← Назад
Решение #102210 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят Кодекси | 266 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| жабрланувчи ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
(Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида)
2024 йил декабрь ойининг 10 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди Чилонзор тумани, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд
мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси
Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар
Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи Ш.Юсупова ва унинг
ҳимоячиси Б.Иногамов, жабрланувчи Ж.Мадримовнинг иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Жиноят Кодекси 266-моддасининг 1-қисми билан айбланган Юсупова
Шахноза Акмалжоновнага нисбатан 1-1006-2401/1194-сонли жиноят ишини кўриб
чиқди.
Юсупова Шахноза Акмалжоновна (Yusupova Shaxnoza
Akmaljonovna) – 1983 йил 14 май куни Тошкент вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
маълумоти олий, оилали, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар,
Шайхонтоҳур тумани, Зафаробод МФЙ, Шуманай 5-тор кўчаси, 20Буйда яшовчи.
Суд, мазкур жиноят иши юзасидан гумонланувчи ва жабрланувчининг
кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида
текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Гумонланувчи Ш.Юсупова, 2024 йил 01 октябрь куни тахминан соат 11:30ларда,
бошқарувидаги “СПАРК” русумли, давлат рақам белгиси 01 P 308 VA бўлган
автомобилни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Фурқат кўчаси бўйлаб, И.Каримов
кўчаси томондан Сеул кўчаси томонга 50 км/соат тезликда бошқариб, Фурқат ва Бешёғоч
кўчалари чоррахасида, йўлда бўлган ҳолатга ва ўзгаришларга эътибор бермасдан,
амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди, 11-банди г-кичик банди ва 77-банди
3-кичик банди талабларини бузиб, яъни “Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл
ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак.”,
“Транспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳаракатланиш жараёнида пиёдаларга нисбатан
эҳтиёткорлик чораларини кўриши керак” ва “Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай
олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла
тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат
қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак.”
деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан ҳаркатланиши оқибатида, унга
нисбатан чапдан ўнгга қараб тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан юриб ўтаётган
пиёда Ж.Мадримовни автомобил олди чап қисми билан уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда Ж.Мадримов тан жароҳатлари олиб
“РШТЁИМ”га мурожаат қилган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 11 октябрь кунги №7337-Х-Йўлсонли хулосасига кўра Ж.Мадримов мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “бош мия
ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши ўрта даражаси, бош мия катта ярим шарлари тепа
қисмларининг контузион ўчоқлари, юқори жағ чап томон 1 ва 2-тишларининг
синишлари, пешона ўнг томон лат еб-йиртилган жароҳати, юқори лабнинг юзаки лат
еган жароҳати, пешона, юз, ўнг тирсак бўғими соҳалари шилинмалари ” каби тан
жароҳатлари олган бўлиб, ушбу жароҳатлар ўртача оғир даражадаги тан жароҳатлари
эканлиги аниқланди.
Мазкур ҳаракатлари билан гумонланувчи Ш.Юсупова Ўзбекистон Республикаси
ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда
айбланган.
Гумонланувчи Ш.Юсупова суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
жабрланувчи Ж.Мадримовдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини
билдириб, жабрланувчи Ж.Мадримовга етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у
билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатиш
ҳақида кўрсатув берди.
Жабрланувчи Ж.Мадримов суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб,
ҳозирда Ш.Юсуповага нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган зарар қопланиб,
тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини
билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли Ш.Юсуповага нисбатан бўлган жиноят
ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди.
Суд мажлисида гумонланувчи Ш.Юсупова, жабрланувчи Ж.Мадримовга
етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашгани
тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан
жиноят ишини тугатишни сўрашган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК 266-моддасининг 1қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса,
жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан, жабрланувчи
ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон
қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик
ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган.
Суд, жабрланувчи Ж.Мадримов ҳамда гумонланувчи Ш.Юсупованинг ярашув
тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси
Н.Рустамов, гумонланувчи Ш.Юсупова ва унинг ҳимоячиси Б.Иногамов, жабрланувчи
Ж.Мадримовнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик
масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб,
Ш.Юсупованинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, етказилган зарар
тўлиқ қопланганлигини, гумонланувчи томонидан жабрланувчига бирон-бир тазйиқ
бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини,
томонларнинг ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини судга юбориш тўғрисида
Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори қарорини эътиборга олиб ва Ўзбекистон
Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга
тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ
Ш.Юсуповани жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят
ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб
топади.
Шунингдек, жабрланувчи Ж.Мадримов Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар
3
мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш
ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М
Қ И Л А Д И:
Гумонланувчи Юсупова Шахноза Акмалжоновна (Yusupova Shaxnoza
Akmaljonovna) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон
Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий
жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин.
Гумонланувчи Ш.Юсуповага тегишли ҳайдовчилик гувоҳномаси ўзига
қайтарилсин.
Жабрланувчи Ж.Мадримовга мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни қайта
тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка
ичида апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъатига хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи
Аслига тўғри:
имзо
И.Сабиров