← Назад
Решение #102313 Уголовные
Ҳукм, ажрим ва қарорнинг ижросига тааллуқли масалаларни ҳал қилиш ҳақида ажрим (ЖПК 541-моддаси)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| укми билан ЖК | 168 | — | law | |
| алар ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 541 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2024 йил декабрь ойининг 11 куни, жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Раислик қилувчи, судья Ф.Эргашев,
судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, томонлардан Чилонзор
туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамовнинг иштирокида, жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 4 ноябрдаги ҳукми билан ЖК
168-моддаси 4-қисмининг “в” банди ва бошқа моддалари билан айбланган
Р.Қосимова ва бошқаларга нисбатан 1-1006-2403/449-сонли жиноят ишини
адвокат Б.Акрамов томонида берилган илтимосномани ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 4
октябрдаги ҳукмига кўра, Р.Қосимова ва бошқалар ЖК 168-моддаси 4қисмининг “в” банди ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, жазо
тайинланган.
Иш ҳужжатларида, Р.Қосимова 2023 йил 22 сентябрь куни ҳисоб
маълумотномаси асосида “Nexia-3” русумли 01Х087GC давлат белгили ва
2024 йил 15 январь куни ҳисоб маълумотномаси асосида “Lacetti” русумли
01К706ОВ давлат белгили автомашинаси мавжудлиги, Р.Қосимованинг
отаси Б.Қосимов 2021 йил 29 июлдаги олди-сотди шартномасига асосан
“Lacetti” русумли 01В055РВ давлат белгили автомашинага эга эканлиги
дастлабки тергов органи томонидан аниқланиб, келгусида ҳукмнинг
ундирувга оид қисмини ижро қилиш мақсадида мазкур транспорт
воситаларига нисбатан тақиқ қўйилган, жиноят иши юзасидан суд
томонидан ҳукм чиқариш вақтига келиб эса мазкур мулкларнинг кейинги
тақдири муҳокама қилинмаган.
Суд томонидан 2024 йил 4 октябрдаги ҳукмга кўра, Р.Қосимова
айбдор деб топилган эпизодлар 2022 йил 12 сентябрдан 2023 йил 2
сентябрга қадар бўлган вақт давомида содир этилгани аниқланган.
Судга адвокат Б.Акрамов илтимоснома билан мурожаат қилиб,
ўзининг илтимосномасида Р.Қосимовага тегишли “Nexia-3” русумли
01Х087GC давлат белгили, “Lacetti” русумли 01К706ОВ давлат белгили,
Б.Қосимовга тегишли “Lacetti” русумли 01В055РВ давлат белгили
автомашинага дастлабки тергов органи томонидан қўйилган тақиқларни
бекор қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 541-моддасига мувофиқ, ҳукм,
ажримни ижро этишда юз берадиган ҳар қандай шубҳа ва ноаниқликларни
ҳукм, ажримни чиқарган суд ҳал қилишлиги назарда тутилган.
Шунга кўра, суд юқорида қайд этилган ҳолатлар ва қонун
талабларидан келиб чиқиб, суд ҳукмига аниқлик киритиб, Р.Қосимовага
тегишли “Nexia-3” русумли 01Х087GC давлат белгили ва “Lacetti” русумли
01К706ОВ давлат белгили транспорт воситасини ундирувга қаратишни,
Б.Қосимовга тегишли “Lacetti” русумли 01В055РВ давлат белгили
2
автомашинага нисбатан дастлабки тергов органи томонидан қўйилган
тақиқларни бекор қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси
Жиноят-процессуал кодекси 211, 423, 541-моддаларига асосан
октябрдаги Р.Қосимова ва бошқаларга нисбатан чиқарилган ҳукмига
аниқлик киритилсин.
Р.Қосимовага тегишли “Nexia-3” русумли 01Х087GC давлат белгили ва
“Lacetti” русумли 01К706ОВ давлат белгили транспорт воситаси жиноят
иши юзасидан жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплаш учун
ундирувга қаратилсин.
Б.Қосимовга тегишли “Lacetti” русумли 01В055РВ давлат белгили
автомашинага нисбатан дастлабки тергов органи томонидан қўйилган
тақиқлар бекор қилинсин.
Ажримдан норози томонлар туман суди орқали Тошкент шаҳар суди
хусусий шикоят бериши ёки хусусий протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи:
(имзо)
Ф.Эргашев
Ажрим нусхаси аслига тўғри:
Ф.Эргашев
Ажрим қонуний кучга кирган:
Ф.Эргашев