Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2305/923 Дата решения 10.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 348692 Claim ID 2675082 PDF Hash c15f327c24898f45... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
ЖКнинг 276-моддаси ЖКнинг 276 law
унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддаси унга нисбатан суд ЖК 60 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 5461-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 5461 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2024 йил декабрь ойининг 10 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи суд раисининг ўринбосари А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, О.Маҳмудов таржимонлигида, тарафлардан Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими инспектори С.Б.Таджибаев ва маҳкум А.Новосёловнинг иштирокида, Новосёлов Александр Владимирович (Novosyolov Aleksandr Vladimirovich), 1985 йил 24 июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати рус, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, муқаддам судланган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20-мавзе, Яккатут МФЙ, 32-уй, 55-хонадонда доимий рўйхатда туриб яшовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ҳақидаги Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 04 сентябрдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланиб, 3 (уч) йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган. Унга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ва йиғма жилди Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 03.10.2023 йилда рўйхатга олиниб ижрога қаратилган. Маҳкум А.Новосёловга жазо ўташ тартиби қоидалари тушунтирилиб, ёзма равишда тилхат олинган ва жазосини ўтаб келган. А.Новосёлов тайинланган озодликни чеклаш жазосининг 1 (йил) йил 11 (ўн бир) ой 04 (тўрт) кунини ўтаган ва ўталмаган жазо муддати 1 (бир) йил 10 (ўн) ой 29 (йигирма тўққиз) кунни ташкил этади. Тақдимномада Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан маҳкум А.Новосёловни ўталмаган озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш сўралган. Маҳкум А.Новосёлов суд мажлисида, у жазо муддатини ўтаб келаётганлиги, ўрнатилган тартиб қоида талабларини бажариб келаётганлигини билдириб, уни муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод этишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, Чилонзор туман ИИО Пробация бўлими инспектори С.Б.Таджибаевнинг тақдимномани қувватлаб берган фикрини, прокурор ёрдамчисининг тақдимномани қаноатлантириш ҳақидаги хулосасини тинглаб, қуйидагиларга кўра тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандида ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жинояти учун суд томонидан тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд, тарафларнинг фикрларини тинглаб ва иш ҳужжатларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, маҳкумани ўзига юклатилган мажбуриятларни тўлиқ бажариб, суд томонидан тайинланган жазони ўтаб келаётганлигини, жазо муддатининг учдан бир қисмини ўталгани, ўтган вақт мобайнида ўзига тегишли хулоса чиқариб олганлигини, жазони ўташ даврида жиноий жавобгарликка тортилмаганлигини эътиборга олиб, ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномасини қаноатлантириб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан уни ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан ва ЖПК 536, 541 ва 542-моддаларини қўллаб, А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилсин. Новосёлов Александр Владимирович (Novosyolov Aleksandr Vladimirovich) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йилнинг 04 сентябрь кунидаги ҳукмига кўра тайинланган ва ўталмай қолган 1 (бир) йил 11 (ўн бир) ой 29 (йигирма тўққиз) кун озодликни чеклаш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинсин. А.Новосёловга жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинланиши тушунтирилсин. Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга топширилсин. Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5461-моддасига асосан кассация тартибида хусусий шикоят ёки хусусий протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи (имзо) А.А.Мухиддинов