← Назад
Решение #103793 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатишни рад қилиш ва умумий қоидалар бўйича дастлабки тергов юритиш учун жиноят ишини прокурорга юбориш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| сентябрда ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 229 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 585 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 229 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 229 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 229 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 499 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
(ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш
тўғрисида)
2024 йил декабрь ойининг 02 куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи, судья Д.Турсунов,
судья
ёрдамчиси
Э.Хайриддиновнинг
котиблигида,
тарафлардан
давлат
айбловчиси
–
Чилонзор
туман
прокурорининг
ёрдамчиси
Н.Рустамов,
судланувчи
У.Эсиргадиев ва унинг ҳимоячиси “ADVOKAT MIRA” адвокатлик
бюросининг
адвокати
А.Юлдашев
ҳамда
жабрланувчи
Н.Яхшибаеванинг иштирокида,
Эсиргадиев Уктам Хамедович (ESIRGADIYEV
UKTAM XAMEDOVICH), 1971 йил 11 июлда
Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати
ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти
олий, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам
судланмаган, Қашқадарё вилояти, Чироқчи
тумани,
Ўзбекистон
кўчаси,
33-уйда яшайди, 2024 йил 6 сентябрда
ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланиб,
иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 26
ноябрда эҳтиёт чораси бекор қилиниб, озод
қилинган,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
229-моддаси
билан
айбланганга
оид
1-1006-2407/1162-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб суд,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки
тергов
органи
томонидан
тўпланган
ҳужжатларга кўра, У.Эсиргадиев 2023 йил январь ойи
бошларида Яхшибаева Наргиза Алламуротовна билан интернет
жахон ахбороти тармоғидаги “телеграм” иловаси орқали
танишиб, 2023 йил январь ойидан 2023 йил август ойига қадар
“телеграм” орқали ишқий муносабат ўрнатиб, Жиззах вилояти
Пахтакор тумани ва Тошкент шаҳри Чилонзор туманлари
ҳудудида бир неча бор учрашиб, Н.Яхшибаеванинг ишончига
кириб,
Н.Яхшабиева
билан
ўрталаридаги
ишқий
муносабатларидан ўзининг жиноий мақсадларида фойдаланиб,
унга ўзини Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 20 гектар ер
майдони борлигини, кўкат экинлар экиб сотиш бизнеси билан
шуғулланишини, катта даромадли бизнес эканлигини, шу
бўлган Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, Х.Олимжон кўчаси,
12-уй, 5-хонадонини сотиб, унинг кўкат экинлар экиб сотиш
бизнесига пул тиккан тақдирида унга 2024 йил май ойигача
Тошкент шаҳри ҳудудидан уй олиб беришини айтиб
қизиқтириб, Н.Яхшибаеванинг Пахтакор тумани, Х.Олимжон
кўчаси, 12-уй, 5-хонадонини 2023 йил 23 октябрь куни 19.600
АҚШ долларига Узоқов Вохид Зохид ўғлига соттиришга
эришиб,
Н.Яхшибаевадан
2023
йил
25 октябрь куни Чилонзор тумани “Яккатут” МФЙ, “Навруз”
меҳмонхонасида 17.200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини
олиб, Н.Яхшибаевадан олган 17.200 АҚШ доллари (Ўзбекистан
Республикаси Марказий банкининг интернет сайтидан
олинган маълумотга кўра, 25.10.2023 йилда 1 АҚШ
долларининг сўмга нисбатан қиймати 12.199,93 сўм бўлиб,
17.200 АҚШ доллари 209.838.796 сўмни ташкил қилган)
миқдоридаги пул маблағларини ўзбошимчалик билан шахсий
эҳтиёжига
сарфлаб,
Н.Яхшибаеванинг
ҳуқуқлари
ва
манфаатларига кўп миқдорда зарар етказган.
Суд мажлисида судланувчи У.Эсиргадиев айбига тўлиқ
иқрорлик билдириб, Н.Яхшибаева билан шаръий никоҳда яшаб
келаётганлиги,
ҳозирда
жабрланувчи
Н.Яхшибаевага
етказилган моддий ва маънавий зарар ўрни тўлиқ қоплагани,
қилмишидан чин кўнгилдан пушаймондалиги, жабрланувчидан
кечирим сўраганлиги ва у билан ўзаро ярашиб олганлигини
билдириб, жиноят ишини тугатишни сўраб кўрсатув берди.
Суд мажлисида жабрланувчи Н.Яхшибаева суд мажлисида,
ҳолатни тасдиқлаб, У.Эсиргадиев ундан 17.200 АҚШ доллари
миқдоридаги пулларини олганлиги, ушбу пулларни у кимгадир
берган бўлганлиги, ҳозирда унга етказилган зарар ўрни тўлиқ
қоплангани, У.Эсиргадиев билан ярашиб олишгани, унга
нисбатан ҳеч қандай моддий ва маънавий даъвоси йўқлиги,
У.Эсиргадиев ундан кечирим сўрагани, унга ҳеч қандай тазйиқ
бўлмаганини билдириб, жиноят ишини тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 585-моддаси еттинчи
қисмида агар суд мажлиси давомида ярашув, айбга иқрор
бўлиш ихтиёрий эмаслиги, зарарни қоплашдан бош тортиш,
шунингдек содир этилган қилмишда оғирроқ жиноят таркиби
белгилари мавжудлиги аниқлангудек бўлса, суд умумий
қоидалар бўйича суриштирув ёки дастлабки тергов юритилиши
учун ишни прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқариши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002
йил
25 октябрдаги “Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд
амалиёти ҳақида”ги 27-сон қарорининг 8-банди иккинчи
бўлиш ихтиёрий эмаслиги, зарарни қоплашдан бош тортиш,
шунингдек содир этилган қилмишда оғирроқ жиноят таркиби
белгилари мавжудлиги аниқлангудек бўлса, суд умумий
қоидалар бўйича суриштирув ёки дастлабки тергов юритилиши
учун ишни прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқариши
ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, дастлабки тергов
органи томонидан У.Эсиргадиевга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан
айблов эълон қилинганлиги ва унга нисбатан “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганлиги, У.Эсиргадиев ва
жабрланувчи
Н.Яхшибаевнинг
кўрсатувларига
кўра,
У.Эсиргадиев
Н.Яхшибаевадан
17.200
АҚШ
доллари
миқдоридаги пулларини олганлиги ўз тасдиғини топган
бўлсада, ҳеч қандай асосларсиз У.Эсиргадиевга нисбатан
айблов бекор қилиниб, тергов ҳаракатлари ўтказилмасдан
У.Эсиргадиевнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 229-моддаси билан квалификация қилиниб, ярашув
тўғрисидаги ариза билан иш судга юборилганлиги, лекин,
жиноят ишини томонларнинг ярашганлиги муносабати билан
судга
юбориш
тўғрисидаги
қарорда
У.Эсиргадиевнинг
ҳаракатлари
ЖК
229-моддасининг
зарурий
белгилари
кўрсатилган
ҳолда
квалификация
қилинмаганлиги,
У.Эсиргадиевнинг
қилмишида
оғирроқ
жиноят,
яъни
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а”
бандида назарда тутилган жиноят таркиби белгилари
мавжудлиги батафсил текширилмаганлигини инобатга олиб,
суд, умумий қоидалар бўйича суриштирув ёки дастлабки тергов
юритилиши учун ишни Чилонзор туман прокурорига юборишни
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
423,
585-586моддаларига риоя қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 229-моддаси билан
айбланган Эсиргадиев Уктам Хамедович (ESIRGADIYEV UKTAM
XAMEDOVICH)га нисбатан жиноят иши умумий қоидалар бўйича
суриштирув ёки дастлабки тергов юритилиши учун Чилонзор
туман прокурорига юборилсин.
Суднинг ажримига судланувчи, жабрланувчи, уларнинг
қонуний вакиллари, ҳимоячи томонидан хусусий шикоят
берилиши ҳамда прокурор томонидан хусусий протест
келтирилиши мумкинлиги, биринчи инстанция судининг
қонуний
кучга
кирган
ажрими
устидан
Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 499-моддасида кўрсатилган шахслар
томонидан кассация тартибида хусусий шикоят
протест) берилиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
Д.Турсунов
(имзо)
Маъсул судья: Турсунов Дилмурод Нормуротович
(хусусий