Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2409/1157 Дата решения 29.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Дастлабки терговга қайтариш ҳақидаги ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Курбанов Жаъфар Хайруллаевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 352083 Claim ID 2670949 PDF Hash b025a81c603b48bc... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
исми билан ЖКнинг 59-моддаси исми билан ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 224-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 224-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖК 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
збекистон Республикаси ЖК 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
бандлари ва 127-моддаси бандлари ва 127 law
збекистон Республикаси ЖК 77-моддаси збекистон Республикаси ЖК 77 law
Мазкур Кодекс 78-моддаси Мазкур Кодекс 78 code_article
ушбу Кодекс 80-моддасининг 2-қисми ушбу Кодекс 80 2 code_article
бандидан шу Кодекс 166-моддасининг 1-қисми бандидан шу Кодекс 166 1 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 56-моддаси ЖКнинг 56 law
збекистон Республикаси ЖК 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
збекистон Республикаси ЖПК 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКМ 2024 йил декабрь ойининг 4 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи судья: Ж.Курбанов, судья ёрдамчиси Х.Махмадиярованинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ф.Исақовнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилган адвокат Ш.Юлчиеваларнинг иштирокида, Исақов Фирдавсбек Махмуд ўғлига нисбатан 1-1006-2409/1071-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Исақов Фирдавсбек Махмуд ўғли (ISAQOV FIRDAVSBEK MAXMUD O’G’LI), 19.05.1994 йил Наманган вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, муқаддам судланган, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2017 йил 11 январдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 166моддаси 2-қисмининг “а,в” бандлари ва 127моддасининг 3-қисми билан ЖКнинг 59-моддасига асосан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 14 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 6-бандига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 6-бандига асосан тайинланган жазо учдан бир қисмига қисқартирилган, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2017 йил 14 июлдаги ажримига кўра ўталмай қолган 1 йил 1 ой 7 кун озодликдан маҳрум этиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2018 йил 21 июндаги ажримига кўра ўталмай қолган 1 НОМИДАН этилган, судланганлик ҳолати тугалланган, депутатликка сайланмаган, давлат мукофотлари олмаган, бўйдоқ, ёлланма ишчи, Наманган вилояти Учқўрғон тумани Учқўрғон шаҳар А.Темур кўчаси 35-уйда доимий рўйхатда туриб яшовчи, 2024 йил 1 май куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 224-моддасига асосан ушланиб, шу куни ВСХ дан озод этилган, 2024 йил 27 август куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 224-моддасига асосан ушланган, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулоса нусхасини 2024 йил 19 октябрь куни олган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 3қисмининг “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчини кўрсатувларини тинглаб, дастлабки тергов жараёнида, судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчиларнинг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Ф.Исақов ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 21 апрель куни соат 20:30 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Навбаҳор МФЙ ҳудудида жойлашган “Euroasia” номли кафе олдида бўла туриб, шу ерда бўлган Йўлдашев Дилшод Исмоил ўғлига тегишли баҳоси 3.600.000 сўмлик “Honor X7b” русумли телефон аппаратини гўёки қўнғироқ қилиб олиш баҳонасида олиб, Д.Йўлдашев Ф.Исақовдан бир неча маротаба телефон аппаратини қайтариб беришини илтимос қилишига қарамасдан, Ф.Исақов Д.Йўлдашевни телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Суд мажлисида судланувчи Исақов Фирдавсбек Махмуд ўғли, айбига иқрор бўлиб, 2024 йил 21 апрель куни соат 20:00 ларда Чилонзор тумани, Ц-мавзеда жойлашган “Euroasia” номли кафега овқатланиш мақсадида кириб, у ерда овқатланиб бироз спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирган вақтида, уни ёнидаги столда ўтирган икки нафар шахслар уни олдига келиб ўтиришганлиги, сўнг улар билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилишганлиги, 2 кетганлиги, сўнг исми шарифи кейинчалик маълум бўлган Д.Йўлдашев билан кафе ташқарисига чиқишганлиги, шунда у Д.И.Йўлдашевдан “Honor X7b” русумли телефон аппаратини қўнғироқ қилиб олиш мақсадида олиб, онасига қўнғироқ қилиб гаплашаётган вақтида Д.И.Йўлдашев уни ёнига келиб телефон аппаратини қайтариб беришни сўраганлиги, шунда у Д.И.Йўлдашевдан узоқлашиб, уни телефон аппарати билан Чилонзор метро бекати томонга қараб югуриб кетганлиги, йўлда кетаётиб, телефон аппарати ичида бўлган сим картасини чиқариб, отиб юборганлиги, кейин телефон аппаратини яшаш манзилига олиб бориб сумкасини ичига солиб қўйганлиги, сўнг бироз вақт ўтгач уни ИИО ходимлари топиб олиб кетишганлиги, сўнг ИИО ходимлакри жабрланувчи Д.И.Йўлдашевни уяли телефонини ундан олиб жабрланувчига қайтариб беришганлиги, қилган ишидан пушаймонда эканлиги ҳақида кўрсатув берди. Суд тарафларнинг розилиги билан суд мажлисига келмаган жабрланувчининг кўрсатувларини ўқиб эшиттирди. Дастлабки тергов вақтида жабрланувчи Йўлдашев Дилшод Исмоил ўғли, 2023 йил апрель ойидан буён Тошкент шаҳарда ёлланма уста бўлиб ишлаб келиши, 2024 йил 21 апрель куни соат 19.00 ларда бирга ишлайдиган таниши Т.Хасанов билан овқатланиш учун Чилонзор тумани Ц-мавзеда жойлашган “Еигоазта” номли овқатланиш масканига боришганлиги, у ерда спиртли ичимлик истеъмол қилишганлиги, сўнг у ерда таниши Т.Н.Хасанов билан ҳисобни ёпиб ташқарига чиқишганлиги, кейин Т.Н.Хасанов яшаш манзилига кетганлиги, у эса қайтиб овқатланиш шохобчасига кириб, бир ўзи спиртли ичимлик истеъмол қилиб турган нотаниш шахсни олдига бориб, у билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қила бошлаганлиги, кейин шу орада унга кейинчалик маълум бўлишича Исақов Фирдавсбек Махмуд ўғли келиб, ёнидаги шахс билан сўрашганлиги, сўнг улар биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилишганлиги, кейин у Ф.М.Исақов билан ҳисобни ёпиб ташқарига чиққанида Ф.Исақов олдига келиб, телефон аппаратини бериб туришни сўраганлиги, шунда у ўзига тегишли бўлган “Ноnоr Х7Ь” русумли телефон аппаратини унга берганлиги, шунда Ф.М.Исақов тахминан 10 дақиқа телефонда гаплашгандек бўлиб ён атрофида юрганлиги, кейин у Ф.Исақовни олдига бориб 3 деб айтганлиги, шунда Ф.М.Исақов уни қўли билан итариб юбориб, телефон аппаратини бермасдан югуриб қочиб кетганлиги, у уни ортидан тўхташини сўраб бақириб қолганлиги, у маст ҳолатда бўлганлиги сабабли уни орқасидан қувламасдан, яшаш манзилига кетганлиги ва эртаси куни ИИОга хабар берганлиги ҳақида кўрсатув берди. Булардан ташқари, судланувчи Ф.Исақовнинг айби жиноят ишида мавжуд бўлган жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, жабрланувчи Д.Йўлдашев ва айбланувчи Ф.Исақовлар ўртасида ўтказилган юзлаштириш баённомаси, шахсни фотосуратидан таниб олиш баённомаси, нарсани кўздан кечириш баённомаси ва фотоиловалар, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва фотоиловалар, айбланувчи Ф.Исақовнинг кўрсатувларини ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси ва фотоиловалар ва бошқа ҳужжатлар билан ҳам исботланади. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ф.Исақовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 3қисмининг “а” банди яъни талончилик жиноятни хавфли рецидивист томонидан содир этган деб кўрсатиб, нотўғри хулосага келган. Иш ҳужжатларига кўра Ф.Исақов муқаддам жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2017 йил 11 январдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 166моддаси 2-қисмининг “а,в” бандлари ва 127-моддасининг 3қисми билан ЖКнинг 59-моддасига асосан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 14 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 6-бандига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 6-бандига асосан тайинланган жазо икки маротаба учдан бир қисмига қисқартирилган, сўнг жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2017 йил 14 июлдаги ажримига кўра ўталмай қолган 1 йил 1 ой 7 кун озодликдан маҳрум этиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари 4 ажримига кўра ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 77-моддасининг 3қисмига асосан “Судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши муносабати билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлади". Мазкур Кодекс 78-моддаси 1-қисмининг “д” бандига кўра "Беш йилдан ортиқ бўлмаган озодликдан маҳрум этиш жазоси ўталганидан кейин тўрт йил ўтгач шахснинг судланганлик ҳолати тугалланади". Шунингдек, ушбу Кодекс 80-моддасининг 2-қисмида "Агар шахс тайинланган жазодан қонунда белгиланган тартибда муддатидан илгари озод қилинган ёхуд жазо енгилроғи билан алмаштирилган бўлса, судланганлик муддати муддатидан илгари озод қилинган ёки енгилроғи билан алмаштирилган жазонинг амалда ўтаб бўлинган қисмидан ҳисобланади" деб кўрсатилган. Судланувчи Ф.Исақов муқаддам судланиб, жазодан озод этилганидан сўнг тўрт йилдан ортиқ вақт ўтганлиги, ундан кейин бошқа жиноят содир этмаганлиги, ҳозирги кунда у судланмаган шахс ҳисобланишини инобатга олиб, судланувчи Ф.Исақовнинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 3-қисимнинг “а” бандидан шу Кодекс 166-моддасининг 1-қисми яъни ўзганинг мулкини очидан-очиқ талон-торож қилиш малакаловчи белгиларига қайта квалификация қилишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши 5 хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган. Суд, судланувчи Ф.Исақовга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига риоя қилиб, юқорида кўрсатилган Пленум қарорларидаги раҳбарий тушунтиришлардан келиб чиқиб, унинг айбига тўлиқ иқрорлиги, етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 56-моддаси талабларига риоя қилиб, мазкур жиноятни ғараз ниятда ва маст ҳолатда содир этганлиги жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини, Ф.Исақовнинг шахсини, етказилган зарар қопланганлигини инобатга олиб, унга нисбатан модда санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим деб топади. Шу билан бирга дастлабки тергов вақтида жабрланувчи Д.Йўлдошевга унинг “Honor X7b” русумли телефон аппарати қайтариб берилганлигини инобатга олишни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460-463, 465-468, 472-473моддаларига асосан суд, ҲУКМ Қ И Л А Д И: Исақов Фирдавсбек Махмуд ўғли (ISAQOV FIRDAVSBEK MAXMUD O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддасининг 6 айбдор деб топилсин ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат фойдасига ундириш шарти билан 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ф.Исақовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62моддаси тартибида, унинг 2024 йил 1 май куни ва 2024 йил 27 август кунидан 4 декабрь кунига қадар ушлаб турилган жами 101 (бир юз бир) кунининг тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштирган ҳолда чегириб ташлаш йўли билан узил-кесил ўташ учун 2 (икки) йилу 1 (бир ) ой 27 (йигирма етти) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин. Тайинланган жазони мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар томонидан белгилаб берилган жойларда ўташлик белгилансин. Жазо муддати Ф.Исақов жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. Ҳукм ижросини назорат қилиш Наманган вилояти Учқўрғон туман ИИО ФМБ Пробация бўлимига юклатилсин. Судланувчи Ф.Исақовга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чорасига алмаштирилиб, дарҳол суд залидан қамоқдан озод этилсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг Ф.Исақовга нисбатан қўлланилган муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жабрланувчи Д.Йўлдошевга нисбатан етказилган зарар қопланганлиги эътиборга олинсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. 7 Ж.Курбанов Маъсул судья: Курбанов Жаъфар Хайруллаевич 8