Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2407/696 Дата решения 10.12.2024 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Турсунов Дилмурод Нормуротович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 350336 Claim ID 2645822 PDF Hash fedd42748265fbe0... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 127-моддаси збекистон Республикаси ЖК 127 law
бандлари билан ЖКнинг 59-моддаси бандлари билан ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси збекистон Республикаси ЖК 164 law
ЖКнинг 34-моддаси ЖКнинг 34 law
ЖКнинг 74-моддаси ЖКнинг 74 law
ЖКнинг 169-моддаси ЖКнинг 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси збекистон Республикаси ЖК 131 law
банди билан Жкнинг 57-моддаси банди билан Жк 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси збекистон Республикаси ЖК 34 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья: М.Мирзажонов Биринчи инстанция Д.Турсунов судьяси: АЖРИМИ 2024 йил декабрь ойининг 10 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи М.Мирзажонов, судлов ҳайъати судьялари С.Қўчқаров ва Ш.Шерматовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Э.Озодбековнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, судланувчи О.Фахрутдинов ва унинг ҳимоячиси адвокат Б.Файзиевнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 2 октябрдаги ҳукмига кўра судланган, Фахрутдинов Ойбек Бахтиярович (Faxrutdinov Oybek Baxtiyarovich), 1979 йил 11 июлда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, муқаддам: 1) Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман судининг 1999 йил 27 июлдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан 5 йил 3 ой 8 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; 2) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 2002 йил 13 декабрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми, 164-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 2004 йил 27 январь куни 2003 йил 1 декабрдаги амнистия актига асосан жазодан озод қилинган; 3) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 2004 йил 17 декабрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “а” банди билан 10 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилган, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Раёсатнинг қарорига кўра, Чилонзор туман судининг 2004 йил 17 декабрдаги ҳукми ўзгартирилиб, ЖКнинг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топиш қисми чиқарилиб, унга тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда 1 ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 4 йил 1 ой 25 кун жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган; 4) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сирғали туман судининг 2012 йил 2 майдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “б” банди, 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг 59,60,61-моддалари тартибида, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2012 йил 15 июндаги ажримига кўра, Сирғали туман судининг 2012 йил 2 майдаги ҳукми ўзгартирилиб, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59,60,61-моддаларига асосан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилган, 2019 йил 24 январь куни жазо муддати тугаши билан озод қилинган; 5) жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2022 йил 17 июндаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазо муддати тугаши билан озод қилинган, вақтинча ишсиз, Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, Манғит шаҳар, Истиқбол кўчаси, 18-уйда яшайди, 2024 йил 18 март куни иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил 19 июлда олганга, нисбатан 1-1006-2407/696-сонли жиноят ишни судланувчи О.Фахрутдинов томонидан келтирилган апелляция шикояти асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 2 октябрдаги ҳукми билан, О.Фахрутдиновга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 4-қисми “б” банди билан Жкнинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазо махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи О.Фахрутдинов ўта хавфли рецидивист бўла туриб, 2024 йил 17 март куни соат тахминан 12:00 атрофида Чилонзор тумани, Бешқўрғон МФЙ ҳудудида жойлашган “Абу Сахий” савдо мажмуасининг автотураргоҳида С.Раимжановага 2 тегишли қора рангли “КIA” русумли автомашина юкхонаси очиқлигидан фойдаланиб, автомашина юкхона ичида бўлган С.Раимжановага тегишли баҳоси 3.000.000 сўмлик 300 дона кийим илгичларни яширин равишда қўлга киритиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинмоқчи бўлганида савдо мажмуаси ходимлари томонидан ушланганлиги натижасида ўзининг жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмаган. Судланувчи О.Фахрутдинов апелляция шикоятида, туман судининг ҳукмидан норози эканлигини, у жабрланувчи С.Раимжановадан кийим илгичларни карах ҳолатида содир қилганлигини, у ўзини бошқара олмаганлигини, қилган жиноят ишидан қаттиқ пушаймондалигини, унга нисбатан қонунда белгиланган енгилроқ жазо тайинлашни сўраган. Апелляция инстанцияси иш бўйича Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси М.Мирзажоновнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаевни суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш, судланувчи О.Фахрутдинов ва унинг адвокати Б.Файзиевнинг апелляция шикоятини қувватлаб, енгилроқ жазо тайинлаш ҳақидаги фикрларини тинглаб, апелляция шикоятидаги важларни текшириб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, суд ҳукмини қуйидагиларга асосан ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати О.Фахрутдиновнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, ашёни олиш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, ашёвий далил, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда иш материалларида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз исботини топган. Биринчи инстанция суди томонидан О.Фахрутдиновнинг жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 4-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган. Биринчи инстанция суди, судланувчи О.Фахрутдиновга нисбатан жазо тури ва меъёрини белгилашда Олий суд Пленум қарорлари талабларидан келиб чиқиб, судланувчининг айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймондалигини, муқаддам оғир жиноятлар содир қилиб, бир неча маротаба судланганлигини, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилганлигини, жабрланувчи С.Раимжановага етказилган зарарлар тўлиқ қопланганлиги ва унинг судланувчи О.Фахрутдиновга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, жиноятни содир этишдаги роли ва ўрнини, иш бўйича зарар мавжуд эмаслигини, оилавий шаротини ҳамда ишдаги жазони ҳам 3 енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 4-қисми “б” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ушбу модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам миқдоридан ҳам камроқ миқдордаги озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган. Юқоридагиларга асосан апелляция судлов ҳайъати жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 2 октябрдаги О.Фахрутдиновга нисбатан чиқарилган ҳукмини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деган хулосага келади ва келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 495, 49726, 49731 -моддаларига амал қилиб, апелляция инстанция суди 2 октябрдаги Фахрутдинов Ойбек Бахтиярович (Faxrutdinov Oybek Baxtiyarovich)га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилсин. Судланувчи О.Фахрутдинов томонидан келтирилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози томон Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: /имзо/ М.Мирзажонов Ҳайъат судьялари: /имзо/ С.Қўчқаров /имзо/ Ш.Шерматов Ажрим нусхаси аслига тўғри: 4