Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/955 Дата решения 10.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 347761 Claim ID 2630358 PDF Hash f7906177736c5e4e... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси збекистон Республикаси ЖК 211 law
банди ва 168-моддаси банди ва 168 law
банди билан ЖКнинг 59-моддаси банди билан ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖПК 22-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖПК 22 1 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
шимча равишда ЖК 211-моддаси шимча равишда ЖК 211 law
збекистон Республикаси ЖПК 23-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 23 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 55 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 56 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
исми ва 61-моддаси исми ва 61 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2405/955-сонли 2024 йил декабрь ойининг 10 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, 10-сонли тергов ҳибсхонасидан ВКА режими орқали, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Б.Ибрагимов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Юльчиеваларнинг иштирокида, жабрланувчи Ф.Джуманиязованинг иштирокида, Ибрагимов Бахтиёр Хожиакбаровичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ибрагимов Бахтиёр Хожиакбарович (IBRAGIMOV BAXTIYOR XOJIAKBAROVICH), 01.01.1990 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, уч нафар фарзанди бор, ишсиз, муқаддам: 1) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман судининг 2012 йил 20 ноябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 3-қисми “а” банди ва 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; 2) Андижон вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2018 йил 30 майдаги ажрими билан ўзгартирилган, жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг 2018 йил 16 апрелдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган; 3) жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2024 йил 31 июлдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазо ўтаётган, Фарғона вилоятида, Олтиариқ тумани, “Файзиобод” МФЙ, “Қут-барака” кўчаси, 22-уйда яшовчи, иш 1 бўйича 2022 йил 15 ноябрь куни сиртдан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2023 йил 30 ноябрь куни Россия Федерациясида ушланиб, қамоқда сақланаётган, айблов хулоса нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни рецидивист бўла туриб, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида 2020 йил ноябрь ойида Чилонзор тумани, Чилонзор 20-мавзесида жойлашган “Наврўз” меҳмонхонасини олдида таниши Джуманиязова Фарида Юлдашбаевнага “Нексия-2” русумли автомашина сотиб олиб беришини ваъда қилиб, ундан олдиндан 5.000 АҚШ доллари (53.371.050 сўм)ни олиб, берган ваъдасини бажармасдан, олган пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Бундан ташқари, Б.Ибрагимов хавфли рецидивист бўла туриб, такроран, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида 2021 йил март ойида фуқаро Джуманиязова Фарида Юлдашбаевнанинг ўғли Қутлимуратов Диёрбек Илхомбек ўғлига 2.500.000 сўм эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини ваъда қилиб, Ф.Джуманиязова ушбу пулларни Чилонзор тумани 19-мавзеда жойлашган бозорчадаги PAYNET шаҳобчаси орқали унга ўтказиб берганидан сўнг, берган ваъдасини бажармай, ушбу пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Судланувчи Б.Ибрагимов 10-сонли тергов ҳибсхонасидан ВКА режими орқали суд мажлисида айбига қисман иқрор бўлиб, у Ф.Джуманиязова билан 2020 йилларда танишганлигини, Ф.Джуманиязова ишлайдиган Чилонзор туманида жойлашган меҳмонхонага борган вақтида танишиб қолганлигини, орадан маълум вақт ўтиб 2020 йил ноябрь ойида Ф.Джуманиязова автомашина олмоқчи бўлиб юрганлигини билиб, унга автомашина олиб беришини айтганлигини, 2020 йил ноябрь ойида Чилонзор тумани, 20-мавзе, “Наврўз” меҳмонхонасида Ф.Джуманиязовадан қизи гувоҳлигида 5.000 АҚШ доллари олганлигини, ўша вақтлари ўзи шуғулланадиган бизнесида муаммо бўлиб қолиб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборгани, шу сабабли Ф.Джуманиязовага автомашина олиб бера 2 олмаганлигини, орадан маълум вақт ўтиб, 2021 йил март ойида у Ф.Джуманиязованинг ўғли Диёрбек Қутлимуратовга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришда ёрдам беришини айтгани, унинг автомактабга ўқишига деб 2.500.000 сўм миқдоридаги пулларни Ф.Джуманиязовадан олганлигини, лекин аслида ушбу пулларни унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши учун ўқишига тўлаш нияти бўлмаганлигини ва ушбу пулларни ҳам ўз эҳтиёжига сарфлаб юборгани, Ф.Джуманиязовани мансабдор шахсга пора беришга далолат қилмагани, бирон-бир таниши орқали пора эвазига ҳайдовчилик гквоҳномаси олиб беришни ҳам айтмагани, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, барча моддий зарар қопланганлигини айтиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи Б.Ибрагимов эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади. Жумладан, жабрланувчи Ф.Джуманиязова суд мажлисида, Б.Ибрагимов билан ўғли Д.Кутлимуратов орқали танишганлигини, ўғлининг айтиши бўйича у автосервисда ишлаб юрган вақтида Б.Ибрагимов ўзини автомашинасини олиб келганида танишиб қолган эканлигини, 2021 йилда ноябрь ойида Б.Ибрагимов Тошкентга келган вақтида у билан бирга у ишлайдиган Чилонзор тумани, 20-мавзеда жойлашган “Наврўз” меҳмонхонасида кўришиб ўғли билан бирга гаплашиб ўтирган вақтида ўғли “Матиз” русумли автомашина сотиб олмоқчи эканлигини айтганлигини ва Б.Ибрагимов унга “эски минилган автомашинани сотиб олиб нима қиласан ундан кўра бир йилга пулини тўлаб беришга янги Нексия-2 русумли автомашина сотиб олса бўлади” деб айтганлигини, Б.Ибрагимов ўзи олишда ёрдам беришини айтганидан сўнг унга ҳам Б.Ибрагимовнинг айтган гаплари маъқул келганлигини ва “оладиган бўлсак янги автомашина олганимиз яхши” деб Б.Ибрагимовнинг гапларини маъқуллаганини, сўнг Б.Ибрагимов ундан бир неча маротаба бўлиб-бўлиб жами 5.000 АҚШ долларини олиб кетганлигини, сўнг у билан видеоалоқа режимида гаплашган вақтида Б.Ибрагимов унга бир нечта янги кўринишдаги автомашиналарни олдида юрганлигини, уларга автомашина сотиб олиш учун келганлигини айтгани, у буни кўриб, Б.Ибрагимовга яна ҳам ишонганлигини ва автомашинани ҳақиқатдан ҳам сотиб олиб берса керак деб ўйлаганлигини, сўнг Б.Ибрагимов ўғли Д.Қутлимуратовга автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олиб беришини, “Д.Қутлимуратов ўқимаса ҳам автомашинани ҳайдашни билади фақат гувоҳномаси бўлса бўлди” деб гувоҳнома олиб беришини, бунинг учун унга 2.500.000 сўм беришларини айтганидан сўнг унга пластик карта орқали 2.500.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб берганлигини, сўнг, Б.Ибрагимовдан автомашинани сотиб олган ёки олмаганлигини сўраган вақтида Б.Ибрагимов “бугун, эрта, индин” деб турли хил 3 бахоналарни айтиб уни алдаб юрганлигини ва сўнг унга қўнғироқ қилган вақтида қўнғироқларига жавоб бермаганидан сўнг уйдагилари билан гаплашган вақтида уни Россияга ишлашга кетганлигини, сўнг Б.Ибрагимов унга “телеграм” ижтимоий тармоғи орқали хабар ёзиб унга Россияда эканлигини, ундан олган пулларни ҳаммасини қайтариб беришини, алдаб кетмаслигини айтиб хабар ёзганлигини, лекин Б.Ибрагимов унга берган ваъдасини ҳам бажармасдан олган пулларини ҳам қайтармасдан алдаб келганлигини, Б.Ибрагимов уни мансабдор шахсга пора беришга далолат қилмагани, бирон-бир таниши орқали пора эвазига ўқишини ҳал қилиб беришини ҳам ваъда қилмагани, суд мажлисида Б.Ибрагимов томонидан барча моддий зарар қоплангани, ҳозирда унга нисбатан даъвоси йўқлигини, судланувчига нисбатан қонуний чора кўриш ҳақидаги кўрсатуви билан; бундан ташқари, судланувчи Б.Ибрагимовнинг айби жиноят ишида тўпланган, Ф.Джуманиязованинг аризаси, тушунтириш хатлари, фуқаро Ф.Джуманиязова ва Б.Ибрагимовларнинг ўртасида ўтказилган юзлаштириш баённомаси, шахсни фотосуратидан таниб олиш баённомаси, кўздан кечириш ва аудиоёзувларни стенографиясини тузиш қарори ҳамда иш материалларида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Суд, юқорида келтирилган далиллар, уларни тўплаш билан боғлиқ процессуал қоида ва тартибларга риоя қилинган ҳолда олинганлиги учун мақбул далиллар деб эътироф этиб, улар ҳақиқатга мувофиқ бўлганлиги сабабли ишончли ҳамда судланувчининг жиноий ҳаракатларини баҳолашда етарли деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Б.Ибрагимовнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унинг “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист бўла туриб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан жабрланувчи Ф.Джуманиязованинг 5.000 АҚШ долларини қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ҳамда ва “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист бўла туриб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан жабрланувчи Ф.Джуманиязованинг 2.500.000 сўм пул маблағларини қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, суд дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Б.Ибрагимовнинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан ортиқча айб эълон қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасига мувофиқ, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан 4 аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади. Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддасининг 1-қисмига мувофиқ, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт. Ушбу модданинг 2-қисмига асосан, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши керак. Ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек, унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозим. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига биноан, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг ички ишончлари бўйича далилларга баҳо берадилар. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Далиллар белгиланган тартибда тўпланган ва ушбу Кодекснинг 88, 90, 92-94-моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлсагина, улар мақбул деб эътироф этилади. Текширув натижасида ҳақиқатга мувофиқ эканлиги аниқланган далиллар ишончли деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 24-бандига мувофиқ, мансабдор шахс томонидан у мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан фойдалана олмаслиги туфайли аслида амалга ошира олмайдиган муайян ҳаракат (ҳаракатсизлик) учун пул, қимматли қоғоз ва бошқа моддий қимматликлар олиниши, унда мазкур қимматликларни эгаллашга нисбатан қасд мавжуд бўлган тақдирда, фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозим. Агар шахс (шу жумладан мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан фойдалана олмаслиги туфайли муайян ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни аслида амалга ошира олмайдиган мансабдор шахс), гўёки мансабдор шахсга пора сифатида бериш учун пул ёки бошқа қимматликларни олиб, бироқ аслида бундай нияти бўлмасдан, уларни ўзлаштирса, қилмиш фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши 5 томонидан пора беришга далолат этилган бўлса, унинг ҳаракатлари фирибгарликдан ташқари пора беришга далолат этиш сифатида қўшимча квалификация қилиниши лозим. Қимматликлар эгасининг ҳаракатлари эса, бундай ҳолларда, пора беришга суиқасд сифатида квалификация қилиниши керак. Агар пора бериш ташаббуси пора берувчи томонидан билдирилган бўлса, бундай ҳолда шахснинг ҳаракатлари фақат фирибгарлик жинояти сифатида квалификация қилиниб, қўшимча равишда ЖК 211-моддаси билан квалификация қилишни талаб этмайди. Судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи Б.Ибрагимов хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Ф.Джуманиязованинг ишончига кириб, 2021 йил ноябрь ойида 2.500.000 сўм олиб, эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган. Судланувчи Б.Ибрагимов ўзининг дастлабки тергов ва суд мажлисида берган кўрсатувларида Ф.Джуманиязовадан олмоқчи бўлган пулни бирор-бир мансабдор шахсларга пора тариқасида бериши тўғрисида кўрсатув бермаган. Жиноят иши ҳужжатларида Б.Ибрагимов Ф.Джуманиязовадан олиши лозим бўлган пул маблағларини бирор-бир мансабдор шахсга пора тариқасида бериши лозимлигини айтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай далиллар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 7-сонли “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорининг 26-банди иккинчи хатбошисида “Судланувчи томонидан содир этилган бир жиноят, жиноят қонунининг бир неча моддалари билан хато тавсифланганда, ёки бир неча содир этилган жиноятларини жиноят қонунининг оғирроқ жазони тақозо қилувчи биргина моддаси билан тавсифлаш ўрнига асоссиз равишда жиноят қонуни бир моддасининг бир неча қисмлари билан тавсифланганда, суд ҳукмнинг тавсиф қисмида судланувчига хато қўйилган ЖКнинг моддаси (моддаси қисми ёки банди)ни чиқариб ташлаш тўғрисида ҳам тегишли асослар келтирган ҳолда кўрсатиб ўтиши етарли” деб кўрсатилган. Суд, судланувчи Б.Ибрагимов томонидан Ф.Джуманиязовалар бирор мансабдор шахсга пора беришга далолат қилинмаганлиги, мансабор шахс айнан кимлиги, қайси ташкилотда ва қайси лавозимда, хизматда ишлаши, унга қанча миқдорда пул ёки бошқа моддий қимматликлар берилиши лозимлиги ҳолатига аниқлик киритилмаганлиги, ўз навбатида ушбу ҳолат мазкур шахсларнинг мансабдор шахс эканлиги ёки бўлмаслиги ҳолатига муайян шубҳа ва гумонларни туғдириши, суд тергови жараёнида ушбу камчиликларни баратараф қилиш имконияти батамом тугаганлигини эътиборга олади. 6 шубҳалар бартараф этилганлиги сабабли судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлигини эътиборга олиб, судланувчи Б.Ибрагимовнинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбдорлигини исботловчи мақбул ва ишончли бўлган далиллар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Суд юқоридаги ишда аниқланган ҳолатларга кўра ҳамда Конституция, Қонунлар талабларига ва Олий суд Пленум қарори тушунтиришларига риоя қилиб, судланувчи Б.Ибрагимовнинг ҳаракатларида пора бериш, яъни давлат органи мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига унга бевосита ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этишда иштирокчилик қилиш жинояти аломатлари мавжуд эмаслигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 23-моддаси талабларидан келиб чиқан ҳолда ушбу камчиликларни судланувчи фойдасига ҳал қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унга ЖК 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан ортиқча айб эълон қилинганлиги сабабли айбловдан чиқаришни лозим топади. Суд, судланувчи Б.Ибрагимовга жазо тури ва миқдорини белгилашда унинг қилмишидан пушаймонлигини, қарамоғида уч нафар фарзанди борлигини, жабрланувчига моддий зарарни қоплаганлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди, унинг ғараз ва бошқа паст ниятларда жиноят содир этганлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди. Шу сабабли, суд судланувчи Б.Ибрагимовга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, жабрланувчига етказилган моддий зарарлар қопланганлигини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим топади. Шунингдек, Б.Ибрагимов мазкур жиноятларни Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2024 йил 31 июлдаги 7 ҳукмига қадар содир этганлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаси тартибида жазо тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2022 йил 15 ноябрдаги ажрими билан Б.Ибрагимовга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Россия Федерацияси Бош прокурори ўринбосарининг 29.02.2024 йилдаги хатига кўра, Б.Ибрагимов 2023 йил 30 ноябрь куни Россия Федерациясида ушланган. Юқоридагиларга асосан Б.Ибрагимовнинг жазо муддатини ўташ вақтини 2023 йил 30 ноябрдан бошлаб ҳисоблашни лозим топади. Шунингдек суд, судланувчи Б.Ибрагимовнинг фирибгарлик жинояти натижасида жабрланувчи Ф.Джуманиязовага етказилган моддий зарар тўлиқ қоплаганини инобатга олишни ҳамда 33.039.580 сўм этап ҳаражатлари ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Ибрагимов Бахтиёр Хожиакбарович (IBRAGIMOV BAXTIYOR XOJIAKBAROVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ибрагимов Бахтиёр Хожиакбаровичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддалари тартибида илгариги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан 6 (олти) йил 3 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Б.Ибрагимовга нисбатан тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўташи белгилансин. Жазони ўташ муддати 2023 йил 30 ноябрь кунидан бошлаб ҳисоблансин. Б.Ибрагимовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Судланувчи Ибрагимов Бахтиёр Хожиакбаровичдан давлат фойдасига 33.039.580 сўм этап ҳаражатлари ундирилсин. Ашёвий далил, бир дона DVD диск жиноят иши ҳужжатларида сақлансин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи 8 томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) 9 А.А.Мухиддинов