Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2403/688 Дата решения 10.12.2024 Инстанция Надзор Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 347860 Claim ID 2645539 PDF Hash 8c48b1a33fa6af63... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
апрель куни ЖПКнинг 224-моддаси апрель куни ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
асоссиз равишда ЖКнинг 57-моддаси асоссиз равишда ЖК 57 law
лга киритишда ифодаланган ЖКнинг 168-моддаси лга киритишда ифодаланган ЖК 168 law
лга киритишда ифодаланган ЖКнинг 168-моддаси лга киритишда ифодаланган ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси збекистон Республикаси ЖК 33 law
унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси унга нисбатан ЖК 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида маърузачи судья: ХХХ Биринчи инстанцияда раислик қилган судья – ХХХ Апелляция инстанциясида маърузачи судья- ХХХ АЖРИМИ 2024 йил декабрь ойининг 10 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ВКА режимида, раислик қилувчи судья: ХХХ, судлов ҳайъати судьялари ХХХ ва ХХХдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси ХХХнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори ХХХ, ХХХ, жабрланувчи ХХХ, судланган ХХХ ва унинг ҳимоячиси адвокат ХХХнинг иштирокида, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 17 сентябрдаги ажрими билан ўзгартирилган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 8 августдаги ҳукмига кўра судланган, ХХХ, 2002 йил 18 ноябрда Қашқадарё вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта, ишламайди, судланмаган, Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Янгиобод МФЙ, 3-уйда яшаган, иш бўйича 2024 йил 27 апрель куни ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланган, 2024 йил 29 апрель куни ушлаб туриш жойларидан озод этилган, 2024 йил 29 апрель куни “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси қўлланилганга нисбатан чиқарилган суд қарорларига нисбатан прокурор томонидан келтирилган тафтиш протестига асосан 1-1006-2403/688-сонли жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ХХХ Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга шу модда билан ЖКнинг 57моддасини қўллаб, 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ЖКнинг 62-моддаси тартибида ўташ учун 3 йил 5 ой 27 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилган, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 17 сентябрь кундаги ажрими билан ҳукм ўзгартирилган. ХХХга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида 2024 йил 27 апрелдан 2024 йил 29 апрелгача ва 2024 йил 8 августдан 2024 йил 17 сентябргача қамоқда сақланган жами 42 кунни ҳар бир кунини озодликни чеклаш жазосини бир кунига тенглаштириб чегириб, ўташ учун узил-кесил 3 йил 4 ой 18 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилган. Суднинг ҳукмига кўра, 1-эпизод: судланувчи ХХХ ўзганинг молмулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида 2024 йил 25 апрель куни соат тахминан 12:40 да, Чилонзор тумани, Ц-мавзеси, “Навбахор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Магнум” номли супермаркетнинг автотураргоҳида, Ғуломжонов Фарухбек Шокиржон ўғлининг “Nexia-3” русумли 40G798AB давлат белгили автомашинасида йўловчи сифатида келиб, ХХХ автомашинадан тушиб кетганлигидан фойдаланиб, автомашина салонидаги 120.000 сўмни яширин равишда талон-торож қилиб, ўғрилик жиноятини содир этган. 2-эпизод: судланувчи ХХХ ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 26 апрель куни соат тахминан 11:40да Норматов Ферузнинг бошқарувидаги “Lacetti” русумли 70R511SA давлат белгили автомашинада Чилонзор тумани, 6-мавзе, ҳудудида жойлашган “Star Med” клиникасининг олдига йўловчи сифатида келиб, Ф.Норматовга клиникага кириб чиқишини айтиб, автомашинадан тушиб кетиб, қайтиб келганида Ф.Норматов автомашина салонида ухлаб ётганидан фойдаланиб, олд йўловчи ўриндиғи пастидан 2.100.000 сўмни яширин равишда талон-торож қилиб, такроран ўғрилик жиноятини содир этган. Протестда 1.апелляция инстанцияси суди томонидан ЖК ва ЖПК талаблари ҳамда Олий суд Пленумининг раҳбарий тушунтиришларига амал қилинмай, судланувчи ХХХга нисбатан жазо тайинлашда жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси инобатга олинмаган ҳолда у томонидан содир этилган жиноятнинг характери ва жамоат учун хавфлилик даражаси, 2 та эпизодда ўғирлик содир қилганлиги инобатга олинмай, асоссиз равишда ЖКнинг 57-моддаси қўлланган ҳолда озодликни чеклаш, яъни ўз мазмунига кўра жазонинг тури ва меъёри жиҳатидан адолатсиз жазо тайинланганлиги, шунга ўхшаш ЖК 169моддаси 1-қисми билан судланган Р.Юсуповга оид жиноят ишида протест рад қилинганлиги, 2. ХХХ 25.04.2024 йил куни соат 11:50 да “Яндекс такси” иловасидан фойдаланиб, такси чақирганини, соат тахминан 12:15 да ХХХ автомашинада келганини, 44.500 сўм эвазига Чилонзор метро бекати олдига олиб бориб қўйишга келишганликларини, ХХХ уни банк автотураргоҳига олиб борганида, йўл ҳақини тўламасдан, автомашинадан тушиб кетганлиги, бироқ, дастлабки тергов органи ҳамда судлар томонидан ХХХ жабрланувчи ХХХга Чилонзор метро бекати олдига олиб бориб қўйиш учун келишилган 44.500 сўм пулларни бермаганлигига умуман ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, судлар томонидан ХХХнинг фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига 2 бўлган ҳуқуқни қўлга киритишда ифодаланган ЖКнинг 168-моддасида назарда тутилган жиноят таркиби мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш чоралари кўрилмаганлиги, суд қарорларини қонуний, асосли ва адолатли деб ҳисоблаб бўлмаслиги, шуларни инобатга олиб, ЖПК 4151, 416-моддалари тартибида ХХХнинг ҳаракатларида фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишда ифодаланган ЖКнинг 168-моддасида назарда тутилган жиноят таркиби мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш чораларини кўриш, унга нисбатан янги айблов қўйилган тақдирда биринчи инстанция судининг ҳукми ва апелляция инстанцияси суди ажримини бекор қилиб, ишни биринчи инстанция судига янгидан кўриш учун юбориш, унга нисбатан янги айблов қўйилмаган тақдирда, апелляция инстанцияси суди ажримини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш сўралган. Судлов ҳайъати, иш бўйича судья ХХХнинг маърузасини, прокурор ХХХнинг протестни қўллаб қувватлаб уни қаноатлантириш, апелляция инстанциясининг ажримини бекор қилиб биринчи инстанция судининг ҳукмини кучида қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланган ХХХ ва унинг ҳимоячиси адвокат ХХХнинг тафтиш протестини рад қилишни сўраши ҳақидаги фикрларини тинглаб, протестдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз, протестни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топади. Судланган ХХХнинг суд ҳукмида баён этилган жиноятни содир этганликдаги айби, судда ўзининг айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчи ХХХ, Ф.Норматов ва бошқаларнинг дастлабки тергов ва суддаги кўрсатувлари, шунингдек, тушунтириш хатлари, бирламчи тўпланган иш ҳужжатлари, ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси ва илова фото суратлар, кўрсатувларни нарсани олиш баённомаси, нарсани кўздан кечириш баённомаси ва илова фото суратлар, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор ҳамда ишда тўпланган бошқа объектив далиллар билан ўз исботини тўлиқ топган. Туман суди томонидан судланган ХХХнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган. Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати томонидан унинг жиноий ҳаракатлари тўғри квалификация қилинган деб топилган ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7, 8, 54-моддаларида, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламаслиги, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий 3 таъсир чораси қўлланилиши кераклиги, жазолашдан кўзланган мақсадга ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддаларида назарда тутилган енгилроқ чораларни қўллаш орқали эришиб бўлмайдиган тақдирдагина оғирроқ жазо чоралари тайинланиши мумкинлиги, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги, жиноят содир этишда қонунда белгиланган тартибда айбли деб топилган шахс жазога тортилиши, суд ушбу Кодекс Махсус қисмининг жиноят содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган моддасида белгиланган доирада Умумий қисмнинг қоидаларига мувофиқ жазо тайинлаши, суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини, айбдорнинг шахсини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиши белгиланганлигидан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасидаги, суд содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатларни эътиборга олиб, алоҳида ҳолларда ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида назарда тутилган мазкур жиноят учун белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазони тайинлаши мумкинлиги; содир этилган қилмиш хусусиятларини ифодаловчи ҳолатлар, яъни айбдорнинг шахси, айбининг шакли ва даражаси, жиноят қилиш шароити ва сабаблари, шахснинг жиноятни содир қилгунча ва ундан кейинги хулқ-атвори жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топилиши мумкинлиги белгиланганидан келиб чиқиб, ХХХга нисбатан жазо тури ва меъёрини белгилашда, унинг шахсини, ёшини, соғлиғини, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, муқаддам судланмаганлигини, жиноятни иқтисодий қийинчиликлар замирида содир этганлигини, етказилган моддий зарар миқдорини, жабрланувчиларнинг унга нисбатан даъвоси йўқлигини, тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини, яшаш жойидаги Косон тумани Янгиобод МФЙ томонидан берилган ижобий тавсифнома ва кафиллик хатини инобатга олиб, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7, 8, 54, 57-моддаларида қайд этилган қоидаларга риоя қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси талабидан келиб чиқиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, у айбли деб топилган модда санкциясида назарда тутилмаган озодликни чеклаш жазосини тайинлаб тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб, апелляция инстанцияси суди томонидан ХХХнинг айбига тўлиқ 4 иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, муқаддам судланмаганлигини, етказилган моддий зарар миқдорини, жабрланувчиларнинг унга нисбатан даъвоси йўқлигини, тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини, яшаш жойидаги Косон тумани Янгиобод МФЙ томонидан берилган ижобий тавсифнома ва кафиллик хатини инобатга олиб жазо тайинлаган. Протестдаги судлар томонидан ХХХнинг фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишда ифодаланган ЖКнинг 168-моддасида назарда тутилган жиноят таркиби мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш чоралари кўрилмаганлиги ҳақидаги важи юзасидан суд мажлиси жараёнида ишда қатнашган прокурор томонидан бу ҳақда илтимоснома киритилди ва бу илтимоснома тегишли тартибда муҳокама қилиниб илтимосномани рад қилиш ҳақида 2024 йил 3 декабрь куни ажрим чиқарилди. Протестда келтирилган важлар шулар билан инкор қилинади. Бундай ҳолатда апелляция инстанциясининг ажримини бекор қилиш учун ишда асослар топилмади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 5214,5,6-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 17 сентябрдаги ХХХга нисбатан чиқарилган ажрими ўзгаришсиз келтирилган протест қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПК 511, 512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья: ХХХ Судлов ҳайъати судьялари: ХХХ ХХХ 5