← Назад
Решение #102649 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| сентябрь куни ЖПК | 227 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | — | law | |
| тилган ЖПК | 463 | — | law | |
| ЖПКнинг | 462 | — | law | |
| тида суд ЖПК | 23 | — | law | |
| ЖК | 25 | 2 | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| йича ЖК | 57 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 4974 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲУКМ
2024 йил декабрь ойининг 6 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда:
раислик қилувчи судья Ф.Эргашев;
судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат
айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи М.Мирхакимов ва унинг ҳимоячиси адвокат У.Кадиров
иштирокида, ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан айбланган
Мирхакимов Миржамол Мирзоҳид ўғли (Mirxakimov
Mirjamol Mirzohid o`g`li), 1999 йил 11 апрелда
Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, оилали, 2 нафар фарзанди бор, маълумоти
ўрта-махсус, ЯТТда ишчи, судланмаган, Тошкент
шаҳри, Учтепа тумани, Усмон Носир кўчаси, 6-уйда
доимий рўйхатда туриб, истиқомат қилади, иш
бўйича 2024 йил 24 сентябрь куни ЖПКнинг 224моддаси тартибида ушланган, 2024 йил 25 сентябрь
куни ушлаб туриш жойларидан озод этилган, 2024
йил 26 сентябрь куни ЖПКнинг 227-моддаси
тартибида ушланган ва жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман судининг 2024 йил 26 сентябрдаги
ажрими билан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини
қўлланилган, 2024 йил 22 октябрь куни “гаров”
эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, қамоқдан озод
этилган, айблов хулоса нусхасини 2024 йил 1 ноябрь
куни олганга
нисбатан 1-1006-2403/1093-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб,
судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда тўпланган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи М.Мирхакимов бошқа шахс билан олдиндан тил
бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, 2024 йилнинг август-сентябрь ойлари
давомида Янгиҳаёт тумани, “Маданият” МФЙ, “Узар” кўчаси, 7-уйнинг орқа
томони “Жунариқ” каналига туташ ҳудудида жойлашган 700 м2 ер
участкасига нисбатан ердан фойдаланиш, эгалик қилиш ёки тасарруф
қилиш ҳуқуқлари бўлмагани ҳолида мазкур ер участкасини сотиш
чораларини кўриб, ер участкасига мижоз сифатида мурожаат қилган,
Ташходжаева Малохат Акмалджановна билан ўзаро мулоқот давомида 700
м2 ер участкасининг ҳар 100 м2ни 25.000 АҚШ долларидан жами 175.000
АҚШ долларига нотариал тартибда олди-сотди қилишга ваъда бериб, шу
1
тарзда А.Ташходжаевани алдаб, уни ишонтириш мақсадида Ф.Турабаевга
тегишли Янгиҳаёт тумани, “Маданият” МФЙ, “Ўзар” кўчаси, 7-уйнинг
кадастр паспортини қайта расмийлаштириш ҳақида “my.gov” давлат
хизматлари платформаси орқали берилган ариза ва аризани кўриб чиқиш
учун тўлов ҳужжатларини кўрсатиб, ҳақиқатда эса 700 м2дан иборат ер
участкаси ҳуқуқий ҳолати ва амалдаги қонунчиликка кўра олди-сотди
объекти ҳисобланмаслиги, ариқлар, каналлар бўйидаги ер участкаларига
нисбатан қатъий муҳофаза зоналарига оид тартиб-таомиллар
қўлланилиши ва Ф.Турабаевда ер участкасига оид ҳуқуқларни белгилаш
ҳақидаги ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги боис ер участкасини сотиш
ҳаракатлари билан ҳуқуқ лаёқатидан четга чиқишиб, 2024 йил 24
сентябрда Чилонзор тумани, “Катта Қозиробод” МФЙ, Чилонзор кўчасида
жойлашган
“Корзинка”
супермаркети
автотураргоҳида
фуқаро
А.Ташходжаева билан учрашиб, ундан юқорида тавсифланган “Жунариқ”
каналига туташ ҳудудида жойлашган 700 м2 ер участкасини сотиш ва
ҳужжатларни нотариал тартибда расмийлаштириш эвазига талаб
қилинган жуда кўп миқдорни ташкил этувчи 25.000 АҚШ долларини олиб,
ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолларда жиноий мақсадини охирига етказа
олмасдан фирибгарлик жиноятига суиқасд қилган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотига кўра,
2024 йил 24 сентябрь куни, 1 АҚШ доллари 12.747,29 сўмга тенг, яъни 25.000
АҚШ доллари 318.682.250 сўм.
Судланувчи М.Мирхакимов унга эълон қилинган айбловга қисман
иқрорлигини билдириб, дастлабки терговда берган кўрсатувларини
тасдиқлаб, судда у Зангиота туманида жойлашган “Мирхакимов Миржалол
Мирзоҳид ўғли” ЯТТга тегишли қурилиш моллари дўконида сотувчи бўлиб
ишлаб келишини, жорий йилнинг май ойида тоғаси Ф.Тўрабоев ўзига
тегишли бўлган Янгиҳаёт тумани, Маданият МФЙ, Узар кўчаси 7-уйнинг
орқа томонида жойлашган давлат захирасида бўлган 700 метр квадрат
ерни сотмоқчи эканини, бу учун кадастр ташкилотидан ҳужжат қилдириш
кераклигини, ҳужжатларни тайёрлаб, сотиш учун ёрдам беришини
сўраганини, тоғаси ерни ҳар 100 метр квадратини 25.000 АҚШ долларидан
жами 175.000 АҚШ долларига сотиш истаги борлигини айтганини,
сотилганидан тушган пулнинг ярмини, яъни 87.500 АҚШ долларини унга
беришини ваъда қилганини, шундан сўнг, у ерни сотишга киришиб,
ижтимоий тармоққа эълон жойлаштириб, ўзининг телефон рақамини
бириктирганини, бир вақтни ўзида ерни ҳужжатларини расмийлаштириш
мақсадида давлат хизматлари марказига ҳам тоғасининг номидан
мурожаат қилганини, ижтимоий тармоқда жойлаштирилган эълон
асосида мижозлар қўнғироқ қила бошлашганини, шу орада М.Тошхўжаева
ҳам унга қўнғироқ қилиб ерни кўришини ва устида гаплашишини
айтганини, у ер турган манзилни тушунтирганини ва у билан Янгиҳаёт
тумани, Маданият МФЙ, Узар кўчаси 7-уйнинг орқа томонида
кўришганини, шу ерда М.Тошхўжаева ернинг каналга яқинлиги каналдан 5
метр масофа ташлаб ҳисоблашини инобатга олиб, ер ҳужжатларини
сўраганини, ундан ҳужжатлари борми деганида тоғасининг 300 метр
2
квадратига эга бўлган ери кадастр ҳужжатини кўрсатганини ва орқа
томонига ҳам ҳужжатлар давлат хизматларига топширилганлигини
билдирганини, М.Тошходжаева қандай ҳисоб китоб қилишни сўраганида у
100 АҚШ доллари ёки 500.000 сўм закалат беришини, ушбу ерга бошқа
харидор ҳам борлигини айтганини, шунда у унга бошқа харидор кўпроқ
пул берса ерни сотиб юбориши мумкинлиги ҳақида сўраб 25.000 АҚШ
доллари закалат беришини таклиф қилганини, у рози бўлганини,
келишувга кўра у октябрь ойида ернинг ҳужжатларини тайёрлаб тўлиқ у
билан олди берди қилиши керак бўлганини, 2024 йил тахминан 23
сентябрь куни у М.Тошхўжаевадан ери сотиб олиш олмаслиги, заклад
бериш бермаслиги ҳақида сўраганини, М.Тошхўжаева ерни олишини
айтиб, эртаси кунига учрашув белгилаганини, улар Катта Қозиробод
МФЙда
жойлашган
“Корзинка”
супермаркети
автотураргоҳида
учрашишганини, у М.Тошхўжаеванинг келган автомашинасига ўтиргани
ва 25.000 АҚШ долларини олиб саноқдан ўтказганини, шу вақтда у
ўтирган автомашинага тахминан 7-8 нафар фуқаролик кийимидаги
шахслар келиб, гувоҳномаларини очиқ ҳолатда кўрсатишиб, икки нафар
холисларни ва ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари деб
таништиришганини, аризага асосан тезкор тадбир ўтказилганлигини
айтишиб, холислар иштирокида ҳолатни белгиланган тартибда
расмийлаштиришганини айтиб кўрсатув бериб ўтган.
Гарчанд судланувчи М.Мирхакимов ўзига эълон қилинган айбловга
қисман иқрор бўлса-да, суд унинг айблари қуйида келтирилган далиллар
билан ўз исботини топган деб ҳисоблайди:
Жумладан, гувоҳ Ф.Турабаев ўзининг дастлабки терговда берган
кўрсатувларини тасдиқлаб, судда у Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани,
Маданият МФЙ, Узар кўчаси, 7-уйнинг Жўнариқ канали ёнидаги ер
майдонини сотиш мақсадида жияни М.Мирхакимовга айтгани ва давлат
хизматлари марказига аввал унга тегишли бўлган ер майдонини кадастр
ҳужжатларини олиш ва ўзининг номига расмийлаштириш мақсадида бир
неча бор ариза йўллаганини, бироқ унинг аризасини қаноатлантириб
берилмаётганлигини, агарда ушбу масалани яъни ер участкасига оид
ҳужжатлар расмийлаштирилишидан олди у яшайдиган уйнинг орқа
томонидаги, Жўнариқ каналига туташ 700 метр квадрат ер майдонини
сотиб ҳал қиладиган бўлса, ер майдонини сотишдан тушган пулнинг бир
қисмини олиши мумкинлигини билдирганлигини, агарда ушбу ер
майдони ҳар 100 метр квадратини 25.000 АҚШ долларига сотилган
тақдирда, жами пулдан ярми, яъни 87.500 АҚШ доллари беришлигини
ушбу пул маблағларини М.Мирхакимов ўзига олиб қолиши мумкинлигини
билдирганлигини ва у бунга рози бўлганлигини, шундан сўнг,
М.Ташходжаева қўнғироқ қилиб, у ҳужжатларини расмийлаштирмоқчи
бўлган ер майдонини олиши мумкинлигини билдирганлигини,
М.Тошхўжаева билан М.Мирхакимов ўзи гаплашганини, аммо у билан
маслаҳатлашиб турганини, ушбу ер майдонини 300 метр квадратида унга
кадастр ҳужжатлари борлигини, ён томонидаги канал бўйидаги тахминан
яна 300 метр квадрат ер майдони у томонидан ўзбошимчалик билан
3
эгалланганини, аммо унинг каналга қадар яна 100 ёки 200 метр квадрат ер
майдони бўлганини, ушбу ерларни ҳаммасига битта кадастр ҳужжати
расмийлаштирилган тақдирда жами ҳуқуқ 700 метр квадратдан ортиқ
бўлишини инобатга олиб, М.Мирхакимовга айни топшириқни юклаганини,
у давлат хизматлари маркази орқали буни амалга оширган тақдирда ерни
сотиш имкони бўлишини ва келиб тушган пул маблағининг бир қисмини
ўзига бир қисмини яъни тенг ярмини М.Мирхакимовга беришини улар
ўзаро
пулларни
ўзларининг
эҳтиёжларига
ишлатишни
келишганликларини, ушбу ер майдонига М.Тошхўжаева заклад сифатида
25.000 АҚШ доллари бериш истагини билдирган вақтида у ҳайрон
бўлганини, М.Мирхакимов олишга қарор қилганини, у ўзи М.Тошхўжаева
билан учрашмагани ва гаплашмаганини айтиб берган кўрсатувлари билан;
Гувоҳ Н.Қудратуллаев ўзининг дастлабки терговда берган
кўрсатувларини тасдиқлаб, судда у кадастр палаталари тизими ва эгаллаб
турган лавозимида 2021 йилдан хизмат қилиб келишини, мутахассис
сифатида Янгиҳаёт тумани, Узар кўчаси, 7-уйнинг орқа томонини ўрганиб
чиққанини, Янгиҳаёт тумани, Чоштепа маҳалласи, Узар кўчаси, 7-уй
манзилида жойлашган Турабаев Фаррухнинг номига шакллантирилган
кадастр ҳужжатлари ва кадастр йиғмажилдини тайёрлашга асос бўлувчи
ҳуқуқ ўрнатувчи ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, Сергели тумани хусусий
нотариал идораси нотариуси "Хатамов К.Р."нинг 2021 йил 19 августдаги
202102200002243-сонли ҳадя шартномаси, Давлат кадастрлари палатаси
Тошкент шаҳар бошқармаси Янгиҳаёт туман филиали 2023 йил 27
мартдаги У1-12-23-0034 сонли Ер участкасини бўлиш ҳамда унинг янги
чегараларини белгилаш ҳақидаги далолатномасига асосан фуқаро
Ф.Турабаев номига давлат рўйхатидан ўтказилганини, фуқаро томонидан
2024 йил 25 апрель куни Давлат хизматлари маркази орқали берган
122745199-сонли буюртмасига асосан, уй жойнинг ўлчов ишлари бажариш
жараёнида Жунариқ каналига туташ бўлган ҳудуддан 300.0 кв.м. ер
майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги, ушбу ўзбошимчалик
билан эгалланган ер майдони кадастр йиғма жилдида акс
эттирилганлигини, ҳозирги кунда жойга чиқиб текшириб ўрганиш
натижасида ушбу манзилда Жунариқ каналига туташ бўлган ҳудудда
Ф.Турабаев томонидан ўзбошимча ўраб олган темир тўсиқли деворларни
тўлиқ бартараф этилганлиги маълум бўлганлигини, Чоштепа маҳалласи,
Узар кўчаси, 7-уй манзили орқа чегарасидан “Жунариқ” каналигача бўлган
ҳудуд қанчани ташкил этади 850 метр квадратни ташкил этиб, ушбу ер
участкаларига нисбатан Ф.Турабаевда фойдаланиш, эгалик ҳуқуқлари
давлат рўйхатидан ўтказилмаганини, Ф.Турабаев мазкур ер участкаларини
амалдаги қонунчиликка мувофиқ нотариал тартибда сотиши мумкин
эмаслигини айтиб берган кўрсатувлари билан;
судда тарафлар розилиги билан ўқиб эшиттирилган жабрланувчи
М.Тошхўжаева, гувоҳ М.Жумаев, Ш.Абдуллаевнинг дастлабки терговда
берган кўрсатувлари билан;
Бундан ташқари, судланувчи М.Мирхакимовнинг айби бирламчи иш
ҳужжатлари, тушунтириш хатлари, ариза, пул маблағларига махсус ишлов
4
баённомаси, пул ва овоз ёзиш мосламасини олиш баённомаси, судга оид
кимёвий экспертиза хулосаси, юзлаштириш баённомаси, нарсани ашёвий
далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган
бошқа далиллар билан исботланган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи М.Мирхакимовнинг жиноий ҳаракатларини юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан
унинг ҳаракатлари ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди - “фирибгарлик,
яъни алдаш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга
киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракатларни билан қуйида
келтирилган асосларга кўра нотўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28-моддасининг 2-қисмида
“Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш
имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг,
судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак” деб
кўрсатилган.
Шунингдек, мазкур модданинг 5-қисмида “Агар шахснинг ўз айбини
тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки
жазога тортилиши мумкин эмас” деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддасида иш бўйича
исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар
томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда юзага
келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки
судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг
жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган
ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПК
23-моддасида
шахснинг
айбдорлигига оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш
имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки
судланувчининг
фойдасига
ҳал
қилиниши
лозимлиги,
қонун
қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг,
айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги
кўрсатиб ўтилган
ЖПКнинг 463-моддасида айблов ҳукми тахминларга асосланган
бўлиши мумкин эмаслиги, фақат судланувчининг жиноят содир этишда
айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина
чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича
барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум
бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва
қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли
далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.
ЖПКнинг 462-моддасида Суд айблов ёки оқлов ҳукми чиқариши
мумкинлиги, судланувчига нисбатан қандай турда ҳукм чиқариш
масаласини ҳал қилиш вақтида суд ЖПКнинг 23-моддасида назарда
тутилган айбсизлик презумпцияси принципи талабларига амал қилиши
5
ЖК 25-моддасининг 2-қисмида “қасддан содир этиладиган жиноят
бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган
бўлса, жиноят содир этишга суиқасд деб топилади” – деб кўрсатиб
ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2023 йил 23
июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
17-сонли қарорининг 7-бандида, мулкни эгаллашга қаратилган
фирибгарлик, мазкур мулк айбдор ёки бошқа шахсларнинг ғайриқонуний
эгалигига ўтган ва улар ундан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф
этиш реал имкониятига эга бўлган пайтдан тугалланган деб топилиши,
қонунга кўра, шахс банкдаги пул маблағларини улар унинг банкдаги ҳисоб
варақасига келиб тушган (ўтказилган) пайтдан бошлаб реал тасарруф
қилиш имкониятига эга бўлганлиги туфайли, жиноят бу маблағлар уларни
маблағ эгаси ҳисоб варақасидан алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш
йўли билан олган шахснинг ёки бошқа шахснинг банкдаги ҳисоб
варақасига ўтказилган пайтдан тугалланган деб топиш лозимлиги ҳақида
тушунча берилган.
Судда текширилган далилар мажмуига кўра судланувчи
М.Мирхакимов жабрланувчи М.Тошхўжаевадан ер майдонини сотиш
ҳақидаги ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган ваъдаларни бериш
замирида ундан келишилган яъни ер майдонининг бир қисм пули
сифатида 25.000 АҚШ долларини олганини, аммо бу тезкор тадбир
бўлгани ва у мазкур алдов йўли билан қўлга киритилган пул маблағини
тўлиқ тасарруф этиш имконига эга бўлмагани, тезкор вакиллар
томонидан ҳодиса жойида ушлангани, унинг фирибгарлик ҳаракати
асосида қўлга киритилган мулкни реал тасаввур этиш имконининг
чеклангани ва ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда фирибгарлик асосида қўлга
киритилган мулкдан фойдалана олмасдан фирибгарлик жиноятига
суиқасд қилгани кўринади.
Юқоридаги асосларга кўра, судланувчи М.Мирхакимовнинг
ҳаракатларини ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди “фирибгарлик
яъни алдаш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга
киритишга суиқасд қилиш” сифатида квалификация қилиш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 1-бандида “Судларнинг эътибори
жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва
жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга
қаратишлари лозим”лиги, 3-бандида “Жиноят кодексининг
8, 54моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
керак”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Қарорнинг 15-бандида судларга
жарима тариқасидаги жазо турини нафақат ижтимоий хавфи катта
6
бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар, балки оғир жиноятлар содир
этишда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан ҳам, агар бу жазо қонун
санкциясида назарда тутилган бўлса, кенгроқ қўллаш тавсия этилганини,
16-бандида, судлар шуни назарда тутишлари керакки, жарима
тариқасидаги жазо тайинланганда ҳукмнинг қарор қисмида жарима
миқдори билан бир қаторда унинг жиноят содир этилган вақтдаги
базавий ҳисоблаш миқдори миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланган, пул
бирлигида ифодаланган жами суммаси ҳам кўрсатилиши лозимлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Қарорнинг 15-бандида судларга жарима тариқасидаги жазо турини
нафақат ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган
жиноятлар, балки оғир жиноятлар содир этишда айбдор деб топилган
шахсларга нисбатан ҳам, агар бу жазо қонун санкциясида назарда
тутилган бўлса, кенгроқ қўллаш тавсия этилганини, 16-бандида, судлар
шуни назарда тутишлари керакки, жарима тариқасидаги жазо
тайинланганда ҳукмнинг қарор қисмида жарима миқдори билан бир
қаторда унинг жиноят содир этилган вақтдаги базавий ҳисоблаш миқдори
миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланган, пул бирлигида ифодаланган жами
суммаси ҳам кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур қарорнинг 37-бандида, ЖКнинг 57-моддасига мувофиқ,
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий
камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, ЖК Махсус қисмининг
моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки
шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши
мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Қарорнинг 39-бандида, қонун санкциясида
назарда тутилганидан ҳам енгилроқ жазо тайинлаш пайтида ҳукмнинг
қарор қисмида фақат ЖКнинг тегишли моддаси (қисми, банди) бўйича
ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб тайинланган узил-кесил жазо чораси
кўрсатилиши лозим бўлиб, енгилроқ жазо қўллаш сабаблари ҳукмнинг
тавсиф қисмида кўрсатилиши кераклиги ҳақида тушунча бериб ўтилган.
Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми Қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини эътиборга олиб,
судланувчи М.Мирхакимовга жазо тури ва меъёрини белгилашда, айбига
қисман иқрорлигини, оилавий шароитини, соғлиғини, етказилган моддий
зарар бўйича жабрланувчини даъвоси йўқлигини, жабрланувчиларга
етказилган моддий зарарнинг миқдорини, айбдор деб топилаётган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, тайинланадиган жазонинг
судланувчини қайта тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига
таъсирини ҳамда жазони ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи
ҳолатларни инобатга олиб, енгиллаштирувчи ҳолатларни қилмишнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб
баҳолаб, судланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57моддасини қўллаб, айбланаётган модда санкциясида кўрсатилган жарима
жазосини энг кам қисмидан ҳам камроқ тайинлашни лозим деб топади.
Суд судланувчи М.Мирхакимовга нисбатан жарима жазосини
тайинлаш вақтида, юқорида келтирилган Пленум қарорларидаги
7
талаблардан келиб чиқиб, жарима миқдорини Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги ПФ-196-сонли фармонига кўра,
2023 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида базавий
ҳисоблаш миқдори ойига 340.000 сўм этиб белгиланганини инобатга
олиши лозим бўлади.
Суд, жиноят иши юзасидан ашёвий далиллар масаласини муҳокама
қилиб, суднинг ҳукми қонуний кучга кирганидан сўнг ашёвий далил деб
эътироф этилган бир дона конвертга солинган ҳолатдаги тезкор тадбирда
қўлланилган воситалар ва олинган намуналарни белгиланган тартибда
йўқ қилишни, 2 дона CD дискларни жиноят иши материаллари билан
бирга сақлашни, “Galaxy Z Fold3 5G” русумли телефонни М.Мирхакимовга
қайтаришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471,
474-473-моддаларига амал қилиб, суд
Mirzohid o`g`li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг
“а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб
топилсин.
М.Мирхакимовга нисбатан ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а”
банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб базавий ҳисоблаш
миқдорининг 100 баравари яъни 34.000.000 сўм жарима жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида ушлаб
туришнинг, қамоққа олишнинг ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш
миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисоблаб, яъни
М.Мирхакимовнинг ушлаб туришда ва қамоқда 2024 йил 24 сентябрдан
2024 йил 22 октябрга қадар жами 29 кун бўлганини инобатга олиб, ўташ
учун узил-кесил 29.070.000 сўм жарима жазоси қолдирилсин.
Жарима давлат даромади ҳисобига ундирилсин.
М.Мирхакимовга нисбатан қўлланилган гаров эҳтиёт чораси ҳукм
қонуний кучга киргач бекор қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг гаров тариқасида Тошкент
шаҳар прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига тўланган 8.000.000 сўм
Турабаев Фаррух Турдибаевичга қайтарилсин.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг:
- М.Мирхакимовдан олинган “Galaxy Z Fold3 5G” русумли телефон
унинг ўзига қайтарилсин;
- 1 дона қоғоз конвертга солинган тезкор тадбирда олинган ашёлар
белгиланган тартибда йўқ қилинсин;
- 2 дона CD диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддасига мувофиқ,
апелляция шикояти ва протестлари ҳукми (ажрими) эълон қилинган
кундан эътиборан 10 сутка ичида, маҳкум (оқланган шахс) ва жабрланувчи
8
томонидан эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида
берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукм (ажрими) устидан ушбу суд орқали
юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
/имзо/
9
Ф.Эргашев