← Назад
Решение #102117 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
24
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди ва | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | — | law | |
| ЖПКнинг | 463 | — | law | |
| аракатини ЖК | 277 | — | law | |
| бандидан ушбу Кодекс | 105 | — | code_article | |
| лмаган ва ушбу Кодекс | 104 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| судлар конституция | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 33 | — | code_article | |
| унга нисбатан ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 168 | — | law | |
| банди ва | 105 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 105 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикси Жиноят кодекси | 62 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2405/1111-сонли
2024 йил декабрь ойининг 10 куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан:
Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
М.Умаров ва унинг ҳимоячиси адвокат М.Мирсагатов, жабрланувчилар
Ф.Турлибеков, М.Сафаров, П.Усманова, Д.Собиров ва Ф.Алимовларнинг
иштирокида, Умаров Мардон Маъмуржон ўғлига нисбатан жиноят
ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Умаров Мардон Маъмуржон ўғли (UMAROV MARDON
MA’MURJON O’G’LI), 16.04.1997 йилда Тошкент
шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти олий, оилали, ишсиз, муқаддам
судланмаган, Тошкент шаҳар, Сергели тумани,
“Қўшқўрғон” МФЙ, “Қўшқўрғон 2-тор” кўчаси, 76-уйда
яшовчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланган, 2024 йил 22 июндан буён қамоқда
сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида
олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а”
банди, 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари, 168-моддаси 3-қисми “б”
банди, 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 277-моддаси 2-қисми “а”
банди билан айбланган.
Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда
мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
1. Судланувчи Умаров Мардон Маъмуржон ўғли алдаш ва
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг жуда кўп
миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида 2023 йил 22 октябрь
куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 18-мавзеда жойлашган
“Ipoteka xizmatlari” биноси олдида бўла туриб, шу ерда бўлган Алимов
Фуркат Мамурджановичнинг ишончига кириб, Рустамов Мирахмад
Мирилёс ўғлига тегишли давлат рақам белгиси 01S971XB бўлган, оқ
рангли “Malibu-2” русумли автомашинани 3-4 кунга шунчаки ҳайдаб
туриш
учун
олган
бўлсада,
гуёки
ушбу
автомашинани
сотилаётганлигидан М.Рустамовни хабари борлигини маълум қилиб,
Ф.Алимовга мазкур автомашинани 25.000 АҚШ долларига сотишга
келишиб, келишилган пуллардан олдиндан бошланғич тўлов
сифатида 20.000 АҚШ долларини олиб, 10 кун ичида қолган 5.000
АҚШ
долларини
автомашинани
нотариал
идорада
расмийлаштирилган вақти беришга келишиб, М.Умаров автомашина
учун бошланғич тўлов сифатида олган 20.000 АҚШ доллари
(244.200.000 сўм)ни қўлга киритгач, берган ваъдасини бажармай,
автомашинани Ф.Алимовга расмийлаштириб бермасдан, пулларни ўз
эҳтиёжига сарфлаб юборган.
2. Бундан ташқари, М.Умаров такроран, алдаш ва ишончни
суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг кўп миқдордаги мулкини
қўлга киритиш мақсадида 2023 йил 28 октябрь куни Тошкент шаҳар,
Шайхонтоҳур тумани, “Тахтапул” МФЙ ҳудудида жойлашган “I-Max”
номли дўконда бўла туриб, ушбу дўконда сотувчи бўлиб ишловчи
Сафаров Муроджон Мажит ўғлининг ишончига кириб, жами баҳоси
12.750 АҚШ доллари (149.573. 480 сўм) бўлган 9 дона “iPhone 15
ProMax” русумли уяли телефон аппаратларини сотиб бериш шарти
билан олиб, ушбу телефон аппаратларининг пулини 2023 йил
02 ноябрь кунига қадар беришга ваъда бериб, берган ваъдасини
бажармасдан, телефон аппаратларни номаълум шахсларга сотиб
юбориб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
3. Бундан ташқари, М.Умаров такроран, алдаш ва ишончни
суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг анча миқдордаги мулкини
қўлга киритиш мақсадида 2023 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳар,
Сергели тумани, “Қўйлиқ-6” даҳаси, 10-уй олдида бўла туриб, шу ерда
бўлган Собиров Достон Аҳмаджон ўғлининг ишончига кириб,
Д.Собировга Америка қўшма штатларига кетиш учун виза олиб бериш
ва ушбу давлатда бизнес қилишига ёрдам беришга ваъда бериб, виза
ҳужжатларини расмийлаштириш учун 22.500 АҚШ доллари
миқдорида ҳаражат бўлишини маълум қилиб, бошланғич тўлов
сифатида 7.900 АҚШ доллари (97.090.842 сўм)ни олиб, гуёки қолган
пулларни ўзи беришига ишонтириб, берган ваъдасини бажармасдан
пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
4. Бундан ташқари, М.Умаров қасддан баданга шикаст етказиш
2024 йил 14 март куни соат 04:00ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, Нафосат кўчаси, 34-уй, 15-хонадонда бўла туриб, шу ерда
бўлган таниши Усманова Паризода Махмуд қизи билан ўзаро
жанжаллашиши оқибатида П.Усманованинг бурун соҳасига бир
маротаба ўнг қўли мушти билан уриб, тан жароҳати етказган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг 20.03.2024 йилдаги 1640-ХужКур-сонли хулосасига кўра, П.Усмановада ташқи нафас олиш
фаолиятини бузилиши билан кечган бурун суякларини ёпиқ синиб
2
силжиши, ўнг қўл билак ўрта учлиги ташқи юзаси, чап билак ўрта
учлиги ташқи юзаси шилинмалари каби тан жароҳатлари бўлиб, ушбу
тан жароҳатлари ўтмас қаттиқ жисм таъсирида етказилган бўлиши
мумкинлиги, аниқланган тан жароҳатлари соғлиқни узоқ, 21 кундан
кўп муддатга бузилишига олиб келган, “ўртача” тан жароҳатига
кириши аниқланган.
5. Бундан ташқари, М.Умаров М.Умаров такроран, алдаш ва
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг анча миқдордаги
мулкини қўлга киритиш мақсадида 2024 йил 22 март куни Тошкент
шаҳар, Яккасарой тумани, Братислав кўчаси, 9А-уй олдида бўла туриб,
шу ерда бўлган Турлибеков Фаррух Абдусаттор ўғлининг ишончига
кириб, Абдувохидов Асадбек Мурод ўғлига тегишли давлат рақам
белгиси 01D724LC бўлган, қора рангли “Chevrolet Lacetti” русумли
автомашинани 3-4 кунга шунчаки ҳайдаб туриш учун олган бўлсада,
гуёки ушбу автомашинани сотилаётганлигидан А.Абдувохидовни
хабари борлигини ва автомашина эгаси қариндоши эканлигини
маълум қилиб, Ф.Турлибековга мазкур автомашинани 16.000 АҚШ
долларига сотишга келишиб, келишилган пуллардан олдиндан
бошланғич тўлов сифатида 5.000 АҚШ долларини олиб, қолган
11.000 АҚШ долларини 18 ой ичида ойма-ой тўлашга келишиб,
М.Умаров автомашина учун бошланғич тўлов сифатида олган
5.000 АҚШ доллари (62.875.000 сўм)ни қўлга киритгач, берган
ваъдасини
бажармай,
автомашинани
Ф.Турлибековга
расмийлаштириб бермасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Натижада, М.Умаров томонидан Ф.Турлибековга берилган
“Chevrolet Lacetti” русумли автомашина А.Абдувохидовга тегишли
бўлганлиги сабабли, А.Абдувохидов томонидан мазкур автомашина
олиб қўйилган.
Судланувчи М.Умаров суд мажлисида айбига қисман иқрор
бўлиб, 2023 йил 10 октябрь куни менга олдиндан таниш бўлган
Рустамов Мирахмад билан алоқага чиқиб, унинг бошқарувидаги
давлат рақами 01S971XB бўлган, оқ рангли “Malibu-2” русумли
автомашинани бериб туришини сўраганлигини, М.Рустамов билан
Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳудудида жойлашган “Olmazor
City”нинг кўп қаватли биноси олдида кўришиб олганлигини, шунда у
М.Рустамовга автомашинасини бериб турса, у ушбу автомашинани
гаровга қўйиб туриб, пул олишлигини, кейинчалик эса
автомашинангни гаров пулларини тўлаб берганидан сўнг, қайтариб
олиб келиб беришлигини, М.Рустамов унга яқин инсон бўлганлиги
учун рози бўлганлигини, уни фойдасини ўйлаб, автомашинани бериб
юборганлигини, шу билан у автомашинани олганидан сўнг, ушбу
автомашинани гаровга қўйиб туриб, пул олмоқчи бўлиб танишларга
чиқа бошлаганлигини, шунда у олдиндан таниш бўлган Алимов
3
Фурқатга “автомашина бор олмайсанми” деб айтганлигини, Ф.Алимов
қандай автомашина деб сўраганлигини, у унга давлат рақами
01S971XB бўлган, оқ рангли “Malibu-2” русумли автомашинани
кўрсатганлигини, Ф.Алимов ушбу автомашина кимга тегишли деб
сўраганлигини, унга бир дўстини автомашинаси деб айтганлигини,
Ф.Алимовга автомашинани сотишлигини, шунда Ф.Алимовга
автомашинани 25.000 АҚШ долларига сотишлигини айтганлигини,
Ф.Алимов рози бўлганлигини, унга бошланғич тўлов сифатида 20.000
АҚШ доллари берганлигини, қолган 5.000 АҚШ доллари
автомашинани нотариал идорада расмийлаштираётган вақтда
беришлигини айтганлигини, у рози бўлганлигини, Ф.Алимовга
автомашинани сотилаётганлигидан эгасини хабари борлигини
айтганлигини, шу билан Ф.Алимов автомашинани қолган 5.000 АҚШ
долларини 1 ой ичида беришини маълум қилиб, ўша вақтда
беришлигини, кейин эса автомашинани уни номига расмийлаштириб
беришлигини айтганлигини ва Ф.Алимовдан олинган 20.000 АҚШ
доллари олинганлиги бўйича тилхат ёзиб берганлигини, Шу билан у
автомашинани Ф.Алимовга ташлаб кетганлигини, М.Рустамовга эса
автомашинани Ф.Алимовга гаровга берилганлиги ҳақида маълум
қилганлигини, Ф.Алимовдан автомашина учун олган 20.000 АҚШ
долларини ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлигини, уни
бизнеси ҳам ўхшамай, инқирозга учраганлигини, шу билан 2024 йил
тахминан февраль ойида Ф.Алимов ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органга ариза билан мурожаат қилганлигини, сўнг, уни ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи орган ходимлари чақиришганлигини, шунда у
бўлган ҳолатни айтиб берганлигини, ҳамда 2023 йил тахминан
октярбь ойининг охирларида менга яна пул керак бўлиб
қолганлигини, у Ф.Алимовдан автомашинани сотиш учун олган 20.000
АҚШ долларини ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлигини,
ҳамда унга олдиндан таниш бўлган Аскарбеков Искандарбекдан
12.000 АҚШ доллари миқдорида қарзи борлигини, шунда у
И.Аскарбековни ишхонаси, яъни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани
Тахтапул МФЙ ҳудудида жойлашган “I-Max” номли дўконга
борганлигини, И.Аскарбеков билан ушбу дўконда ишловчи олдиндан
таниш бўлган М.Сафаровни ҳам танишлигини, И.Аскарбековга
қарзларини тез кунда тўлашини айтганлигини, кейин эса
М.Сафаровни олдига бориб, 9 дона “Iphone 15 Pro Max” русумли
телефон аппаратларини сотиб бериш шарти билан олиб кетишини
айтганлигини, И.Аскарбеков ушбу дўконда М.Сафаров билан
биргаликда “Iphone” русумли телефон аппаратларини сотиш билан
шуғулланишлигини, М.Сафаров унга агарда телефон аппаратларини
берса, қанча муддат ичида пулларини олиб келиб беришлигини
сўраганлигини, у унга 1 ой ичида пулларини тўлиқ тўлаб
4
беришлигини айтганлигини, М.Сафаров унга ишониб, 9 дона “Iphone
15 Pro Max” русумли телефон аппаратларини берганлигини, ҳар
бирини 1.416 АҚШ долларидан эканлигини айтганлигини, яна аниқ
ёдида бўлмаган, жами 9 дона телефон аппаратини 12.750 АҚШ
доллари бўлганлигини, шунда у ушбу жами 9 дона телефон
аппаратларини олиб, 1 ой ичида пулларини тўлаб беришлигини ваъда
қилиб, ҳамда М.Сафаровга 12.750 АҚШ долларлик 9 дона “Iphone 15
Pro Max” русумли телефон аппаратларини олиб кетаётганлиги бўйича
тилхат ёзиб берганлигини, у телефон аппаратларини олиб кетганидан
сўнг, орадан бир неча кун ўтиб, ҳеч кимга сота олмаганидан сўнг,
И.Аскарбековга ушбу телефон аппаратларини қарзим эвазига
берганлигини,
И.Аскарбеков
рози
бўлиб,
ушбу
телефон
аппаратларини олиб қолганлигини, Орадан бир қанча вақт ўтгач
ўтгач, М.Сафаров унга қўнғироқ қилиб, пулларни сўрашни
бошлаганлигини, унга эртага ёки кейинроқ пулларни олиб бориб
беришлигини айтиб алдаб юраверганлигини, шу билан мен
М.Сафаровдан сотиб бериш шарти билан олиб кетган телефон
аппаратларини пулларини белгиланган муддатда ҳам ва ҳозирги
кунга қадар ҳам тўлай олмаганлигини, сабаби, ўзи қарзга ботиб,
бизнеси ўхшамай қолганлигини айтиб, 2023 йил тахминан ноябрь
ойида у уйда бўлган вақти, олдиндан таниш бўлган Собиров Достон
олдига келиб, Европа давлатларининг бирига виза олиб бера
оласизми деб сўраганлигини, у унга ҳаракат қилиб кўришлигини,
Таниши Олим акадан сўраб кўришлигини, Д.Собиров рози
бўлганлигини, ҳамда ундан Европа қитъасининг давлатларидан
бирига виза олиб бериш учун қанча ҳаражат бўлади деб
айтганлигини, унга Олимдан сўраб айтишлигини, кейин эса у Олимга
қўнғироқ қилиб, Сергели тумани ҳудудида жойлашган “Автомашина”
бозорига келишлигини, айтиб, унга Европа давлатига чиқиши учун
виза керак бўлаётган эканлигини айтганлигини, Олим рози бўлиб,
автомашина бозорига келганлигини, шу вақт оралиғида Д.Собировни
ҳам чақирганлигини, шунда уччаласи кўришиб олганлигини, Олим
унга ҳали ҳам виза масаласини гаплашиб айтиб юбораман
деганлигини, у Д.Собировга виза масаласини кейинроқ ҳал қилинади
деганлигини, шунда Д.Собиров олдига келиб, виза масаласи нима
бўляпти деб сўраганида, унга танишларини Европа давлатларига
кетиши учун визага олиб бериш ҳаражатларига тахминан 22.500 АҚШ
доллари миқдорида пул сарфланган деб айтганлигини, шунда
Д.Собиров унга 8.000 АҚШ доллари борлигини айтганлигини, унга
ҳавотир олмаслигини, қолган етмай қолган пулларни ўзининг
ёнимдан тўлаб юборишлигини айтганлигини, Д.Собировга гуёки виза
олиб бериш учун 4.500 АҚШ доллари керак бўлаётганлигини
айтганлигини, у Тошкент шаҳар Сергели тумани Қўйлиқ-6 даҳаси
5
10-уй олдига бориб, Д.Собировдан 4.500 АҚШ доллари олганлигини,
Д.Собиров ундан визани қанча муддатда ҳал қилиб берасиз деб
сўраганида, унга 1 ой муддат ичида виза олиб бераман деб
айтганлигини, Д.Собиров тезроқ ҳал қилиб беринг деганлигини, у
Д.Собировдан гарчи виза ҳаражатлари учун деб 4.500 АҚШ доллари
олган бўлсада, ушбу пулларни виза учун ҳаражат қилмасдан,
ўзимнинг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини, Кейин унга яна
пул керак бўлиб қолганлигини ва Д.Собировга қўнғироқ қилиб, яна
гуёки виза олиб бериш учун ҳаражатларига 3.000 АҚШ доллари керак
бўлаётганлигини айтганлигини, Д.Собиров 3.000 АҚШ доллари
борлигини маълум қилиб, Д.Собировни уйига бориб, 3.000 АҚШ
долларини олиб, яна визани ҳужжатларига ҳаражат қилмасдан,
ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлигини, орадан бир неча
кун ўтиб, Д.Собиров унга қўнғироқ қилиб, виза масаласи нима бўляпти
деб сўраганлигини, унга тез орада ҳал бўлишини маълум
қилганлигини, у Д.Собировдан гарчи виза ҳаражатлари учун деб пул
олиб, ҳеч қандай виза ҳужжатлари учун ҳаражат қилмасдан, ўзининг
эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини, кейинчалик яна пул керак
бўлганлиги сабабли яна Д.Собировдан 400 АҚШ доллари
сўраганлигини, унга бу сафар ҳам виза учун ҳужжатларини
ҳаражатига сарфлашлигини айтганлигини, лекин унга ёлғон гапириб,
уни алдаганлигини, ушбу 400 АҚШ долларини ҳам ўзининг
эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлигини, кейинчалик у Олимга
қўнғироқ қилиб, виза масаласи нима бўлди деб сўраганида, Олим унга
виза масаласини ҳозирда қила олмаслигини ва ҳеч кимга виза олиб
бера олмаслигини маълум қилганлигини, шунда уни Олимдан бошқа
Европа давлатларига кетиш учун виза ҳужжатларини қилиб
берадиган таниши бўлмаганлиги сабабли, Д.Собировга нима деб
айтишни билмасдан унга бошида виза ҳужжатлари тайёр
бўлаётганлигини маълум қилганлигини, Д.Собиров виза масаласи
бўйича алдаб, пул олганлиги бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органга ариза билан мурожаат қилганлигини, шунда уни ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи орган ходимлари чақиришганлигини, уларга
юқорида бўлиб ўтган ҳолатни айтиб берганлигини, сўнг, орадан бир
неча кун ўтиб, ҳар сафар Д.Собировга ёлғон гапириш тўғри келмагач,
унга қўнғироқ қилиб, кўришиб олайлик деб айтганлигини, шу билан у
Д.Собиров билан Сергели тумани ҳудудида жойлашган 268-сонли
мактаб томондаги кўп қаватли бинолар орасида кўришиб
олганлигини, у ёнида 1.500 АҚШ доллари борлигини, Д.Собировга
Европа давлатларига кетиш учун виза масаласи ўхшамай
қолганлигини маълум қилиб, ёнида бўлган 1.500 АҚШ долларини
берганлигини, қолган 6.400 АҚШ долларини кейинчалик
беришлигини айтганлигини, Д.Собиров унга ойма-ой 500 АҚШ
6
маълум қилганлигини, шу орада Д.Собировни онаси ҳам унга
қўнғироқ қилиб, пулларни тезроқ қайтариб беринг деб айтганлигини,
кейинчалик 2023 йил тахминан сентябрь ойида интернет
тармоғининг “Инстаграмм” платформасида кўнгилочар видеоларни
тамоша қилиб ўтирган вақтида, унга олдиндан таниш бўлмаган
фақатгина интернет тармоғида блогер соҳасида машхур бўлган
Усманова Паризода билан танишиб қолганлигини, у билан бир неча
кун Инстаграмм платформасида ёзишганидан сўнг, П.Усманова
кўришиб гаплашиб олайлик деб айтганлигини, у рози бўлиб,
П.Усманова айтган манзил, яъни Яшнобод тумани ҳудудида
жойлашган Паркентский мавзеси томондаги кўп қаватли
биноларнинг қайсидир хонадонида кўришганлигини, сўнг, у билан
яқин алоқада бўла бошлаганлигини, хаттоки, П.Усманова билан бир
неча маротаба чет эл давлатларига саёҳатга ҳам чиқиб келганлигини,
Бир неча ой у билан Тошкент шаҳри турли жойларида ижарага уй
олиб яшаганлигини, 2024 йил тахминан март ойининг ўрталарида
П.Усманова уни руҳсатисиз Дубай шаҳрига саёҳатга кетмоқчи
бўлганлигини, яъни, усиз Дубай шаҳрига бошқа танишлари билан
кетмоқчи бўлганлигини эшитганидан сўнг, унга Дубай шаҳрига
кетмаслигини ва ўзи кейинчалик Дубай шаҳрига олиб боришини
маълум қилганлигини, П.Усманова қайсарлиқ қилиб кўнмаганлигини,
шунда у кечки пайт соат тахминан 03:00да П.Усмановани олдига
Чилонзор тумани Нафосат маҳалласидаги ҳозирда аниқ манзили
ёдида бўлмаган кўп қаватли биноларнинг бирига борганлигини у
билан Дубай шаҳрига бормаслигим бўйича гап талашиб
қолганлигини, П.Усмановани олдида унга олдиндан таниш бўлган
Нигора исмли қиз ҳам борлигини, хуллас, у П.Усманова Дубай шаҳрига
бормайсан деб айтишига қарамасдан кўнмаганидан сўнг, унга нима
қилсанг қил деб айтганлигини, уйига қайтиб кетиш ниятида уйдан
чиқиб пастга тушганлигини, П.Усманова эса ортидан тушиб келиб,
тўхтанг деб айтганлигини, унга қарамасдан йўлимни давом
эттирганлигини, П.Усманова билан Нигора ортидан бирга
келишганлигини, у П.Усмановага кийим ичида бўлган сумкани бер деб
айтганида, П.Усманова сумкамни унга қарата отаёганлигини ортига
қарамасдан сезганлигини, шунда у сумка отилганлигини билиб, ўнг
қўли билан тўсаман деганида, П.Усманова ҳам бирга келаётганлигини,
шунда ўнг қўлини ортига қарамай силтаган вақти, П.Усмановани
бурун соҳасига тегиб кетганлигини, шунда П.Усмановани бурун
соҳасидан қон оқа бошлаганлигини, у ўнг қўли тегиб кетганидан сўнг,
у П.Усмановани хонадонга олиб кириб, юз-қўлларини ювишига ёрдам
берганлигини, Нигора эса бақир-чақир қилиб нима қилиб қўйдинг,
7
авҳоли яхшилангач, у ердан кетганлигини, Бошқа П.Усманова билан
кўришмаганлигини, У қўнғироқ қилганида кўтармаганлигини, орадан
бир неча кунлар ўтиб, П.Усманова ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга
олган тан жароҳати бўйича ариза билан мурожаат қилганлигини,
шунда уни ҳам орган ходимлари чақиришган вақти, ушбу ҳақда
билганлигини, у юқорида бўлиб ўтган ҳолат юзасидан
тушунтиришлар берганлигини, шу билан суриштирув ишлари олиб
борилганлигини, кейинчалик 2023 йил тахминан июль ойида у
олдиндан таниш бўлган Абдувохидов Асадбек билан ўзаро гаплашиб,
унинг номида бўлган давлат рақами 01D724LC бўлган, қора рангли
“Chevrolet Lacetti” русумли автомашинасини 23.700 АҚШ долларига
сотишга келишиб, фақат 24 ой муддатга пулларини ойма-ой 800 АҚШ
доллари бериш шарти билан олишга келишганлигини, А.Абдувохидов
рози бўлганлигини, шунда у бошланғич тўлов сифатида
А.Абдувохидовга 4.000 АҚШ доллари ҳам берганлигини, сўнг, у ушбу
А.Абдувохидовга тегишли давлат рақами 01D724LC бўлган, қора
рангли “Chevrolet Lacetti” русумли автомашинани Сергели тумани
6-мавзеси ҳудудида жойлашган “Shams” тўйхонаси орқа томонидаги
кўп қаватли уйлар орасидан олиб кетганлигини, у ушбу
автомашинани бир йил давомида ҳайдаб юриб, ойма-ой пулларини
тўлаб юрганлигини, 2024 йил тахминан февраль ойида ишлари
ўхшамай қолганлиги учун ушбу февраль ойида автомашина учун
тўланиши керак бўлган ижара пулини А.Абдувохидовга бера олмай
қолганлигини, орадан бир ой ўтиб, А.Абдувохидов унга қўнғироқ
қилиб, автомашинани ижара пулини сўрашни бошлаганлигини, унга
ижара пулларини тез орада беришини айтганлигини, сўнг, у
автомашинани ижара пулларини бера олмагимдан сўнг, олдиндан
таниш бўлган Турлибеков Фаррух автомашина сотиб олмоқчи
бўлганлигини айтганлигини, унга автомашина бор сотиб олмайсанми
деб сўраганлигини Ф.Турлибеков автомашинани сотиб олишини
маълум қилганлигини, ҳамда ундан қайси автомашинани
сотмоқчилигини сўраганида, унга А.Абдувохидовдан ижарага олган
давлат рақами 01D724LC бўлган, қора рангли “Chevrolet Lacetti”
русумли автомашинани кўрсатиб, ушбу автомашинани ижарага
беришлигини айтганлигини, Ф.Турлибеков автомашинани кўриб,
текшира бошлаганлигини, унга ҳавотир олмаслигини айтганлигини,
А.Абдувохидов жиян бўлишлигини, Ф.Турлибековга автомашинани
18.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, бошланғич тўлов сифатида
5.000 АҚШ доллари олганлигини, қолган пулларни эса Ф.Турлибеков
бир йил ичида тўлаб бераман деб айтганлигини, ҳамда унга 18 ой
муддатга автомашина ижарага берилганлигини маълум қилиб,
келишиб олганлигини, шу билан у Яккасарой туманида
8
автомашинани қолдириб кетганлигини, ушбу 5.000 АҚШ долларини
А.Абдувохидовга олиб бориб бермасдан, ўзининг эҳтиёжлари учун
ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, уни юқоридаги ҳолатлардан
бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга маълум бўлмаган
жиноятлари йўқ, у бошқа шахслардан хеч қандй пул маблағлари
олмаганлигини айтиб, ҳозирда жабрланувчиларга етказилган моддий
зарар яқин қариндошлари томонидан тўлиқ қопланганлигини,
қилмишидан пушаймонлигини билдириб, енгилроқ жазо тайинлашни
сўради.
Судланувчи М.Умаров эълон қилинган айбловга иқрор бўлиб
кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган ва
тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади.
Жумладан, жабрланувчи Ф.Алимов суд мажлисида, у 2023 йил
ноябрь ойида аниқ кунини эслай олмаслигини, таниши Халиков Ботир
Иномджанович ишхонага ўзи билан Умаров Мардон Маъмуржон ўғли
билан бирга келганлигини ва Б.И.Халиков М.М.Умаровни таниши деб
таништирганлигини, сўнг М.М.Умаров унга “Malibu-2” русумли
автомашинамни сотмоқчилигини айтганлигини, кейин ишхонадан
чиқиб М.Умаров айтган давлат рақам белгиси 01S971XB бўлган оқ
рангли “Malibu-2” автомашинасини кўрганлигини ва у билан ушбу
машинани 25.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишганлигини,
сўнг М.Умаров машинани дўсти Рустамов Мирахмад Мирилёс ўғли
номига
расмийлаштирганлигини
10
кун
ичида
номига
расмийлаштириб бераман деб айтганлигини, кейин у рози
бўлганлигини ва унга 20.000 АҚШ долларини пулларни ўша захоти
берганлигини ва қолган 5.000 АҚШ доллари пулларни автомашинани
номимга расмийлаштириб олгандан сўнг нотариал идорада
беришлигини айтганлигини ва у рози бўлиб унга паспорт нусхаси
орқа томонига машинани сотганлиги ва ундан 20.000 АҚШ доллари
олганлиги тўғрисида тилхат ёзиб берганлигини, кейин орадан
тахминан 10 кун ўтгач М.М.Умаровга қўнғироқ қилиб “автомашинани
номимга расмийлаштириб берасизми” деб сўраганлигини ва яна бир
хафта сабр қилиб туринг деб айтганлигини, яна бир сафар дўсти
паспортини йўқотиб қўйибди деб турли хил бахоналарни айтиб унга
автомашинани расмийлаштириб бермасдан алдаб келганлигини, сўнг
М.Умаровга умуман боғлана олмаганлигини, кейин нима қилишни
билмасдан ИИО ходимларига 2024 йил 22 март куни ушбу ҳолат
бўйича ариза билан мурожат қилганлигини ва март ойи охирларида
менга Шохрух исмли шахс алоқага чиқиб давлат рақам белгиси
01S971XB бўлган оқ рангли “Malibu-2” автомашина уни укасига
тегишли укаси М.М.Умаровга хайдаб туриши учун берганлигини
айтганлигини, кейин у Шохрух исмли шахсга келиб автомашинасини
9
олиб кетишини айтганлигини ва у март ойи охирларида келиб укаси
М.М.Рустамовга тегишли давлат рақам белгиси 01S971XB бўлган оқ
рангли “Malibu-2” автомашинасини олиб кетганлигини, сўнг у
М.М.Умаровга шу кунга қадар телефон қилсам гоҳида телефон
аппарати ўчирилган бўлади гоҳида телефонни кўтариб ўзи алоқага
чиқаман деб ўчириб қўйганлигини айтиб, ҳозирда М.Умаров
томонидан етказилган моддий зарар унинг яқин қариндошлари
томонидан қопланганлигини айтиб, суддан судланувчи М.Умаровга
нисбатан енгиллик бериш ҳақидаги кўрсатуви билан;
жабрланувчи М.Сафаров суд мажлисида, у 2018 йилдан буён
телефон савдоси билан шуғулланиб келишлигини, у асосан муддатли
тўлов ҳамда нахд савдога телефон апаратларини савдоси билан
шуғулланиб келишлигини, у И.Аскарбеков билан А4-сонли дўконда
бирга савдо қилиб келишлигини, 28.10.2023 куни таниши Искандар
дўконга келиб ундан ўзининг бир таниши анча миқдорда қарз бўлиб
қолганлигини айтиб ҳозирда ундан пулларни ололмаётганини
айтганлигини, шунда таниши Искандар ҳозирда ўша 12.750 АҚШ
доллари микдордаги пуллар керак бўлаётганини аммо М.Умаровнинг
хозирда
ушбу
пулларни
беришга
имконияти
йўқлигини
айтганлигини, аммо 10-15 кунда, яъни 02.11.2023 куни М.Умаровнинг
қўлида пул бўлишини Мардоннинг ўзи Искандарга айтганлигини
билдирганлигини, шунда Мардоннинг қўлига пул тушгунга қадар
ундан яъни Мардонга 5 кун ичида пулларини қайтариб бериш шарти
билан нархи 12.750 АҚШ долларига тенг бўлган русуми “Iphone 15 про
мах” телефон апаратларини сотиб бериш шарти билан олиб,
Искандарга бўлган қарзини ёпиш шарти билан телефон апаратларини
берганлигини, буни эвазига видео тасвирга тушириб тилхат ёзиб
берганлигини, шунингдек, У олган телефон аппаратларини сотиб,
пулларини Искандарга берсада, Уни телефон аппаратларини
пулларини 2023 йил 02 ноябрь куни бериши керак бўлганлигини, сўнг
у белгиланган муддат яъни 02.11.2023 куни М.Умаровга қўнғироқ
қилганида М.Умаров пластик картасига 300 АҚШ доллари микдордаги
пулларни ташлаб, қолган суммани эртаси куни яъни 03.11.2023 куни
ташлаб беришини айтганлигини, кейинчалик у керакли вақтда яна
М.Умаровга қўнғироқ қилганида яна унинг пластик картасига
200
АҚШ
доллари
микдордаги
пулларни
ташлаб,
уни
чалғитганлигини, кейинчалик М.Умаровга қўнғироқ қилганида
қўнғироқларига жавоб ҳам бермаганлигини, шу тариқа у М.Умаровни
топа олмаганлигини, бу ора у М.Умаровнинг отаси билан ҳам
гаплашганида у М.Умаровнинг ишларига аралашмаслигини
айтганлигини, кейинчалик у таниши Искандар билан гаплалшганида
у ҳам М.Умаровни топа олмаётганлигини айтганлигини, М.Умаровга
доим қўнғироқ қилганида, доим ундан муддат сўрашлигини, у
10
берганлигини, ҳозирда судланувчи томонидан етказилган моддий
зарар унинг яқин қариндошлари томонидан қопланганлигини айтиб,
суддан судланувчи М.Умаровга нисбатан енгиллик бериш ҳақидаги
кўрсатуви билан;
жабрланувчи Д.Собиров суд мажлисида, у 2023 йил ноябрь
ойининг бошларида Америка давлатига кетиб, у ерда ишлаб пул
топиш фикри пайдо бўлганлигини, кейин Америка давлатига қонуний
йўл билан бориш учун Тошкент шаҳридаги турли хил фирмаларни
суриштиришни бошлаганлигини, шунда у билан битта маҳаллада
яшовчи унга олдиндан таниш бўлган Умаров Мардон Маъмуржон
ўғлини олдига маслаҳат сўрагани борганлигини, у М.Умаровни олдига
боришидан мақсад, уни бир нечта танишлари Америка давлатида
ишлаётганлиги учун уни олдига маслаҳат сўрагани борганлигини,
Кейин у М.Умаров билан маҳаллада кўришган вақтида, унга
Америкага ишлашга кетмоқчи эканлигини ва Америкага кетиш учун
қонуний виза билан Америкага кетиши кераклигини айтиб, ундан
ушбу масалада танишлари бор бўлса ёрдам беришини сўраганлигини,
шунда М.Умаров унга Америка давлатига жўнатишга ёрдам берадиган
таниши борлигини ва ушбу таниши уни қонуний йўл билан виза
орқали жўнатишини айтганлигини, шу вақтда М.Умаров унга ўзини
бир нечта танишлари ушбу таниши орқали Америкага кетганлигини,
ушбу ўзини танишлари Америка давлатида ойига камида
15.000-20.000
АҚШ
доллар
миқдорида
даромад
топиб
келаётганлигини айтиб, ўзи уни Америка давлатига қонуний йўл
билан жўнатишга ёрдам беришини айтганлигини, кейин М.Умаров
унга эртаси куни олдига келса, уни Америка давлатига қонуний виза
билан жўнатишга ёрдам берувчи ўзини таниши билан
кўриштиришини айтганлигини, кейин у эртаси куни М.Умаровни
олдига олдига келганида, у ўзи билан Сергели тумани, Сергели
6-даҳасида жойлашган Мерос тўйхонасини олдига олиб борганлигини,
шунда ушбу жойда М.Умаров уни ўзини таниши кейинчалик унга исм
шарифи маълум бўлган Базаров Абдуалим Омонович билан
таништирганлигини, шу вақтда М.Умаров Абдуалим акага уни
кўрсатиб, уни Америка давлатига қонуний йўл билан виза орқали
жўнатиш кераклигини айтганлигини, кейин у ўзи ҳам А.Базаровга
Америка давлатига ишлаш учун кетиш мақсадида эканлигини айтиб,
А.Базаров уларга Америка давлатига қонуний йўл билан яъни виза
орқали кетиш учун ҳужжатлар ва виза олиш учун 4.500 АҚШ доллар,
йўл ҳаражатлари ва бошқа ҳаражатлар учун 18.000 АҚШ доллар жами
бўлиб 22.500 АҚШ доллар миқдорида пуллар кераклигини
айтганлигини, шунда у А.Базаровдан ушбу 22.500 АҚШ доллар
11
жўнатасизми деб сўраганида, у ушбу 22.500 АҚШ доллар пулларга уни
Америка давлатига қонуний йўл билан виза орқали жўнатишини ва
10 кун ичида у Америка давлатида бўлишини айтганлигини, шунда
М.Умаров ҳам унга ўзини таниши А.Базаровга ишониш
мумкинлигини, алдамаслигини айтганлигини, 8.000 АҚШ доллар
пулларни М.Умаровгага берганидан кейин қолган етмаган пулларни
яъни 14.500 АҚШ доллар пулларни М.Умаров ўзи қўшиб туришини ва
айтганлигини, ушбу 22.500 АҚШ доллар пулларни А.Базаровга
беришини айтганлигини, кейин М.Умаров унга ўзи қўшиб турган
пулларни у Америка давлатига борганидан кейин у ерда ишлаган
пулларидан унга жўнатиш орқали ушбу 14.500 АҚШ доллар
миқдогридаги қарзидан қутилишини айтганлигини сўнг Умаров
Мардонга виза учун сўраган пулидан 4.500 АҚШ доллар берганлигини,
кейинчалик М.Умаров яна 3.000 АҚШ доллар пулларни
бериганлигини, кейин яна ўзида бўлган 400 АҚШ доллар пул
берганлигини, Америка давлатига уни жўнатиши учун М.Умаровга
жами бўлиб 7.900 АҚШ доллар пулларни берганлигини айтганида, у
ушбу пулларни ҳаммасини ўзини таниши А.Базаровга берганлигини,
А.Базаров уни Америка давлатига жўнатиш учун унга олинадиган виза
ишларини ва ҳужжатларни тўғирлаётганлигини айтиб, Кейин у
М.Умаровдан унга ўзи берган пулларни сўрайвергани учун унга
2024 йил 28 февраль куни мендан олган 7.900 АҚШ доллар пуллардан
1.500 АҚШ доллар пулларни уйини олдида берганлигини, шунда у
Умаров Мардондан ушбу 1.500 АҚШ доллар пулларни ўртоғи
Ҳ.Абдураззоков гувоҳлигида олганлигини ва қолган 6.400 АҚШ
доллар пулларини ҳам тез кунларда қайтариб беришини
айтганлигини, бироқ, М.Умаров уни яна турли баҳоналар билан алдаб
юрганидан кейин у М.Умаровдан қолган пулларини яъни 6.400 АҚШ
доллар пулларини олиш ва уни ўзига нисбатан қонуний чора
кўришларини сўраб, Сергели тумани ИИО ФМБ бошлиғини номига
ариза билан мурожаат қилганлигини, ҳозирда судланувчи томонидан
етказилган моддий зарар унинг яқин қариндошлари томонидан
қопланганлигини айтиб, суддан судланувчи М.Умаровга нисбатан
енгиллик бериш ҳақидаги кўрсатуви билан;
жабрланувчи П.Усманова суд мажлисида, у 2023 йил декабрь
ойида Умаров Мардон Маъмуржон ўғли билан танишганлигини ва у
билан яқин муносабатда гаплашиб юрганлигини, аммо шаръий
никоҳдан ўтишмагани, М.Умаров билан бирга яшамагани, илгаритдан
улар ўртасида ўзаро жанжал бўлиб тургани, 2024 йил 20 март куни
М.Умаров унга бир неча маротаба қўнғироқ қилганлигини, унинг
қўнғироқларига жавоб бермаганлиги сабабли М.М.Умаров у вақтинча
ижарада яшаб келган Чилонзор тумани, Нафосат кўчаси, 34-уйга
12
келганлигини, М.Умаров уйга келганидан сўнг унга у билан бошқа
гаплашишни хоҳламаслигини ва ўзаро муносабатларини узмоқчи
эканлигини айтганлигини, аввалига М.Умаров у айтган гаплардан
ғазабланиб муносабатларини узишга қарши эканлигини, шунда
М.Умаровга
бошқа
танлов
йўқлигини,
ортиқ
у
билан
гаплашмаслигини ва Дубай шаҳрига кетмоқчи эканлигини
айтганлигини, шу вақтда М.Умаров ёнига келганлигини ва юзига бир
маротаба қўлининг кафти билан урганлигини, унинг зарбасидан
қўрқиб бақириб юборганлигини, шу вақтда у билан бирга яшаб
келаётган дугонаси Н.Азимжонова ичкари хонадан улар ўтирган
хонага чиққанлигини, сўнг М.Умаров у билан орани очиқ
қилганлигини, унга уйланмоқчи эканлигини ва бунда уни қаршилик
кўрсатиши бефойда эканлигини айтганлигини, унинг гапларидан
ғазабланганлигини ва М.Умаровга уйдан чиқиб кетишини айтиб
дугонаси Н.Азимжонованинг ёнига яқинлашаётган вақтида М.Умаров
сочидан қаттиқ ушлаб олганлигини ва қўлини мушт қилиб юзига бир
маротаба зарба берганлигини, унинг зарбасидан бурнида кучли оғриқ
пайдо бўлиб бурни қонай бошлаганлигини, у гавдасини тик тута
олмасдан ерга йиқилиб тушганлигини, шу вақтда Н.Азимжонова
хонага қайтиб кирганлигини ва М.Умаровга чиқиб кетишини айтиб
дарҳол ИИО ходимларига хабар берганлигини, сўнг М.Умаров уйдан
чиқиб кетганлигини, ҳозирда моддий даъвоси йўқлигини маълум
қилиб, судланувчига нисбатан қонун доирасида жазо тайинлаш
ҳақидаги кўрсатуви билан;
жабрланувчи Ф.Турлибеков суд мажлисида, у 2010 йилдан буён
Яккасарой туманида жойлашган Бобур паркида гул савдо сотиғи
билан шуғулланиб келишлигини, у иш вақтида М.Умаров билан
танишиб қолганлигини, шунда М.Умаров ундан кўп маротаба қарзга
гул олиб кетиб, кейинчлик пулини олиб келиб беришлигини,
2024 йил март ойида у автомашина сотиб олмоқчи бўлиб юрган
вақтида М.Умаровга автомашина сотиб олмоқчи эканлигини
айтганлигини, шунда М.Умаров ўзи хайдаб юрган қора рангли
"Жентра" русумли автомашинани сотмоқчилигини айтганлигини,
шунда ундан автомашина бахоси қанчалигини сўраганида, М.Умаров
16.000 АҚШ долларига беришлигини айтганлигини, шунда
М.Умаровга бошланғич 5000 АҚШ доллари беришини, қолган
11.000 АҚШ долларини 18 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаб боришни
келишганлигини, шунда М.Умаров унга автомашинани хужжатларини
кўрсатганда автомашина ҳужжатида бошқа шахс А.Абдувохидовни
номида эканлигини, М.Умаров унга автомашина ўзини қариндоши
жияни А.Абдувохидовни номида, бошланғич тўлов учун 5000 АҚШ
доллари бераверишлигини, агарда ишонмаса “автомашинани ўзингни
номинга ўтказиб бераман ёки нотариусдан ишончнома қоғози қилиб
13
бераман” деганлигини, шунда у М.Умаровни гапларига ишониб, унга
5000 АҚШ доллари берганлигини ва мазкур холатни видео тасвирга
олганлигини, сўнг М.Умаров унга автомашинани бир хафта муддат
ичида уни номига ўтказиб беришини ёки ишончнома қоғози қилиб
беришини айтганлигини, сўнг бир неча куни ўтиб М.Умаровга
телефон қилганида М.Умаров “эртага индин хал қиламиз” деб уни
алдаб юрганлигини, сўнг у ўша сотиб олмоқчи бўлган 01 724БС бўлган
"Жентра" русумли автомашинани эгаси Абдувохидов Асадбек исмли
шахсни топиб, у билан гаплашган вақтида у М.Умаровни қариндоши
эмаслигини А.Абдувохидов автомашинани М.Умаровга ижарага
берганлигини айтганлигини, шунда у алданганлигини билганлигини,
ҳозирда судланувчи томонидан етказилган моддий зарар унинг яқин
қариндошлари
томонидан
қопланганлигини
айтиб,
суддан
судланувчи М.Умаровга нисбатан енгиллик бериш ҳақидаги кўрсатуви
билан;
гувоҳ Н.Азимжонова суд мажлисида, у 2020 йил инстаграм
ижтимоий тармоғи орқали Усмонова Паризода Махмуд қизи билан
танишганлигини, у билан яқин дугоналигини бирга инстаграм
ижтимоий тармоғида видеолар олиб туришини, дугонаси П.Усмонова
билан Чилонзор тумани, Нафосат кўчаси, 34/15 уйда 2024 йил январь
ойидан буён ижарада яшашини, 2024 йил 14 март куни уйда ухлаб
ётган вақтида залдан бақирган овоз ешитилганини, залга чиққан
вақтида П.Усмонова диванда юзини ушлаб йиғлаб ётганлигини ёнида
М.Умаров бақириб турганлигини, у бу ҳолатни кўриб қўрқиб кетиб
уларни ажратишга тушганлигини, у М.Умаровга уйдан чиқиб
кетишини талаб қилганлигини, уни ажратишга кучи етмагач
М.Умаров П.Усмоновани уришга ҳаракат қилганлигини, шу вақт
М.Умаров, П.Усмоновани бурун соҳасига бир маротаба урганлигини,
сўнг у 102 ва 103 ишонч рақамига қўнғироқ қилганлигини, буни кўриб
М.Умаров қўрқиб чиқиб кетганлигини, у М.Умаровни 2024 йил январ
ойидан буён танишини, чунки П.Усмонова М.Умаров билан яқин
муносабатда бўлишгани, аммо шаръий никоҳдан ўтишмагани,
М.Умаров улар билан бирга яшамагани, илгаритдан улар ўртасида
ўзаро жанжал бўлиб тургани ҳақидаги кўрсатуви билан;
бундан ташқари, судланувчи М.Умаровнинг айби жиноят ишида
тўпланган жабрланувчининг унга нисбатан қонуний чора кўришни
сўраб ёзган аризаси, тушунтириш хатлари, М.Умаров томонидан
ёзилган тилхат, уни кўздан кечириш баённомаси ва ашёвий далил деб
эътироф этиш қарори, Видеоёзувларни кўздан кечириш баённомаси
ва уни ашёвий далил деб эътироф этиш қарори, нарсани кўздан
кечириш, шахсни фотосуръатдан таниб олиш, юзлаштириш
баённомалари, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят
14
ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ
исботини топган.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
М.Умаровнинг:
- “фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш
йўли билан жабрланувчи Ф.Алимовнинг жуда кўп миқдордаги, яъни
20.000 АҚШ доллари (244.200.000 сўм)ни қўлга киритиш”да
ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 4-қисми “а” банди билан;
- “фирибгарлик, яъни такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол
қилиш йўли билан жабрланувчи М.Сафаровнинг кўп миқдордаги, яъни
12.250 АҚШ доллари (149.573. 480 сўм)ни қўлга киритиш”да
ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми “а,б” банди билан;
- “фирибгарлик, яъни такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол
қилиш йўли билан жабрланувчи Д.Собировнинг анча миқдордаги, яъни
6.400 АҚШ доллари (97.090.842 сўм)ни қўлга киритиш”да ифодаланган
жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
3-қисми “б” банди билан;
- “фирибгарлик, яъни такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол
қилиш йўли билан жабрланувчи Ф.Турлибековнинг анча миқдордаги,
яъни 5.000 АҚШ доллари (62.875.000 сўм)ни қўлга киритиш”да
ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган
деб ҳисоблайди.
Бироқ, тергов органи томонидан судланувчи Умаров Мардон
Маъмуржон ўғлининг жабрланувчи Усманова Паризода Махмуд
қизига нисбатан безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш
қоидаларини қасддан менсимасдан, баданга ўртача оғир тан жарохати
етказишда ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан нотўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28-моддасининг
2-қисмида “Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф
этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг,
айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал
қилиниши керак”- деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддасида иш бўйича
исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар
томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда
юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки
судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг
жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган
15
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 23-моддасида шахснинг
айбдорлигига оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш
имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки
судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, қонун
қўлланилаётганда
келиб
чиқадиган
шубҳалар
ҳам
гумон
қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал
қилиниши кераклиги кўрсатиб ўтилган.
ЖПКнинг 463-моддасида айблов ҳукми тахминларга асосланган
бўлиши мумкин эмаслиги, фақат судланувчининг жиноят содир
этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган
тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир
этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини
текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камкўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарамақаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли
далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Безориликка
оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 2002 йил 14 июндаги
9-сонли қарорининг 13-бандида, судлар айбдор қасдининг моҳияти ва
у нимага қаратилганлигидан, содир этилган ҳаракатнинг мотиви,
мақсади ва муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда безориликни
бошқа жиноятлардан фарқлай олишлари кераклигини, жумладан,
оилада,
уйда(хонадонда)
қариндош-уруғ,
таниш-билишларга
нисбатан содир этилган ҳақоратлаш, уриш-дўппослаш, баданга енгил
шикаст етказиш каби ҳаракатлар, агар улар шахсий келишмовчилик
натижасида келиб чиққан бўлса ёхуд жабрланувчининг ножоиз ҳаттиҳаракатлари оқибатида содир этилган бўлса, шахсга қарши жиноят
деб баҳоланиши ва ЖК Махсус қисмининг тегишли моддалари билан
квалификация қилиниши лозимлиги ҳақида тушунча берилган.
Суд мажлиси давомида текширилган далилар мажмуига кўра,
судланувчи М.Умаров ва П.Усмановалар илгаридан бир-бирини
таниган, яқин муносабатда бўлишган, бир неча бор жанжал бўлган
ҳамда жанжал хонадонинг ичида бўлганлигини инобатга олиб,
М.Умаровда жамиятда юриш туриш қоидасини менсимасликда
ифодаланган жиноят содир этиш мотиви бўлмагани сабабли жиноят
ишини жамиятга қарши эмас балки шахсга қарши жиноят деб
баҳоланиши лозим бўлади.
Юқоридаги асосларга кўра, суд, судланувчи М.Умаровнинг
ҳаракатини ЖК 277-моддаси 2-қисми “а” бандидан ушбу Кодекснинг
105-моддаси 1-қисмига, яъни “содир этилаётган пайтда ҳаёт учун
хавфли бўлмаган ва ушбу Кодекснинг 104-моддасида назарда тутилган
16
оқибатларга олиб келмаган, лекин соғлиқнинг узоқ вақт, яъни камида
йигирма бир кун, аммо тўрт ойдан кўп бўлмаган даврда ёмонлашувига
ёки умумий меҳнат қобилиятининг ўн фоизидан ўттиз уч фоизигача
йўқолишига сабаб бўлган қасддан баданга ўртача оғир шикаст
етказиш” жиноят аломати билан таснифлаш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасига
мувофиқ, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан
қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига
асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш
учун етарли бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
нормаларини
тўғридан-тўғри
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 16-сонли қарори 6-бандига
биноан, судлар конституциянинг 20-моддаси талабларидан келиб
чиқиб, шахсга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари
мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда
тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклигини
инобатга олишлари зарур.
Суд судланувчи М.Умаровга нисбатан жазо тайинлашда унинг
айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам
судланмаганини, жабрланувчига етказилган моддий зарар тўлиқ
қопланганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан
жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, мазкур жиноятни паст ва
ғаразли ниятларда содир қилганини Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб
баҳолайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят
кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши,
ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ
бўлиши керак” деб тушунтирилган.
Шу сабабли, суд судланувчи М.Умаровга нисбатан жазо тури ва
миқдорини
белгилашда
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
кодексининг 33-моддаси талабига амал қилиб, ушбу Кодекснинг
7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик
тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб,
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони
17
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, иш бўйича
жабрланувчига етказилган моддий зарар қопланганлигини, оилавий
ва моддий ахволи оғирлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми санкциясида
назарда тутилмаган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457,
462, 463, 465-468, 471, 472, 473, 474-моддаларига амал қилиб, суд
O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а”
банди ва 105-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни
содир қилганликда айбли деб топилсин.
Умаров Мардон Маъмуржон ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини
қўллаб, иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси
тайинлансин.
Умаров Мардон Маъмуржон ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 30 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинлансин.
Умаров Мардон Маъмуржон ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман
қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг 30 фоизини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикси Жиноят кодекси 62-моддасига асосан
Умаров Мардон Маъмуржон ўғли 2024 йил 22 июндан 10 декабрга
қадар 171 кун қамоқда сақланган вақти тайинланган жазо
муддатидан (513 кун) чегириб ташланиб, ўташ учун иш ҳақининг
30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир)
йил 6 (олти) ой 27 (йигирма етти) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
қолдирилсин.
Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ИИО томонидан белгилаб
берилган жойларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи
органлар белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш
бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукмни ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Сергели тумани
ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин.
18
ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
М.Умаровга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт
чорасига ўзгартирилиб, дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин.
М.Умаровга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда
бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач
бекор қилинсин.
Фирибгарлик жинояти бўйича барча жабрланувчиларга
етказилган моддий зарар қоплангани инобатга олинсин.
Ашёвий далил, уч дона DVD диск жиноят ишида қолдирилсин.
Манфаатдор томонга етказилган моддий ва маънавий зарарни
ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш
ҳуқуқи тушунтирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган
кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс,
жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси
топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
19
А.А.Мухиддинов