Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1004-2402/809 Дата решения 03.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 347241 Claim ID 2654991 PDF Hash efa498bed5c9f621... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
аракати ЖКнинг 168-моддаси аракати ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 32-моддаси збекистон Республикаси ЖК 32 law
унинг айбидан ЖКнинг 168-моддаси унинг айбидан ЖК 168 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 55 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 56 code_article
йича ЖКнинг 57-моддаси йича ЖК 57 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 168 code_article
илганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 57-моддаси илганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖК 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1004-2402/809-сонли 2024 йил декабрь ойининг 03 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Б.Мавлонов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Эгамбердиев, жабрланувчи А.Алиевларнинг иштирокида, Мавлонов Баходир Рахмоновичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Мавлонов Баходир Рахмонович (Mavlonov Baxodir Raxmonovich), 30.06.1967 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, оилали, ишсиз, муқаддам: 1) жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Сардоба туман судининг 2013 йил 02 июлдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “б” банди, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 3-қисми билан ЖКнинг 45,59,61-моддалари тартибида 2 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 05.12.2012 йилдаги, 12.12.2013 йилдаги ва 14.11.2014 йилдаги амнистия актларига асосан жазо муддати ¼ қисмига қисқартирилиб, 04.08.2016 йилда жазони тўлиқ ўтаб бўлган, Сирдарё вилояти, Ховос тумани, “Обод турмуш” МФЙ, “Ёшлик” кўчаси, 73-уйда яшовчи, иш бўйича “қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 14.05.2024 йилдан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,б” банди билан айбланган. Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида таниши Алиев Аваз Сулейман ўғлининг ишончига кириб, унга арзон нархда чигит маҳсулотларини олиб беришни ваъда қилиб, 2023 йил 21 октябрь куни соат 22:00ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 17-мавзе, 37-уй ёнида 11.000 АҚШ доллари (134.541.110 сўм)ни олиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Судланувчи Б.Мавлонов суд мажлисида, эълон қилинган айбловга иқрор эмаслигини билдириб, у Дониёров Шахриёр билан 2023 йилнинг июнь ойларинг бошларида Телеграм ижтимоий тармоғининг “Савдо сотиқ” группасида танишиб қолгани, сўнгра Ш.Дониёровда чигит маҳсулотлари борлигини унга айтгани ва ушбу чигитларни сотишга харидор топиш беришни сўрагани, фойдадан унга ҳам беришини маълум қилгани, сўнг таниши Алиев Аваз 2023 йил сентябрь ойининг охирида унга қўнғироқ қилиб чигит кераклигини, чигит топишда ёрдам беришини, агарда арзонроқ нархда чигит топиб берса уни рози қилишини айтгани, шу орада Ш.Дониёровда чигит борлиги эсига тушиб, шу заҳоти Ш.Дониёровга қўнғироқ қилиб, бир таниши чигит сотиб олмоқчи эканлигини малум қилгани, сўнг Ш.Дониёров ва А.Алиевларни 2023 йил октябрь ойининг бошида уларни бир-бири билан таништиргани, сўнг Ш.Дониёров А.Алиевдан 11.000 АҚШ долларини олиб ушбу пуллар эвазига икки юк машинасида чигитларни айтган манзилига чиқариб юборишини ваъда қилгани, Ш.Дониёров билан телефон орқали гаплашганда билгани, сўнг Ш.Дониёров билан 2023 йил октябрь ойининг охирида телефон орқали гаплашганида у Бухоро вилоятидан икки юк машинасига чигит юклаб Тошкент шаҳрига юборгани, шу орада юк машиналар Самарқанд шаҳрига этиб борганида Самарқанд шаҳрида рейд тадбирлари бўлаётганлиги сабабли юк машиналарни Департамент ходимлари ушлаб юк машиналарини жарима майдонига қўйганлигини эшитгани, лекин бу бўйича аниқ далил исботи йўқлиги, 2023 йил октябрь ойининг охирида унга қўнғироқ қилиб, Самарқанд шаҳрига юк машиналарни жарима майдонидан олиб чиқиш мақсадида кетаяпман деб айтгани, сўнг Ш.Дониёров унга икки кундан кейин қўнғироқ қилиб, юк машиналари давлат фойдасига мусодара бўлиши мумкинлигини айтгани, шу орада А.Алиев унга қўнғироқ қилиб, юк машиналари нега келмаяпди деб сўраганида, у А.Алиевга юк машиналар Самарқанд шаҳрида ушланиб қолганлигини айтгани, шу орада унга Ш.Дониёров қўнғироқ қилиб, А.Алиевни тинчлантиришни сўрагани, уни гапи билан А.Алиевга қўнғироқ қилиб, ҳаммаси Ш.Дониёров ҳал қилиб беради деб айтгани, 2 сўнг орадан 15 кунларча вақт ўтиб, 2023 йил ноябрь ойининг бошида Ш.Дониёров унга қўнғироқ қилиб, юк машиналари давлат фойдасига мусодара бўлишини, шу сабабли юк машиналарини Бухоро вилоятига олиб бориб, ўша ерда юк машиналарини олиб чиқишини айтгани, сўнг Ш.Дониёров унга қўнғироқ қилиб, юк машиналари ва юкланган чигитлар давлат фойдасига мусодара қилиниб кетилди деб айтгани, лекин бу гапларни исботловчи далиллари йўқлиги, Ш.Дониёров унга А.Алиев унга вақт беришини, берган пулларини ёки чигитларни қилиб беришини ваъда қилгани, аммо алдагани, у А.Алиевдан 11.000 АҚШ долларини олмагани, одилона қарор чиқаришни сўради. Судланувчи Б.Мавлонов эълон қилинган айбловга иқрор бўлмасада, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади. Жумладан, жабрланувчи А.Алиев суд мажлисида, Мавлонов Баходир Рахмоновични 2021 йилнинг ёз ойларидан буён таниши, лекин у билан одатда телефон орқали мулоқот қилгани, унга нисбатан шахсий адовати йўқлиги, у билан ораларида зиддият ва келишмовчилик бўлмагани, Б.Мавлонов билан танишганидан бошлаб, доимо қўнғироқ қилиб, арзон нархда катта миқдорда чигит маҳсулотлари олиб бериши мумкинлигини, яқин укаси кластер бўлганлигини, шунга пул керак бўлаётганлигини, у эса эвазига чигит беришини айтиб, катта миқдорда пул сўраб келгани, унга ҳар гал рад жавобини берсада, Б.Мавлонов унга қўнғироқ қилавериб, чигит сотиб оладиган танишларидан топиб беришини илтимос қилиб келгани, сўнг орадан анча вақт ўтиб кетгани ва 2023 йил 17 октябрь куни Жиззах вилоятида яшовчи таниши Элдор Исаков унга қўнғироқ қилиб, жияни цехи борлигини, чигитни қайта ишлаб пахта ёғи ишлаб чиқаришаётганлигини, лекин чигит ҳом-ашёсини топишга қийналаётганлигини айтиб, танишлари бўлса, ёрдам беришни сўрагани, сўнг у Э.Исаковга илтимосини танишидан суриштириб кўриб жавобини айтишини билдиргани, сўнг Э.Исаков илтимосига кўра, танишига алоқага чиқиб, суриштира бошлагани ва Шухрат исмли танишига қўнғироқ қилиб, чигит маҳсулотлари кераклигини танишига керак бўлаётганлигини айтгани, эртаси куни Шухрат унга қўнғироқ қилиб, илтимоси нима бўлганлигини сўраганида, Шухрат унга укахонизда чигит бор экан деб, бошқа линияда турган шахсни улагани ва унга ким эканлигини сўраганида, иккинчи линиядаги шахс унга ўзини Баходир Мавлонов эканлигини айтгани, қайси Баходир деб сўраганида, унга Сирдарё вилояти Ховослик Баходир эканлигини айтгани, у эса уни танигани, чунки Шухрат билан ҳам Б.Мавлоновни ўзи таништиргани, лекин Шухрат Б.Мавлоновни умуман кўрмагани, фақат телефонда гаплашгани, сўнг Э.Исаков ўртоғига қўнғироқ қилиб, унга чигит топилганлигини, ҳали нархи аниқ эмаслигини айтгани, сўнг 3 Б.Мавлонов билан телефонлашиб, ундан чигит нархини сўраганида чигитнинг нархини айтгани, лекин ҳозир ёдида йўқлиги, унга чигит маҳсулотларини Бухоро вилоятидан Ш.Дониёров исмли танишидан олишини, Ш.Дониёров яхши йигит эканлигини ва кластер фаолияти билан шуғулланишини айтгани, шундан сўнг Э.Исаковга яна чигит нархини айтгани, у рози бўлиб, унга шартнома телеграм орқали ташлаб бергани, у эса ушбу шартномани Б.Исаковга ташлаб бергани, Б.Исаков унга шартнома чигит билан биргаликда келишини айтгани, Б.Мавлонов унга пул ўтказиш йўли билан чигит пулларини ўтказиб беришини сўрагани, унинг гапларини Э.Исаковга айтганида, ҳозирда буни имконияти йўқлигини, ҳисоб-рақамида пули йўқлигини ва озгина кутиб туришларини айтгани, бу гапларни Б.Мавлоновга етказгани, 1-2 кун ўтганидан сўнг, Э.Исаков унга қўнғироқ қилиб, 11.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллари борлигини, шу пулларга етадиган чигит жўнатишни сўрагани, бу гапларни Б.Мавлоновга айтганида, рад қилиб, фақат пул ўтказиш йўли билан ишлашларини айтгани, кейин Б.Мавлонов тез-тез қўнғироқ қилиб, ҳисоб рақамга пул тушган тушмаганлигини сўраб тургани, лекин унга пул тушмаганлигини айтгани, орадан 2 кун ўтганидан сўнг, 2023 йил 21 октябрь куни Б.Мавлонов 50-100 марталаб қўнғироқ қилиб, охири чигит учун нақд пулларни беришини сўрагани, у Э.Исаковга қўнғироқ қилиб, пулларни юборишни сўрагани, сўнг у Янгийўлга кетгани, шу орада Э.Исаков ҳам пуллари Тошкент шаҳрига етиб келгани айтгани ва у бу ҳақида Б.Мавлоновга қўнғироқ қилиб айтдим, лекин ўзи Янгийўлда тадбирида эканлигини айтгани, соат 22:00ларда Э.Исаковни танишидан 11.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олгани, автомашина олд ўриндиғида ўтирган турмуш ўртоғи Абдуллаева Фарангизга пулларни бериб санашини сўрагани, у санаб бўлиб, 11.000 АҚШ доллари эканлигини айтгани, у Б.Мавлоновга қўнғироқ қилиб, пулларни олганлигини, қаерга олиб бориб беришини сўраганида, унга телеграмда локация ташлаб бергани, унинг юборган манзили бўйича кейинчалик билса Чилонзор тумани, 17-мавзе, 37, 36а-уйларни ёнига боргани, шу ерда биринчи маротаба Б.Мавлоновни кўриб саломлашгани, сўнг у Б.Мавлоновга 11.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бергани, Б.Мавлоновни ёнида ҳеч ким бўлмагани, лекин турмуш ўртоғи пулларни Б.Мавлоновга бераётганини кўргани, сўнг Б.Мавлонов чигит маҳсулотлари қачон келишини сўраганида, эртаси куни етиб боришини ваъда бергани, эртаси куни Б.Мавлонов унга чигит маҳсулотларини юкланганлигини, йўлга чиққанлигини айтиб, унга ҳайдовчининг телефон рақамини бермоқчи бўлгани, рақамни чигитни олувчи Э.Исаковга беришларини айтгани, сўнг Б.Мавлонов алдай бошлагани, дастлаб юк автомашинаси бузилиб қолганлигини, кейинча эса Самарқанд вилоятининг қайсидир ҳудудида ҲМҚО тушиб 4 қолганлигини айтгани, лекин ҳеч қайсинисига далил тақдим қилгани йўқлиги, Б.Мавлонов уни алдаганлигини яна бир исботи унга икки юк автомашинасига қанча миқдорда чигит юкланганлигини сўраганида, қанча чигит юкланлигини билмаслигини, кеч бўлиб қолганлиги учун тортишмаганлигини, уларга ишонишини айтганида ҳайрон қолгани, чигит маҳсулотлари етиб келмаганидан сўнг, у қайта-қайта Б.Мавлоновга қўнғироқ қилиб, чигит ёки пулларни беришини сўраганида пулларни Ш.Дониёровга берганлигини айтгани, лекин Б.Мавлонов Ш.Дониёровга у берган 11.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни берган ёки бермаганлигидан хабарим йўқлиги, лекин Ш.Дониёров ҳам телеграмда той пахта ва чигитларни расмини ташлаб бергани ва унга бақувватроқ мижоз топишини сўраганида унга дастлаб Б.Мавлоновга берган пуллари учун чигитни Э.Исаковга етказишларини, кейин бошқа ишлар ҳақида гаплашишини ёзгани, лекин жавоб келмагани, сўнг Б.Мавлонов шу вақтгача турли баҳоналар қилиб алдаб юргани, лекин чигит ҳам берилмагани, пуллар ҳам қайтарилмагани, суддан унга нисбатан етказилган жами 11.000 АҚШ доллари миқдоридаги моддий зарарни ундириб, судланувчига нисбатан қонуний чора кўриш ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ Ш.Дониёров суд мажлисида, ҳозирда унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилгани, Мавлянов Баходир Рахмоновични 1-2 маротаба кўргани, унга нисбатан шахсий адовати йўқлиги, Алиев Аваз Сулейман ўғлини умуман танимаслиги ва кўрмагани, Б.Мавлянов билан умуман пул олди-берди қилмагани, унга бирон нарса олиб беришни ҳам ваъда қилмагани, у Б.Мавляновни “Новза” масжиди ёнида биринчи маротаба кўргани, ёнидаги Фаррух исмли таниши орқали кўришгани, яна бир икки маротаба Абдуназаров Фаррух ака билан бирга ўтириб овқатланганида кўришгани, у ҳеч кимга бундай ваъда бермагани, Б.Мавлянов ва А.Авазовлардан умуман пул олмаганмани, Б.Мавлянов чигит масаласида унга мурожаат ҳам қилмагани, А.Алиев ёки Б.Мавлоновга чигит маҳсулотлари олиб келиб беришни ваъда қилмагани ва бунинг учун ҳеч кимдан 11.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олмагани ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ Э.Исаков суд мажлисида, Мавлонов Баходир Рахмоновични 2023 йил октябрь ойида телефон орқали А.Алиев таништиргани, А.Алиевнинг 15-20 йиллардан буён таниши, 2023 йил октябрь ойида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланганлиги учун чигит маҳсулотлари керак бўлиб қолганлиги учун таниши А.Алиевга қўнғироқ қилиб, арзон нархда чигит маҳсулотларини топиб беришда ёрдам беришини сўрагани, А.Алиев унга суриштириб айтишини айтгани ва орадан бир неча кун ўтганидан сўнг, А.Алиев унга Бухоро вилоятидан арзон нархда чигит маҳсулотлари топганлигини, 1 килосини 3.800 сўмдан эканлигини айтгани, унга икки машина 5 кераклигини агарда доимий бўлса олишини билдиргани, сўнг орадан бир икки кун ўтганидан сўнг, А.Алиев унга икки машина чигит маҳсулотлари йўлга чиқиб кетганлигини, шунга пул бериши кераклигини айтгани, сўнг у А.Алиевга жияни орқали 11.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бериб юборгани ва агар вазнида фарқ қилса қолган пулларни бериб юборишини айтгани, кейинчалик билса, А.Алиев ушбу пулларни Б.Мавлоновга берганлигини билгани, лекин ўша вақтда чигит маҳсулотлари келмаганидан сўнг, А.Алиевдан нима бўлганлиги сўраганида, юк автомашинаси бузилиб қолганлигини, кейинчалик эса йўлда орган ходимлари тўхтатиб ҳужжати йўқлиги сабабли мусодара қилишганлигини айтгани, сўнг Б.Мавлоновни уйига икки маротаба боргани, лекин Б.Мавлонов барибир пулларни қилиб бермагани, бундан ташқари, икки ой давомида телефонда турли баҳоналар қилиб, уни алдаб юргани, А.Алиев ҳеч қандай моддий манфаатдор бўлмаган ва ушбу пулларни бирон қисмини олиб ишлатмаган ва 11.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни тўлиқ Б.Мавлоновга бергани, кейинчалик ушбу пулларни унга А.Алиев ёнидан қайтаргани сабабли Б.Мавлоновга даъво қилмаслиги, аксинча ушбу пул маблағларига А.Алиев даъво қилиши ҳақидаги кўрсатуви билан; бундан ташқари, судланувчи Б.Мавлоновнинг айби жиноят ишида тўпланган ариза, тушунтириш хатлари, А.Алиевдан олинган СД диск ва стенограмма баённомасини олиш ва кўздан кечириш баённомаси, фуқаро Б.Р.Авезов ва С.М.Сапаровларнинг ўртасида ўтказилган юзлаштириш баённомаси, фуқаро М.Б.Рўзибоева ва С.М.Сапаровларнинг ўртасида ўтказилган юзлаштириш баённомаси, фуқаро А.О.Олимов ва С.М.Сапаровларнинг ўртасида ўтказилган юзлаштириш баённомаси, фуқаро А.Отажонов ва Б.Мавлоновларнинг ўртасида ўтказилган юзлаштириш баённомаси ҳамда иш материалларида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Суд, юқорида келтирилган далиллар, уларни тўплаш билан боғлиқ процессуал қоида ва тартибларга риоя қилинган ҳолда олинганлиги учун мақбул далиллар деб эътироф этиб, улар ҳақиқатга мувофиқ бўлганлиги сабабли ишончли ҳамда судланувчининг жиноий ҳаракатларини баҳолашда етарли деб ҳисоблайди. Шунингдек суд, судланувчи Б.Мавлоновнинг фирибгарлик жиноятини содир этмагани, чигит маҳсулоти учун А.Алиевдан 11.000 АҚШ доллари олмагани ҳақидаги важларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-модда талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасига мувофиқ синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, уларга танқидий 6 ҳамда ишда мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ рад этилади деб ҳисоблаб, бу важлар жиноий жавобгарлик ва жазодан қутулиб қолиш учун билдирган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Б.Мавлоновнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унинг “фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан жабрланувчи А.Алиевнинг кўп миқдордаги, яъни 11.000 АҚШ доллари (134.541.110 сўм) пул маблағларини қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган бўлса-да, Б.Мавлоновнинг ҳаракати ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан, яъни “хавфли рецидивист томонидан” квалификация белгиси билан нотўғри малакаланган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 32-моддаси 2-қисмига мувофиқ, илгари ҳукм қилинган жиноятига ўхшаш жиноят содир этган, ушбу Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, Махсус қисмнинг бошқа моддалари билан ҳам ҳукм қилинган шахснинг қасддан янги жиноят содир этиши хавфли рецидив жиноят деб топилади. Судланувчи Б.Мавлонов муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси билан судланмаганини инобатга олиб, унинг айбидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандини чиқаришни лозим топади. Суд, судланувчи Б.Мавлоновга жазо тури ва миқдорини белгилашда унинг ёшини, судланганлик ҳолати тугалланганини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди. Унинг ғараз ва бошқа паст мақсадларда жиноят содир этилганлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди. Шу сабабли, суд судланувчи Б.Мавлоновга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, жабрланувчига етказилган моддий зарар қопланмаганлигини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, шу билан бирга Б.Мавлонов томонидан 7 фирибгарлик жинояти хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилмаганлигини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми бўйича ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини тайинламасликни лозим топади. Шунингдек суд, жабрланувчига етказилган моддий зарарни судланувчи Б.Мавлоновдан ҳукм эълон қилинган санадаги расмий курс бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган сўмга нисбатан қийматида (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотига кўра, 2024 йил 03 декабрь ҳолатига 1 АҚШ доллари 12.838,33 сўм) ундиришни лозим топади. Шунингдек, суд манфаатдор томонга унга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ Мавлонов Баходир Рахмонович (MAVLONOV BAXODIR RAXMONOVICH) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Б.Мавлоновга нисбатан тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўташи белгилансин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 14 майдан бошлаб ҳисоблансин. Б.Мавлоновга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргач: - судланувчи Мавлонов Баходир Рахмоновичдан жабрланувчи Алиев Аваз Сулейман ўғли фойдасига 11.000 АҚШ доллари ҳукм эълон қилинган кундаги расмий курс бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган сўмга нисбатан қийматида 141.221.630 сўм моддий зарар ундирилсин. Ашёвий далил, бир дона CD диск жиноят ишида қолдирилсин. Жабрланувчи А.Алиевга унга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи 8 Қ И Л Д И: томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) 9 А.А.Мухиддинов