 169моддаси 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни
содир этганликда айбдор деб топилсин ва унга шу модда
бўйича 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан
тайинланган жазодан А.Абдуллаевнинг ушлаб турилган ва
қамоқда сақланган (28 кун) ҳар бир кунини озодликни
чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб,
чегириб ташлаб, узил кесил ўташ учун 2 (икки) йил 11 (ўн
бир) ой 02 (икки) кун озодликни чеклаш жазоси
тайинлансин.
Жазо ижросини таъминлаш А.Абдуллаевнинг яшаш
жойи бўйича Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ИИО ФМБ
Пробация бўлими зиммасига юклатилсин.
Озодликни чеклаш муддати А.Абдуллаев жазоларни
7
Қ И Л Д И:
ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига
асосан А.Абдуллаевга сутканинг муайян вақти, яъни кеч
соат 21:00дан эрталабки соат 07:00га қадар яшаш жойи
яъни Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Улуғйўл МФЙ,
Хамза кўчаси, 5-уйдан чиқиш чеклансин ва унга қўшимча:
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ
Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича МФЙ
ёшлар етакчиси назоратида туман кутубхоналарида бўлиб,
10 дона баъдий китоб ўқиш;
-маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз
яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юклансин.
А.Абдуллаевга Ўзбекистон Республикаси ЖК 481моддасининг
5 ва 6-қисми талаблари тушунтирилсин.
А.Абдуллаевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси “муносиб ҳулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат”
тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин ва А.Абдуллаев суд мажлиси
залидан дарҳол қамоқдан озод қилинсин.
А.Абдуллаевга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ атворда
бўлиш тўғрисидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга
киргандан сўнг бекор қилинсин.
Жабрланувчилар А.Абдурахмонов ва У.Хурсановлар
уларга
етказилган
моддий
зарарнинг
ўрни
тўлиқ
қопланганлиги ҳамда уларнинг судланувчига ҳеч қандай
даъвоси йўқлиги инобатга олинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган бир дона DVD
дискни жиноят иши хужжатлари билан сақлансин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм
нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида,
апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки
протест билдириши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг
кассация тартибида кассация инстанциясига шикоят
бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи
С.Мамадиев
8
9