Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-104/16 Дата решения 10.12.2024 Инстанция Надзор Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 348460 Claim ID 2679556 PDF Hash 88c8029e5bdbda8c... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 228-моддаси збекистон Республикаси ЖК 228 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
унга ЖКнинг 59-моддаси унга ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 417-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 417 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида Биринчи инстанцияси судида маърузачи судья: З.Камолов судья: Д.Валиев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья: А.Худайберганов ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ 2024 йил декабрь ойининг 10 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи судья, З.Камолов Ҳайъат судьялари Т.Касимов ва М.Тургуновадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Қ.Қодирбергановнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Мухсимов, маҳкум Р.И.Х.нинг ҳимоячиси адвокат Ш.Қаландарованинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2016 йил 4 мартдаги ҳукмига кўра, Р.И.Х. (Р.И.Х.), 1978 йил 31 мартда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати тожик, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган: жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сергели туман судининг 2014 йил 10 декабрь кунги ажримига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан қўзғатилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 14 ноябрь кунги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорига асосан ҳаракатдан тугатилган, судланмаган шахс ҳисобланади, ишсиз, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Жарариқ қишлоғи, Гагарин кўчаси, 7-уйда яшаганга нисбатан чиқарилган ҳукм ва апелляция инстанциясининг ажрими устидан судланган Р.И.Х. томонидан келтирилган тафтиш шикояти асосида 1-104/1380- 2016-сонли жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2016 йил 4 мартдаги ҳукмига кўра, Р.И.Х. Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисми “в” банди, 28,211-моддаси 3-қисми “б” банди, 228- моддаси 2-қисми “а,б” бандлари, 228-моддаси 3-қисми назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга ЖКнинг 59-моддаси тартибида, жиноятлар мажмуи тариқасида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан, узил-кесил 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони умумий тартибли колонияларида ўташ белгиланган. Р.И.Х.дан давлат фойдасига 203.378.678,4 сўм пора предмети ундириш белгиланган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2016 йил 22 апрелдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2016 йил 4 мартдаги ҳукми ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Р.И.Х. жиноий фаолият олиб бориш мақсадида жиноят ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахслар билан ўзаро олдиндин жиноий тил бириктириб, уюшган гуруҳ тузиб, уюшган гуруҳнинг манфаатларида жиноий режа тузиб, мазкур режа асосида уюшган гуруҳнинг ҳар бир аъзосига жиноий роллар тақсимланган, бунга кўра уюшган гуруҳ аъзолари ўзгалар мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, енгил даромад кўриш борасидаги жиноий ҳаракатларни амалга ошириш даврида, вазиятдан келиб чиққан ҳолда ролларни алмашиб, жабрланувчиларга ўзларини Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграция Агентлигида бўлим бошлиғи, Корея давлатига ишлаш учун кетаётган фуқароларга корейс тилини ўргатувчи ўқув маркази ўқитувчиси ҳамда ташқи меҳнат миграция Агентлиги вакиллари эканлигини айтиб ҳамда ушбу шахслар фуқароларни Корея давлатига ишлаш мақсадида юборадиган шахс сифатида таништириб, жиноят содир қилиб келган ва шу мақсадда: - судланувчи Р.И.Х., 2014 йил февраль ойларида И.А., Ж.Р., З.Х. ва К.Х.ларни Корея давлатига ишлаш мақсадида юборишни ваъда қилиб, дастлаб уларни Корея давлатига кетиш учун ўтказиладиган имтиҳонларга кириш учун рухсатнома олиб бериш эвазига хар бир шахс учун 1.200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни мансабдор шахсларга бериш кераклигини айтиб, алдаб ишончига кириб, пора беришга далолат қилиб, О.Б. орқали жабрланувчилардан Тошкент шаҳар, Учтепа туманида жойлашган “Дунё” номли меҳмонхонасида 5.900 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотномаси асосан 2014 йил 25 феврал куни 1 АҚШ доллари 2.229,71 сўмга тенг, шунга кўра 5900 АҚШ доллари 13.155.289 сўмни ташкил қилади) миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, 2014 йил февраль ойларида жиноят ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган уюшган гуруҳ аъзолари билан жиноий тил бириктириб, Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграция Агентлиги томонидан Корея давлатига ишлаш мақсадида кетадиган шахслар ўртасида ўтказиладиган имтиҳонларга кириш учун бериладиган рухсатномаларни қалбакилаштириш мақсадида, И.А., Ж.Р., З.Х., К.Х.ларнинг номига имтиҳонга кириш учун берилган рухсатномага унинг тўлиқ исми шарифи, фуқаролик паспорти серия ва рақамларини, № 20017359, 20017351, 20017390, 20017350 рақамларини киритиб ҳамда уларнинг фотосуратларини ёпиштириб, ушбу рухсатномаларга қалбаки муҳр босиб, рухсатномани қалбакилаштириб, жабрланувчиларнинг ишончини қозониш ва келгуси жиноятларини енгиллаштириш мақсадида уларга мазкур рухсатномаларни тақдим қилиб, 2014 йил февраль ойи бошларидан 2014 йил июль ойининг охирларигача бўлган вақт оралиғида Ж.Р., З.Х. ва К.Х.ларни Корея давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 14.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришлари лозимлигини айтиб, алдаб ишончига кириб, уларни Корея Давлатига юбориш эвазига дастлаб, У.Ражабов, К.Х. ва З.Х.лардан О.Б. орқали жиноят ишининг унга нисбатан қисми алоҳида иш юриутвига ажратилган шахс томонидан 2014 йил март ойининг бошларида 1.300 АҚШ доллари ва 6.400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни “Чилонзор” метро бекатининг олдида, 2014 йил 22 июль куни О.Б. орқали Учтепа туманида жойлашган “Дунё” номли меҳмонхонаси олдида 5.100 АҚШ доллари, жами 12.800 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотномаси асосан 2014 йил 22 июль куни 1 АҚШ доллари 2.328,16 сўмга тенг, шунга кўра 12800 АҚШ доллари 29.800.448 сўмни ташкил қилади) миқдоридаги, 2014 йил декабрь ойида тиббий кўрик ҳужжатларини тўғирлаб бериш учун хар бир кишига 100.000 сўмдан пул бериш лозимлигини айтиб, 400.000 сўм миқдоридаги пулларини, 2015 йил апрель ойи ўрталарида Корея давлатига ишлаш мақсадида юбориш учун унинг фуқаролик паспортига рухсатнома (виза)ни тезлаштириб бериши эвазига Юнусобод тумани Қамарнисо кўчасида жойлашган Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграция Агентлиги биносининг атрофида 400 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотномаси асосан 2015 йил 28 апрель куни 1 АҚШ доллари 2.521,73 сўмга тенг, шунга кўра 400 АҚШ доллари 1.008.692 сўмни ташкил қилади) миқдоридаги пулларини, жами 44.364.429 сўмни мансабдор шахсга пора тариқасида беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни уюшган гуруҳ иштирокчилари ўртасида тақсимлаб олганлар. - бундан ташқари, судланувчи Р.И.Х., ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 2014 йил февраль ойи охирларида Х.Х. ва Б.С.ларни Корея давлатига ишлаш мақсадида юборишни ваъда қилиб, дастлаб уларни Корея давлатига кетиш учун ўтказиладиган имтиҳонларга кириш учун рухсатнома олиб бериш эвазига хар бир шахс учун 1.200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни мансабдор шахсларга бериш кераклигини айтиб, алдаб ишончига кириб, пора беришга далолат қилиб, О.Б. орқали жабрланувчилардан Тошкент шаҳар, Учтепа туманида жойлашган “Дунё” номли меҳмонхонасида 2.400 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотномаси асосан 2014 йил 25 феврал куни 1 АҚШ доллари 2.229,71 сўмга тенг, шунга кўра 2400 АҚШ доллари 5.351.304 сўмни ташкил қилади) миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, 2014 йил февраль ойларида жиноят ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган уюшган гуруҳ аъзолари билан жиноий тил бириктириб, Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграция Агентлиги томонидан Корея давлатига ишлаш мақсадида кетадиган шахслар ўртасида ўтказиладиган имтиҳонларга кириш учун бериладиган рухсатномаларни қалбакилаштириш мақсадида, Х.Х., Б.С.ларнинг номига имтиҳонга кириш учун берилган рухсатномаларга уларнинг тўлиқ исми шарифи, фуқаролик паспорти серия ва № 20017352, 20017350 рақамларини киритиб ҳамда уларнинг фотосуратларини ёпиштириб, ушбу рухсатномаларга қалбаки муҳр босиб, рухсатномани қалбакилаштириб, жабрланувчиларнинг ишончини қозониш ва келгуси жиноятларини енгиллаштириш мақсадида уларга мазкур рухсатномаларни қалбаки эканлигини била туриб, тақдим қилиб, жами 5.351.304 сўмни мансабдор шахсга пора тариқасида беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан эгаллаб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни уюшган гуруҳ иштирокчилари ўртасида тақсимлаб олганлар. - бундан ташқари, судланувчи Р.И.Х., ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 2014 йил август ойи охирларида А.Х.га ўғли С.Қ. ва укаси Анвар.Х.ларни Корея давлатига ишлаш мақсадида юборишни ваъда қилиб, дастлаб уларни Корея давлатига кетиш учун ўтказиладиган имтиҳонларга кириш учун рухсатнома олиб бериш эвазига хар бир шахс учун 1.200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни мансабдор шахсларга бериш кераклигини айтиб, алдаб ишончига кириб, пора беришга далолат қилиб, О.Б. орқали жабрланувчи А.Х.дан Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ўрда даҳаси, 8-уй, 33-хонадонда 2.400 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотномаси асосан 2014 йил 26 август куни 1 АҚШ доллари 2.348,02 сўмга тенг, шунга кўра 2400 АҚШ доллари 5.635.248 сўмни ташкил қилади) миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, уларни Корея давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бериши лозимлигини айтиб, алдаб ишончига кириб, уларни Корея Давлатига юбориш эвазига О.Б. орқали бўлиб-бўлиб, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ўрда даҳаси, 8-уй, 33-хонадонда ва Сергели туманида 6.700 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотномаси асосан 2014 йил 26 август куни 1 АҚШ доллари 2.348,02 сўмга тенг, шунга кўра 6700 АҚШ доллари 15.731.734 сўмни ташкил қилади) миқдоридаги, 2014 йил декабрь ойида тиббий кўрик ҳужжатларини тўғирлаб бериш учун хар бир шахсга 100.000 сўмдан бериш лозимлигини айтиб, жами 200.000 сўм миқдоридаги пулларини, 2015 йил апрель ойи ўрталарида Корея давлатига ишлаш мақсадида юбориш учун унинг фуқаролик паспортига рухсатнома (виза)ни тезлаштириб бериши эвазига Юнусобод тумани Қамарнисо кўчасида жойлашган Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграция Агентлиги биносининг атрофида 140 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотномаси асосан 2015 йил 28 апрель куни 1 АҚШ доллари 2.521,73 сўмга тенг, шунга кўра 140 АҚШ доллари 353.042 сўмни ташкил қилади) миқдоридаги пулларини, жами 21.920.024 сўмни мансабдор шахсга пора тариқасида беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан эгаллаб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни уюшган гуруҳ иштирокчилари ўртасида тақсимлаб олганлар. - бундан ташқари, судланувчи Р.И.Х., ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2014 йил 12 сентябрь кунида П.Т.га ўғли Ш.Қ.ни Корея давлатига ишлаш мақсадида юборишни ваъда қилиб, дастлаб уни Корея давлатига кетиш учун ўтказиладиган имтиҳонларга кириш учун рухсатнома олиб бериш эвазига 1.200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни мансабдор шахсларга бериш кераклигини айтиб, алдаб ишончига кириб, пора беришга далолат қилиб, О.Б. орқали жабрланувчидан Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Навойи кўчасида жойлашган “Нилуфар” қаҳвахонаси олдида 1.200 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотномаси асосан 2014 йил 9 сентябрь куни 1 АҚШ доллари 2.355,69 сўмга тенг, шунга кўра 1200 АҚШ доллари 2.826.828 сўмни ташкил қилади) миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, 2014 йил сентябрь ойи ўрталарида жиноят ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган уюшган гуруҳ аъзолари билан бир гуруҳ ҳолда, Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграция Агентлиги томонидан Корея давлатига ишлаш мақсадида кетадиган шахслар ўртасида ўтказиладиган имтиҳонларга кириш учун бериладиган рухсатномаларни қалбакилаштириш мақсадида, Ш.Қ.нинг номига имтиҳонга кириш учун берилган рухсатномага унинг тўлиқ исми шарифи, фуқаролик паспорти серия ва № 20017538 рақамини киритиб ҳамда фотосуратини ёпиштириб, ушбу рухсатномаларга қалбаки муҳр босиб, рухсатномани қалбакилаштириб, жабрланувчининг ишончини қозониш ва келгуси жиноятларини енгиллаштириш мақсадида унга мазкур рухсатномаларни тақдим қилиб, 2014 йил сентябрь ойи ўрталарида Ш.Қ.ни Корея давлатига ишлаш учун юбориш эвазига яна 5.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бериши лозимлигини айтиб, алдаб ишончига кириб, уни Корея Давлатига юбориш эвазига О.Б. орқали Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Навойи кўчасидла жойлашган “Нилуфар” қаҳвахонаси олдида, 4.000 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотномаси асосан 2014 йил 16 сентябрь куни 1 АҚШ доллари 2.363,47 сўмга тенг, шунга кўра 4000 АҚШ доллари 9.453.880 сўмни ташкил қилади), 2014 йил ноябрь ойида П.Т.га танишлари Ф.Қурбонов ва М.Аминовларни Корея давлатига ишга жўнатиш эвазига хар бирига 5.500 АҚШ долларидан 11.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бериш лозимлигини айтиб, алдаб ишончига кириб, О.Б. орқали Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида 11.000 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотномаси асосан 2014 йил 25 ноябрь куни 1 АҚШ доллари 2.401,09 сўмга тенг, шунга кўра 11000 АҚШ доллари 26.411.990 сўмни ташкил қилади) миқдоридаги пулларни, 2014 йил декабрь ойида тиббий кўрик ҳужжатларини тўғирлаб бериш учун ҳар бир шахс учун 100.000 сўмдан, жами 300.000 сўм миқдоридаги пулларини, 2015 йил апрель ойи ўрталарида Корея давлатига ишлаш мақсадида юбориш учун унинг фуқаролик паспортига рухсатнома (виза)ни тезлаштириб бериши эвазига Юнусобод тумани Қамарнисо кўчасида жойлашган Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграция Агентлиги биносининг атрофида 300 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотномаси асосан 2015 йил 28 апрель куни 1 АҚШ доллари 2.521,73 сўмга тенг, шунга кўра 300 АҚШ доллари 756.519 сўмни ташкил қилади) миқдоридаги пулларини, жами 39.749.217 сўмни мансабдор шахсга пора тариқасида беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан эгаллаб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни уюшган гуруҳ иштирокчилари ўртасида тақсимлаб олганлар. - бундан ташқари, судланувчи Р.И.Х., ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2014 йил сентябрь ойи ўрталарида А.В.га Корея давлатига ишлаш мақсадида юборишни ваъда қилиб, дастлаб уни Корея давлатига кетиш учун ўтказиладиган имтиҳонларга кириш учун рухсатнома олиб бериш эвазига 1.200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни мансабдор шахсларга бериш кераклигини айтиб, алдаб ишончига кириб, пора беришга далолат қилиб, О.Б. орқали жабрланувчидан Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Чилонзор” метро бекати олдида 1.200 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотномаси асосан 2014 йил 16 сентябрь куни 1 АҚШ доллари 2.363,47 сўмга тенг, шунга кўра 1200 АҚШ доллари 2.838.564 сўмни ташкил қилади) миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, 2014 йил сентябрь ойи ўрталарида жиноят ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган уюшган гуруҳ аъзолари билан бир гуруҳ ҳолда, Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграция Агентлиги томонидан Корея давлатига ишлаш мақсадида кетадиган шахслар ўртасида ўтказиладиган имтиҳонларга кириш учун бериладиган рухсатномаларни қалбакилаштириш мақсадида, А.В.нинг номига имтиҳонга кириш учун берилган рухсатномага унинг тўлиқ исми шарифи, фуқаролик паспорти серия ва № 20017984 рақамини киритиб ҳамда фотосуратини ёпиштириб, ушбу рухсатномаларга қалбаки муҳр босиб, рухсатномани қалбакилаштириб, жабрланувчининг ишончини қозониш ва келгуси жиноятларини енгиллаштириш мақсадида унга мазкур рухсатномани тақдим қилиб, 2014 йил сентябрь ойидан декабрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида А.В.га Корея давлатига ишлаш учун юбориш эвазига яна 4.600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бериши лозимлигини айтиб, алдаб ишончига кириб, уни Корея Давлатига юбориш эвазига О.Б. орқали Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ўрда мавзесида 4.600 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотномаси асосан 2014 йил 30 декабрь куни 1 АҚШ доллари 2.422,40 сўмга тенг, шунга кўра 4600 АҚШ доллари 11.143.040 сўмни ташкил қилади) миқдоридаги пулларни, 2014 йил декабрь ойида тиббий кўрик ҳужжатларини тўғирлаб бериш учун 100.000 сўм миқдоридаги пулларини, 2015 йил апрель ойи ўрталарида Корея давлатига ишлаш мақсадида юбориш учун унинг фуқаролик паспортига рухсатнома (виза)ни тезлаштириб бериши эвазига Юнусобод тумани Қамарнисо кўчасида жойлашган Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграция Агентлиги биносининг атрофида 100 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотномаси асосан 2015 йил 28 апрель куни 1 АҚШ доллари 2.521,73 сўмга тенг, шунга кўра 100 АҚШ доллари 252.173 сўмни ташкил қилади) миқдоридаги пулларини, жами 14.233.777 сўмни мансабдор шахсга пора тариқасида беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан эгаллаб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни уюшган гуруҳ иштирокчилари ўртасида тақсимлаб олганлар. - бундан ташқари, судланувчи Р.И.Х., ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2014 йил декабрь ойида О.Б.га ўғли И.Орзуев, қариндошлари И.А. ва Ғ.Ж.ларни Корея давлатига ишлаш мақсадида юборишни ваъда қилиб, Корея давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 8.300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бериши лозимлигини айтиб, алдаб ишончига кириб, Тошкент шаҳар, Миробод тумани ҳудудида 8.300 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотномаси асосан 2014 йил 30 декабрь куни 1 АҚШ доллари 2.422,40 сўмга тенг, шунга кўра 8300 АҚШ доллари 20.105.920 сўмни ташкил қилади) миқдоридаги, 2014 йил декабрь ойида тиббий кўрик ҳужжатларини тўғирлаб бериш учун хар бир кишига 100.000 сўмдан, жами 300.000 сўм миқдоридаги пулларини, 2015 йил апрель ойи ўрталарида Корея давлатига ишлаш мақсадида юбориш учун унинг фуқаролик паспортига рухсатнома (виза)ни тезлаштириб бериши эвазига Юнусобод тумани Қамарнисо кўчасида жойлашган Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграция Агентлиги биносининг атрофида 300 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотномаси асосан 2015 йил 28 апрель куни 1 АҚШ доллари 2.521,73 сўмга тенг, шунга кўра 200 АҚШ доллари 756.519 сўмни ташкил қилади) миқдоридаги пулларини, жами 21.162.439 сўмни мансабдор шахсга пора тариқасида беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан эгаллаб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни уюшган гуруҳ иштирокчилари ўртасида тақсимлаб олганлар. - бундан ташқари, судланувчи Р.И.Х., ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2014 йил декабрь ойида А.Шодиевга Корея давлатига ишга кетиш учун ҳужжатлар топширганини билиб, ишчи визасини номаълум мансабдор танишлари орқали тезлаштириб ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, мансабдор шахсга пора беришга далолат қилиб, О.Б. орқали Чилонзор тумани, “Чилонзор” метро бекати ёнида 1.700 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотномаси асосан 2014 йил 30 декабрь куни 1 АҚШ доллари 2.422,40 сўмга тенг, шунга кўра 1700 АҚШ доллари 4.118.080 сўмни ташкил қилади) миқдоридаги пулларни, 2014 йил декабрь ойида тиббий кўрик ҳужжатларини тўғирлаб бериш учун 100.000 сўм миқдоридаги пулларини, жами 4.218.080 сўмни мансабдор шахсга пора тариқасида беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан эгаллаб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни уюшган гуруҳ иштирокчилари ўртасида тақсимлаб олганлар. - бундан ташқари, судланувчи Р.И.Х., ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 2015 йил апрель ойида Ш.Ё. ва З.Я.ларни Корея давлатига ишлаш мақсадида юборишни ваъда қилиб, дастлаб уларни Корея давлатига кетиш учун ўтказиладиган имтиҳонларга кириш учун рухсатнома олиб бериш эвазига хар бир шахс учун 1.200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни мансабдор шахсларга бериш кераклигини айтиб, алдаб ишончига кириб, пора беришга далолат қилиб, О.Б. орқали жабрланувчилардан Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида 2.400 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотномаси асосан 2015 йил 28 апрель куни 1 АҚШ доллари 2.512,73 сўмга тенг, шунга кўра 2400 АҚШ доллари 6.030.552 сўмни ташкил қилади) миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, 2015 йил апрель жиноят ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган уюшган гуруҳ аъзолари билан жиноий тил бириктириб, Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграция Агентлиги томонидан Корея давлатига ишлаш мақсадида кетадиган шахслар ўртасида ўтказиладиган имтиҳонларга кириш учун бериладиган рухсатномаларни қалбакилаштириш мақсадида, Ш.Ё., З.Я.ларнинг номига имтиҳонга кириш учун берилган рухсатномаларга уларнинг тўлиқ исми шарифи, фуқаролик паспорти серия ва № 20017425, 20017412 рақамларини киритиб ҳамда уларнинг фотосуратларини ёпиштириб, ушбу рухсатномаларга қалбаки муҳр босиб, рухсатномани қалбакилаштириб, жабрланувчиларнинг ишончини қозониш ва келгуси жиноятларини енгиллаштириш мақсадида уларга мазкур рухсатномаларни қалбаки эканлигини била туриб, тақдим қилиб, 2015 йил май ойида уларга Корея давлатига ишлаш учун юбориш эвазига яна 5.600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бериши лозимлигини айтиб, алдаб ишончига кириб, уларни Корея Давлатига юбориш эвазига О.Б. орқали Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ҳудудида 5.600 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотномаси асосан 2015 йил 26 май куни 1 АҚШ доллари 2.532,34 сўмга тенг, шунга кўра 5600 АҚШ доллари 14.181.104 сўмни ташкил қилади) миқдоридаги пулларини, жами 20.211.656 сўмни мансабдор шахсга пора тариқасида беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан эгаллаб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни уюшган гуруҳ иштирокчилари ўртасида тақсимлаб олганлар. Бундан ташқари, судланувчи Р.И.Х., ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, жиноят ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган уюшган гуруҳ аъзолари билан бир гуруҳ ҳолда, 2014 йил декабрь ойи охирларида, О.Б.дан ўғли И.Орзуев учун, К.Х., З.Х., П.Тошевадан ўғли Ш.Қ., жияни Ф.Курбанов, таниши М.Аминовлар учун, Ж.Р., А.Х.дан ўғли С.Қ. ва укаси Анвар Худайқуловлар учун, А.В., А.Шодиевлардан Корея давлатига ишлаш мақсадида юборишини, бунинг учун йўл кира учун тўланадиган пулларни яъни 1.800.000 сўм миқдордаги пулларни беришлари лозимлигини айтиб, уларни алдаб ишончига кириб, хар биридан 1.800.000 сўмдан, жами 19.800.000 сўм миқдордаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, уюшган гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимлаб олганлар. Судланган Р.И.Х. тафтиш тартибидаги шикоятида содир этган жиноий қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, содир қилган жиноят иши нотўғри эканлигини тўлиқ тушуниб етиб, қайта тарбияланиб, қатъий тузалиш йўлига ўтганлигини, муносиб хулқ-атворда жазо муддатини ўтаётганлигини, 40 дан ортиқ рағбатлантириш ва ташаккурномалар билан тақдирланганлигини, тўғри хулоса чиқарганлигини, 28.11.2015 йилдан қамоқда сақланаётганлигини ва бошқа енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга қонунда кўрсатилган жазодан ҳам камроқ жазо тайинлашни ва О.Б.нинг ҳаракатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 417-моддаси тартибида Бош прокурорига тегишли ҳужжатларни юборишни сўраган. Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья З.Камоловнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Мухсимовнинг тафтиш шикоятини рад қилиб, суд ҳукмини ва апелляция инстанцияси ажримини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, Р.И.Х.нинг ҳимоячиси адвокат Ш.Қаландарованинг суд қарорларини ўзгартириб, шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд ҳукмини ҳамда апелляция инстанциясининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26- моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95- моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати маҳкум Р.И.Х.нинг жиноят содир этишдаги айби, жабрланувчининг аризалари, тест имтиҳонларига кириш рухсатнома жетонлари, Корея давлатига ишга кетадиган фуқароларнинг рўйхатлари, юзлаштириш баённомалари, воқеа жойини кўздан кечириш баённомалари ва уларга илова қилинган фотожадваллар ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар билан ўз исботини тўлиқ топган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди Р.И.Х.нинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди, 28, 211-моддаси 3-қисми “б” банди, 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари, 228- моддаси 3-қисми билан тўғри малакалаган. Биринчи инстанция суди Р.И.Х.га жазо тури ва миқдорини белгилашда, Олий суди Пленумининг 2006 йил 3-февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига биноан Жиноят Кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, Р.И.Х.нинг оилавий аҳволини, қарамоғида 1 нафар вояга етмаган фарзанди, турмуш ўртоғи ва қари онаси борлигини, айбига қисман иқрор бўлиб, пушаймонлигини жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, жиноятни ғараз ниятларда содир қилганини жазосини оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолаб, иш бўйича етказилган моддий зарар ўрни қопланмаганлигини инобатга олган ҳолда, унга нисбатан моддалар санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинлашни лозим топиб тўғри хулосага келган. Шу билан бирга, биринчи инстанция суди иш бўйича аниқланган ҳолат, яъни барча жабрланувчиларнинг Корея давлатига ишга кетиш мақсадида бевосита О.Б. билан гаплашганлари, айнан О.Б. уларни Корея давлатига ишга кетишига ёрдам берадиган таниши борлигини айтиб, қизиқтирганлиги, барча жабрланувчилар Корея давлатига ишга кетиш билан боғлиқ харажатларни айнан О.Б. билан келишиб, айнан О.Б.га пул маблағларини берганликлари, сўнгра иш битмагач эса О.Б. ва Р.И.Х.лар ўртасида олинган пул миқдори юзасидан келишмовчилик юзага келганлиги ҳамда 70.810 АҚШ доллари ва 20.900.000 сўм олинган бўлсада, Р.И.Х. ўзи олган пулларига тилхат ёзиб беришини маълум қилиб, О.Б.дан 40.000 АҚШ доллари олганлиги ҳақида тилхат ёзиб берганлиги, О.Б. мазкур ҳолатларда моддий манфаат кўзламаганлигини, фақатгина ўзининг фарзанди ва жиянларини арзонроқ баҳода Корея давлатига ишга жўнатиш ниятида фуқароларга ёрдам берганини кўрсатиб ўтган бўлсада, унинг ушбу важлари жабрланувчиларнинг кўрсатувларига зид келиши, ўзининг кўрсатувларига биноан, Р.И.Х. билан 2014 йил февраль ойида танишганини билдириб ўтган бўлсада, жабрланувчи У.Ражабов, З.Хомирзаев, К.Х.ларга Кореяга ишга жўнатишга 2013 йил охири 2014 йил бошларида ваъда берганлиги ҳолатига баҳо бериб, О.Б.нинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бор-йўқлигини текшириш мақсадида, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокуратурасига муносабат билдиришни лозим топган. Юқоридагиларга асосан, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати судланган Р.И.Х.га нисбатан қабул қилинган биринчи инстанция суди ҳукмини ва апелляция инстанцияси ажримини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деган хулосага келади ҳамда келтирилган тафтиш шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Шунингдек, Р.И.Х.дан ундирилиши белгиланган пул маблағлари ҳозирга қадар тўланмаган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 514, 5214, 5216-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Р.И.Х. (Р.И.Х.)га нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2016 йил 4 мартдаги ҳукми ва жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2016 йил 22 апрелдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Келтирилган тафтиш тартибидаги шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи имзо З.Камолов Ҳайъат судьялари: имзо М.Тургунова имзо Т.Касимов Аслига тўғри: