← Назад
Решение #102090 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят Кодекси | 266 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| жабрланувчилар ЖК | 66 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида)
2024 йил декабрь ойининг 10 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди Чилонзор тумани, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд
мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси
Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар
Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи Б.Шамуратов ва унинг
ҳимоячиси Б.Иногамов, жабрланувчилар Н.Жиянбоев ва М.Эрматовнинг иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 266-моддасининг 1-қисми билан айбланган
Шамуратов Бунёд Хамдам ўғлига нисбатан 1-1006-2401/1196-сонли жиноят ишини
кўриб чиқди.
Шамуратов Бунёд Хамдам ўғли (Shomuratov Bunyod Xamdam
o‘g‘li) – 2005 йил 25 декабрь куни Хоразм вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта,
бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Хоразм вилояти, Янгибозор тумани,
Тинчлик кўчаси, 38-уйда яшовчи.
Суд, мазкур жиноят иши юзасидан гумонланувчи ва жабрланувчининг
кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида
текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Гумонланувчи Б.Шамуратов, 2024 йил 16 сентябрь куни соат 15:40ларда,
бошқарувидаги давлат рақами 90 W 490 TA бўлган “Ласетти” русумли автомобилни
тегишли ҳужжатлар асосида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Ал-Хоразмий кўчаси
бўйлаб, Катта Қани кўчаси томондан Хирмонтепа кўчаси томонга қатнов қисмининг
чапдан 3-бўлагида таҳминан 40-50 км/соат тезликда бошқариб келиб, ушбу кўчада
мавжуд бўлган 13-уй қаршисига келган вақтида амалдаги «Йўл ҳаракати
қоидалари»нинг 4-банди, 11-банди “г” қисми, 77-банди 1 ва 3 кичик бандларида, яъни
“Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг
ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак”, “Транспорт воситасини ҳайдовчиси
ҳаракатланиш жараёнида пиёдаларга, айниқса болаларга нисбатан эҳтиёткорлик
чораларини кўришга мажбурдир”, “Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини,
транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини,
шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт
воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак. Ҳаракатланиш
вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт
воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши
ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб
ўтиш чораларини кўриши керак” деб кўрсатилган қоидаларга риоя қилмасдан ўзига
нисбатан ўнгдан чапга қатнов қисмини кесиб ўтиб яна ортга қайтган пиёда
Н.Жиянбоев ва М.Эрматовни автомобилнинг олд ўрта қисми билан уриб юборган.
Йўл транспорт ҳодисаси натижада пиёдалар Н.Жиянбоев ва М.Эрматов тан
жароҳатлари олиб шифоҳонага олиб борилган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 25 сентябрь кунидаги №6743-Ххуж-сонли хулосасига кўра Н.Жиянбоев танасида, “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия
чайқалиши, чап қўл билак суяги дистал қисмидан ва 1-бармоқ асос фалангасининг
ёпиқ синиши, ўнг юз сохасида шилинмаси” каби тан жароҳати мавжудлиги ва
оғирлик даражасига кўра ўртача оғир тан жароҳати эканлиги аниқланган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 25 сентябрь кунидаги №6744-ХХуж-сонли хулосасига кўра М.Эрматов танасида, “бош мия тешилган очиқ жароҳати,
бош мия лат ейиши оғир даража, локал субаҳноидал қон қуйилиши, пешона тепа
сохаси ўткир пластинкасимон эпидурал гематомаси, пешона суяги синиб саггитал
синус йўналишида тепа суягига ўтиши, пешона тепа сохаси тери ости гематомаси,
кўкрак қафаси ёпиқ жароҳати, иккала ўпка лат ейиши” каби тан жароҳати мавжудлиги
ва оғирлик даражасига кўра оғир тан жароҳати эканлиги аниқланган.
Судга оид трассология экспертизасининг 2024 йил 11 октябрь кунидаги
№15296-сонли хулосасига кўра давлат рақами 90 W 490 TA бўлган “Ласетти” русумли
автомобилнинг капот ва олд ойнасида из ва шикастланишнинг жойлашиш ўрнига
кўра тик (вертикал) ёки шунга яқин ҳолатдаги обьект билан тўқнашиш натижасида
хосил бўлган излар бўлиб, улар металдан юмшоқроқ, ўткир қиррали бўлмаган одам
танасига урилиш натижасида ҳосил бўлган шикастланишларга характерли эканлиги,
автомобил ва пиёда ўртасидаги биринчи контакт автомобилнинг олд давлат рақами
рамкасининг ўнг томон деталига тўғри келишлиги аниқланган.
Мазкур ҳаракатлари билан гумонланувчи Б.Шамуратов Ўзбекистон Республикаси
ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда
айбланган.
Гумонланувчи Б.Шамуратов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
жабрланувчи Н.Жиянбоевдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини
билдириб, жабрланувчи Н.Жиянбоевга етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у
билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатиш
ҳақида кўрсатув берди.
Жабрланувчи Н.Жиянбоев суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда
Б.Шамуратовга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган зарар қопланиб, тўлиқ
бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб,
улар ўзаро ярашганлиги сабабли Б.Шамуратовга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув
муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди.
Жабрланувчи М.Эрматов суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда
Б.Шамуратовга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган зарар қопланиб, тўлиқ
бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб,
улар ўзаро ярашганлиги сабабли Б.Шамуратовга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув
муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди.
Суд мажлисида гумонланувчи Б.Шамуратов, жабрланувчилар Н.Жиянбоев
ва М.Эрматовга етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва улар билан ярашганини
айтиб, ярашгани тўғрисида судга аризалар билан мурожаат қилиб, ярашганликлари
муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўрашган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК 266-моддасининг 1қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса,
жабрланувчилар билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПК
84-моддасининг
4-қисмига
асосан,
1
жабрланувчилар ЖКнинг 66 -моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги
ишлар
бўйича
гумон
қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган
тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган
тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши
мумкинлиги белгиланган.
Суд, жабрланувчилар Н.Жиянбоев ва М.Эрматов ҳамда гумонланувчи
Б.Шамуратовнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор
туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи Б.Шамуратов ва унинг
ҳимоячиси Б.Иногамов, жабрланувчилар Н.Жиянбоев ҳамда М.Эрматовнинг ўзаро
ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан
туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, Б.Шамуратовнинг муқаддам
судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини,
гумонланувчи томонидан жабрланувчиларга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув
уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини, томонларнинг ярашганлиги
муносабати билан жиноят ишини судга юбориш тўғрисида Тошкент шаҳар Чилонзор
туман прокурори қарорини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 266моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Б.Шамуратовни жиноий жавобгарликдан
озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал
қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан
ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади.
Шунингдек, жабрланувчилар Н.Жиянбоев ва М.Эрматов Ўзбекистон
Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида
илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М
Қ И Л А Д И:
Гумонланувчи Шамуратов Бунёд Хамдам ўғли (Shomuratov Bunyod Xamdam o‘g‘li)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси
ЖК 266-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан
озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин.
Гумонланувчи Б.Шамуратовга тегишли ҳайдовчилик гувоҳномаси ўзига
қайтарилсин.
Жабрланувчилар Н.Жиянбоев ва М.Эрматовга мазкур жиноят иши бўйича иш
юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб
ҳисоблансин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка
ичида апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъатига хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи
Аслига тўғри:
имзо
И.Сабиров