Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2407/1083 Дата решения 02.12.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Турсунов Дилмурод Нормуротович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 352365 Claim ID 2655402 PDF Hash 35ec34f835310624... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
августда ЖПКнинг 224-моддаси августда ЖПК 224 law
августда ЖПКнинг 227-моддаси августда ЖПК 227 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2511 law
исми ва 2511-моддаси исми ва 2511 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2511 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 251 -моддаси збекистон Республикаси ЖК 251 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 251 -моддаси збекистон Республикаси ЖК 251 law
бандида ЖК 57-моддаси бандида ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
исми билан ЖКнинг 57-моддаси исми билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
йича ЖКнинг 57-моддаси йича ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2024 йил декабрь ойининг 02 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья Д.Турсунов, судья ёрдамчиси Э.Хайриддиновнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ш.Болтаев ва унинг ҳимоячиси “CHILONZOR-HIMOYA” адвокатлар ҳайъати адвокати С.Юсуповнинг иштирокида, Болтаев Шоҳруҳмирзо Мажит ўғлига нисбатан 1-10062407/1083-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Болтаев Шоҳруҳмирзо Мажит ўғли (BOLTAYEV SHOHRUHMIRZO MAJIT O‘G‘LI), 1992 йил 7 июнда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали, уч нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Некус кўчаси, 97уйда яшовчи, 2024 йил 14 августда ЖПКнинг 224-моддаси тартибида, 2024 йил 15 августда ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил 26 октябрда олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисми ва 2511-моддаси 3-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Ш.Болтаев гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни кўп миқдорда ўтказиш мақсадида бошқа шахслар билан олдиндан тил бириктириб, 2024 йил август ойининг бошларида ушбу шахслардан телеграм платформаси орқали ҳар бир донасини 60.000 сўмдан 70.000 сўмгача бўлган миқдорда кучли таъсир манзили бўлган Учтепа тумани, 11-мавзе, 47-уй 38-хонадонда сақлаб келиб, 2024 йил 14 август куни соат 16:00да Чилонзор тумани, 8-мавзе, Нафосат МФЙ, 22-уй олдидаги “Evos” номли овқатланиш шаҳобчаси ёнидан “Нексия-3” автомашинасида турганида Тошкент шаҳар ДХХ ва Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида шахс ўзида шубҳа уйғотганлиги сабаблиён чўнтаклари икки нафар холислар иштирокида текшириб кўрилганда эгнидаги қора рангли шортигининг икки томон чўнтагидан беш дона оқ рангли елим идишда суюқликлар ва оқ-қизил рангли 56 дона капсулалар борлиги аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган. Шунингдек, шу куни Ш.Болтаев вақтинча яшайдиган Учтепа тумани, 11-мавзе, 47-уй, 38-хонадоннинг балкон қисмидаги шкаф ичидан Ш.Болтаевга тегишли 52 дона оқ рангли елим идиш ичидаги суюқлик ҳамда 90 дона оқ-қизил рангли капсулалар борлиги аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган. Суд-кимёвий экспертизасининг 2024 йил 15 август кунидаги №3105-сонли хулосасига кўра, Ш.Болтаевдан олинган 56 (эллик олти) дона оқ-қизил рангли капсулаларнинг (объектлар №1-56) таркибида Прегабалин моддаси мавжудлиги, Ш.Болтаевга тегишли 5 дона этикеткасиз, ёзувларсиз оқ рангли елим флаконлар ичидаги суюқлик моддалар (объектлар №57-61) таркибида “Тропикамид” моддалари аниқланганлиги кўрсатиб ўтилган. Суд-кимёвий экспертизасининг 2024 йил 21 август кунидаги №3127-хулосасига кўра, Ш.Болтаевнинг хонадонидан олинган 90 (тўқсон) дона ярми қизил ярми оқ рангли (объект №53-142) капсулаларнинг таркибида прегабалин моддаси мавжуд бўлган дори воситаси, Ш.Болтаевнинг хонадонидан олинган 52 дона оқ елим идишлар ичидаги дори моддалари (объект №1-52) ичидаги тиниқ суюқликлар таркибида Тропикамид моддалари аниқланганлиги кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ССВ “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” Давлат муассасасининг “дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаш” лабораторияси берган №772 хулосасига кўра, 57 дона оқ пластмасса флакондаги жами 570 мл таркибидаги “тропикамид” моддасининг соф оғирлиги 5340.9 мг (5.3409 грамм) ташкил этади. Бундан ташқари, “дори воситалари сифатини назорат хулосасига кўра, 139 та оқ-қизил рангли капсула таркибидаги “прегабалин” моддасининг соф оғирлиги 40985.54 мг (40.98554 грамм)ни ташкил қилиши кўрсатилган. Судланувчи Ш.Болтаев суд мажлисида айбига қисман иқрорлигини билдириб, у олдиндан кучли таъсир қилувчи дори воситаларини истеъмол қилиб юрганлиги, воқеа содир бўлган куни ҳам Қашқадарё вилоятидаги дўконига нарсалар олиш учун Тошкент шаҳрига келганлиги, ушбу дори воситаларини телеграмм тармоғи орқали сотиб олганлиги, лекин айнан кимдан сотиб олганлигини билмаслиги, ушбу дори воситаларини ўзи ичиши учун сотиб олганлиги, бир неча кунга етадиган дори воситаларини сотиб олганлиги, 14 августда бўлиб ўтган ҳолатлар, яъни тезкор тадбир давомида аниқланган ҳолатлар юзасидан умуман эътирози йўқлиги, айблов хулосасидаги дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаган деган жойига қўшилмаслиги, у Зардекс ва Тропикамид истеъмол қилиб келганлиги, сотиш ёки ўтказиш мақсади бўлмаганлиги ҳақида кўрсатувлар бериб, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлиги, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини инобатга олиб, суддан унга енгиллик беришни сўради. Гувоҳ Н.Юсупжонов суд мажлисида, “Evos” номли овқатланиш шаҳобчасида ишлаб келиши, судланувчини танимаслиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари Ш.Болтаевни “Evos” номли овқатланиш шаҳобчаси олдида ушлашганида у иштирок этганлиги, Ш.Болтаев “Нексия-3” автомашинасида бўлганлиги, Ш.Болтаевнинг олдидан таблеткалар ва идишда суюқликлар чиққанлиги, суюқликлар 5-6 та идишда бўлганлиги, терговда “Евос” номли овқатланиш шаҳобчаси олдидан ўтиб кетаётганимда деб кўрсатув бермаганлиги, ўша куни у “Евос”да ишда бўлганлиги, бундан олдин шунақа ёки шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этмаганлиги ҳақида кўрсатув берди. Гувоҳ Ж.Мусаев суд мажлисида, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили вазифасида ишлаб келиши, Ш.Болтаевга нисбатан тезкор тадбир ўтказилганлиги, ундан олдин у кузатувга олинганлиги, уларга Ш.Болтаев кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Чилонзор, Учтепа туманлари ҳудудларида тарқатиб юрганлиги бўйича хабар келиб тушганлиги, кейин тезкор тадбир ўтказилиб, санаси аниқ эсида йўқ август ойларида Ш.Болтаев “Evos” овқатланиш шаҳобчаси олдида тўхтатилиб, уни холислар иштирокида кўздан кечиришганида ёнида “Тропикамид” ва бошқа дори воситалари чиқиб келганлиги, кейин борлиги маълум бўлганлиги, кейин тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу хонадон кўздан кечирилганлиги, кўздан кечиришда ушбу хонадондан ҳам “Тропикамид” ва бошқа дори воситалари аниқланганлиги, Ш.Болтаев ушбу дори воситаларини ўз истеъмолим учун сақлаяпман деганлиги, лекин дори воситалари кўп миқдорда аниқланганлиги, уларга материал қилиб терговга тақдим этган ҳужжатлар орасида Ш.Болтаев кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказган пайтда ушланганлиги ҳақидаги ҳужжатлар йўқлиги, Ш.Болтаев уйидан чиққан дори воситаларини ҳам “ўз истеъмолим учун сақлаяпман” деганлиги ҳақида кўрсатув берди. Суд, судланувчи Ш.Болтаевнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига қисман иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва гувоҳларнинг берган кўрсатувларидан ташқари, тарафларнинг розилиги билан суд мажлисида ўқиб эшиттирилиб, текширилган гувоҳлар У.Ғанижонов, Б.Юсупов ва Р.Назаровларнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари, тушунтириш хатлари, нарсани олиш, турар жойни кўздан кечириш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, судга оид кимёвий экспертизасининг хулосаси, ашёвий далил, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 27 ноябрдаги “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 33-сон қарорининг 14-бандида айбдорда кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозимлиги, бундай далилларга, масалан, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай моддалар муайян дозада қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги ва ҳ.к. кириши ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Суд, Ш.Болтаевнинг айблов хулосасидаги дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаган деган жойига келганлиги, сотиш ёки ўтказиш мақсади бўлмаганлиги ҳақидаги кўрсатувларини ишончга сазовор эмас деб хисоблайди, унинг ушбу кўрсатувларини жиноий жавобгарликдан қутулиш учун қилинган ҳаракат деб баҳолайди, Ш.Болтаевнинг ушбу кўрсатувлари унда фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдордаги “прегабалин” ва “тропикамид” кучли таъсир қилувчи воситалар аниқланганлиги, ушбу воситалар кўп миқдорни, яъни 57 дона оқ пластмасса флакондаги жами 570 мл таркибидаги “тропикамид” моддасининг соф оғирлиги 5340.9 мг (5.3409 грамм) ташкил этиши, 139 та оқ-қизил рангли капсула таркибидаги “прегабалин” моддасининг соф оғирлиги 40985.54 мг (40.98554 грамм)ни ташкил қилиши аниқланганлиги ҳолати, шунингдек жиноят ишида тўпланган ва суд томонидан баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ рад этилади. Суд, судланувчи Ш.Болтаевнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг жиноят ишининг қисми ажратилган шахслар олдиндан тил бириктириб, ўтказиш мақсадида ёнида сақлаб келаётган 56 дона капсулалар аниқланганлиги, шунингдек, хонадонида 52 дона оқ рангли елим идиш ичидаги суюқлик ҳамда 90 дона оқ-қизил рангли капсулалар аниқланиб, экспертиза хулосасига асосан 57 дона оқ пластмасса флакондаги жами 570 мл таркибидаги “тропикамид” моддасининг соф оғирлиги 5340.9 мг (5.3409 грамм), 139 та оқ-қизил рангли капсула таркибидаги “прегабалин” моддасининг соф оғирлиги 40985.54 мг (40.98554 грамм)ни ташкил қилиши аниқланганлиги ҳолати юзасидан ҳаракатлари бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисми (эски таҳрири) билан тўғри квалификация қилинган бўлсада, унга нисбатан ушбу қилмиши алоҳида жиноят сифатида асоссиз равишда 2 та эпизодга ажратилиб, такроран содир этиш жинояти аломатлари бўйича 1 Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 251 -моддаси 3-қисми (эски таҳрири) билан нотўғри айблов эълон қилинган деб ҳисоблайди. Юқорида кўрсатилган Олий суд Пленуми қарорининг 10бандида айбдор томонидан кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг фақат бир қисми қонунга хилоф равишда дастлабки тергов давомида аниқланган ҳолларда, айбдорнинг ҳаракатлари кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг умумий миқдоридан келиб чиқиб, қонунга хилоф равишда ўтказиш сифатида квалификация қилиниши лозимлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Суд, Ш.Болтаев ўтказиш мақсадида кучли таъсир қилувчи моддаларни ёнида ва хонадонида сақлаб келганлиги, унинг ҳаракатларида такроран жиноят содир этиш белгилари мавжуд эмаслигини инобатга олиб, унинг айбидан 1 Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 251 -моддасидаги ушбу ҳаракатларни такроран содир этиш белгисини чиқаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 37бандида ЖК 57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкинлиги; бунда, қонунга мувофиқ, судлар, нафақат шахс жиноят содир этиш вақтида кўзлаган мотив ва мақсад, айб шакли ва даражасини, балки, айбдорнинг шахси, жиноят иштирокчилари орасидаги роли, жиноят содир этилиш пайтидаги ёки содир этилганидан кейинги хулқ-атвори, жиноятни содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шартшароитни ҳам эътиборга олишлари лозимлиги; жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд қабул қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан олиши мумкинлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Суд, Ш.Болтаевга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, Олий суд Пленуми қароридаги тушунтиришларга амал қилиб, ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобтга олиб, шунингдек, айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, шунингдек, унинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини, оилали бўлиб, уч нафар фарзанди борлигини, жиноят содир этилиш пайтидаги ва содир этилганидан кейинги хулқ-атворини содир этилган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб, ЖК 2511-моддаси 3-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ушбу модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам миқдоридан ҳам камроқ миқдордаги озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. Шунингдек суд, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 18 сентябрдаги 2208-сонли далолатномасига кўра, Ш.Болтаев токсикоманияга (прегабалин, тропикамид) йўлиққанлиги ва ушбу касалликдан даволанишга муҳтожлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан жазони ўташ жойларида токсикомания (прегабалин, тропикамид)дан мажбурий даволаниш тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллашни; иш бўйича Ш.Болтаевдан олинган ва Тошкент шаҳар ИИББ молия-иқтисод бошқармасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган 9.839.000 сўм ҳамда 280 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг Ш.Болтаевнинг яқин қариндошларига қайтаришни; иш бўйича Ш.Болтаевдан олинган Чилонзор тумани ИИО ФМБ ТБ ашёвий далилларни сақлаш хонасига топширилган “Realme”, “Honor” ва “Novey” русумли телефон аппаратлари, жигарангли ҳамён, Ш.Болтаевга тегишли AD5187239 рақамли шахс гувоҳномаси, AG1629720 рақамли ҳайдовчилик гувоҳномаси, давлат рақам белгиси 01C984FC бўлган Нексия3 русумли автомашинанинг рўйхатдан ўтказилганлиги гувоҳнома, қора рангли бир дона кўзойнак, бир дона қора рангли барсеткани ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг Ш.Болтаевнинг яқин қариндошларига қайтаришни; иш бўйича ашёвий далил деб топилган ҳамда Чилонзор тумани ИИО ФМБ ашёвий далилларни сақлаш хонасида сақланаётган икки дона катта ҳажмдаги ва бир нечта кичик ҳажмдаги юқори қисми ёпиладиган полиэтилен пакетлар, таркибида “Прегабалин” моддаси бўлган 119 дона капсулалар ва 56 дона флакондаги “Тропикамид” дори воситаларини ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилишни; иш бўйича ашёвий далил деб топилган “Нексия-3” русумли автомашина У.Хасановга тилхат орқали қайтарилганлигини инобатга олишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Шоҳруҳмирзо Мажит ўғли (BOLTAYEV SHOHRUHMIRZO MAJIT O‘G‘LI) Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 14 августдан бошлаб ҳисоблансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан Ш.Болтаевга нисбатан жазони ўташ жойларида токсикомания (прегабалин, тропикамид)дан мажбурий даволаниш тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилсин. Судланувчи Ш.Болтаевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Иш бўйича Ш.Болтаевдан олинган ва Тошкент шаҳар ИИББ молия-иқтисод бошқармасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган 9.839.000 сўм ҳамда 280 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг Ш.Болтаевнинг яқин қариндошларига қайтарилсин. Иш бўйича Ш.Болтаевдан олинган Чилонзор тумани ИИО ФМБ ТБ ашёвий далилларни сақлаш хонасига топширилган “Realme”, “Honor” ва “Novey” русумли телефон аппаратлари, жигарангли ҳамён, Ш.Болтаевга тегишли AD5187239 рақамли шахс гувоҳномаси, AG1629720 рақамли ҳайдовчилик гувоҳномаси, давлат рақам белгиси 01C984FC бўлган Нексия3 русумли автомашинанинг рўйхатдан ўтказилганлиги гувоҳнома, қора рангли бир дона кўзойнак, бир дона қора рангли барсетка ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг Ш.Болтаевнинг яқин қариндошларига қайтарилсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган ҳамда Чилонзор тумани ИИО ФМБ ашёвий далилларни сақлаш хонасида сақланаётган икки дона катта ҳажмдаги ва бир нечта кичик ҳажмдаги юқори қисми ёпиладиган полиэтилен пакетлар, таркибида “Прегабалин” моддаси бўлган 119 дона капсулалар ва 56 дона флакондаги “Тропикамид” дори воситалари ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилинсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган “Нексия-3” русумли автомашина У.Хасановга тилхат орқали қайтарилганлиги инобатга олинсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум томонидан эса унга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Д.Турсунов (имзо) Аслига тўғри: Маъсул судья: Турсунов Дилмурод Нормуротович