← Назад
Решение #101925 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
20
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан ЖК | 60 | — | law | |
| исмидан ЖК | 73 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 221 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | — | law | |
| ЖПКнинг | 463 | — | law | |
| ЖПКнинг | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 26 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 415 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 467 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 15 | — | code_article | |
| талмаган жазосини ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят Кодекси | 168 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республакаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1
ҲУКМ
2024 йил декабрь ойининг 11 куни, Тошкент шаҳар
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи туман судининг судьяси
Ж.Курбанов,
судья
ёрдамчиси
Х.Махмадиярованинг
котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор
туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
С.Махамадалиев ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи
“Sarabek
himoya”
адвокатлик
бюросининг
адвокати
З.Зарифовларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси
ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 28,211-моддаси 2қисмининг “а” банди билан айбланган, Махамадалиев
Санжар Максуд ўғлига нисбатан №1-1006-2401/987-сонли
жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Махамадалиев Санжар Максуд ўғли (Maxamadaliyev
Sanjar Maksud o’g’li), 1990 йил 06 октябрь куни Тошкент
вилоятида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз,
оилали, уч нафар фарзанди бор, муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг 2019
йил 27 августдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси
ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан 2 йил
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган;
2) жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг 2021 йил
02 мартдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК
168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ЖКнинг
60-моддаси тартибида 2 йил 6 ой муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган; 3) Тошкент шаҳар
жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2021 йил
18 августдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК
168-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 227-моддаси
2-қисмининг “а” банди билан, ЖКнинг 59,60,62-моддалари
тартибида 1 йил 8 ой 27 кун муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланган, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2023 йил 03
мартдаги ажрими билан жазонинг ўталмаган 8 ой 27 кун
қисмидан ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари
шартли равишда озод қилинган; 4) Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2024 йил 16
апрелдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК
168-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 28,211-моддасининг 1-
2
қисми билан, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 2 йил 6 ой
муддатга
озодликни
чеклаш
жазоси
тайинланган,
ўталмаган жазоси 2 йил 1 ой 26 кунни ташкил қилади,
Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Оқибат МФЙ, 4-тор
Оқибат кўчаси, 82-уйда яшайди, 2024 йил 28 август куни
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддасига асосан
ушланган,
“уй
қамоғи”
тарзидаги
эҳтиёт
чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил 21
октябрь куни олган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва
ишда
мавжуд
бўлган
далилларга
баҳо
бериб,
қуйидагиларни
Судланувчи
С.Махамадалиев
муқаддам
ўхшаш
жинояти
учун
судланиб
ва
тайинланган
жазодан
муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган даврда,
хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, ўзганинг мулкини
фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида, 2023 йилнинг
август ойида “Чорсу” бозорида А.Рахимов билан танишиб
қолиб, унга ўзини ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учн
имтиҳон топшириладиган марказда ишлашини айтиб,
ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб,
уни алдаб, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бешёғоч
МФЙ ҳудудида А.Рахимовнинг 9.835.000 сўм маблағларини
электрон тўлов тизими орқали ўз пластик картаси ҳисобига
ўтказилишига эришиб, ваъдасини бажармасдан, пулларни
шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Судланувчи С.Махамадалиев суд мажлисида, айбига
қисман иқрорлик билдириб, А.Рахимов билан 2023 йил
август ойларида “Чорсу” бозоридаги дўконлардан бирида
танишиб
қолганлиги,
А.Рахимов
унга
ҳайдовчилик
гувоҳномаси олиши кераклигини айтганида, А.Рахимовга бу
масалада ёрдам бера олишини билдириб, ўзининг телефон
рақамини берганлиги, орадан икки кун ўтгач, А.Рахимов
унга қўнғироқ қилганида, 400 АҚШ доллари эвазига
ҳайдовчилик гувоҳномасини 20 кун ичида олиб беришини
айтганлиги, А.Рахимов рози бўлиб, август ойи давомида
бўлиб-бўлиб, жами 9.835.000 сўм пулларни унинг пластик
картаси ҳисобига ўтказиб берганлиги, мазкур пулларни
шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги, аслида
А.Рахимовга
ҳайдовчилик
гувоҳномаси
олиб
бериш
имкониятига эга бўлмаганлиги ва бундай имкониятга эга
танишлари
ҳам
бўлмаганлиги,
А.Рахимовни
алдаб,
пулларни эгаллашни мақсад қилганлиги, бироқ унга бирор
мансабдор шахсга пора бериш кераклигини айтмаганлиги
ва пора беришга далолатчилик қилмаганлиги, кейинчалик
А.Рахимовнинг пулларини пластик картаси ҳисобига
ташлаб берганлиги, ўзини берган кўрсатувлари доирасида
айбдор деб билиши, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари
оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлиги,
унинг оилавий ва моддий аҳволини, жиноят оқибатида
етказилган моддий зарар қопланганлигини эътиборга олиб,
жазо тайинлашда енгиллик беришни сўраб кўрсатув бериб
ўтди.
Судланувчи
С.Махамадалиев
айбига
иқрорлик
билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби
қуйидаги далиллар билан ҳам тўлиқ тасдиқланади.
Жабрланувчи
А.Рахимов
суд
мажлисида,
С.Махамадалиев билан “Чорсу” бозоридаги ўзи ишлайдиган
ширинликлар дўконида танишиб қолганлиги, 2023 йил
август ойида бирга ишловчи ҳамкасбидан ҳайдочилик
гувоҳномаси
олишга
имтихонга
борган-бормаганини
сўраганлиги, шунда ҳамкасби унга имтиҳонга бир марта
борганлиги ва ўта олмаганлиги, бошқа бормаганини
айтганлиги, шунда ҳамкасбига ҳайдовчилик гувоҳномаси
олиш учун имтиҳонга кириши кераклигини айтганлиги, шу
пайт дўконда бўлган С.Махамадалиев унга ёрдам бера
олишини билдириб, ўзининг телефон рақамини берганлиги,
воқеанинг эртасига С.Махамадалиевга қўнғироқ қилиб,
ўзини
таништирганида,
С.Махамадалиев
ўзини
ҳайдовчилик
гувоҳномаси
олиш
учун
имтиҳон
топшириладиган марказда ишлашини, танишлари оқрали
400 АҚШ доллари эвазига уни имтиҳондан ўтказиб,
ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтганлиги,
шунда рози бўлиб, С.Махамадалиев берган пластик карта
ҳисобига
ушбу
пулларни
сўмга
ҳисоблаб
ўтказиб
берганлиги, шу тариқа С.Махамадалиев унга турли
ҳужжатларни расмийлаштириш баҳонасида яна пулларни
ўтказиб
беришни
сўраганлиги,
С.Махамадалиевнинг
картаси
ҳисобига,
жами
9.835.000
сўмни
ўктазиб
берганлиги, С.Махамадалиев пулларни олган бўлсада,
ҳайдовчилик гувоҳнмоасини олиб бермаганлиги, сўнгра
ундан
пулларни
қайтаришни
талаб
қилганида,
С.Махамадалиев унинг пулларини қайтариб бермаганлиги,
сўнгра ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза
билан мурожаат қилганлиги, шундан сўнг С.Махамадалиев
унга пулларини қайтариб берганлиги, С.Махамадалиев унга
ўзини ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳон
топшириладиган марказда ишлашини айтган бўлсада,
айнан
қайси
лавозимда
ишлашини
айтмаганлиги,
ҳайдовчилик гувоҳномасини танишлари орқали олиб
беришини айтганлиги, ҳозирда унга етказилган моддий
зарар ўрни тўлиқ қопланганлиги ва С.Махамадалиевга ҳеч
қандай даъвоси йўқлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди.
Суд,
жиноят
иши
юзасидан
тўпланган
иш
ҳужжатларини
текшириб
чиқиб,
судланувчи
ва
жабрланувчининг
кўрсатувларига
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
95,112-моддалари
талаблари
бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни
ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик
билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб,
С.Махамадалиевнинг содир этган жиноятидаги айби
терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва
тушунтириш хатлари, ўзаро ёзишмалар фотосуратлари
ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан
тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди.
Суд,
тергов
органи
томонидан
судланувчи
С.Махамадалиевнинг
фирибгарлик,
яъни
хавфли
рецидивист бўлгани ҳолда А.Рахимовни алдаб, 9.835.000
сўмини талон-торож қилганда ифодаланган жиноий
ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3қисмининг “б” банди билан тўғри квалификация қилинган
деб ҳисоблайди.
Суд,
тергов
органи
томонидан
судланувчи
С.Махамадалиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК
28,211-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан эълон
қилинган айбловни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга
келади.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211-моддасининг 1қисмига кўра “Пора беришга қизиқтириш, яъни давлат
органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур
мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган
ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян
ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб
бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф
эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали
моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор
этишда
далолатчилик
қилиш”
учун
жавобгарлик
белгиланган бўлиб, суд мажлисида сўралган судланувчи
С.Мухаммадалиев
аслида
А.Рахимовга
ҳайдовчилик
гувоҳномаси олиб бериш имкониятига эга бўлмаганлиги ва
бундай имкониятга эга танишлари ҳам бўлмаганлиги,
А.Рахимовни
алдаб,
пулларни
эгаллашни
мақсад
қилганлиги, бироқ унга бирор мансабдор шахсга пора
бериш кераклигини айтмаганлиги ва пора беришга
далолатчилик қилмаганлиги ҳақида кўрсатув берган.
Суд мажлисида жабрланувчи А.Рахимов судланувчи
С.Махамадалиевга қўнғироқ қилиб, у билан гаплашганида,
С.Махамадалиев ўзини ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш
учун имтиҳон топшириладиган марказда ишлашини,
танишлари оқрали 400 АҚШ доллари эвазига уни
имтиҳондан ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб
беришини айтган бўлса-да дастлабки тергов вақтида
С.Махамадалиев ҳайдовчилик гувоҳномасини мансабдор
шахсларга моддий қимматликлар бериш орқали олиб
беришини айтмаганлиги, ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзи
олиб беришини айтганлиги ҳақида кўрсатув берган.
Бундан ташқари жабрланувчи А.Рахимов судланувчи
С.Махамадалиев
ҳайдовчилик
гувоҳномасини
олиб
беришини айтган бўлса-да, айнан қайси танишлари орқали
олиб бериши, улар мансабдор шахс эканлигини билмаслиги
маълум қилган.
Шунингдек,
суд
мажлисидаги
жабрланувчи
А.Рахимовнинг кўрсатувларини исботловчи гувоҳ, улар
ўртасидаги ёзишмалар, СМС хабар, аудио ёзувлар мавжуд
эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича
суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 24
бандида “Мансабдор шахс томонидан у мансаб ваколати
йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан фойдалана олмаслиги
туфайли аслида амалга ошира олмайдиган муайян ҳаракат
(ҳаракатсизлик) учун пул, қимматли қоғоз ва бошқа моддий
қимматликлар олиниши, унда мазкур қимматликларни
эгаллашга нисбатан қасд мавжуд бўлган тақдирда,
фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозим”
деб кўрсатилган.
Юқоридагиларга
кўра
суд,
судланувчи
С.Махамадалиев жабрланувчи А.Рахимовни алдаб, уни
пулини фирибгарлик йўли билан эгаллашни мақсад қилган
деб баҳолайди.
Чунки, на дастлабки тергов ва на суд мажлисида
судланувчи С.Махамадалиевни далолатчи сифатида давлат
органи мансабдор шахсига пора беришга қизиқтирганлиги,
бу пулни пора тариқаси қайсидир мансабдор шахсга
бермоқчи бўлганлиги ўз исботини топмади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасида,
айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни
бартараф
этиш
имкониятлари
тугаган
бўлса,
судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, қонун
қўлланилаётганда
келиб
чиқадиган
шубҳалар
ҳам
судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги,
ЖПКнинг 463-моддасида, айблов ҳукми тахминларга
асосланган
бўлиши
мумкин
эмаслиги
ва
фақат
судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд
муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина
чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг
иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш,
иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни
тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарамақаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган
ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли
қарорининг 5-бандида, ЖПКнинг 22-моддасига биноан иш
бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда
тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган
маълумотлардан фойдаланиш мумкинлиги, ҳукм ЖПКнинг
26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд
мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз
аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
26-моддаси
талабларига кўра “Суд фақат суд мажлисида текширилган
далилларга асосланиб ҳукм чиқаради”.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 415-моддасида
“Суд айбловни ўзгартиришга ҳақли. Бунда айбловнинг бир
қисми ёки жиноятнинг тавсифий аломатлари чиқариб
ташланади” деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли
қарорининг 24-бандида “Жиноятни Жиноят қонунининг у
ёки бу моддаси, унинг қисми ёки банди билан тавсифлаш
бўйича
суднинг
асослантирилган
хулосаси
айблов
ҳукмининг тавсиф қисмининг муҳим белгиси ҳисобланади.
Бунда судланувчининг ҳаракатлари нима учун айнан шу
модда, қисм, банд билан тавсифланаётганлиги аниқ
кўрсатилиши
керак.
Суд
судланувчини
баҳоловчи
категорияларга тегишли (масалан, жиддий зиён, оғир
оқибатлар ва ҳ.к.) белгиларга қараб айбдор деб топишда,
ушбу
белгининг
жиноий
қилмишда
мавжудлигини
тасдиқловчи ҳолатларни келтириши шарт.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 467-моддасига
биноан
айбловнинг
ўзгартирилиши
суд
томонидан
ҳукмнинг тавсиф қисмида асослантирилган бўлиши керак.
Суд, суд мажлисида аниқланган ҳолатлардан келиб
чиқиб, судланувчи С.Махамадалиев далолатчи сифатида
давлат
органи
мансабдор
шахсига
пора
беришга
қизиқтирганлиги ҳолати ўз тасдиғини топмаганлиги
сабабли унга нисбатан эълон қилинган айбловдан
Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211-моддаси 2-қисмининг
“а” бандини ортиқча айблов сифатида чиқариб ташлашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2014
йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг
жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун
талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят
қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик
тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир
этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят
содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли
бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси
қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006
йил
03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг:
1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо
тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва
жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий
амал қилишга қаратилсин” – деб,
2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда
тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар
доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” –
деб,
3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг
шахсига,
шунингдек,
жазони
енгиллаштирувчи
ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз
объекти (инсон
ҳаёти ва соғлиғи,
мулк, жамоат
хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг
қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш
содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга
оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир
этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар
оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда
судланувчининг
роли)
билан
белгиланади”
–
деб
таъкидланган.
Суд, судланувчи С.Махамадалиевга жазо чораси ва
турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд
қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида унинг оилавий
шароитини
жазони
енгиллаштирувчи
ҳолатлар
деб
ҳисоблаб, ғаразли ниятларда жиноят содир этганлигини
жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноят
оқибатида етказилган моддий зарар ўрни қопланганлигини
инобатга олиб, С.Махамадалиевга нисбатан ЖК 168моддаси 3-қисми билан, модданинг 5-қисми талабларидан
келиб чиққан ҳолда озодликдан маҳрум қилиш билан
боғлиқ
бўлмаган
ахлоқ
тузатиш
ишлари
жазоси
тайинлашни, жиноят ишлари бўйича Олмазор туман
судининг 2024 йил 16 апарелдаги ҳукмига кўра тайинланиб
ва ўталмаган жазосини ЖК 59-моддаси 8-қисми тартибида
қисман қўшиш йўли билан узил-кесил жазо тайинлашни
лозим топади.
Бундан
ташқари
суд,
жиноят
иши
юзасидан
етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганлигини ва
А.Рахимов шу мазмунда судга ариза тақдим қилганлигини
эътиборга олади.
9
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд
Қ И Л А Д И:
Махамадалиев
Санжар
Максуд
ўғли
(Maxamadaliyev Sanjar Maksud o’g’li) Ўзбекистон
Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси 3-қисмининг
“б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда
айбли деб топилсин ва унга ушбу модда билан ҳар ойлик иш
ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган
ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси 8-қисми, 61моддаси тартибида, Махамадалиев Санжар Максуд ўғлига
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман
судининг 2024 йил 16 апрелдаги ҳукмига кўра тайинланиб
ва ўталмаган жазосини қисман қўшиш йўли билан узилкесил 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон
Республакаси
ЖКнинг
62-моддасига
асосан С.Махамадалиевни 2024 йил 28 август кунидан 11
декабрь кунига қадар уй қамоғида сақланган жами 106 (бир
юз олти) кунининг ҳар бир кунини тайинланган озодликни
чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаган
ҳолда чегириб ташлаш йўли билан узил-кесил ўташ учун 2
(икки) йил 8 (саккиз) ой 14 (ўн тўрт) кун озодлик
озодликдан маҳрум этиш жазоси қолдирилсин.
Махамадалиев Санжар Максуд ўғлига озодликдан
чеклаш жазосини Тошкент вилояти, Тошкент тумани,
Оқибат МФЙ, 4-тор Оқибат кўчаси, 82-уйда ўташ
белгилансин ва унга соат 22:00 дан 07:00 га қадар яшаш
жойидан чиқиш чеклансин.
Ушбу жазо ижросини назорат қилиш маҳкум
С.Махамадалиевнинг яшаш жойи бўйича Тошкент вилояти
Тошкент тумани ИИБнинг зиммасига юклатилсин.
С.Махамадалиевнинг зиммасига қуйидаги қўшимча
тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин:
- кафе, бар, ресторан ва бошқа кўнгил очар жойларга
бормаслик;
- оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок
этмаслик;
маҳкумларни
назорат
қилувчи
органнинг
розилигисиз
яшаш
жойини
ўзгартирмаслик
ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқмаслик;
Жазони ўташ муддати Тошкент вилояти Тошкент
туман ИИБнинг жазони ижро этиш инспекцияси томонидан
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман
судининг 2024 йил 16 апрелдаги ҳукми билан тайинланган
жазонинг ўташни тўхтатилган кундан бошлаб ҳисобласнин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг 6бандига
кўра,
С.Махамадалиев
озодликдан
чеклаш
тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган,
шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юклатилган
мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни
чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа
турдаги
жазо
билан
алмаштириши
мумкинлиги
тушунтирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргунга қадар С.Махамадалиевга
нисбатан танланган “уй қамоғи” таризидаги эҳтиёт чораси
муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси
ўзгартирилсин.
Ҳукм
қонуний
кучга
кирганидан
сўнг
С.Махамадалиевга нисбатан қўлланилган муносиб хулқ
атворда бўлиш ҳақида тилхат эхтиёт чораси бекор
қилилинсин.
Жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни
тўлиқ қопланганлиги ва А.Рахимов шу мазмунда судга
ариза билан мурожаат қилганлиги эътиборга олинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва
уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини
олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция
тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши
ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига
шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи судья:
Ж.Курбанов
Маъсул судья: Курбанов Жаъфар Хайруллаевич