Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2407/1151 Дата решения 29.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Турсунов Дилмурод Нормуротович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 350999 Claim ID 2676079 PDF Hash ca675c14d065a2fd... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси збекистон Республикаси ЖК 140 law
збекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 41 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖК 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 499-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 499 law
Текст решения Оригинал (узб.)
(ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида) 2024 йил ноябрь ойининг 29 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани 2-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, судья Д.Турсунов, судья ёрдамчиси Э.Хайриддиновнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Мелиев ва унинг ҳимоячиси “ADVOKAT MIRA” адвокатлик бюросининг адвокати А.Юлдашев ҳамда жабрланувчи М.Холмуродова иштирокида, Мелиев Азизбек Фурқат ўғли (MELIYEV AZIZBEK FURQAT O’G’LI), 1999 йил 27 ноябрда Жиззах вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўртамахсус, автомашина ювиш шахобчасида ишчи, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Жиззах вилояти, Зомин тумани, Даштобод шаҳри, Бунёдкор МФЙ, Ат-Термизий кўчаси, 32-уйда яшайди, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 1-қисми билан айбланганга оид 1-1006-2407/1151-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб суд, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: А.Мелиев 2023 йил 26 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддасида кўрсатилган ҳукуқбузарликни содир этган деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида, яъни 660.000 (олти юз олмиш минг) сўм миқдоридаги жарима жазоси тайинланган бўлишига қарамасдан, 2024 йил 13 март куни соат 06:40ларда инстаграм ижтимоий тармоғи орқали Холмуродова Маржона Мардон қизига турли хабарлар ёзиб, ўрталарида юзага келган тушунмовчилик натижасида М.Холмуродовага “Kocada jalab bub yurwinga onen javobgarmasu” деган ҳақоратли сўзларни айтиб, унинг шаъни ва айбланган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг суд-лингвистика экспертизаси бўйича суд экспертизасининг 16.04.2024 йилдаги хулосасида, тақдим этилган шартли равишда “1-“ деб номланган скриншот тасвирда “Instagram” ижтимоий тармоғининг ёзишмалар қисмида номи ва эгаси номаълум бўлган профил эгаси томонидан “Sandaqala sokw foydas Kocada jalab bub yurwinga onen javobgarmasu Paka Joncam” кўринишидаги шахсий, салбий таърифловчи жумлаларида “жалаб” сўзи ёрдамида инсонқадр қимматини камситиш ҳамда ҳақорат қилиш ҳолати мавжуд деб кўрсатиб ўтилган. Суд мажлисида судланувчи А.Мелиев айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2024 йил февраль ойида Диёра исми қиз билан танишиб қолганлиги, у билан телефон орқали гаплашиб юрганлиги, Диёра аслида Самарқанд вилоятидан эканлигини, Тошкент шаҳрида ижарада қариндоши Маржона билан яшашини айтганлиги, 2024 йил 13 март куни Диёранинг телефонига қўнғироқ қилиб туша олмаганлиги сабабли, инстаграм ижтимоий тармоғи орқали таниши Маржонага ёзиб, Диёрани топа олмаётганини айтганида Маржона ҳеч нимани билмаслигини айтганлиги, кейинроқ Диёра унга қўнғироқ қилиб, “Нега Маржона билан гаплашдингиз, “анави бетайининг менга ёзди” деганлигини айтганлиги, бетайин ва бошқа сўзлар билан ҳақоратомуз гаплар айтганини билганидан кейин Маржонага яна инстаграм орқали смс ёзганлиги, у билан гап талашиб кетганлиги, унга жаҳл устида “кўчада жалаб бўб юрганинга онанг жавобгармасу” деб ёзиб юборганлиги, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жабрланувчи М.Холмуродовага етказилган моддий ва маънавий зарар ўрни тўлиқ қоплаганлиги, жабрланувчидан кечирим сўраганлиги ва у билан ўзаро ярашиб олганлиги, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини билдириб, жиноят ишини тугатишни сўраб кўрсатув берди ва судга ярашув ҳақидаги аризасини тақдим қилди. Суд мажлисида жабрланувчи М.Холмуродова, ҳолатни тасдиқлаб, Тошкент шаҳрига келганидан бери ижарада Сарвиноз ва Диёра исмли қизлар билан яшаб келаётганлиги, 2024 йил 12 март куни Диёра билан ишқий муносабатда гаплашиб юрган Азиз Мелиев унга инстаграм ижтимоий тармоғи орқали смс хабар ёзиб, Диёра қаерда эканлигини сўраганлиги, ушбу воқеадан бир кун олдин Диёра Magic City боғида Азиз билан танишганлигини айтганлиги, Азиз уни инстаграм ижтимоий тармоғи орқали топиб, турли хилдаги гаплар билан гап бошлаганлиги, Азиз Диёранинг телефони куни рамазон ойи бўлгани учун кечки вақтда уйида ифторлик қилиб ўтирган бўлганлиги, Диёра шу куни уйга кечроқ келганлиги, у унга Азиз исмли таниши унга хабар ёзганини айтганлиги, ўшанда билиши бўйича Диёра Азизга “анави бетайининг менга ёзди” деб айтганини унга айтиб кўрсатган бўлганлиги, Азиз шундан жаҳл қилиб, унга хабар ёзиб, бетайинлигимни қаерда кўрдинг деб қўпол гапирганлиги, у Азиз билан гап талашаётганида Азиз унга “kocada jalab bub yurwinga onen javobgarmasu” деб ёзганидан кейин жаҳли чиқиб, ИИОга хабар берганлиги, ҳозирда А.Мелиев томонидан етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, у билан ярашиб олишгани, унга нисбатан ҳеч қандай моддий ва маънавий даъвоси йўқлиги, А.Мелиев ундан кечирим сўрагани, унга ҳеч қандай тазйиқ бўлмагани, А.Мелиевга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, судга ярашув тўғрисида ариза тақдим қилди ва жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи М.Холмуродовага Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси тартибида, суд ярашувни тасдиқласа, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотиши тушунтирилди. Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасида ЖК 140моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этган бўлса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши белгиланган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судланувчи А.Мелиевнинг айбига тўлиқ иқрорлигини, шунингдек жабрланувчи М.Холмуродованинг унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, тарафлар ярашув ҳақида ариза билан судга мурожаат қилганлигини, ярашув ихтиёрийлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4қисмига асосан жиноят иши юзасидан судланувчи билан жабрланувчи ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини тугатишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддаси ва ЖПК 84моддаси 4-қисми, 423, 583, 585-586-моддаларига риоя қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖК 140-моддаси 1-қисми билан айбланган Мелиев Азизбек Фурқат ўғли (MELIYEV AZIZBEK FURQAT O’G’LI)га нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тарафлар А.Мелиевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жабрланувчи М.Холмуродованинг мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин. Суднинг ажримига судланувчи, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, ҳимоячи томонидан хусусий шикоят берилиши ҳамда прокурор томонидан хусусий протест келтирилиши мумкинлиги, биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган ажрими устидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 499-моддасида кўрсатилган шахслар томонидан кассация тартибида хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья: Д.Турсунов (имзо) Аслига тўғри: Маъсул судья: Турсунов Дилмурод Нормуротович