Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2402/487 Дата решения 03.12.2024 Инстанция Кассация Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 346047 Claim ID 2677868 PDF Hash ede44c09907e84c7... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
банди ва 168-моддаси банди ва 168 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 168 1 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси унга нисбатан ЖК 57 law
офуровга нисбатан ЖКнинг 59-моддаси офуровга нисбатан ЖК 59 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖК 168 5 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖК 59-моддасининг 8-қисми збекистон Республикаси ЖК 59 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 510-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 510 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья: Т.Касимов Биринчи инстанция судининг судьяси: С.Мамадиев 2024 йил декабрь ойининг 3 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: З.Камолов, судлов ҳайъати судьялари: М.Тургунова ва Т.Касимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Шодмоновнинг котиблигида, тарафлардан: Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори У.Мухсимов, судланувчи Ш.Ғофуровнинг ҳимоячиси адвокат М.Сирожиддинов, жабрланувчи Ш.Раббимовнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 26 июндаги ҳукмига кўра судланган: Ғофуров Шохрух Шавкатжонович (G`OFUROV SHOHRUH SHAVKATJONOVICH), 1989 йил 19 октябрда Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 2-гуруҳ ногирони, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман судининг 2011 йил 9 декабрь кундаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисми “б,в,г” бандлари, 227-моддаси 2-қисми “а” банди ва 168-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан айблаш ҳақидаги жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2011 йил 5 декабрь кундаги “Амнистия тўғрисида”ги қарорининг 7-бандига асосан харакатдан тугатилган; 2) жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман судининг 2013 йил 11 октябрь кундаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари, 165-моддаси 2-қисми “а” банди ва 227-модддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 59,61-моддаларига асосан 5 йил 6 ой муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган, жазо тўлиқ ўталган; 3) жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг 2024 йил 29 апрелдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисмига асосан 15.000.000 сўм жарима жазоси тайинланган; 4) жиноят ишлари бўйича Паркент туман судининг 2024 йил 8 майдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ЖКнинг 59,61,62-моддалари тартибида 5 йил 3 ой 18 кун озодликдан маҳрум қилиш ва 15.000.000 сўм жарима жазолари 1 тайинланган, Тошкент вилояти, Паркент тумани, Чинорбулоқ МФЙ, Ёртепа кўчаси, 7-уйда яшаган, иш бўйича “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, бошқа иш бўйича 08.05.2024 йилдан буён қамоқда сақланаётганга нисбатан 1-1006-2402/487-сонли жиноят ишни адвокат М.Сирожиддинов томонидан берилган кассация шикояти асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 26 июндаги ҳукмига кўра, Ш.Ғофуров Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК 59-моддасининг 8-қисми ва 61-моддалари тартибида, узил кесил ўташ учун 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш ва 15.000.000 сўм жарима жазолари тайинланган, шунингдек Ш.Ғофуровдан жабрланувчи Ш.Раббимов фойдасига 22.655.538 сўм моддий зарар ундириш белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, Ш.Ғофуров 2023 йил август ойи охирларида ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан такроран қўлга киритиш мақсадида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 18-мавзеда жойлашган “Million” номли автосалон яқинида бўла туриб, шу ерда бўлган Раббимов Шохрух Иброхим ўғлига бўлиб тўлаш шарти билан “Ласетти” русумли автомашина олиб беришни ваъда қилиб, ишончига кириб, ундан бошланғич тўлов сифатида 1.800 АҚШ доллар миқдоридаги пул маблағларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан хамда пулларни қайтармасдан ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Адвокат М.Сирожиддинов кассация шикоятида, Тошкент вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 20.11.2024 йилдаги ажримига кўра жиноят ишлари бўйича Паркент туман судининг 08.05.2024 йилдаги ҳукми билан тайнланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси бошқа енгилроқ жазо турига алмаштирилганлигини, мазкур жиноят иши бўйича етказилган моддий зарар ҳам қопланганлигини билдириб, ҳимоя остидаги Ш.Ғофуровга нисбатан қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган. Кассация инстанцияси судлов ҳайъати судья Т.Касимовнинг иш бўйича маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори У.Мухсимовнинг зарар қопланганлиги муносабати билан суд ҳукмини ўзгартириб, келтирилган кассация шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги хулосасини, адвокат М.Сирожиддиновнинг кассация шикоятини қаноатлантириб, суд ҳукмини ўзгартириш ҳақидаги, жабрланувчи Ш.Раббимовнинг унга нисбатан етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлиги сабабли, маҳкумга нисбатан ҳеч қандай даъво-эътирози йўқлиги ҳақидаги фикрларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш 2 қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи босқич суди ҳукмини ўзгартиришни ва кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати маҳкум Ш.Ғофуровнинг содир этилган жиноятдаги айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчи Ш.Раббимовнинг аризаси, тушунтириш хатлари, шахсни фотосуратидан таниб олиш баённомаси, юзлаштириш баённомаси, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси, юзлаштириш баённомаси, ашёвий далилни кўздан кечириш баённомаси ҳамда бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини тўлиқ топган деб ҳисоблайди. Биринчи босқич суди томонидан судланувчи Ш.Ғофуровнинг ҳаракатлари “фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини такроран қўлга киритиш”да ифодаланган жиноят белгиларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан тўғри квалификация қилинган. Кассация инстанцияси суди мажлисида жабрланувчи Ш.Раббимов маҳкум Ш.Ғофуровнинг яқин қариндошлари томонидан унга етказилган 1.800 АҚШ доллари миқдордаги зарар тўлиқ қопланганлигини билдириб, судланувчига нисбатан даъво ва эътирозлари йўқлиги ҳақида ариза тақдим қилди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 5-қисмига кўра, етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майдаги “Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 9-бандида ЖКнинг 167, 168, 180, 181, 181-1, 184, 185-2, 192-4, 192-11моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун жиноят оқибатида етказилган моддий зарар қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазонинг қўлланилиши истисно этилиши тушунтирилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича моддий зарар мавжуд эмас. Шунингдек, илгариги ҳукм билан ундирилиши белгиланган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганлиги боис, Тошкент вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 20.11.2024 йилдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Паркент туман судининг 08.05.2024 йилдаги ҳукми ўзгартирилиб, Ш.Ғофуровга нисбатан ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида, базавий ҳисоблаш миқдорининг 210 баравари, 3 71.400.000 сўм жарима жазоси тайинланиб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида у 26.02.2024 йилдан то 08.05.2024 йилга қадар ҳамда 08.05.2024 йилдан то 21.11.2024 йилга қадар қамоқда сақланган жами 8 ой 26 куннинг ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб, БҲМнинг 133 бараварини чегириб, ўташ учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 77 баравари, яъни 25.410.000 сўм жарима жазоси қолдирилган. Жиноят ишини кассация инстанциясида кўриш босқичига келиб, жиноят натижасида етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлиги сабабли, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 5-қисми талабларидан келиб чиқиб, тайинланган жазони ўзгартириб, маҳкумга нисбатан модда санкциясида белгиланган аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида, Ш.Ғофуровнинг уй қамоғида бўлган 26.02.2024 йилдан то 08.05.2024 йилга қадар (2 ой 12 кун) ҳамда қамоқда бўлган 08.05.2024 йилдан то 03.12.2024 йилга қадар (6 ой 25 кун) жами 281 куннинг ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб, тайинланган жазодан базавий ҳисоблаш миқдорининг 140,5 бараварини чегиришни, шунингдек ҳукмнинг қарор қисмидан судланувчи Ш.Ғофуровдан жабрланувчи Ш.Раббимов фойдасига 22.655.538 сўм моддий зарар ундириш қисмини чиқаришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати суд ҳукмини ўзгартириб, берилган кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5097, 5099, 50910-моддаларига амал қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 26 июнь кунидаги Ғофуров Шохрух Шавкатжонович (G`OFUROV SHOHRUH SHAVKATJONOVICH)га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгарилсин. Ғофуров Шохрух Шавкатжоновичга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари, яъни 66.000.000 (олтмиш олти миллион) сўм жарима жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддасининг 8-қисми тартибида, тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Паркент туман судининг 2024 йил 8 майдаги ҳукми билан тайинланган ва Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 21 ноябрдаги ажрими билан алмаштирилган жазони қисман қўшиш йўли билан Ғофуров Шохрух Шавкатжоновичга базавий ҳисоблаш миқдорининг 220 (икки юз йигирма) баравари, яъни 72.600.000 (етмиш икки миллион олти юз минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида, Ш.Ғофуровнинг 2024 йил 26 февралдан 2024 йил 8 майга қадар уй қамоғида ва 2024 йил 8 майдан 2024 йил 3 декабрга қадар қамоқда сақланган 281 4 кунининг ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 140,5 баравари чегирилсин ва ундириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 79,5 баравари, яъни 26.235.000 (йигирма олти миллион икки юз ўттиз беш минг) сўм жарима жазоси қолдирилсин. Маҳкум Ш.Ғофуров жазони ижро этиш муассасасида қамоқдан озод қилинсин. Ҳукмнинг қарор қисмидан судланувчи Ш.Ғофуровдан жабрланувчи Ш.Раббимов фойдасига 22.655.538 сўм моддий зарар ундириш қисми чиқарилсин. Ҳукмнинг қолган қисми аслича қолдирилсин. Кассация шикояти қаноатлантирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-моддасига мувофиқ Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи Ҳайъат судьялари: имзо имзо имзо З.Камолов М.Тургунова Т.Касимов Аслига тўғри: 5