← Назад
Решение #103653 Уголовные
Жазони оғирроғига алмаштиришни рад этиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| «б» бандлари билан ЖК | 841 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(тақдимномани қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида)
Чилонзор тумани суди, Чилонзор туман ИИОФМБ биносида, очиқ сайёр суд
мажлисида, раислик қилувчи судья У.Қахаров, судья ёрдамчиси
Ш.Рамазоновнинг котибалигида, Тошкент шаҳар Чилонзор туман
прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, маҳкум М.Мансуров ва унинг қонуний
вакили Р.Мансурова ҳамда Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация хизмати
ходими И.Норбоевнинг иштирокида,
Мансуров Мустафохон Музаффар ўғли (Mansurov
Mustafoxon Muzaffar o’g’li), 2006 йил 5 сентябрь
куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча
ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Тошкент
шаҳар, Чилонзор тумани, Катта Олмазор МФЙ,
7-уй, 40-хонадонда яшовчига нисбатан
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғининг озодликни
чеклаш жазосини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан
бошқа жазо турига алмаштириш ҳақидаги тақдимномасини кўриб чиқиб,
суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
М.Мансуров Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 06.09.2024 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари билан ЖКнинг
841-моддаси тартибида 1 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси
тайинланган ҳамда икки ой муддат ичида етказилган 16.159.960 сўм моддий
зарарни ундириш мажбурияти юклатилган.
Унга нисбатан чиқарилган суд ҳукми Чилонзор тумани ИИО ФМБ
Пробация бўлими томонидан 27.09.2024 йилда рўйхатга олиниб ижрога
қаратилган.
Тақдимномада маҳкум М.Мансуров озодликни чеклаш жазосини
ўташ давомида суд ҳукмида белгиланган моддий зарарни қоплаш
мажбуриятини икки ой муддат ичида қопламасдан келаётганлиги сабабли,
тайинланган жазони бошқа жазога алмаштириб бериш сўралган.
М.Мансуров судда етказилган моддий зарарни ундириш солидар
тартибда кўрсатилганлигини, мазкур зарарнинг 4.000.000 сўм қисмини
тўлаб бўлганлигини, қолган шериклари ҳали тўламаётганлигини, уларга ҳам
тўлаш
лозимлигини
тушунтирганлигини,
лекин улар
ҳаракат
қилмаётганлигини, жазони тўлиқ ўтаб келаётганлигини инобатга олиб,
тақдимномани қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд, тўпланган ҳужжатлар ва суд ҳукмини таҳлил қилиб,
прокурорнинг тақдимномани қаноатлантиришни рад қилиш ҳамда
Пробация бўлими ходими И.Норбоевнинг тақдимномани кўриб чиқишни
судга ҳавола қилиш ҳақидаги фикрларини тинглаб, М.Мансуров озодликни
чеклаш жазосини ўтаб келаётганлиги, етказилган моддий зарарнинг
4.000.000 сўм қисмини тўлаганлигини, суд ҳукмида моддий зарар солидар
тартибда ундирилиши кўрсатилганлиги сабабли маҳкум жазони ўташдан
қасддан бўйин товламаган деб ҳисоблаб, тақдимномани қаноатлантиришни
рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси, Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 399-400, 423, 539-моддаларига қўлланиб, суд
Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг маҳкум
Мансуров Мустафохон Музаффар ўғли (Mansurov Mustafoxon Muzaffar
o’g’li)га суд томонидан белгиланган ва ўталмаган 1 йил 3 ой 25 кун
озодликни чеклаш жазосини бошқа турдаги жазосига алмаштириш ҳақидаги
тақдимномасини қаноатлантириш рад этилсин.
М.Мансуровга озодликни чеклаш жазосини ўташ тартибини бузган
тақдирда унга нисбатан тайинланган мазкур жазони бошқа турдаги жазога
алмаштирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилсин.
Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
1
546 -моддасига асосан кассация тартибида хусусий шикоят ёки хусусий
протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
Аслига тўғри:
/имзо/
У.Қахаров
2024 йил 3 декабрь куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья
У.Қахаровнинг
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Ш.Рамазоновнинг
котиблигида, тарафлардан Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси
Н.Рустамов, Чилонзор тумани ИИОФМБ Пробация бўлими ходими
И.Норбоевнинг иштирокида, Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғининг
маҳкум М.Мансуровга нисбатан «ўталмай қолган озодликни чеклаш
жазосини
бошқа
оғиррироқ
жазога
алмаштириш»
ҳақидаги
тақдимномасини иш ҳужжатларига қўшиб кўриб чиқишни бошлади,
Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилди.
Судья ёрдамчиси суд мажлисига прокурор, ИИО ФМБ Пробация
бўлими ходими, маҳкум ва унинг қонуний вакили келганлигини маълум қилди.
Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилди.
Суд таркибига эътирозлар бўлмади.
Раислик қилувчи маҳкумнинг шахсини аниқлади:
Мансуров Мустафохон Музаффар ўғли,
2006 йил 5 сентябрь куни Тошкент шаҳрида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз,
бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Тошкент
шаҳар, Чилонзор тумани, Катта Олмазор
МФЙ, 7-уй, 40-хонадонда яшайди.
Маҳкумнинг шахсига саволлар ва қўшимчалар бўлмади.
Раислик қилувчи иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, Чилонзор
туман ИИО ФМБ томонидан келтирилган тақдимномани ўқиб эшиттирди
ва томонлар фикрини сўради.
Маҳкум М.Мансуров:
-етказилган моддий зарарни ундириш солидар тартибда
кўрсатилган. Мазкур зарарнинг 4.000.000 сўм қисмини тўлаб бўлдим, қолган
шерикларим ҳали тўламаётганлиги, уларга ҳам тўлаш лозимлигини
тушунтирганлигимни, лекин улар ҳаракат қилмаётганлигини ва жазони
тўлиқ ўтаб келаётганлигимни инобатга олиб, тақдимномани
қаноатлантиришни рад қилишингизни сўрайман.
Қонуний вакил Р.Мансурованинг фикри:
- биз етказилган моддий зарарни тўртдан бир қисмини тўлаб бўлдик.
Қолганлар тўлашга ҳаракат ҳам қилишмаяпди. Уларнинг биттаси қамалиб
кетган, иккинчиси бўйича Шайхонтоҳур туман МИБга ҳам бориб келдим.
Улар тўлашса, бизга ҳам муаммо бўлмади. Ҳозирда ўғлимга ўзим қараб
келаяпман. Тақдимномани қаноатлантиришни рад қилишингизни сўрайман.
Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация гуруҳи инспектори фикри:
- судга ҳавола қиламан.
Прокурор фикри:
- тақдимномани қаноатлантиришни рад қилишингизни сўрайман.
Саволлар бўлмади.
Раислик қилувчи иш материалларини тафтиш қилиб, алоҳида хонага
кирди.
Раислик қилувчи алоҳида хонадан чиқиб, ажримни ўқиб эшитирди ва
ажрим устидан шикоят келтириш тартиби ва муддатларини
тушунтирди
Суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилинди.
Раислик қилувчи:
Котиб: