← Назад
Решение #102254 Уголовные
Ахлоқ тузатиш ишларини жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| илиш жазоси ЖК | 74 | — | law | |
| амда ЖК | 46 | — | law | |
| одиров хозирда ишга жойлашмасдан юрганлиги сабабли ЖК | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 499 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2024 йил декабрь ойининг 10 куни жиноят ишлари бўйича
Чилонзор тумани судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
раислик қилувчи судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан туман
прокурорининг ёрдамчиси Н.Юнусов, туман ИИО ФМБ пробация бўлими
инспектори А.Лукманов ва маҳкум С.Қодировнинг иштирокида,
Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг ИИО пробация бўлими ҳисобида
турувчи маҳкум:
Қодиров Сухробжон Рустамжон ўғли (QODIROV
SUXROBJON RUSTAMJON O’G’LI), 04.05.1995 йилда
Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти
ўрта-махсус, бўйдоқ, муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Миробод туман
судининг 25.04.2019 йилдаги ҳукмига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5қисми билан ЖКнинг 57,62- моддалари тартибида
4 йил 9 ой 24 кун муддатга озодликни чеклаш
жазоси тайинланган;
2) жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман
судининг 17.05.2021 йилдаги ҳукмига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3қисми “б” банди билан ЖКнинг 57,62,61моддаларини қўллаб 6 йил муддатга озодликни
чеклаш жазоси тайинланган, Бухоро вилояти,
Қоракўл тумани, Осиё МФЙ, рақамсиз уйда доимий
рўйхатда туриб, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани,
18-мавзе, 4-уй, 17-хонадонда яшовчига
нисбатан ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини бошқа
турдаги жазо билан алмаштириш ҳақидаги тақдимномасини кўриб
чиқиб, қўйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
С.Қодировга жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг
30.08.2021 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб,
ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида 6 йил 6 ой муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Томди туман
суди 10.05.2024 йилдаги ажримига кўра, ўталмай қолган 3 йил 2 ой 13 кун
озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг 74-моддасига асосан хар
ойлик иш хақининг 15 фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолиш шарти билан шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган.
Бироқ, маҳкум С.Қодиров ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги
жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб, суд томонидан ўз зиммасига
юкланган мажбуриятларни қуйидаги ҳолатларда бажармаган.
Жумладан, С.Қодировга нисбатан чиқарилган суд ажрими Чилонзор
тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 29.05.2024 йилда
рўйхатга олиниб ижрога қаратилган. Маҳкум С.Қодировга жазо ўташ
тартиб қоидалари тўлиқ тушунтирилиб ёзма равишда тилхат олинган
ҳамда ЖКнинг 46-моддаси билан расман огоҳлантирилган. Маҳкум
С.Қодировга 29.09.2024 йилда Чилонзор тумани “Сирдарё Қурилиш
Монтаж” МЧЖга ишга кириш учун йўлланма берилган. 20.10.2024 йилда
Бектемир тумани “In Time-LF” МЧЖга ишга кириш учун йўлланма
берилиб, ишга жойлаштирилган. Бироқ маҳкум С.Қодировни иш
хақининг 15 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолинадиган тўловлари “In
Time-LF” МЧЖ томонидан тўланмаган ва ҳеч қандай ҳужжат тақдим
қилмаган ва 01.12.2024 йилда мазкур қорхонадан ишдан бўшатилган.
Маҳкум С.Қодиров хозирда ишга жойлашмасдан юрганлиги сабабли
ЖКнинг 46-моддаси билан расман огоҳлантирилган. Лекин шу кунга
қадар ишга жойлашмасдан, жазони ўташдан бўйин товлаб келмоқда.
Судда маҳкум С.Қодиров, жазони ўтай олмагани, лекин келгусида бу
ҳолат такрорланмаслиги, унга яна бир имконият бериб, тақдимномани
рад қилишни сўради.
Суд, С.Қодировнинг суд томонидан берилган енгилликларни
суиистеъмол қилиб, ҳеч қаерда ишламасдан тайинланган ахлоқ
тузатиш ишлари жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаб
юрганлигини, бу ҳолат келажакда у томонидан жиноят содир
этилишига сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 46-моддасида “Агар шахс суд
томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами
бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ
тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга
озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо
билан алмаштиради” деб кўрсатилган.
Суд, С.Қодиров ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, суд томонидан
зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармасдан, берилган
енгилликларни суиистеьмол қилиб, ҳеч қаерда ишламасдан
тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ тартибини бузиб
келаётганлиги, тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами
бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товлаганини
инобатга олиб, ўталмаган 3 йил 1 ой 3 кун ахлоқ тузатиш ишлари
жазосини шу муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштиришни
лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
46-моддаси ва ЖПК 539, 542-моддаларига асосланиб, суд,
ЖКнинг
Тақдимнома қаноатлантирилсин.
Қодиров Сухробжон Рустамжон ўғли (QODIROV SUXROBJON RUSTAMJON
O’G’LI), га нисбатан жиноят ишлари бўйича жиноят ишлари бўйича
Миробод туман судининг 30.08.2021 йилдаги ҳукми юзасидан ахлоқ
тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган 3 йил 1 ой 3 куни шу муддатга
озодликни чеклаш жазосига алмаштирилсин.
Жазони Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 18-мавзе, 4-уй,
17-хонадонда ўташ белгиланиб, С.Қодировнинг тунги соат 22:00дан
эрталаб 06:00гача яшаш жойидан чиқиши чеклансин.
Унинг зиммасига қўшимча:
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация
бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
- назорат қилувчи орган розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик
чиқмаслик;
- алкоголли ичимликларни истеъмол қилмаслик қўшимча тақиқлар
(чеклашлар) юклатилсин ва унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
481-моддаси 5 ва 6-қисмлари талаблари тушунтирилсин.
Жазони ўташ муддати у жазони ижро этиш органида ҳисобга
қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Жазони ижро эттириш Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБ
зиммасига юклатилсин.
Ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 499-моддасида
кўрсатилган шахслар томонидан кассация тартибида хусусий шикоят
(хусусий протест) берилиши мумкинлиги тушунтиилсин.
Раислик қилувчи, судья:
А.А.Мухиддинов