← Назад
Решение #102525 Уголовные
Апелляция шикояти бериш муддатини тиклаш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 4975 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 4975 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(Апелляция протести келтириш
муддатини тиклаш ҳақида)
2024 йил 27 ноябрь куни, жиноят ишлари бўйича Тошкент
шаҳар Чилонзор туман суди раисининг ўринбосари А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман судининг 2024 йил 11 ноябрдаги Б.Турсунов ва
Б.Курбаналиевга оид жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукм устидан
Чилонзор туман прокурори вазифасини бажарувчи томонидан
берилган апелляция протести бериш муддатини тиклаш ҳақидаги
илтимосномасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни, суд қуйидагиларни
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
11 ноябрдаги ҳукмига кўра, Турсунов Бобир Носиржанович Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 28,233-моддаси 1-қисми билан эълон қилинган
айб эпизоди бўйича унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмагани
сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига
асосан реабилитация қилиниб, жиноят ишининг ушбу қисми
тугатилган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми
“а” банди билан ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида 9 (тўққиз)
йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган, Курбаналиев Баходир Нариман ўғли Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва
28,233-моддаси 1-қисми билан унинг қилмишида жиноят таркиби
бўлмагани ҳамда содир этилган жиноятга даҳли йўқлиги сабабли
айбсиз деб топилиб, реабилитация қилинган ва жиноят ишининг
ушбу қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси
2,3-бандларига асосан тугатилган.
Судга Чилонзор туман прокурори вазифасини бажарувчи
илтимоснома билан мурожаат қилиб, суд ҳукмининг қонунийлигини
ўрганишга вақт кетганлигини инобатга олиб, ҳукм устидан апелляция
протести бериш муддатини тиклаб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4975-моддасида ҳукм
устидан шикоят бериш ёки протест билдириш муддати узрли
сабабларга кўра ўтказиб юборилган ҳолларда апелляция шикояти ёки
протести бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳукм чиқарган судга
муддатни тиклаш сўралган илтимоснома билан мурожаат қилиши
мумкинлиги, зарур ҳолларда, бу масала илтимоснома берган
шахснинг иштирокида ҳал қилиниши белгиланган.
Суд, илтимоснома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, Чилонзор туман прокурори вазифасини бажарувчи томонидан
берилган илтимосномани қаноатлантириб, ҳукм устидан апелляция
протести бериш муддатини тиклашни лозим деб топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 4975-моддасига асосан суд
Қ И Л Д И:
Чилонзор туман прокурори вазифасини бажарувчи томонидан
апелляция протести келтириш муддатини тиклаш ҳақидаги
илтимосномаси қаноатлантирилсин.
Чилонзор туман прокурори вазифасини бажарувчи томонидан
берилган апелляция протести расмийлаштирилиб, Тошкент шаҳар
судига юборилсин.
Ажримдан норози томон шу туман суди орқали Тошкент шаҳар
судига хусусий тартибда шикоят ёки протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи
А.А.Мухиддинов