Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1003-2301/199 Дата решения 29.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 346433 Claim ID 2675067 PDF Hash 8960576ee28b4ad3... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
ЖКнинг 74-моддаси ЖКнинг 74 law
Ахмеджанов ЖКнинг 73-моддаси Ахмеджанов ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 5461-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 5461 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 1-1003-2301/199-сонли АЖРИМ 2024 йил ноябрь ойининг 29 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор тумани прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамовнинг иштирокида, Ахмеджанов Тимур Ибрахимовичга нисбатан Чилонзор туман ИИО Пробация бўлинмасининг бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан ўталмай қолган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тўғрисида киритилган тақдимномани кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Шайхонтохур туман судининг 02.05.2023 йилдаги ҳукмига кўра, 28.06.1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, ишсиз, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 5-мавзеси, Бешчинор МФЙ, 16-уй, 45-хонадонда яшовчи Ахмеджанов Тимур Ибрахимович (Axmedjanov Timur Ibraximovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-кисми "б" банди билан айбли деб топилиб, шу моддага асосан 4 йил муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг 04.10.2023 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддаси асосан ўталмай қолган 2 (икки) йил 11 (ўн бир) ой 19 (ўн тўққиз) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Унга нисбатан чикарилган суд ажрими ва шахсий йиғма жилди Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 12.10.2023 йилда рўйхатга олиниб ижрога қаратилган. 16.10.2023 йилдан Т.Ахмеджанов “HEALTHCARE DIGITAL MARKETING” МЧЖга ишга жойлашиш учун йўланма берилган ва шу кунинг ўзида ишга жойлашиб 31.01.2024 йилга қадар ишлаб келган, 13.02.2024 йилдан ”TREND SYSTEM” МЧЖда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаб келган. Шу давр мобайнида махкум Т.Ахмеджанов ўзини ижобий томондан кўрсатиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ҳолда яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланиб келинмоқда. 1 Ҳозирги кунда махкум Т.Ахмеджанов ЖКнинг 73-моддаси, 3-кисми "а" бандида кўрсатилган суд тайинлаган ахлоқ тузатиш ишлари жазо муддатининг учдан бир кисмидан кўпроғини ўтаган. Юкоридагиларни инобатта олган холда, махкум Ахмеджанов Тимур Ибрахимовичнинг ўталмай колган 1 (бир) йил 10 (ўн кун) ой 29 (йигирма тўққиз) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни сўраган. Суд мажлисида Т.Ахмеджанов содир этган қилмишидан қаттиқ пушаймондалигини, унга суд томонидан тайинланган жазога тўлиқ риоя этиб келганлигини инобатга олиб, тақдимномани қаноатлантиришни сўради. Суд, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамовнинг илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги ва Т.Ахмеджанов тақдимномани қаноатлантириб бериш ҳақидаги фикрларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисмига мувофиқ, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилади. Ушбу модданинг 3-қисми “а” бандига асосан асосан ижтимоий хавфи катта булмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкинлиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, маҳкум Т.Ахмеджанов аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини 1 (бир) йил 20 (йигирма) кунни ўтаганини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини, тартиб-қоида талабларини бажарганини инобатга олиб, тақдимномани қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси, ЖПКнинг 536, 541-моддаларига риоя қилиб, суд, А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Чилонзор тумани ИИО Пробация бўлинмаси бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилсин. Ахмеджанов Тимур Ибрахимович (AXMEDJANOV TIMUR IBRAXIMOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан ўталмай қолган 1 (бир) йил 10 (ўн кун) ой 29 (йигирма тўққиз) кун аҳлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинсин. Т.Ахмеджанов га жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг 602 моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинланиши тушунтирилсин. Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга топширилсин. Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5461-моддасига асосан кассация тартибида хусусий шикоят ёки хусусий протест келтиришга ҳақли. А.А.Мухиддинов 3