Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/1166 Дата решения 09.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 348690 Claim ID 2671166 PDF Hash 0144504e9e63ff18... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1221-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 1221 code_article
збекистон Республикаси МЖтКнинг 476-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 476 law
билан МЖтКнинг 33-моддаси билан МЖтК 33 law
унга нисбатан МЖтКнинг 476-моддаси унга нисбатан МЖтК 476 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 1221-моддаси збекистон Республикаси ЖК 1221 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2405/1166-сонли 2024 йил декабрь ойининг «10» куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи З.Игамбердиева ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Эгамбердиевларнинг иштирокида, Игамбердиева Зарифа Шухратовнага нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Игамбердиева Зарифа Шухратовна (IGAMBERDIYEVA ZARIFA SHUXRATOVNA), 1982 йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, бева, уч нафар фарзанди бор, 7-сонли Туғруқ комплексининг кичик ходими, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 6-мавзе, 9-уй, 25-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1221-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Игамбердиева Зарифа Шухратовнага нисбатан жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг 2024 йил 26 апрелдаги қарорига билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 476-моддаси билан МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, яъни 680.000 сўм жарима жазоси тайинланиб, зиммасига ўттиз кунлик муддатда фарзанди 23.11.2008 йилда туғилган вояга етмаган Хусанов Ал-Алий Миркомил ўғлини Миср давлати ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтариш ёхуд ҳуқуқбузарликни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш мажбурияти юкланиб огоҳлантирилган бўлсада, лекин шу вақтга қадар вояга етмаган А.М.Хусановни Ўзбекистон Республикасига олиб келмасдан ва ҳуқуқбузарликни бартараф этиш чораларини кўрмасдан фарзанди А.М.Хусановни Миср давлати ҳудудида қаровсиз қолдирган. Судланувчи З.Игамбердиева суд мажлисида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, у 2004 йилда турмуш ўртоғи Хусанов Миркомил Мирзохидович билан никоҳдан ўтиб 2015 йилнинг февраль ойига қадар бирга яшаб келганлигини, 2006 йил 06 ноябрь куни биринчи фарзанди Хусанова Шахина Миркомил қизи туғилган ва ҳозирги кунда у 9 синфни тамомлаб, қўшимча машғулотлар билан шуғулланиб келиши, 2008 йилнинг 23 ноябрь куни Хусанов Ал-Алий Миркомил ўғли туғилган ва ҳозирда ўртанча ўғли 10 синф ўқувчиси эканлигини, 2014 йилнинг 14 март куни кенжа фарзанди Хусанов Албасир Миркомил ўғли туғилган ва у ҳозирда 4 синф ўқувчиси эканлигини, 2015 йилнинг февраль ойида турмуш ўртоғи М.М.Хусанов касаллик туфайли вафот этганидан сўнг ҳозирги кунга қадар 3 нафар фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаб келаётгани, ёлғиз она бўлганлиги сабабли фарзандлари тарбияси билан бир ўзи шуғулланиши бироз қийинчилик туғдирганлигини, бу орада у танишларидан Миср давлатида “MANIAL EL RODA” номли мактаб борлиги ҳақида эшитиб қолганлигини ва интернет ижтимоий тармоқлари орқали ушбу мактаб ҳақида бир қатор маълумотларга эга бўлганлигини, ушбу мактабда ўқувчиларга асосан чет тиллари ўргатилиб таълим сифати алоҳида назоратга олинганлигини, 2022 йил октябрь ойида ўртанчи фарзанди А.М.Хусановни Миср давлатининг Кохира шаҳрида жойлашган ушбу мактабга жўнатишга қарор қилганлигини ва таниши орқали фарзанди А.М.Хусановни Миср давлатига жўнатиб юборганлигини, сўнг 2023 йилнинг февраль ойида фарзанди А.М.Хусановни ўқиш ва яшаш шароитлари билан танишиш мақсадида ўзи ҳам Кохира шаҳрига борганлигини ва у ерда 5 кун давомида фарзанди билан бирга яшаб унинг ўқиш ва яшаш шароитлари билан танишиб, яна Ўзбекистонга қайтиб келганлигини, 2024 йилнинг апрель ойида фарзандини чет давлатда қолдириб келганлиги учун вояга етмаганлар ишлари бўйича инспекторлар томонидан ушбу ҳолат аниқланиб, 2024 йил 26 апрель куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати содир этилган деб топилиб, унга нисбатан МЖтКнинг 476-моддаси 1-қисми билан 680.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланганлигини ва суд жараёнида фарзандини қаровсиз қолдирмаслиги, фарзандини ишончнома асосида яқин қариндоши қарамоғига ташлаб келиши кераклиги, барча ҳаракатлар қонуний ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши лозимлиги тушунтирилганлигини ва унга 2 қайтариб олиб келиш шарти қўйилганлигини, аммо ҳозирги кунга қадар моддий жиҳатдан шароити бўлмаганлиги сабабли фарзанди А.М.Хусановни Ўзбекистонга қайтариб олиб кела олмаганлигини айтиб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради. бундан ташқари, судланувчи З.Игамбердиеванинг жиноят содир этганликдаги айби, суд муҳокамаси давомида текширилган мақбул далиллар жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг 2024 йил 26 апрелдаги қарори, тушунтириш хатлари, Ўзбекистон Республикаси Миср Араб Республикасидаги элчихонасининг маълумотномаси ҳамда бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топди. Суд, судланувчи З.Игамбердиеванинг жиноий ҳаракатларини квалификация қилиш масаласини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унинг жиноий ҳаракатлари “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган болани ота томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш, худди шундай хатти-ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса ёхуд Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган ва чет давлат ҳудудида турган боланинг суд томонидан белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтарилишини таъминламаслик” Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1221-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи З.Игамбердиевага жазо тайинлашда судланувчининг аёллигини, муқаддам судланмаганини, оилавий ва моддий шароити оғирлигини, оилада ёлғиз боқувчи эканлигини, қарамоғида фарзандлари борлигини, айбига тўлиқ иқрорлиги ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб баҳолайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб тушунтирилган. Суд, судланувчи З.Игамбердиевага жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди 3 Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1221-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд SHUXRATOVNA) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1221-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилсин ва шу модда билан иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Жазо ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукмни ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. З.Игамбердиевага ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. З.Игамбердиевага нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси хукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 4 А.А.Мухиддинов