Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2301/1211 Дата решения 10.12.2024 Инстанция Кассация Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 348165 Claim ID 2676939 PDF Hash b35a37d5d6403687... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
исми ЖК 90-моддаси исми ЖК 90 law
опланганлиги етарли инобатга олинмаганлиги ва унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси опланганлиги етарли инобатга олинмаганлиги ва унга нисбатан ЖК 57 law
ЖКнинг 169-моддаси ЖКнинг 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 50-моддаси збекистон Республикаси ЖК 50 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 511-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 511 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида маърузачи: судья М.Мирзохидов Биринчи инстанция судининг судьяси И.Сабиров ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Мирзохидов, ҳайъат судьялари: Н.Касимова ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибида, судья катта ёрдамчиси С.Сулаймоновнинг котиблигида, тарафлардан – Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори Ш.Шомирзаев, маҳкум Ф.И.Онинг ҳимоячиси-адвокат Б.Файзиевнинг иштирокида, Ф.И.Ога оид 11006-2301/1211-сонли жиноят ишини маҳкум Ф.И.Онинг кассация шикояти асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 8 январдаги ҳукми билан судланган 2001 йил 10 апрель куни Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланган: 1) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2021 йил 13 августдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3қисмининг “а” банди, 25,169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан, ЖК 841,59-моддалари тартибида 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган; 2) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2022 йил 20 сентябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан, ЖК 85,57,59,60,61-моддалари тартибида 3 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг 2023 йил 13 июндаги ажрими билан жазонинг ўталмаган 2 йил 3 ой 23 кун қисми ЖК 90-моддасига асосан шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жазо ўталмаган, Самарқанд вилояти Иштихон тумани, Чинортепа МФЙ, рақамсиз уйда яшаган, иш бўйича “қамоқда сақлаш” Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2022 йил 20 сентябрдаги ҳукмига кўра тайинланиб, ўталмаган жазосини қисман қўшиш йўли билан, узил-кесил 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттириш тайинланган. Суднинг ҳукмига кўра, Ф.И.О, муқаддам ўхшаш жинояти учун судланган хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, суд томонидан унга тайинланган жазони ўташ даврида, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2023 йил 17 июль куни, соат 12:00дан 18:00га қадар бўлган вақт оралиғида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Наққошлик кўчаси, 4-уйнинг иккинчи кириш йўлагида бўла туриб, шу ерда қаровсиз қолдирилган Ш.Талиповга тегишли баҳоси 330 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан қиймати 3.820.627 сўмни ташкил қилади) бўлган “Skillmax” русумли велосипедини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Маҳкум Ф.И.О, кассация шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан уни айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймондалиги, жабрланувчига нисбатан етказилган зарар қопланганлиги етарли инобатга олинмаганлиги ва унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаш масаласи ҳал этилмаганлигини билдириб, унга нисбатан ЖКнинг 57моддасини қўллаб, енгиллик беришни сўраган. Кассация инстанцияси судлов ҳайъати, иш бўйича судья М.Мирзохидовнинг маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевни суд ҳукмига ўзгартириш киритиб, жазони ўташни қаттиқ тартибли колонияда белгилаб, суд ҳукмини қолган қисмини ўзгаришсиз, кассация шикоятини рад қилиш ҳақидаги хулосасини, маҳкум Ф.И.Онинг ҳимоячиси-адвокат Б.Файзиевнинг кассация шикояти важларини тўлиқ қувватлаб, уни қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган важларга қонуний баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгартиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Биринчи босқич суди томонидан Ф.И.Онинг жиноий ҳаракатларини дастлабки тергов ва суд мажлисида ўз исботини топган далиллар 2 мажмуидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган. Шунингдек, босқич суди, маҳкум Ф.И.Ога нисбатан жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8,54-моддаларида назарда тутилган жазонинг адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, содир этилган жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги тўғрисидаги қонун талаби, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги ва 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорларида назарда тутилган тушунтиришларини, шунингдек, унинг ўз айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, шунингдек мазкур жиноятни унга нисбатан тайинланган жазони ўташ даврида қасддан янги жиноят содир этганлигини инобатга олиб, у айбли деб топилган модда бўйича озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинлаб, тўғри хулосага келган. Бироқ биринчи босқич суди Ф.И.Ога нисбатан колония турини белгилашда, унинг муқаддам жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2022 йил 20 сентябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан 3 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилингани, ЖКнинг 169-моддаси қасддан содир этиладиган жиноят ҳисобланиши, бу жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугамаганлигини, бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 50-моддаси 7-қисми “в” бандига кўра, жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланиши лозимлигини ҳисобга олмай, жазони умумий тартибли колониясида ўташни белгилаб хатоликка йўл қўйган. Шу сабабли суд Ф.И.Ога нисбатан тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташни белгилайди. Шунингдек, кассация инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳукми Ф.И.Ога нисбатан тайинланган жазони енгиллаштириш учун айбини жиддий камайтирувчи ҳолатлар йўқлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаш учун асослар йўқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 7 509 , 5099, 50910-моддаларига амал қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 8 январдаги Ф.И.Ога нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгартирилсин. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Ҳукмни қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Маҳкумнинг кассация шикояти қаноатлантиришсиз қолдирилсин. 3 Ажримдан норози тарафларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 511-моддасига асосан Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериши ёки протест билдириш ҳуқуқи тушунтирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ М.Мирзохидов Ҳайъат судьялари: /имзо/ Н.Касимова /имзо/ А.Абдулхаев 4