← Назад
Решение #102862 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ноябрда ЖПК | 224 | — | law | |
| декабрда ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| ни ЖПК | 83 | — | law | |
| аракатларини ЖК | 273 | — | law | |
| исмидан ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 42 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| исми билан ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида
маърузачи судья: М.Абидов
Биринчи инстанция суди
судьяси: С.Мамадиев
АЖРИМИ
2024 йил 5 декабрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, судья М.Ахмедовнинг раислигида, ҳайъат судьялари:
Ф.Халилов ва М.Абидовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Ш.Сулаймоновнинг
котиблигида,
тарафлардан
Тошкент
шаҳар
прокуратураси бўлим прокурори К.Ғофуров, судланган С.Ш.А. ҳамда
унинг ҳимоячилари адвокат Қ.Султанов ва Х.Асановларнинг иштирокида,
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 2 июлдаги
ҳукмига кўра судланган
С.Ш.А., 1984 йил 26 мартда Қорақалпоғистон
Республикасида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, оилали, 3 нафар фарзанди бор, маълумоти
ўрта, муқаддам судланмаган, Чилонзор туманидаги
“Zetko Farm” МЧЖ директори бўлиб ишлаган, Тошкент
шаҳар Чилонзор тумани, 6-мавзе, 64-уй, 15-хонадонда
яшаган, 2023 йил 22 ноябрда ЖПКнинг 224-моддаси
тартибида ушланиб, 2023 йил 23 ноябрда озод этилган,
2023 йил 23 декабрда ЖПКнинг 227-моддаси тартибида
ушланиб, иш бўйича 2023 йил 25 декабрда “қамоққа
олиш” тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга
нисбатан 1-1006-2402/382-сонли жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмга
судланган С.Ш.А. ҳамда унинг ҳимоячилари адвокатлар Қ.Султанов,
О.Қаландаров ва Х.Асановлар томонидан келтирилган кассация
шикоятларини жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
2 июлдаги ҳукмига кўра, С.Ш.А.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273моддаси 2-қисми билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.
С.Ш.А.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан
жазони ўташ жойларида политоксикоманиядан (прегабалин, тропикамид,
бензодеазепин) мажбурий даволаниш тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси
қўлланилган.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи С.Ш.А. дастлабки тергов даврида
шахси сир сақланиши сўралган ва шартли равишда “М.Я.А.” деб
номланган шахс билан танишиб, ўзини “Алишер” деб таништириб,
“М.Я.А.” исмли шахсга 40 дона “Баклосан” дори воситасини жами
560 АҚШ доллари эвазига сотишни таклиф қилган. Мазкур ҳолатдан сўнг
“М.Я.А.” исмли шахс 22.11.2023 йилда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи
номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз мурожаатида “Алишер” исмли
шахс инсон рухиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг
ноқонуний савдоси билан шуғулланишини, жумладан 560 АҚШ доллари
эвазига 40 дона “Баклосан” номли дори воситасини етказиб беришини
маълум қилганлигини, шу сабабли унга нисбатан қонуний чора кўриб,
ўтказиладиган тезкор тадбирда фаол иштирок этишини маълум қилиб,
шахсий хавфсизлиги сабабли шахси сир сақланишини сўраган. Шундан
сўнг “М.Я.А.” исмли шахснинг мурожаатида кўрсатилган ҳолатни
текшириш учун Департаментнинг Чилонзор туман бўлими, ДХХ ва ИИББ
ТҚХ ЖҚБ ҳодимлари томонидан шу куни “назоратли харид” тезкор
тадбири ташкил этилиб, “М.Я.А.” исмли шахс махсус харидор сифатида
жалб қилиниб, унга Департаментнинг Чилонзор туман бўлими махсус
хисобида турган 2 (икки) дона 100 АҚШ доллари купюрали ва 8 (саккиз)
дона 50 АҚШ доллари купюрали, жами 600 (олти юз) АҚШ доллари
миқдоридаги пуллар ксеронусхалари олинган ҳолда баённома асосида
тақдим қилиниб, шу куни соат 19:00да тезкор тадбирнинг барча
иштирокчилари Чилонзор тумани 6-мавзеда жойлашган “Корзинка” савдо
мажмуаси автотураргоҳига келишиб, махсус харидор -“М.Я.А.” исмли
шахс С.Ш.А. билан кўришиб, унга 600 АҚШ доллари пулларини
берганидан сўнг, С.Ш.А.дан жами 40 дона “Баклосан” дори воситасини
ҳамда қайтим сифатида 500.000 сўм пулларни назоратли харид тартибида
сотиб олган вақтида тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан
ушланиб, 600 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар тезкор тадбир учун жалб
қилинган ва олдиндан ксеронусхаси олинган пуллар билан
солиштирилганда, айнан бир хил эканлиги аниқланган. Тадбир якунида
махсус харидор - “М.Я.А.” исмли шахс “назоратли харид” тезкор
тадбирида олинган 40 дона “Баклосан” дори воситасини тезкор ходимларга
топширган
ва
мазкур
ҳолат
юзасидан
тегишли
хужжатлар
расмийлаштирилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 23.11.2023 йилдаги 3005-сонли
эксперт хулосасига кўра, С.Ш.А. томонидан сотилган 40 дона номсиз оқ
рангли юмалоқсимон таблеткаларнинг таркибида “Баклофен” моддалари
аниқланган ва ушбу дори воситасининг асосий синоними Баклосанга мос
келади деган хулоса чиқариш мумкинлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ССВ “Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази” Давлат муассасасининг 28.11.2023 йилдаги
25/18-3558-сонли хатига илова қилинган 28.11.2023 йилдаги 893-сонли
экспертиза хулосасига кўра, С.Ш.А. махсус ҳаридорга сотган
40 дона номсиз оқ рангли юмалоқсимон таблеткаларнинг таркибидаги
Баклофен моддасини соф оғирлиги 392,4 мг. (0.3926 г.)ни ташкил қилиши
кўрсатилган.
2
““Гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб
чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг
муомалада бўлиш юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида”ги
12.11.2015 йилдаги 330-сонли қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги
19.08.2023 йилдаги 399-сонли Қарорининг 3-рўйхатида 6-рақам билан
кўрсатиб ўтилган психотроп моддалар туркумига киради.
Адвокат Қ.Султанов кассация шикоятида, дастлабки тергов органи
томонидан процессуал ҳужжатларни расмийлаштиришда ЖПК нормалари
талабларига риоя қилинмаганлигини, С.Ш.А. дастлабки терговда Хумора
деган аёлга “Супрастин” ва “Бетасерк” дори воситасини “Баклофен” деб
алдаб сотган вақтида ушланганлиги ҳақида кўрсатув берганлигини,
С.Ш.А.нинг ушбу важларига дастлабки тергов ва суд томонидан баҳо
берилмаганлигини, психотроп дори воситасини топиб бериш ташаббуси
“Хумора” деган аёлдан чиққанлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг ““Гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар ва
прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан
олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг
муомалада бўлиш юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида”ги
12.11.2015 йилдаги 330-сонли қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги
19.08.2023 йилдаги 399-сонли Қарорининг 3-рўйхатида 6-рақамида
“Баклофен” моддаси эмас, “Баклосан” моддаси кўрсатилганлигини, лекин
экспертиза хулосасида “Баклофен” таркибида қанча “Баклосан” психотроп
моддаси борлиги кўрсатилмаганлигини билдириб, суд ҳукмини бекор
қилишни, “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” Давлат
муассасининг 28.11.2023 йилдаги хатини ва экспертиза хулосасини
номақбул далил деб топишни, С.Ш.А.ни ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига
асосан реабилитация қилишни ҳамда “М.Я.А.” исмли шахс содир этган
жинояти тўғрисида прокуратурага хабарнома беришни ва хусусий ажрим
чиқаришни сўраган.
Адвокат О.Қаландаров ва Х.Асановлар кассация шикоятида,
С.Ш.А.ни ушлаш, ундан ашёвий далилларни олиш жараёни видеоёзув
орқали амалга оширилмаганлигини, олинган таблеткаларни воқеа жойида
холислар иштирокида конвертга солиб, уларни муҳрлаш чоралари
кўрилмасдан, департамент биносига боргандан сўнг конвертга солиб
муҳрлаганлигини, ушбу ҳаракатлар С.Ш.А.нинг ҳимоячи билан
таъминланмасдан амалга оширилганлигини, С.Ш.А. суд-кимёвий
экспертизаси тайинлаш қарори билан таништирилмасдан, унинг
экспертиза хулосасига норозилик билдирган бўлишига қарамасдан тергов
органи мазкур эътирозни ҳал қилиш, қайта ёки қўшимча экспертизалар
тайинлаш чораларини кўрмаганлигини билдириб, иш бўйича тезкор
вакилни ва экспертиза ўтказган мутахассисларни суд мажлисига
чақиртириб сўроқ қилишни, қўшимча ёки қайта экспертиза тайинлаб,
ижросини Х.Сулаймонова номидаги РСЭМга юклашни ҳамда С.Ш.А.га
3
тайинлашни сўраган.
Судланган С.Ш.А. кассация шикоятида, у “Супрастин” дорисини
“Баклофен” дориси деб алдаб сотганлиги сабабли, унинг ҳаракатларини
ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмидан ЖКнинг 168-моддасига қайта
малакалашни сўраган.
Судлов ҳайъати судья М.Абидовнинг маърузасини, Тошкент шаҳар
прокуратураси бўлим прокурори К.Ғофуровнинг биринчи инстанция
судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланган
С.Ш.А. ҳамда унинг адвокатлари Қ.Султанов ва Х.Асановнинг кассация
шикоятларини қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, кассация
шикоятларидаги важларни текшириб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш
қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгартиришни лозим топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини
синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага
келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Кассация инстанцияси судида судланган С.Ш.А. биринчи инстанция
судида берган кўрсатувларини тасдиқлашини, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини билдирди.
Кассация инстанцияси судида гувоҳ Х.Мўминов, биринчи инстанция
судида берган кўрсатувларини тасдиқлаб, Бош прокуратура ҳузуридаги
ИЖҚКД Чилонзор туман бўлими тезкор вакили лавозимида хизмат
қилишини, у томонидан С.Ш.А.га тегишли бўлган телефон аппарати
кўздан кечирмаганлигини ва компания операторларига сўров хати
берилмаганлигини, 2023 йил 22 ноябрь куни фуқаро “М.Я.А” мурожаат
қилганлигини, сўнг аризачининг аризаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ
ТҚХ ЖҚБ, ДХХ ва Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан
тезкор тадбир қилиниб, унинг важларини текшириш учун унга пул тақдим
қилинганлигини, С.Ш.А. “М.Я.А”га 40 дона “Баклосан” таблеткаси учун
600 АКШ долларини узатиб, дори воситаларини сотиб олганлиги хақидаги
шартли белгини кўрсатганидан кейин С.Ш.А. ушланганлигини, сўнг
холислар ва С.Ш.А. иштирокида Чилонзор тумани, 6-мавзе, 64-уй, 15хонадонда жойлашган дорихона ва унинг ёрдамчи хоналари кўздан
кечирилиб баённома тузилганлигини, ашёвий далилни олишда у
қатнашмаганлигини, тезкор тадбир жараёни видео тасвирга ёзиб
олинганлигини, С.Ш.А. ҳимоячидан воз кечганлигини, ушбу ҳолат видео
тасвирга олинмаганлигини баён қилди.
Кассация инстанцияси судида гувоҳ Д.Абдуазизов, дастлабки
терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, у 2023 йил 22 ноябрь куни ўз
ишлари билан Чилонзор тумани 2-мавзесида юрган пайтида ўзларини
4
Департамент ходимлари деб таништирган фуқаролик кийимидаги шахслар
келиб тезкор тадбирда холис бўлишини таклиф қилишганлигини, у бу
таклифга рози бўлиб, у ҳамда яна бир шахс холис бўлиб иштирок
этганлигини, унга нотаниш бўлган М.Я.А. исмли фуқарога С.Ш.А. исмли
шахс психотроп модда ҳисобланадиган “Баклофен” номли 40 дона дори
воситасини 600 АҚШ долларига сотган вақтда тезкор тадбирда
иштирокчилари томонидан ушланганлигини, кейин С.Ш.А.га тегишли
дорихонага боришганлигини, у ер кўздан кечирилган вақтда у ердан
сотувдан олиб ташланган ва сотишга рухсат берилмаган дорилар
аниқланганлигини,
кейин
Чилонзор
туман
прокуратурасига
боришганлигини, прокуратура биносида С.Ш.А.нинг ёнидан тақдим
этилган пуллар чиққанлигини, С.Ш.А. ушбу дори воситасини сотганини
тан олганлигини, кейин дори воситаларини ва пулларни фотосуратга
олиниб, ҳужжатлар расмийлаштирилганлигини, дори воситалари
конвертга солиниб, имзоланиб, муҳрланганлигини, тезкор тадбир жараёни
видео тасвирга олинганлигини, М.Я.А. исмли фуқародан дори воситалари
олинганлигини, пуллар эса С.Ш.А.дан олинганлигини, ўша куни кучли
ёмғир ёғиб турганлиги учун улар прокуратура биносида ҳужжатларга имзо
қўйишганлигини, уларнинг олдида дори воситалари саноқдан
ўтказилмаганлигини ва вазни ўлчанмаганлигини баён қилди.
Кассация инстанцияси судида гувоҳ Б.Паязов, биринчи инстанция
судида берган кўрсатувларини тасдиқлаб, Ўзбекистон Республикаси ССВ
ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида бош
мутахассис
лавозимида
ишлашини,
уларга
тақдим
қилинган
намуналарнинг таркибида Баклофен моддаси аниқланганлигини, 40 та
таблеткаларнинг таркибида аниқланган Баклофен моддасининг умумий
оғирлиги 0.3924 грамм чиққанлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг ““Гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар ва
прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан
олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг
муомалада бўлиш юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида”ги
12.11.2015 йилдаги 330-сонли қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги
19.08.2023 йилдаги 399-сонли Қарорининг 3-рўйхати 6-рақамида Баклосан
деб савдо номи киритилиб кетганлигини, Баклосаннинг асосий таъсир
қилувчи моддаси Баклофен ҳисобланишини, Баклосаннинг таркибидаги
Баклофен моддаси тақиқланганлигини баён қилди.
Судланган С.Ш.А.нинг айби гувоҳларнинг кўрсатувларидан
ташқари, ўтказилган тезкор тадбир баённомаси, ашёни олиш баённомаси,
тушунтириш хатлари, кимёвий экспертиза хулосалари, нарсани ашёвий
далил деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор ҳамда ишда тўпланган бошқа
объектив далиллар билан ўз исботини тўлиқ топган.
Биринчи инстанция суди томонидан С.Ш.А.нинг жиноий
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси 273-моддаси 2-қисми билан тўғри
квалификация қилинган.
5
Судлов ҳайъати судланган С.Ш.А. ва унинг адвокатлари томонидан
келтирилган шикоятлардаги дастлабки тергов органи томонидан
процессуал хатоликларга йўқ қўйилгани, С.Ш.А.нинг айбсизлиги, С.Ш.А.
“Супрастин” ва “Бетасерк” дориларини “Баклофен” дориси деб алдаб
сотганлиги ҳақидаги ва бошқа барча важларига баҳо бериб, қуйидагиларни
инобатга олади:
Иш ҳужжатларига кўра, С.Ш.А. “М.Я.А.” исмли шахсга “Баклосан”
дори воситасини сотган вақтида ушланган. Тадбир якунида махсус
харидор - “М.Я.А.” исмли шахс “назоратли харид” тезкор тадбирида
олинган 40 дона номсиз оқ рангли юмалоқсимон таблеткаларни тезкор
ходимларга топширган.
Ўтказилган экспертизалар хулосаларига кўра С.Ш.А. махсус
ҳаридорга сотган 40 дона номсиз оқ рангли юмалоқсимон таблеткалар
Баклофен (Баклосан) моддаси эканлиги ва уларнинг умумий оғирлиги
0,3926 граммга тенглиги кўрсатилган. Яъни Баклосаннинг таркибидаги
асосий таъсир қилувчи моддаси “Баклофен” ҳисобланади.
Бундан ташқари, С.Ш.А. дастлабки тергов ва судда берган
кўрсатувларида “Хумора” исмли шахсга 40 дона “Баклосан” дорисини
560 АҚШ долларига сотганлигини билдириб ўтган.
Ушбу ҳолат ҳам С.Ш.А. “М.Я.А.” исмли шахсга “Баклосан”
психотроп моддасини сотганлигини тасдиқлайди.
Бундан ташқари, кассация инстанцияси суди мажлисида дастлабки
тергов органи томонидан тақдим қилинган ўтказилган тезкор тадбир
жараёни ёзилган видеоёзувлар кўрилганда, С.Ш.А. психотроп моддани
сотган вақтида ушланганлиги, унга нисбатан ҳеч қандай тазйиқ
бўлмаганлиги, у ҳимоячи билан таъминланганлиги, унинг ҳуқуқлари
тушунтирилганлиги маълум бўлди.
Шу боис, судлов ҳайъати кассация шикоятларида келтирилган
барча важлар судланган С.Ш.А.нинг жиноий жавобгарликдан озод қилиш
мақсадида қилинган ҳаракат деб баҳолайди ҳамда ушбу важлар жиноят
ишида тўпланган ва юқорида келтирилган мақбул далиллар
билан инкор этилади, шу сабабли ишдаги ишончли далиллар
судланувчи С.Ш.А.нинг мазкур жиноятни содир қилганлигини
исботлайди.
Биринчи инстанция суди, судланувчи С.Ш.А.га жазо тайинлашда,
жиноятни содир этишдаги ролини ва ўрнини, айб шаклини, унинг
шахсини, оилавий шароитини, илгари судланмаганлигини, тайинланадиган
жазонинг судланувчини қайта тарбияланишига ва оиласининг яшаш
шароитига
таъсирини,
жазони
ҳам
енгиллаштирувчи
ҳам оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, у айбланган модда
санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри
хулосага келган.
Бироқ, биринчи инстанция суди С.Ш.А.га тайинланган жазонинг
миқдорини белгилашда, унинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини,
6
соғлиғини ёмонлигини, касаллигини, оилавий шароитини ва иш бўйича
жазосини енгиллаштирувчи бошқа ҳолатларни етарлича инобатга олмаган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Чилонзор
туман марказий кўптармоқли поликлиникасининг тиббий муассасадаги
С.Ш.А.нинг тиббий картасидан 367-сонли кўчирмасига кўра, унда жигар
циррози, жигарнинг ёғли гепотизи 3-даражали, сурункали аллергик
реноконъюктевит, қандли диабет 1-тип, гипертония 2-даража ташхиси
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарори 3-бандида, жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7, 8, 54-моддаларида, жазо ва
бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон
қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламаслиги; жиноят содир этган
шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг
олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки
бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги; жазолашдан
кўзланган мақсадга ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддаларида
назарда тутилган енгилроқ чораларни қўллаш орқали эришиб бўлмайдиган
тақдирдагина оғирроқ жазо чоралари тайинланиши мумкинлиги; жиноят
содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо
ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг
оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига
мувофиқ бўлиши кераклиги; жиноят содир этишда қонунда белгиланган
тартибда айбли деб топилган шахс жазога тортилиши, суд ушбу Кодекс
Махсус қисмининг жиноят содир этганлик учун жавобгарлик назарда
тутилган моддасида белгиланган доирада Умумий қисмнинг қоидаларига
мувофиқ жазо тайинлаши; суд жазо тайинлашда содир этилган
жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг
сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини, айбдорнинг
шахсини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни
ҳисобга олиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасида, суд содир этилган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
ҳолатларни эътиборга олиб, алоҳида ҳолларда ушбу Кодекс Махсус
қисмининг моддасида назарда тутилган мазкур жиноят учун белгиланган
жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда
тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазони тайинлаши мумкинлиги;
содир этилган қилмиш хусусиятларини ифодаловчи ҳолатлар, яъни
айбдорнинг шахси, айбининг шакли ва даражаси, жиноят қилиш шароити
7
ва сабаблари, шахснинг жиноятни содир қилгунча ва ундан кейинги
хулқ-атвори жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий
камайтирувчи ҳолатлар деб топилиши мумкинлиги белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати судланган С.Ш.А.га
нисбатан жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
7, 8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик
тамойилларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, судланувчининг қилмишидан
чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий
шароитини, оилада ягона боқувчилигини, соғлигини ёмонлигини, бир неча
йилдан бери жигар циррози ва бошқа касалликлар билан оғриб келишини
ҳамда жазони енгиллаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, юқорида
қайд этилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни содир этилган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
ҳолатлар деб ҳисоблаб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, у айбли деб топилган модда санкциясида назарда
тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам миқдоридан ҳам
камроқ озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим топади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 42-моддаси
2-қисмига мувофиқ жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий
фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек
бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида
қўлланилади.
Судлов ҳайъати, иш бўйича содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражаси ва хусусиятини, судланувчи С.Ш.А.нинг шахсини
инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш, унинг
жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш мумкин эмас
деган
қатъий
хулосага
келиб,
унга
нисбатан
ЖКнинг
72-моддасини қўллашни ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ
бўлмаган жазо тайинлашни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5097, 9, 10-моддаларига амал
қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
2 июль кунидаги С.Ш.А.га нисбатан чиқарган ҳукми ўзгартирилсин.
С.Ш.А.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми
билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 2 (икки) йил озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинлансин.
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Кассация шикоятлари қисман қаноатлантирилсин.
8
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест
билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
/имзо/
М.Ахмедов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
Ф.Халилов
/имзо/
М.Абидов
Аслига тўғри, судья:
9