Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2402/1107 Дата решения 11.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 353225 Claim ID 2659522 PDF Hash df489bac40e6de05... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йилда ЖПКнинг 221-моддаси йилда ЖПК 221 law
збекистон Республикаси ЖК 1861-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 1861 1 law
збекистон Республикаси ЖК 1861-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 1861 1 law
збекистон Республикаси ЖК 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖК 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
ЖКнинг 56-моддаси ЖКнинг 56 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
йича ЖКнинг 57-моддаси йича ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2024 йил декабрь ойининг 11 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаев баённома юритувида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Хасанов ва унинг ҳимоячиси “INSON HIMOYASI” адвокатлик фирмаси адвокати А.Тилововнинг иштирокида, Ҳасанов Акмал Мамадамин ўғлига оид 1-1006-2402/1107сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ҳасанов Акмал Мамадамин ўғли (XASANOV AKMAL MAMADAMIN O’G’LI), 2000 йил 9 июнь куни Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта, “GULI-NOZ” МЧЖ ишчиси, муқаддам судланмаган, Сурхондарё вилояти, Денов тумани, “Хазарбоғ” МФЙ, Олмазор кўчаси, 9-уйда яшаган, 02.10.2024 йилда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган, 04.10.2024 йилда озод этилган, 10.10.2024 йилда иш бўйича “гаров” эхтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 1861-моддасининг 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, гувоҳларнинг кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи А.Ҳасанов, 2024 йил 11 сентябрь куни Тошкент шаҳар, Шайхонтаҳур тумани, Хусниддин Асомов кўчаси, 75-уй олдидаги автобус тўхташ бекатида жойлашган “GULI-NOZ” МЧЖга қарашли савдо дўконида сотувчи бўлиб ишлаб келиб, 1 қути “R1” номли акциз маркага эга бўлмаган чет элда ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотини 50.000 сўмга сотган вақтида Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар олинган. Бундан ташқари, дўконда жами 90 турдаги жами 1657 қути акциз маркасиз бўлган тамаки ва электрон тамаки маҳсулотлари ўтказиш мақсадида сақланиб келинаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб, олиб қўйилган. “Тошкент вилояти баҳолаш ва консалтинг маркази” МЧЖнинг 2024 йил 13 сентябрдаги 258-2024-сонли баҳолаш хулосаларига кўра, ашёвий далил сифатида олинган акциз маркага эга бўлмаган 90 турдаги жами 1657 қути тамаки маҳсулотларининг қиймати 70.520.360 сўмни ташкил этиши кўрсатилган. Судланувчи А.Хасанов суд мажлисида, у эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлигини билдириб, Шайхонтаҳур тумани, Хусниддин Асомов кўчаси, 75-уй манзилида жойлашган “GULI-NOZ” МЧЖга тегишли бўлган савдо дўкони сотувчиси бўлиб 2023 йил бошидан ишлаб келаётганлиги, мазкур “GULI-NOZ” МЧЖ раҳбари ва ушбу жамиятга тегишли бўлган савдо дўкони Мавланов Сарвар Савранбекович тегишли ҳисобланиши, савдо фаолиятида озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келиши, лекин С.Мавланов соғлиги сабабли дўконда бўлган барча озиқ-овқат мағсулотлари билан биргаликда ўзаро ҳисоб-китоб қилиб сотишни ва сотиш ҳисобидан пулларни унга бўлиббўлиб бериш эвазига берганлиги, шунда у талаб кўп бўлганлиги учун аксиз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотларини олиб келиб сотишни ва ундан яхши фойда олишни бошлаганлиги, бундан С.Мавлановнинг хабари бўлмаганлиги, акциз маркаси мавжуд бўлмаган тамаки маҳсулотларини Қўйлиқ деҳқон бозори атрофидан унга нотаниш бўлган шахслардан харид қилиб ҳар бирининг устига ўрта ҳисобда 10 минг сўмгача фойда ҳисоблаб мижозларга сотиб келганлиги, 2024 йил 11 сентябрь куни дўконда 1 қути “R1” номли акциз маркага эга бўлмаган чет элда ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотини 50.000 сўмга харидорга сотган вақтида ўзларини Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ходимлари деб таништирган шахслар келиб текширув ўтказишганлиги, текширувда дўконда жами 90 турдаги жами 1657 қути акциз маркасиз бўлган тамаки ва электрон тамаки маҳсулотлари олиб қўйилганлиги, қилган ишидан қаттиқ пушаймонлиги, содир қилган жиноятининг оқибатини тўлиқ тушуниб етганлиги, акциз маркасиз бўлган тамаки ва электрон тамаки маҳсулотлари олиб қўйилиши натижасида яқин қариндошларидан олган пуллар ҳисобига анча қарз бўлиб қолганлигини айтиб, енгиллик беришни сўради. Тарафларнинг розилиги билан гувоҳ С.Мавлоновнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирлганда, у “GULI-NOZ” МЧЖ ташкил қилинган вақтидан ҳозирги кунга қадар таъсисчиси ва раҳбари ҳисобланишлиги, жамиятнинг асосий фаолият тури чакана савдо ҳисобланишлиги, “GULI-NOZ” МЧЖ Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Туркқўрғон 3-тор кўчаси 3/11-уй манзили бўйича давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, жамиятнинг низом жамғармаси 2.500.000 сўм белгиланиб, таъсис улушининг 5,20 фоизи турмуш ўртоғи Мавланова Гулноза Шавкатовнага ва қолган 94,80 фоизи шахсан ўзига тегишли ҳисобланишлигини, бошқа ҳеч қандай шериклар мавжуд эмаслиги, GULI-NOZ” МЧЖ унга тегишли бўлган Шайхонтаҳур тумани, Хусниддин Асомов кўчаси, 75-уй олдидаги автобус тўхташ бекатида жойлашган савдо дўконида озиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо фаолиятини амалга ошириб келишлиги, мазкур дўконда 2023 йилнинг бошидан расмий сотувчи сифатида Ҳасанов Акмал Мамадамин ўғли ишлаб келишлиги, сўнги вақтларда соғлиғи бўйича кўп шикоятлари сабабли, мазкур дўкон фаолиятини юрита олмаганлиги учун, шу дўкондаги сотувчи Ҳасанов Акмал Мамадамин ўғлига ишонганлиги туфайли, жорий йилнинг июнь ойи бошида мазкур дўкон фаолиятини тўлиқ юргазишга ва ундаги озиқ-овқат маҳсулотлари қийматини сотувчи билан ўзаро келишиб, ярим йил муддатда дўкондаги озиқ-овқат маҳсулотлари суммасини унга тўлиқ қайтариб беришга ва кейинчалик дўконни унга ижара асосида топширишга оғзаки келишиб, Ҳасанов Акмал Мамадамин ўғлига топширганлиги, 2024 йил 11 сентябрь куни чет элда ишлаб чиқарилган Ўзбекистон Республикасининг акциз маркаси мавжуд бўлмаган тамаки маҳсулоти сотуви билан боғлиқ тезкор тадбир ўтказилганлиги ҳақида хабар топганлиги, лекин судланувчи А.Ҳасанов мазкур турдаги тамаки маҳсулотларини сотиш билан шуғулланиб келаётганлиги ёки сотиши ҳақида ўзаро келишмаганлигини айтиб, кўрсатув берган. Тарафларнинг розилиги билан гувоҳ Д.Каримовнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирлганда, у “Ипподром” савдо бозорида озиқ-овқат савдоси билан норасмий тарзда ишлашлигини, 2024 йил 11 сентябрь куни Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўз хохиши билан холис сифатида иштирок этганлиги, ундан ташқари яна у билан бирга ишловчи Суюнов Рустам хам холис сифатида қатнашганлиги, шундан сўнг, тезкор тадбирда аризачи “П.Д.М.” нинг кўрсатмасига асосан улар, яъни холислар иштирокида соат 17:00 ларда Шайхонтахур туманидаги “Малика” савдо комплекси ёнидаги автобус бекти манзилида жойлашган савдо дўкони атрофига бориб, дўконда сотувчи унга кейинчалик шахси маълум бўлган судланувчи А.Ҳасанов, 1 қути “R1” номли акциз маркага эга бўлмаган чет элда ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотини 50.000 сўмга сотган вақтида Департамент ходимлари томонидан ушланганлиги, шундан сўнг, дўконда жами 90 турдаги жами 1657 қути акциз маркасиз бўлган тамаки ва электрон тамаки маҳсулотлари ўтказиш мақсадида сақланиб келинаётганлиги аниқланиб, олиб қўйилганлигини айтиб, кўрсатув берган. Суд мажлисида гувоҳ Р.Суюновнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилганда, у гувоҳ Д.Каримовнинг кўрсатувига ўхшаш кўрсатув берган. Суд, судланувчи А.Ҳасановнинг айби, унинг айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, махсус харидор “П.Д.М”нинг аризаси ва тушунтириш хатлари, тезкор тадбир учун пул маблағлари ва овоз ёзиш мосламасини тақдим қилиш ва харидор сифатида жалб қилиш баённомаси, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш ва ашёвий далилларни олиш баённомаси, махсус харидор “П.Д.М” дан ашёвий далилларни олиш баённомаси, ашёвий далилларни олиб қўйиш ва шахсий тинтув ўтказиш баённомаси, тезкор тадбир ва жиноят иши иштирокчиларининг бирламчи тушунтириш хатлари, жиноят иши бўйича эътироф этилган ашёвий далиллар ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан исботланган деб хисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Ҳасановнинг анча миқдораги тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда муомалага киритишда ифодаланан ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 1861-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб хисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 1,3бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 7-моддасида, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган. Суд, судланувчи А.Ҳасановга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55моддаси талабларига риоя қилиб, юқорида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорларидаги раҳбарий тушунтиришлардан келиб чиқиб, уни айбловга тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, унинг ёшлигини, бўйдоқлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 56-моддаси талабларига риоя қилиб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганлигини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин деган қатъий хулосага келиб, ЖКнинг 57моддасини қўллаб, унга нисбатан айбли деб топилаётган модда санкциясида назарда тутилган энг кам жарима жазосидан хам камроқ жарима жазосини тайинлашни, жаримани жиноят содир бўлган вақтдаги базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб хисоблашни, ЖКнинг 62-моддасига асосан А.Хасанов ушлаб турилган (2024 йил 02-04 октябр, 3 кун) ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлаб, узил-кесил жарима жазосини тайинлашни; -иш бўйича ашёвий далил деб топилган акциз маркага эга бўлмаган умумий қиймати 70.520.360 сўм бўлган 90 турдаги жами 1657 қути тамаки маҳсулотларини белгиланган тартибда йўқ қилишни ва жиноят ишига қўшилган Ҳасанов Акмал Мамадамин ўғлига тегишли “Iphone” русумли телефон аппаратини жиноятга даҳли бўлмаганлиги сабабли А.Ҳасановга қайтаришни белгилашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳасанов Акмал Мамадамин ўғли (XASANOV AKMAL MAMADAMIN O’G’LI), Ўзбекистон Республикаси ЖК 1861моддасининнг 1-қисмида тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий хисоблаш миқдорининг 30 (ўттиз) баробари миқдорида, яъни 9.900.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан А.Хасанов ушлаб турилган (2024 йил 02-04 октябр, 3 кун) ҳар бир кунини ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлаб, узил-кесил базавий хисоблаш миқдорининг 28,5 (йигирма саккиз ярим) баробари миқдорида, яъни 9.405.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Тайинланган жарима давлат даромадига ундирилсин. Судланувчи А.Ҳасановга нисбатан қўлланилган “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин ва Тошкент шаҳар прокуратураси депозит ҳисоб рақамига 576329-сон тўлов квитанциясига асосан топширилган 7.500.000 сўм пуллар гаровга қўювчи Хасанов Акмал Мамадамин ўғлига қайтарилсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган акциз маркага эга бўлмаган умумий қиймати 70.520.360 сўм бўлган 90 турдаги жами 1657 қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинсин, жиноят ишига қўшилган Ҳасанов Акмал Мамадамин ўғлига тегишли “Iphone” русумли телефон аппарати А.Ҳасановга қайтарилсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум томонидан эса унга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи: С.Мамадиев Қ И Л Д И: