Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2409/1152 Дата решения 29.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Курбанов Жаъфар Хайруллаевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 350741 Claim ID 2683578 PDF Hash d0aaa28123b17411... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 169 1 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
да ЖК 169-моддасининг 1-қисми да ЖК 169 1 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
(Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2024 йил ноябрь ойининг “29” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья Ж.Курбанов, судья ёрдамчиси Х.Махмадиярованинг баённома юритувида, тарафлардан Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, ҳимоячи А.Юлдашев, гумонланувчи Ж.Рахмонов ва жабрланувчи Н.Рузимуродоваларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан гумонланувчи Рахмонов Жавлон Акмал ўғлига оид 1-10062409/1152-сонли жиноят иши кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Рахмонов Жавлон Акмал ўғли (Rahmonov Javlon Akmal o’g’li), 03.08.1991 йил Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали 3 нафар фарзанди бор, “MED INVEST” МЧЖда таъминотчи, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар Учтепа тумани, Хозигузар МФЙ, 09уйда истиқомат қилувчига, нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1қисми билан айблаш ҳақидаги жиноят ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: 2024 йил 29 октябрь куни соат тахминан 21:40 да номаълум шахс, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Чилонзор тумани, 2-мавзе, 2Катта Чилонзор МФЙ ҳудудида жойлашган “CRYSTALL” номли тунги клубида бўла туриб, шу ерда бўлган фуқаро Рузимуродова Нодира Адхамовнага тегишли ҳамён қаровсиз қолдирганидан фойдаланиб, ушбу ҳамёндан 230 АҚШ доллари ва 600.000 сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаб воқеа жойидан яширинган. Суд мажлисида гумонланувчи Ж.Рахмонов ўзининг содир этган қилмишига тўлиқ иқрор бўлиб, судга ариза етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги, у билан ярашиб олганлигини ва ундан кечирим сўраб, келгусида Н.Рузимуродованинг унга нисбатан даъвоси қолмаганлигини шунингдек, қилмишини ижтимоий хавфли эканлигини тушуниб етганлигини ва бундай ҳолат бошқа қайтарилмаслигини, шу муносабат билан унга нисбатан бўлган жиноят ишини томонларни ярашувига биноан тугатишни сўради. Суд мажлисида жабрланувчи Н.Рузимуродова юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда Ж.Рахмонов билан ярашганлиги, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, Ж.Рахмонов ундан кечирим сўраганлигини, етказилган зарарни тўлиқ бартараф қилганини айтиб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасида ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи ёки унинг қонуний вакили билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этган бўлса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра Ж.Рахмоновнинг айбига тўлиқ иқрорлигини, шунингдек жабрланувчи Н.Рузимуродованинг унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, иккала томон ҳам ярашув ҳақида ариза билан судга мурожаат қилганлигини инобатга олган ҳолда, жиноят иши юзасидан гумонланувчи Ж.Рахмонов билан жабрланувчи Н.Рузимуродова ярашганлиги туфайли жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84моддасининг 4-қисмига асосан тугатилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Шунингдек, жабрланувчи Н.Рузимуродовага Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 423, 582-583, 585586-моддаларига риоя қилиб, суд АЖРИМ Қ И Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1қисмида белгиланган жиноий ҳаракатларни содир қилишда гумонланувчи Рахмонов Жавлон Акмал ўғлига нисбатан бўлган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84моддасининг 4-қисмига асосан тарафлар ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи Н.Рузимуродовага мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги тушунтирилсин. Ажрим устидан 10 сутка ичида Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки протест билдирилиши, ажрим қонуний кучга кирганидан сўнг кассация тартибида кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Ж.Курбанов Маъсул судья: Курбанов Жаъфар Хайруллаевич