← Назад
Решение #103598 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| декабрь куни ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 223 | — | law | |
| бандлари ва | 277 | — | law | |
| унга ЖК | 223 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| аракатини ЖК | 223 | 1 | law | |
| Жиноят кодекси | 223 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Маърузачи судья Ф.Тураходжаев
Биринчи инстанция судининг судьяси
Ф.Эргашев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья М.Ахмедов
АЖРИМИ
2024 йил 3 декабрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Ф.Тураходжаевнинг раислигида, ҳайъат судьялари С.Қўчкаров ва
Ш.Шерматовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси У.Норбоевнинг
котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев,
маҳкум У.Ўриновнинг ҳимоячиси – адвокат М.Мирвосиловнинг иштирокида,
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 8 майдаги ҳукмига
кўра,
Ўринов Умиджон Бахтиёр ўғли (O`rinov Umidjon Baxtiyor
o`g`li), 1993 йил 18 декабрь куни Қашқадарё вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти
ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, оилали, 2 нафар фарзанди бор,
муқаддам судланмаган, Қашқадарё вилояти, Миришкор
тумани, “Авона” МФЙ, Жейнов қишлоғи рақамсиз уйда
рўйхатда турган, иш бўйича 2023 йил 7 декабрь куни
ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган, 2023 йил
8 декабрь куни озод этилган, 2023 йил 9 декабрь куни
ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган, 2023 йил
9 декабрь куни “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил
16 март куни олганга
нисбатан жиноят ишини адвокат М.Мирвосилов томонидан келтирилган
тафтиш тартибидаги шикояти асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 8 майдаги
ҳукмига кўра, У.Ўринов Ўзбекистон Республикаси ЖК 223-моддаси
2-қисмининг “б,в” бандлари ва 277-моддаси 2-қисмининг “б,в” бандларида
назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга
ЖК 223-моддаси 2-қисмининг “б,в” бандлари билан 6 йил 6 ой муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “б,в”
бандлари билан 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг
59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан
узил-кесил ўташ учун 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланиб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида 6 йил 11 ой 28 кун озодликдан
маҳрум қилиш жазоси қолдирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, У.Ўринов 2023 йил 7 февраль куни соат тахминан
20.30 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, 19-мавзеда жойлашган “Pioner”
номли кафе олдида бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб,
жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, Хужаев Шаҳзод
Баҳодурович ва Абдумуминов Хусниддин Анорбой ўғли ҳамда бошқа
шахслар билан ўзаро уришиб, Ш.Хужаевнинг юзининг ўнг қисмига ўзи билан
бирга олиб келган кишининг соғлиги учун амалда шикаст етказиши мумкин
бўлган темир жисмни қўллаб, у билан ҳеч бир сабабсиз бир неча маротаба
Ш.Худаевни қасддан уриб, унга соғлигини бузилишига олиб келган енгил
шикаст етказиб, безорилик жиноятини содир этган.
Суд-тиббий экспертизанинг 2023 йил 15 мартдаги 1574-Х-Хуж-сонли
хулосасига кўра, Ш.Хужаевда “ўнг кўз олмасини ўрта даражали контузияси”,
яъни соғлиқни 6 кундан кўп, аммо 21 кундан ортиқ бўлмаган муддатга
бузилишига олиб келган, оғирлик даражаси бўйича соғлиқни қисқа муддатга
бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати аниқланган.
Бундан ташқари, У.Ўринов ўзининг ҳаракатларини давом эттириб, бошқа
шахс билан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2023 йил тахминан апрель
ойининг бошида Навоий вилояти, Нурота тумани орқали белгиланган
тартибни бузиб, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини қонунга хилоф
равишда кесиб ўтиб, Қозоғистон Республикаси ҳудудига ўтиб кетган.
Кейинчалик, У.Ўринов ҳаракатларини давом эттириб, такроран қонунга
хилоф равишда Қозоғистон Республикаси ҳудудида 7 ой муддат давомида
яшаб келиб, 2023 йил тахминан ноябрь ойининг бошида Қирғизистон
Республикаси ҳудудидан айланма йўллар орқали белгиланган тартибни бузиб,
Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини қонунга хилоф равишда кесиб
ўтиб, Фарғона вилояти Фарғона тумани ҳудудига кириб келган.
Адвокат М.Мирвосилов шикоятида У.Ўриновга нисбатан чиқарилган суд
қарорларини ўзгартириб, унинг ҳаракатини ЖКнинг 223-моддасининг
1-қисмига қайта квалификация қилиб, озодликдан маҳрум қилиш билан
боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.
Судлов ҳайъати, жиноят иши бўйича судья Ф.Тураходжаевнинг
маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевнинг тафтиш тартибидаги шикоятини
қаноатлантирмасдан
қолдириш
ҳақидаги
хулосасини,
адвокат
М.Мирвосиловнинг шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб,
тарафларнинг важларини атрофлича муҳокама қилиб, иш материалларини
батафсил ўрганиб чиқиб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Биринчи инстанция суди ҳақиқий ҳолатни аниқлашда, Ўзбекистон
Республикаси ЖПК 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини
синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага
келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати У.Ўриновнинг жиноят содир
этишдаги айби, ариза, бирламчи тўпланган иш ҳужжатлари, кузатув
камерасидан олинган видео тасвирлар, видео тасвирларни кўздан кечириш
баённомаси, гувоҳларнинг кўрсатувлари, юзлаштириш баённомаси, судга оид
тиббий экспертиза хулосаси, У.Ўринов ва Д.Ахтамованинг Ўзбекистонга
кириб чиқиши ҳақида олинган маълумотномалар ҳамда ишдаги бошқа
далиллар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди томонидан судланувчи У.Ўриновнинг жиноий
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 223-моддаси 2-қисмининг “б,в”
бандлари ва 277-моддаси 2-қисмининг “б,в” бандлари билан тўғри
квалификация қилинган.
Биринчи инстанция суди иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлашда жиноят
ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли
хулосага келган.
Тафтиш инстанцияси суди адвокат М.Мирвосиловнинг У.Ўринов
чегарани кесиб ўтиш бўйича бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил
бириктирганлиги тасдиқланмаганлиги, шунингдек унинг ҳаракатларида
такроран чегарани кесиб ўтиш жинояти аломатлари йўқлиги ҳақидаги важлари
билан қуйидагиларга кўра келишмайди.
У.Ўринов иш ҳужжатларидаги мавжуд дастлабки тергов органига ёзган
пушаймонлик хатида, Қозоғистонлик “Дархон” исмли шахс билан телефон
орқали гаплашиб, олдиндан келишиб, ушбу шахс унга ҳақ эвазига Навоий
вилоятидан Қозоғистон ҳудудига айланма йўллар орқали ўтиб кетиши учун
ёрдам берганлигини кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтиш
тартибини бузишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг
8-бандида, Жиноят кодексининг 223-моддасида назарда тутилган жиноят
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси чизиғи кесиб ўтилган пайтдан
бошлаб, Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида эса — чегара
назоратидан ўтилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланиши кўрсатилган.
Иш ҳолатларига кўра, У.Ўринов бошқа шахс билан тил бириктириб, 2023
йил тахминан апрель ойининг бошида Навоий вилояти, Нурота тумани орқали
белгиланган тартибни бузиб, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини
қонунга хилоф равишда кесиб ўтиб, Қозоғистон Республикаси ҳудудига ўтиб,
кейинчалик, ҳаракатларини давом эттириб, такроран қонунга хилоф равишда
2023 йил тахминан ноябрь ойининг бошида Қирғизистон Республикаси
ҳудудидан айланма йўллар орқали белгиланган тартибни бузиб, Ўзбекистон
Республикаси давлат чегарасини қонунга хилоф равишда кесиб ўтиб, Фарғона
вилояти Фарғона тумани ҳудудига кириб келган.
Шунга кўра, судлов ҳайъати, У.Ўриновнинг ҳаракатларида, такроран
қонунга хилоф равишда белгиланган тартибни бузиб чегарани кесиб
ўтганлиги жинояти аломатлари бор деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди, судланувчи У.Ўриновга жазо тайинлашда
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида белгиланган, жиноят содир
этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг
олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки
бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги тўғрисидаги қоидага,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
1-сонли Қароридаги тушунтиришларга амал қилиб, унинг шахсини, айбига
тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий
шароитини, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини
инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин
эмас деган хулоса келиб, у айбли деб топилган моддалар санкцияси доирасида
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган.
Ўз ўрнида, апелляция инстанцияси суди томонидан биринчи инстанция
судининг ҳукми ҳар томонлама ва тўлиқ текширилиб, ҳукмни ўзгаришсиз
қолдириш тўғрисида асосли тўхтамга келган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 8 майдаги ҳукми
ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2024 йил 9 июлдаги ажримини ўзгартириш ва бекор қилиш
учун асослар йўқ деб ҳисоблаб, тафтиш тартибида келтирилган шикоятни
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5214, 5216-моддаларига амал қилиб,
тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 8 майдаги
ҳукми ҳамда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2024 йил 9 июлдаги Ўринов Умиджон Бахтиёр
ўғли (O`rinov Umidjon Baxtiyor o`g`li)га оид ажрими ўзгаришсиз, келтирилган
тафтиш шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажрим устидан тарафлар тафтиш тартибида Ўзбекистон Республикаси
Олий судига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи:
Ф.Тураходжаев
Ҳайъат аъзолари:
С.Қўчкаров
Ш.Шерматов