← Назад
Решение #102094 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| исми билан ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 2511 | — | law | |
| жазо тайинлаш ёки ЖК | 72 | — | law | |
| мудовга нисбатан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 2511 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 72 | — | law | |
| синов муддати белгилашни ва унга ЖК | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 72 | — | law | |
| дирда ЖК | 72 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья: М.Абидов
Биринчи инстанция суди
судьяси: У.Қахаров
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
2024 йил 10 декабрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, судья М.Ахмедовнинг раислигида, ҳайъат судьялари
Ф.Халилов ва М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Ш.Сулаймоновнинг
котиблигида,
томонлардан
Тошкент
шаҳар
прокуратураси бўлим прокурори У.Мухсимов, судланувчилар Ҳ.Маҳмудов
ва Д.Маҳмудов ҳамда уларнинг ҳимоячиси адвокат А.Ҳафизовнинг
иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
17 октябрь кунидаги ҳукмига кўра судланган
Маҳмудов Ҳамид Мақсуд ўғли (Mahmudov Hamid Maqsud o’g’li), 2000 йил
27 август куни Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси,
маълумоти
ўрта-махсус, Чилонзор туманида жойлашган «Guldilmed» МЧЖга қарашли
дорихонада сотувчи бўлиб ишлайди, бўйдоқ, муқаддам судланмаган,
Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Ф.Юнусов ҚФЙ, Мазорагасак кўчаси,
1-уйда доимий рўйхатда туриб, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 17мавзе, 45-уй, 62-хонадонда яшайди, иш бўйича 16.05.2024 йилдан қамоқда
сақланаётган,
Маҳмудов Достонжон Мақсуд ўғли (Mahmudov Dostonjon Maqsud o’g’li),
1998 йил 20 апрель куни Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, вақтинча ишсиз, оилали, бир
нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Бухоро вилояти, Ғиждувон
тумани, Ф.Юнусов ҚФЙ, Мазорагасак кўчаси, 1-уйда доимий рўйхатда
туриб,
Тошкент
шаҳар,
Чилонзор
тумани,
17-мавзе, 45-уй, 62-хонадонда яшайди, иш бўйича 06.06.2024 йилдан
қамоқда сақланаётганга
нисбатан 1-1006-2406/875-сонли жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмга
Чилонзор туман прокурори томонидан келтирилган апелляция протести,
судланувчи Ҳ.Маҳмудов ва адвокат А.Ҳафизов томонидан келтирилган
апелляция шикоятларини жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
17 октябрь кунидаги ҳукмига кўра, Маҳмудов Ҳамид Мақсуд ўғлига
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг (эски таҳрирдаги) 2511-моддаси
3-қисми билан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган,
жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган;
Маҳмудов Достонжон Мақсуд ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг (эски таҳрирдаги) 2511-моддаси 3-қисми билан ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг иш бўйича ашёвий далил деб
эътироф этилган:
-Чилонзор тумани ИИО ФМБ ашёвий далилларни сақлаш хонасида
сақланаётган 1.000 дона «Pregabalin Capsule 300mg Pegnc-300» номли дори
воситалари белгиланган тартибда йўқ қилиниши;
-«Matiz» русумли, давлат рақам белгиси 01 D 245 NC бўлган
автомашина Б.Махмудовга қайтарилганлиги инобатга олиниши;
-Ҳ.Маҳмудов ва Д.Маҳмудовга тегишли 1 дона «Iphone 14PRO» ва
1 дона «Samsung Galaxy S9» русумли телефон аппарталари
судланувчиларнинг яқин қариндошларига тилхат орқали қайтариб
берилиши;
-тезкор-тадбир ҳаракатлари ёзиб олинган 1 дона DVD диск жиноят
иши ҳужжатларида сақланиши белгиланган.
Суднинг ҳукмига кўра, Ҳ.Маҳмудов таркибида кўп миқдорда кучли
таъсир қилувчи модда бўлган дори воситаларини қонунга хилоф равишда
ўтказиш орқали ноқонуний даромад орттириш мақсадида, акаси
Д.Маҳмудов билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб,
2024 йил 15 май куни бошқа шахсдан 1.000 дона «Pregabalin Capsule IP
300 mg Pegnc-300» дори воситасини 10.000.000 сўмга сотиб олиб, шу куни
соат 13:30ларда Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 9-мавзе, 3-уй олдида
махсус харидорга 25.000.000 сўм эвазига сотаётган вақтида ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.
Божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг
16.05.2024 йилдаги 229(24)-сонли хулосасига кўра, 1.000 дона «Pregabalin
Capsule IP 300 mg Pegnc-300» номли капсула ичидаги кукунсимон
моддалар таркибида «прегабалин» моддаси борлиги, унинг умумий
оғирлиги 300 граммни ташкил қилиши кўрсатилган.
Апелляция протестида, биринчи инстанция суди томонидан
судланувчи Д.Маҳмудовга нисбатан енгил жазо тайинланганлиги сабабли,
суд ҳукмини унга оид қисмини бекор қилиб, ЖКнинг 2511-моддаси
3-қисми санкцияси доирасида жазо тайинлаш сўралган.
Адвокат А.Ҳафизов апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди
судланувчи Ҳ.Маҳмудовга нисбатан жазо тайинлашда енгилроқ жазо
тайинлаш ёки ЖКнинг 72-моддасини қўллаб, шартли ҳукм қилиш
масаласини муҳокама қилмаганлигини, бир оиланинг икки нафар фарзанди
бир вақтнинг ўзида судланаётганига ва уларнинг отаси 2-гуруҳ ногирони
эканлигига эътибор қаратмаганлигини кўрсатиб, суд ҳукмини ўзгартириб,
Ҳ.Маҳмудовга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, озодликдан
маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.
Адвокат А.Ҳафизов апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди
томонидан судланувчи Д.Маҳмудовнинг айби исботланмаганлигини,
унинг ҳаракатига етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлигини ва унга
адолатсиз жазо тайинланганлигини, шунингдек бир оиланинг икки нафар
фарзанди бир вақтнинг ўзида судланаётганлигини кўрсатиб, суд ҳукмини
Ҳ.Маҳмудовга оид қисмини бекор қилиб, унга нисбатан оқлов ҳукми
чиқаришни сўраган.
Судланувчи Ҳ.Маҳмудов апелляция шикоятида, биринчи инстанция
судининг ҳукмидан норозилигини, унга нисбатан нисбатан адолатсиз жазо
тайинланганлигини кўрсатиб, ишни қайта кўриб чиқишни ва адолатли
қарор қабул қилишни сўраган.
Апелляция инстанцияси суди иш бўйича судья М.Абидовнинг
маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори апелляция
протестини кувватлаб, шикоятларни рад қилиш ҳақидаги хулосасини,
судланувчилар Ҳ.Маҳмудов, Д.Маҳмудов ва уларнинг ҳимоячиси адвокат
А.Хафизховнинг келтирилган шикоятларни қувватлаб ҳамда протестни рад
қилишни сўраб берган фикрларини тинглаб, протест ва шикоятлардаги
важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб,
қуйидагиларга асосан ҳукмни Ҳ.Маҳмудовга оид қисмини ўзгаришсиз
қолдириб, Д.Маҳмудовга оид қисмини ўзгартиришни лозим топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини
синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага
келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Хусусан, судланувчи Ҳ.Маҳмудов ва Д.Маҳмудовларнинг дастлабки
тергов ва биринчи инстанция суди давомида айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, уларнинг айби, суд мажлисида
сўроқ қилинган гувоҳ Ж.Хусаинов, Б.Иргашевларнинг кўрсатувлари,
юзлаштириш, сўроқ, воқеа жойини кўздан кечириш, нарсани олиш,
нарсани кўздан кечириш баённомалари, тушунтириш хатлари, экспертиза
хулосалари ҳамда ишда тўпланган бошқа объектив далиллар билан ўз
исботини тўлиқ топган.
Апелляция инстанцияси судида сўроқ қилинган гувоҳ Б.Иргашов, у
Давлат божхона қўмитасида муҳим ишлар бўйича катта тезкор вакил
бўлиб ишлашини, биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини
тасдиқлашини, ўтказилган тезкор тадбир «Тезкор қидирув фаолияти
тўғрисида»ги Қонунга асосан ўтказилганлигини, назорат остига олиш
тезкор қидирув тадбири ўтказиш тўғрисида прокурор санкцияси асосида
ўтказилганлигини, аризачининг мурожаати юзасидан тезкор тадбир
ўтказилганлигини, тезкор тадбир ўтказишдан олдин холислар иштирокида
аризачига судланувчилар томонидан сўралган пул маблағлари
берилганлигини, тезкор қидирув тадбиридаги объект Ҳ.Маҳмудов дори
воситаларини сотган вақтда ушланганлигини, кейин дори воситаларини
унга акаси Д.Маҳмудов олиб келиб берганлиги аниқланганлигини,
телефонда ака-уканинг ёзишмалари сабабли воқеа жойида Д.Маҳмудов
ҳам ушланганлигини, тезкор тадбирнинг видео тасвири мавжудлигини,
унда ҳамма ҳолат батафсил баён қилинганлигини, аризачи аризасида
Ҳ.Маҳмудов дори воситаларини сотиб келишини айтиб мурожаат
қилганлигини, олдиндан олинган тезкор маълумотда ва аризада
Д.Маҳмудов тўғрисида маълумот бўлмаганлигини, даслабки маълумот
Ҳ.Маҳмудов бўйича бўлганлигини, тезкор тадбирдан сўнг Ҳ.Маҳмудов ва
Д.Маҳмудовлар жиноятни очишда фаол ёрдам беришганлигини, шуни
инобатга олишни суддан сўраганлигини, тезкор тадбирда Д.Маҳмудов
укаси Ҳ.Маҳмудовга нима билсанг ҳаммасини айт дегани ишни очишга
ёрдам бергани эканлигини, Д.Маҳмудовнинг телефонида ўзаро ёзишган
СМСлари бўлиб, унда дорини олиб кел, кўча тозами, тоза деган
ёзишмалари бўлганлигини, Ҳ.Маҳмудовга дорихонада тақиқланган дори
воситалари сотиб келаётганлиги тўғрисида олдиндан маълумот
бўлганлигини, шу бўйича кузатув олиб борилганлигини, Д.Маҳмудовдан
тушунтириш хатини тезкор вакил Атаханов, Ҳ.Маҳмудовдан тезкор вакил
Ашуров олганлигини, тезкор тадбирда Божхона қўмитасининг КҚК
бошқармаси Контрабанда ва норкотрафикка қарши курашиш бўлими
ходимлари иштирок этганлигини, ДХХ ходими ҳам бўлганлигини, лекин
унинг исм-фамилиясини билмаслигини, холислар кўчадан таклиф
қилинганлигини, ушланган жойида Д.Маҳмудов ва Ҳ.Маҳмудовга ҳуқуқ ва
мажбуриятлари бўлим бошлиғи томонидан тушунтирилганлигини,
тушунтириш хати хизмат хонасида олинганлигини, тушунтириш хати
олинган вақтда ҳимоячи иштирок этганлигини, судланувчиларга руҳий ва
жисмоний таъсир ўтказилмаганлигини билдирди.
Биринчи инстанция суди мажлисида гувоҳ Ж.Хусинов, у иш бўйича
холис сифатида иштирок этганлиги, Чилонзор тумани, 9-мавзе, 3-уй
олдига боришганлиги, шу пайт аёл кишининг олдига Ҳ.Маҳмудов келиб,
аёл билан кўришганлиги ва гашлашишганлиги, бироздан сўнг Д.Маҳмудов
ўзининг автомашинасидан қора пакет олиб, аёл кишининг автомашинасига
ўтирганлиги, шундан сўнг ходимлар билан уларни ушлашганлиги, акаукалар аёл кишига 100 дона пластинкада ҳар бир пластинкада 10 донадан
жами 1.000 дона «Pregabalin Capsule IP 300 mg Pegnc-300» номли кучли
таъсир қилувчи дориларини 25.000.000 сўм эвазига сотаётганини маълум
қилишганлиги ҳақида кўрсатув берган.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати адвокат А.Хафизовнинг шикоятда
келтирган судланган Д.Маҳмудовнинг айбсизлиги ҳақидаги важлари
юқорида қайд этилган гувоҳларнинг ишончга сазовор кўрсатувлари билан
инкор этилади деган хулосага келади.
Биринчи инстанция суди томонидан судланганлар Ҳ.Маҳмудов ва
Д.Маҳмудовнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
2511-моддаси 3-қисми билан тўғри квалификация қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарори 3-бандида, жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди, Ҳ.Маҳмудовга жазо тайинлашда, унинг
айбига тўлиқ иқрорлигини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий
шароитини, бўйдоқлигини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини, тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта
тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони
ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, у
айбли деб топилган модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш
жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган.
Биринчи инстанция суди, Д.Маҳмудовга жазо тайинлашда, унинг
айбига тўлиқ иқрорлигини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий
шароитини, оилада ягона боқувчи эканлигини, қарамоғида вояга
етмаган фарзанди борлигини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини, тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта
тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони
ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, у айбли деб
топилган модда санкциясида белгиланган энг кам қисмидан ҳам камроқ
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган.
Шу сабабли, судлов ҳайъати протестда келтирилган биринчи босқич
суди томонидан судланувчи Д.Маҳмудовга нисбатан енгил жазо
тайинланганлиги ҳақидаги важларни асоссиз деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати ҳозирда мазкур тоифадаги жиноятлар сони ошиб,
кескин кураш кетаётганлигини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражаси ва хусусиятини, Ҳ.Маҳмудовнинг жиноятни содир
этишдаги роли ва иштирок даражасини инобатга олиб, уни жамиятдан
ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом
эттиришига тўсқинлик қилиш мумкин эмас деган қатъий хулосага келиб,
унга нисбатан ЖКнинг 57, 72-моддаларини қўллаб, озодликдан маҳрум
қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни мақсадга мувофиқ эмас
деб ҳисоблайди.
Аммо биринчи босқич суди судланувчи Д.Маҳмудовга жазо
тайинлашда унинг жиноятни содир этишдаги роли, шунингдек бир
оиланинг икки нафар фарзанди бир вақтнинг ўзида судланаётганлиги,
отаси 2-гуруҳ ногирони бўлиб, жигар циррози касаллиги билан оғриши
ҳолатларига эътибор қаратмаган кўринади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасида: “Агар суд
озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича
чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини тайинлаш вақтида содир
этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси,
айбдорнинг шахси ва ишдаги бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, айбдор
тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам унинг хулқини назорат қилиш
орқали тузатиш мумкин, деган қатъий фикрга келса, шартли ҳукм қўллаши
мумкин. Бундай ҳолда суд, башарти, белгиланган синов муддати
давомида жазонинг шартлилигини бекор қилиш асослари келиб чиқмаса,
тайинланган жазони ижро этмаслик тўғрисида қарор чиқаради” деб
кўрсатилган.
Судлов ҳайъати, судланувчи Д.Маҳмудовнинг шахсини, ёшини,
айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини,
муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, қарамоғида ота-онаси,
турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзанди борлигини, оилада ягона
боқувчи эканлигини, отаси 2-гуруҳ ногирони бўлиб, жигар циррози
касаллиги билан оғришини, жиноятни содир этишдаги роли ва иштирок
даражасини, шунингдек бир оиланинг икки нафар фарзанди бир вақтнинг
ўзида судланаётганлигини ҳамда жазони енгиллаштирувчи бошқа
ҳолатларни инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
2511-моддаси 3-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда
тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини аслича қолдириб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7, 8 моддаларида назарда тутилган
одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан келиб чиқиб, судланувчи
Д.Маҳмудовни жамиятдан ажратмаган ҳолда жазони ўтамасдан туриб ҳам
тарбиялаш ва ахлоқан тузатиш мумкин деган қатъий хулосага келиб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан тайинланган
жазони шартли ҳисоблаб, синов муддати белгилашни ва унга ЖКнинг
72-моддаси 6, 8-қисмларида белгиланган оқибатларни тушунтиришни
лозим топади.
Шунингдек, судлов ҳайъати судланган Д.Маҳмудовнинг Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан 2024 йил 15 майдан 2024 йил
16 майга қадар, 2024 йил 6 июндан 2024 йил 10 декабрга қадар қамоқда
сақланган жами 188 кунни ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш
жазосининг бир кунига тенглаштириб, тайинланган озодликдан маҳрум
қилиш жазосидан чегириб ташлашни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 26, 31-моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
17 октябрь кунидаги ҳукмининг Маҳмудов Ҳамид Мақсуд ўғлига оид
қисми ўзгаришсиз қолдирилиб, Маҳмудов Достонжон Мақсуд ўғлига оид
қисми ўзгартирилсин.
Маҳмудов Достонжон Мақсуд ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг (эски таҳрирдаги) 2511-моддаси 3-қисми билан ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, тайинланган 4 йил озодликдан маҳрум қилиш
жазоси аслича қолдирилсин.
Маҳмудов Достонжон Мақсуд ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 62-моддаси тартибида 2024 йил 15 майдан 2024 йил 16 майга
қадар, 2024 йил 6 июндан 2024 йил 10 декабрга қадар қамоқда сақланган,
жами 188 кунни ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосини бир
кунига тенглаштириб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан
чегириб, ўташ учун узил-кесил 3 йил 5 ой 22 кун озодликдан маҳрум
қилиш жазоси қолдирилсин.
Маҳмудов Достонжон Мақсуд ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 72-моддасини қўллаб, тайинланган жазо шартли ҳисобланиб,
2 (икки) йил синов муддати белгилансин.
Синов муддати ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисоблансин ва
ижроси Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБга юклатилсин.
Д.Маҳмудовга синов даврида яшаш жойи ўзгариб қолса, бу ҳақида
ўзи яшайдиган ИИО ФМБга хабар бериш, вақти-вақти билан келиб бу
органларда рўйхатдан ўтиб туриш, муайян жойларда бўлмаслик, муайян
вақтда яшаш жойида бўлиш каби мажбуриятлар юклатилсин.
Д.Маҳмудовга шартли ҳукмнинг талаблари бузилган тақдирда
ЖКнинг 72-моддаси 6, 8-қисмларида юзага келадиган оқибатлар
тушунтирилсин.
Маҳмудов Достонжон Мақсуд ўғлига нисбатан қўлланилган
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин ва у суд залида
дарҳол қамоқдан озод қилинсин.
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Чилонзор туман прокурори томонидан келтирилган апелляция
протести қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Судланувчи Ҳ.Маҳмудов ва унинг адвокати А.Ҳафизов томонидан
келтирилган апелляция шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Судланувчи Д.Маҳмудовнинг адвокати А.Ҳафизов томонидан
келтирилган апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Тошкент шаҳар судига тафтиш
тартибида протест билдиришга ёки шикоят беришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
/имзо/
М.Ахмедов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
Ф.Халилов
/имзо/
М.Абидов
Аслига тўғри, судья:
Маърузачи: Абидов Мирзиёд Мирджололитдинович