← Назад
Решение #102465 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
22
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 212 | — | law | |
| банди билан ЖК | 60 | — | law | |
| ЖКнинг | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 90 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 89 | — | law | |
| ЖПКнинг | 224 | — | law | |
| судлар Конституция | 28 | — | law | |
| ЖПК | 22 | — | law | |
| ЖПКнинг | 443 | — | law | |
| ЖПКнинг | 463 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 27 | — | law | |
| ЖКнинг | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 34 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| илганлиги ЖК | 56 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 57 | — | law | |
| амда ЖК | 50 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| илганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2405/954-сонли
2024 йил декабрь ойининг 06 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
халқ маслаҳатчилари: Д.А.Талипова ва Г.Л.Мавлоновалардан иборат
таркибда, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан:
давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси
Н.Рустамов, судланувчи О.Музробов ва унинг ҳимоячиси адвокат
Ш.Абдумаликовнинг иштирокида, Музробов Озодбек Авазовичга
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Музробов Озодбек Авазович (MUZROBOV OZODBEK
AVAZOVICH), 06.05.1992 йилда Навоий вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта, оилали, бир нафар фарзанди бор,
муқаддам:
1) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Яккасарой туман судининг 2010 йил 10 майдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг
28,273-моддаси
5-қисми
ва
28,273-моддаси
5-қисми
билан
ЖКнинг
85,86,59-моддалари тартибида 14 йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят
ишлари
бўйича
судлов
ҳайъатининг
2017 йилдаги 10 августдаги ажрими билан
тайинланган жазо 11 йил озодликдан маҳрум
қилиш жазосига келтирилган;
2) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти
Зангиота туман судининг 2017 йил 02 майдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 212-моддаси 2-қисми “а” банди билан
ЖКнинг 60-моддаси тартибида 7 йил 2 ой
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган, Ўзбекистон Республикаси Олий
суди
жиноят
ишлари
бўйича
судлов
ҳайъатининг 2019 йилдаги 05 апрелдаги
ажрими билан биринчи инстанция судининг
ҳукми ва кассация ажрими ўзгартирилиб,
ЖКнинг 60-моддаси тартибида 5 йил 6 ой
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
1
18 майдаги ажрими билан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 90-моддасига асосан
ўталмай қолган 3 йил 2 ой 12 кун озодликдан
маҳрум қилиш жазоси иш ҳақининг 15 фоизини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича
Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг
2019 йил 23 сентябрдаги ажрими билан
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
89-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил 10 ой
24 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан
муддатидан илгари шартли равишда озод
қилинган, судланганлик ҳолати тугалланмаган;
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Наққошлик”
МФЙ, “Бунёдкор” кўчаси, 31/31А-уй, 43-хонадонда
яшовчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланган, ЖПКнинг 224-моддаси
тартибида 2024 йил 07 августдан 08 августга қадар
ушлаб турилган, 08.08.2024 йилдан буён қамоқда
сақланаётган, айблов хулосасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми ва
28,246-моддаси 2-қисми билан айбланган.
Суд ҳайъати, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Музробов Озодбек Авазович фойдаланувидаги
90-045-72-32 абонет рақамига @silverboy999, 90-947-30-31 абонент
рақамига @forman2000 ва +7-747-047-83-19 абонент рақамига
@Zarina_shopper номи билан сақланган «Telegram» аккаунтлари орқали
дастлабки терговда шахсига аниқлик киритишнинг имкони бўлмаган
«DOPAMINE SHOP» номли гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний
муомаласи билан шуғулланувчи электрон дўкон аъзолари билан
танишган ва гиёҳванлик воситаларини Тошкент шаҳридаги хуфия
жойларга (закладка) яшириш орқали «Telegram» мессенжеридаги
оммавий гуруҳларида сотишни режалаштирган.
Мазкур жиноий режага кўра, 2024 йил март ойида О.Музробов +7747-047-83-19
абонент
рақамига
@Zarina_shopper
номига
расмийлаштирилган
аккаунт
орқали
«UZSTUFF»,
«ALLIANCE»,
2
«FOVORITES MARKETPLACE» ва «LEGALTM» номли оммавий гуруҳларда
«DOPAMINE SHOP» номли гиёҳвандлик воситалари ноқонуний савдоси
билан шуғулланувчи электрон дўконга тегишли бўлган гиёҳвандлик
воситаларини савдоси билан шуғулланиб келган.
Шунингдек, О.Музробов ўзининг жиноий фаолиятини давом
эттириб, 2024 йил 06 август куни «DOPAMINE SHOP» номли гиёҳвандлик
воситалари ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи электрон дўкон
аъзоларининг кўрсатмасига асосан Тошкент шаҳар Чилонзор туман
ҳудудида жойлашган «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ
масжиди яқинидаги ҳуфия жойдан 3 дона ўрамдаги «героин», «гашиш» ва
«опий» гиёҳвандлик воситаларини олиб, кейинчалик Тошкент
шаҳрининг турли ҳуфия жойларига (закладка кўринишида) яширишни
мақсад қилган ҳолда вақтинча яшаш хонадони – Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, “Наққошлик” МФЙ, “Бунёдкор” кўчаси, 31/31А-уй,
49-хонадонга олиб бориб сақлаган.
2024 йил 07 август куни О.Музробов «DOPAMINE SHOP» электрон
дўкони аъзоларининг кўрсатмасига асосан «героин» гиёҳвандлик
воситасини турли миқдордаги бўлакларга ажратган ҳолатда Тошкент
шаҳар Чилонзор туманидаги ҳуфия жойларга яшириши лозим бўлган.
Шу куни О.Музробов, ўзининг бошқарувидаги «Lacetti» русумли,
давлат рақам белгиси 01J943XB бўлган автомашинада Чилонзор
туманидаги 3 дона ҳуфия жойларга «героин» гиёҳвандлик воситасининг
маълум қисмини яширган.
Шу куни, яъни 2024 йил 07 август куни О.Музробовнинг жиноий
фаолиятига чек қўйиш юзасидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбири
ўтказилиб, соат 08:00ларда Чилонзор тумани “Бунёдкор шоҳ” кўчасида
жойлашган «BARAKAH» кафеси олдида турган О.Музробовнинг
бошқарувидаги бўлган «Lacetti» русумли автомашина кўздан
кечирилганда, автомашинанинг олд йўловчи ўриндиғи жилдининг
чўнтагида умумий вазни 27 граммни ташкил қилган 2 дона шаффоф
полиэтилен пакетлар мавжудлиги, хусусан, биринчи пакетда 24 дона
яшил рангли ва иккинчи пакетда 5 дона қора рангли скотч билан ўралган
ўткир ҳидли ташқи кўринишидан «героин» гиёҳвандлик воситасига
ўхшаш моддалар мавжудлиги аниқланган.
Шу
куни
тезкор-қидирув
тадбири
давом
эттирилиб,
О.Музробовнинг вақтинча яшаш манзили - Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, “Наққошлик” МФЙ, “Бунёдкор” кўчаси, 31/31А-уй, 49-хонадон
кўздан кечирилганда, яшаш хонадонининг ётоқхонасидаги тўшак остига
беркитилган:
- ўрами билан вазни 19 гр. бўлган 13 дона скотч билан ўралган қора
рангли, шунингдек тахминий вазни 15 гр. бўлган 1 дона шаффоф рангли
«Zip-пакет»да ўткир ҳидли, тўқ сарғиш рангли ташқи кўринишидан
«героин» гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар;
3
- ўрами билан вазни 69 гр. бўлган ўрамсиз, ўткир ҳидли, тўқ жигар
рангли, ташқи кўринишидан «опий» гиёҳвандлик воситасига ўхшаш
модда;
- ўрами билан вазни 26 гр. бўлган 1 дона шаффоф рангли «Zipпакет»да, ўткир ҳидли, тўқ яшил рангли, ташқи кўринишидан «гашиш»
гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар;
- бир дона электрон тарози, бир дона елим пинцет, бир дона қошиқ
ва бир дона ўлчаш учун елим идиш борлиги аниқланган.
Шундан сўнг, О.Музробовнинг ихтиёрий кўрсатувларига асосан
тезкор-қидирув тадбири давом эттирилиб, шу куни соат тахминан
0700-0750 оралиғида О.Музробов томнидан ҳуфия беркитилган қуйидаги
манзилдаги жойлар кўздан кечирилганда, яъни:
- Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 16-мавзе, 19-уй, 2-йўлагига
киришда бўлган қувур ковагига ҳуфия беркитилган 1 дона қора рангли
скотч воситасида ўралган «героин» гиёҳвандлик воситаси;
- мазкур 19-уй яқинидаги пиёдалар йўлагидаги бетон плиталар
орасига ҳуфия беркитилган бир дона қора рангли скотч воситасида
ўралган «героин» гиёҳвандлик воситаси;
- ушбу 19-уй орқа томонидаги дарахт ковагига ҳуфия беркитилган
бир дона қора рангли скотч воситасида ўралган умумий вазни 5 гр.
бўлган, ўткир ҳидли ва тўқ сариқ рангли «героин» гиёҳвандлик
воситасига ўхшаш модда мавжудлиги аниқланган.
Божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг
07.08.2024 йилдаги 370(24)-сонли ва 12.08.2024 йилдаги 371(24)-сонли
экспертиза
хулосасига
кўра,
О.Музробовнинг
бошқарувидаги
автомашинаси ва яшаш хонадонидан аниқланган пакетлар ичидаги
моддалар 41,7897 гр. «героин», 24,905 гр. «гашиш» ва 67,3344 гр. «опий»
гиёҳвандлик воситалари, шунингдек, О.Музробовнинг яшаш хонадонидан
олинган 1 дона темир қошиқ, 1 дона қора рангли полимер идишча ва 1 дона
оқ рангли полимер пинцетда гиёҳвандлик воситаларининг излари
мавжудлиги аниқланган.
Судланувчи О.Музробов суд мажлисида, айбига қисман иқрор бўлиб,
у жазони ўташ муассасасидан чиққанидан сўнг, Тошкент шаҳар
Шайхонтоҳур туманида жойлашган атир сотувчи дўконда омборчи
сифатида ишлаб келгани, 2024 йил март ойи бошида Тошкент шаҳар
Чилонзор туманида жойлашган «Ilon Ota» жомеъ масжиди яқинида йўл
четида кетаётган вақтида «DOPAMINE SHOP» номли эълонга кўзи
тушгани, ушбу эълонда мўмай даромадли иш тўғрисида ёзилган бўлиб,
«Telegram» мессенжери фойдаланувчисининг номи ёзилгани (ушбу
аккаунтнинг номи ёдимда йўқ) ва «Telegram» мессенжери орқали ушбу
шахс билан боғланишга қарор қилгани ва «Telegram» мессенжерининг
қидирувлар бўлими орқали ушбу аккаунтни топиб, унга эълон бўйича
чиқаётганини ва иш керакалигини айтгани, ушбу аккаунт
фойдаланувчиси томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб келинган
4
гиёҳвандлик воситаларини «Telegram» мессенжерида мавжуд бўлган
оммавий гуруҳларда сотиб келгани, кейинчалик ушбу эълон бўйича
«Telegram» гуруҳлардаги гиёҳвандлик воситасини сотиб олиш ниятида
бўлган шахслар унинг фойдаланувидаги «Telegram» аккаунтга СМС хабар
юбориб, эълон бўйича кўрсатилган гиёҳвандлик воситаларининг тури,
вазни, қачон ва қаердан олиш лозимлигини сўрагани, ушбу шахсларга
гиёҳвандлик воситаларининг нархи, вазни, қачон ва қаердан олиши
тўғрисидаги маълумотларни бериб келгани, харидорлар асосан
гиёҳвандлик воситалари учун пулни «Bitcoin» ва шунга ўхшаш
криптовалюта кўринишида тўлаб кели, ушбу криптовалюталарни
тушган/тушмаганлигини «iPhone 13 ProMax» русумли уяли телефон
аппаратида мавжуд бўлган «Trust» номли илова орқали назорат қилиб
келгани, ушбу «Trust» иловасини «DOPAMINE SHOP» электрон дўкони
эгалари томонидан бошқарилиб, асосий пул ўтказмалари улар
томонидан амалга оширилгани, у ўз фойдаланувида бўлган 90-045-72-32
абонент рақамига «Silver» номи билан расмийлаштирилган аккаунт
орқали гиёҳвандлик воситаларини Тошкент шаҳар ҳудудида «Закладка»
кўринишида ҳуфия жойларга яшириш билан шуғулланувчи
«@skutor_777» ва «Женя» номли аккаунт фойдаланувчилари билан
ёзишмаларни амалга оширгани, ушбу аккаунтлар томонидан унга
гиёҳвандлик воситаси яширилган жойнинг фотосуръатлари юборилар ва
ушбу фотосуръатларни «@Zarina_shopper» номли «Telegram» мессенжери
фойдаланувчисига юбориб келгани, ушбу «@Zarina_shopper» номли
«Telegram» аккаунти унинг фойдаланувида бўлган «iPhone 13 ProMax»
русумли телефон аппаратида мавжуд бўлиб, ушбу аккаунтнинг асосий
бошқарувчиси «DOPAMINE SHOP» электрон дўкони эгалари томонидан
бошқарилгани, у «@Zarina_shopper» аккаунти орқали «Telegram»
мессенждерида мавжуд бўлган «UzStuff», «ALLIANCE», «Fovorites
Marketplace» ва «LegalTM» номли оммавий гуруҳда «DOPAMINE SHOP»
электрон дўконига тегишли бўлган гиёҳвандлик воситаларини сотиш
учун эълонлар жойлаштириб келгани ва ушбу эълонларни гуруҳ
аъзолари кўриб, сотиб олиш ниятида бўлган шахслар унинг
фойдаланувида бўлган «@Zarina_shopper» аккаунтига алоқага чиққани,
ушбу шахслардан буюртмаларни қабул қилиб, гиёҳвандлик воситаси
учун тўловни амалга оширганидан сўнг, «@skutor_777» ва «Женя» номли
аккаунт фойдаланувчилари томонидан Тошкент шаҳрининг турли ҳуфия
жойларига яширилган гиёҳвандлик воситаларининг фотосуръатини (ҳар
бир фотосуръат «NoteCam» иловаси орқали олинган бўлиб, ушбу илова
орқали олинган ҳар бир фотосуръатда жойнинг кординатаси
кўрсатилган бўлади) юбориб келгани, 2024 йил 06 август куни унинг
фойдаланувида бўлган 90-947-30-31 абонент рақамига «Forman» номи
билан сақланган аккаунтига «$$$» номли аккаунт фойдаланувчиси смс
ҳабар юбориб, «DOPAMINE SHOP» электрон дўкони эгаси эканлигини ва
ҳозирда гиёҳвандлик воситасини Тошкент шаҳар ҳудудида тарқатишда
5
шунинг
учун
гиёҳвандлик
воситаларини тарқатишда ёрдам бериши лозимлигини айтиб, унга
гиёҳвандлик воситаси яширилган жойнинг фотосуръатини юборгани,
ушбу фотосуръатда мавжуд бўлган координата орқали Тошкент шаҳар
Чилонзор туманида жойлашган «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф»
номидаги жомеъ масжиди яқинидаги дарахт остидан 1 дона қора
полиэтилет пакетдаги гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олгани,
ушбу пакетнинг ичида 3 дона ўрамдаги қора рангли полиэтилен пакетда
«гашиш», «опий» ва «героин» гиёҳвандлик воситалари мавжуд бўлиб,
учинчи ўрамдаги «героин» гиёҳвандлик воситаси яшил ва қора рангли
изолента билан 0,3-1 граммгача бўлган оғирликда бўлинган бўлиб, у
ушбу гиёҳвандлик воситаларини олганидан сўнг, яшаш хонадонига
қайтиб келиб, «$$$» номли аккаунтга гиёҳвандлик воситасини
олганлигини маълум қилгани, «$$$» номли аккаунт унга қабул қилиб
олган 29 ўрамдаги «героин» гиёҳвандлик воситасини Тошкент шаҳар
Чилонзор туманининг ҳуфия жойларига яшириб чиқиши лозимлигига
кўрсатма бериб, қолган олинган гиёҳвандлик воситаларини эса вақтинча
сақлаб туришини тайинлагани, 2024 йил 07 август куни соат 08 00да
бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 J 943 XB бўлган «Gentra»
русумли
автомашинасида
муқаддам
«$$$»
номли
аккаунт
фойдаланувчисининг кўрсатмасига асосан қабул қилиб олинган «героин»
гиёҳвандлик воситасининг тахминан 32 дона ўрамини олиб, Тошкент
шаҳар Чилонзор туманининг 3 та ҳуфия жойига яширгани ва соат
тахминан 0830да бошқарувидаги «Gentra» русумли автомашина олдига
борган вақтида бир-нечта фуқаролик кийимидаги шахслар унинг олдига
келиб, ўзларининг хизмат гувоҳномаларини кўрсатишиб, ҲМҚО
ходимлари эканлигини маълум қилишиб, ундан Ўзбекистон
Республикасида эркин олиб юрилиши тақиқланган воситалар борйўқлигини сўрашганида уларга бошқарувидаги «Gentra» русумли
автомашинадаги олд йўловчи ўриндиғининг орқа қисмида жойлашган
чўнтагида гиёҳвандлик воситаси мавжудлигини маълум қилгани, сўнгра,
ходимлар икки нафар холис иштирокида автомашинасини кўздан
кечиришгани,
кўздан
кечириш
давомида
«Gentra»
русумли
автомашинадаги олд йўловчи ўриндиғининг орқа қисмида жойлашган
чўнтагида 29 дона ўрамдаги гиёҳвандлик воситаси мавжудлиги
аниқлангани, шу билан биргаликда у ҲМҚО ходимларига вақтинча яшаш
хонадонида – Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Наққошлик” МФЙ,
“Бунёдкор” кўчаси, 31/31А-уй, 49-хонадонда 3 дона ўрамдаги гиёҳвандлик
воситалари мавжудлигини маълум қилгани, сўнгра, тезкор-қидирув
тадбири иштирокчилари билан биргаликда унинг вақтинча яшаб келган
яшаш хонадонига кирилиб, яшаш хонадонининг ётоқхонаси кўздан
кечирилганда, 13 дона қора рангли скотч билан ўралган ўрамлар,
«героин» гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар, 1 дона ўрамсиз
«опий» гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда, 1 дона рангсиз zip-пакетча,
6
«гашиш» гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда, 1 дона кичик электрон
тарози, 1 дона елим пинцеп, 1 дона чой қошиғига ўхшаш кичик қошиқча
ва 1 дона ўлчаш учун елим идишча мавжудлиги аниқланиб, ашёвий
далил сифатида олиб қўйилгани, шу билан биргаликда у ҲМҚО
ходимларига Чилонзор туманидаги ҳуфия жойларга яна 3 дона
гиёҳвандлик воситаси яширилганлигини айтгани, сўнг 2 нафар холис
шахслар иштирокида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 16-мавзе, 19-уй,
2-йўлагига кириш қисмида бурчакдаги труба кавагига яширилган 1 дона
қора рангли скотч билан ўралган ўрамда, ушбу 19-уй ён томонида
пиёдалар йўлагида бетон орасига яшириб қўйилган 1 дона қора рангли
скотч билан ўралган ўрамда ва мазкур 19-уй орқа томонидаги дарахт
кавагига яшириб қўйилган 1 дона қора рангли скотч билан ўралган
ўрамда, жами 3 дона ўрамларда, ўрамлари билан оғирлиги тахминан 5 гр.
бўлган, ўткир ҳидли, тўқ сарғиш рангли, кўринишидан «героин»
гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддаларни тақдим қилгани, ходимлар
холислар иштирокида тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришгани,
унинг 1 дона «iPhone 14 Pro» ва 1 дона « iPhone 13 Pro Max» русумли
телефон аппаратлари ишга алоқадорлигини текшириш учун олиб
қўйилгани, сўнг ходимлар рўйхатда бўлган Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани,
“Наққошлик”
МФЙ,
“Бунёдкор”
кўчаси,
31/31А-уй,
43-хонадонни ҳам кўздан кечиришгани, ушбу хонадонни холислар
иштирокида кўздан кечириш жараёнида иш учун алоқадор бўлган ҳеч
нарса аниқланмагани, унинг яшаш хонадонини кўздан кечириш
жараёнида 1 дона қора рангли электрон тарози, 1 дона темир қошиқча,
1 дона қора рангли полимер идишча, 1 дона оқ рангли полимер пинцет ва
1 дона тарозилар аниқланган бўлиб, у ушбу воситалардан гиёҳвандлик
воситаларини бўлакларга ажратишда фойдаланиб келгани, гиёҳвандлик
воситаларини Ўзбекистон Республикасига контрабанда қилишда
иштирок этмагани, унинг ушбу жиноятга даҳли йўқлиги, қилган ишидан
пушаймонлигини, отаси ногиронлигини, қарамоғида бир нафар
фарзанди борлигини баён қилиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи О.Музробов эълон қилинган айбловга қисман иқрор
бўлиб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган
ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ўз исботини тўлиқ топади.
Жумладан, гувоҳ Б.Абсаломов суд мажлисида, 2024 йил 07 август
куни соат 08:30ларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган
«Чилонзор» метро бекати олдида акаси Абсаломов Дилшод Шавкат ўғли
билан шахсий ишлари билан ўтиб кетаётган вақтида уларнинг олдига
ҲМҚО ходимлари келишиб, бир иш юзасидан холис сифатида ишда
иштирок этишни илтимос қилиб, ҳуқуқ ва мажбуриятларини
тушунтиришгани, улар нима иш экан деб қизиқиб, ходимни таклифига
рози бўлишгани, сўнг у акаси А.Абсаломов билан биргаликда
ходимининг таклифига асосан тезкор-қидирув тадбирида холис
сифатида иштирок этишга рози бўлгани, шундан кейин, ходимлар улар
7
жойлашган «BARAKAH» кафеси олдида турган Ўзбекистон Республикаси
фуқароси Музробов Озодбек Авазович шубҳа остига олиниб, ҲМҚО
ходимлари билан биргаликда бориб, Тошкент шаҳар ҳудудида
гиёҳвандлик воситалари қонунга ҳилоф айланмасини олдини олишга
қаратилган
тезкор-қидирув
тадбири
ўтказилаётганлигини
билдиришиб, фуқаро О.Музробовдан ўзига тегишли бўлган «Lаcetti»
русумли автотранспорт воситасини кўздан кечириш лозимлигини
маълум қилишгани ва фуқаро О.Музробовдан «Lаcetti» русумли
автотранспорт воситасида ноқонуний ашёлар бор-йўқлиги сўралганда,
ушбу автотранспорт воситасининг салонидаги олд йўловчи ўриндиғи
орқа чўнтагида 2 дона шаффоф рангли целофан пакетлар мавжудлиги
аниқлангани, ушбу биринчи пакет очиб кўрилганда, пакетнинг ичида
24 дона яшил рангли скотч билан ўралган ўрамларда ўткир ҳидли, тўқ
сарғиш рангли, кўринишидан гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар
ва иккинчи целофан пакет очиб кўрилганда, 5 дона қора рангли скотч
билан ўралган, ўткир ҳидли, тўқ сарғиш рангли, кўринишидан
гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар мавжудлигини маълум
қилгани, шундан сўнг, фуқаро О.Музробов ўзининг кўл телефонидаги
+99890-947-30-31 абонент рақамидан ўзига таниш бўлган +99888-01811-119 телефон рақами эгаси бўлган Тўлаганов Алишер Хушбоқович
яшайдиган хонадон, яъни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани,
“Кохота” МФЙ, “Себзор” кўчаси, 8-уй, 38-хонадон улар холислар
иштирокида кўздан кечирилгани ва кўздан кечириш жараёнида ишга
алоқадор бўлган ҳеч қандай нарса ва буюмлар аниқланмагани, шундан
сўнг, фуқаро О.Музробовдан бошқа жойларда ҳам гиёҳвандлик
воситалари бор-йўқлиги сўралганда, О.Музробов вақтинча ижарага
олган хонадонида гиёҳвандлик воситалари мавжудлигини маълум
қилгани, сўнгра тезкор-қидирув тадбири иштирокчилари билан
биргаликда О.Музробов вақтинча ижарага олган хонадонга бориб, ушбу
уйнинг ётоқхонасини кўздан кечириш жараёнида 13 дона қора рангли
скотч билан ўралган ўрамларда ва 1 дона шаффоф рангли зип-пакетчада
ўткир ҳидли, тўқ сарғиш рангли, кўринишидан гиёҳвандлик воситасига
ўхшаш моддалар, 1 дона ўрамсиз, оғирлиги тахминан 69 гр. бўлган, ўткир
хидли, тўқ жигар рангли кўринишидан «опий» гиёҳвандлик воситасига
ўхшаш, 1 дона шаффоф рангли зип-пакетда ўрами билан оғирлиги
тахминан 26 гр. бўлган, ўткир хидли, тўқ жигар рангли кўринишидан
«гашиш» гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда, 1 дона кичик электрон
тарози, 1 дона елим пинцет, 1 дона чой қошиғи ва 1 дона ўлчаш учун
мўлжалланган елим идишлар мавжудлиги аниқланиб, ишга
алоқадорлик масадаси кўриб чиқиш учун вақтинча сақловга олингани,
тезкор-қидирув тадбири давом эттирилиб, О.Музробовнинг кўрсатмаси
бўйича давом эттирилган тадбирда, Чилонзор тумани, 16-мавзе, 19-уй,
2-йўлаги кириш қисмидаги метал қувир кавагига яшириб қўйилган
8
воситасига ўхшаш модда мавжудлиги аниқланиб, ишга алоқадорлик
масаласи кўриб чиқиш учун вақтинча сақловга олингани, сўнгра, тезкорқидирув тадбири давом эттирилиб, ушбу уйнинг ортида жойлашган
боғдадаги дарахт каваги кўздан кечирилганда, 1 дона қора рангли скотч
билан ўралган ўрамдаги 3 дона кичик ўрамли ўткир хидли, тўқ жигар
рангли кўринишидан гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар
мавжудлиги аниқланиб, ишга алоқадорлик масаласи кўриб чиқиш учун
вақтинча сақловга олингани, шу билан бирга, фуқаро О.Музробовнинг
1 дона «iPhone 14 Pro» ва 1 дона «iPhone 13 Pro Max» русумли телефон
аппаратлари жиноят ишига алоқадорлик масаласини кўриб чиқиш
мақсадида вақтинча сақловга олингани, ўтказилган тезкор-қидирув
тадбири давомида ўрами билан оғирлиги 161 гр.ни ташкил қилган
гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддаларнинг ноқонуний айланмаси
олди олиниб, фуқаро О.Музробовга нисбатан Божхона қўмитаси
маъмурий
биносида
тегишли
процессуал
ҳужжатлар
расимйлаштирилгани ҳақидаги кўрсатуви билан;
гувоҳ Д.Абсоломов суд мажлисида, гувоҳ Б.Абсаломовнинг
кўрсатувига ўхшаш кўрсатуви билан;
бундан ташқари суд ҳайъати, судланувчи ва гувоҳларнинг
кўрсатувларини, давлат айбловчисининг фикрини, ҳимоячининг
важларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судланувчи
О.Музробовнинг айби:
- терговга қадар текширув давомида тўпланган ҳужжатлар;
- О.Музробов «DOPAMINE SHOP» электрон дўкон аъзолари
томонидан кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини Тошкент
шаҳридаги хуфия жойларга яширганлиги, шунингдек, кейинчалик ушбу
гиёҳвандлик воситаларини сотиш мақсадида бошқарувидаги «Lacetti»
русумли автомашинаси ва яшаш хонадонида сақлаб келганлигини
тасдиқловчи ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш ва ашёларни
олиб қўйиш ҳақидаги 07.08.2024 йилги баённома;
- О.Музробов «DOPAMINE SHOP» электрон дўкон аъзолари билан
олдиндан тил бириктириб, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини
Тошкент шаҳридаги хуфия жойларга яширганлиги ва ушбу гиёҳвандлик
воситаларини «Telegram» мессенжеридаги оммавий гуруҳларда
сотганлигини тасдиқловчи О.Музробовнинг «iPhone 13 Pro Max» ва
«iPhone 14 Pro» русумли уяли телефон аппаратларини кўздан кечириш
ҳақидаги 04.09.2024 йилги баённома ва фотожадвал;
- О.Музробов «DOPAMINE SHOP» электрон дўкон аъзолари билан
олдиндан тил бириктириб, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини
Тошкент шаҳридаги хуфия жойларга яширганлиги, шунингдек,
кейинчалик ушбу гиёҳвандлик воситаларини сотиш мақсадида
бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомашинаси ва яшаш хонадонида
сақлаб келган моддалар «Героин», «Гашиш» ва «Опий» эканлигини
9
тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Марказий
божхона лабораториясининг 07.08.2024 йилги 370(24)-сонли ва
12.08.2024 йилги 371(24)-сонли судга оид кимёвий экспертиза
хулосалари;
- ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида
мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз
исботини топди деб ҳисоблайди.
Суд ҳайъати, судланувчи О.Музробовнинг жиноий ҳаракатларини
юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи
томонидан унинг:
- “бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, кўп
миқдордаги, вазни 41,7897 гр. “героин”, 24,905 гр. «гашиш» ва 67,3344 гр.
«опий» гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотишга
суиқасд”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан тўғри квалификация қилинган
деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд ҳайъати дастлабки тергов органи томонидан
О.Музробовнинг “вазни 41,7897 гр. “героин”, 24,905 гр. «гашиш» ва 67,3344
гр. «опий» гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда контрабанда
қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 28,246-моддаси 2-қисми билан нотўғри квалификация қилинган
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар
Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид
барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз
деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз
айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар
билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла
олиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида
“Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни
аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган,
текширилган
ва
баҳоланган
маълумотлардан
фойдаланиш
мумкинлигига қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд
мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши
лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда, суриштирув,
дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи,
гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг хулосаларига ва тергов
ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ,
10
ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва
текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”лиги, 16-бандида
“ЖПКнинг 463-моддасига кўра, айблов ҳукми тахминларга асосланган
бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда
айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина
чиқарилади”; 24-бандида “Суд судланувчини баҳоловчи категорияларга
тегишли белгиларга қараб айбдор деб топишда, ушбу белгининг жиноий
қилмишда мавжудлигини тасдиқловчи ҳолатларни келтириши
шарт”лиги ҳақида тушунтиришлар берилган.
Дастлабки тергов органи томонидан О.Музробов гиёҳвандлик
воситаларини қонунга хилоф равишда чегарадан бевосита ўтказганлиги
аниқланмаганлиги, уни «DOPAMINE SHOP» номли гиёҳвандлик
воситалари ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи электрон дўкон
аъзолари ўтказганлиги, лекин О.Музробовни контрабанда жиноятига
далолат қилиб, ушбу жиноятда иштирокчилик қилган деган хулосага
келиб, унинг жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
28,246-моддаси 2-қисми билан квалификация қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 27-моддасига мувофиқ, икки ёки
ундан ортиқ шахснинг қасддан жиноят содир этишда биргалашиб
қатнашиши иштирокчилик деб топилиши, ЖКнинг 28-моддасида,
жиноятни бажарувчи билан бир қаторда ташкилотчи, далолатчи ва
ёрдамчилар ҳам жиноят иштирокчилари деб топилиши кўрсатилган.
Дастлабки тергов ва суд мажлиси давомида О.Музробовнинг
гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда контрабанда қилишда
иштирок этгани ҳолатига даҳлдорлигини исботловчи далиллар
аниқланмади.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
23-моддасига
кўра,
айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш
имкониятлари тугаган бўлса, судланувчининг фойдасига ҳал қилинади,
463-моддасига кўра, айблов ҳукми тахминларга асосланиши мумкин эмас
ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд
муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши қайд
қилинган.
Юқоридагиларга асосан, жиноят иши ҳужжатларида О.Музробов
гиёҳвандлик воситаларини ҳориждан Ўзбекистонга ноқонуний
ўтказишига кўмаклашиб, далолат қилганлигини тасдиқловчи
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасида белгиланган тартибда
текширилган ишга алоқадор, ишончли ва мақбул далиллар мавжуд
эмаслиги сабабли, суд ҳайъати унинг айбидан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 28,246-моддаси 2-қисмини чиқаришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси 6-қисмига мувофиқ,
шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш тўғрисидаги масала ҳал
қилинаётган вақтда унинг ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар содир этган
жинояти учун судланганлиги, шунингдек қонунда белгиланган тартибда
11
судланганлик муҳлатларининг ўтиб кетганлиги ёки олиб ташланган
судланганлиги инобатга олинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006
йилдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида, Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
керак” деб тушунтирилган.
Суд ҳайъати, О.Музробовнинг айбли деб топилаётган қилмишига
қисман иқрорлиги ва чин кўнгилдан пушаймон бўлганлигини, оилавий
шароити ва моддий аҳволи оғирлигини, жиноятни очилишига фаол
ёрдам берганини, отаси ногиронлигини, ёш оила эканлигини, бир нафар
вояга етмаган фарзанди борлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
55-моддасига кўра, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб,
жиноятни ғараз мақсадда содир қилганлиги ЖКнинг 56-моддасида
назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, уни
жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан қайта тарбиялашнинг имконияти
йўқ деган фикрга келиб, у айбли деб топилаётган модда билан юқоридаги
енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, унинг ҳаракатлари талқин қилинаётган модда
санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг
энг кам қисмидан ҳам камроқ муддатга тайинлашни ҳамда ЖКнинг
50-моддаси 7-қисми “в” - бандига асосан жазони қаттиқ тартибли
колонияларда ўтаттиришни лозим топади.
Шунингдек суд ҳайъати, жиноят иши ҳужжатларида мавжуд
Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 15 августдаги
1893-сонли далолатномага кўра, О.Музробов гиёҳвандлик касаллиги
билан оғримаслигини ва мазкур касаллик билан даъволанишга муҳтож
эмаслиги кўрсатиб ўтилганини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўлламасликни мақсадга мувофиқ
деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари суд ҳайъати, ашёвий далил сифатида эътироф
этилиб, Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2024 йил 23 августдаги
08422-сонли квитанцияга асосан вақтинча сақлаш учун топширилган
12
11,6318 гр. “героин”, 30,1579 гр. “героин”, 24,905 гр. “гашиш” ва 67,3344
гр. “опий” гиёҳвандлик воситаларини белгиланган тартибда йўқ
қилишни;
- 1 дона қора рангли электрон тарози, 1 дона темир қошиқча, 1 дона
қора рангли полимер идишча, 1 дона оқ рангли полимер пинцет, 1 дона
тарози учун мўлжалланган 10 гр.ли темир тош, «iPhone 14 Pro» ва «iPhone
13 Pro Max» уяли телефон аппаратларни белгиланган тартибда йўқ
қилишни;
- О.Музробовнинг AF 1181661 серия ва рақамли ҳайдовчилик
гувоҳномаси унинг яқин қариндошига қайтаришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471473-моддаларига амал қилиб, суд ҳайъати
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисмида назарда
тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда
билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 8 (саккиз) йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Музробов Озодбек Авазович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
62-моддаси тартибида 1 (бир) кун ВСХда ушлаб турилган вақти
тайинланган жазо муддатидан чегириб ташланиб, ўташ учун 7 (етти) йил
11 (ўн бир) ой 29 (йигирма тўққиз) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси
қолдирилсин.
Музробов Озодбек Авазовичга нисбатан тайинланган жазо қаттиқ
тартибли колонияларда ўташи белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 08 август кунидан бошлаб
ҳисоблансин.
О.Музробовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил сифатида эътироф
этилган:
- Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2024 йил 23 августдаги
08422-сонли квитанцияга асосан вақтинча сақлаш учун топширилган
11,6318 гр. “героин”, 30,1579 гр. “героин”, 24,905 гр. “гашиш” ва 67,3344
гр. “опий” гиёҳвандлик воситалари белгиланган тартибда йўқ қилинсин;
- 1 дона қора рангли электрон тарози, 1 дона темир қошиқча, 1 дона
қора рангли полимер идишча, 1 дона оқ рангли полимер пинцет, 1 дона
тарози учун мўлжалланган 10 гр.ли темир тош, «iPhone 14 Pro» ва «iPhone
13 Pro Max» русумли уяли телефон аппаратлари белгиланган тартибда
йўқ қилинсин;
- О.Музробовнинг AF 1181661 серия ва рақамли ҳайдовчилик
гувоҳномаси унинг яқин қариндошига тилхат асосида қайтарилсин.
13
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
халқ маслахатчилари:
(имзо)
(имзо)
(имзо)
14
А.А.Мухиддинов
Д.А.Талипова
Г.Л.Мавлонова