← Назад
Решение #104257 Уголовные
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кунни ташкил этишини шу муносабат билан унга нисбатан тайинланган жазони ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| Маматовга ЖК | 73 | 5 | law | |
| асддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ЖК | 60 | — | law | |
| Маматов Давронбек Турсуновични ЖК | 73 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида)
2024 йил ноябрь ойининг 29 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда:
судья Ф.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоев котибалигида, Чилонзор туман прокурор
ёрдамчиси Н.Рустамов, адвокат Ш.Юльчиева ҳамда маҳкум Д.Маматов
иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг 2024 йил
11 мартдаги ҳукми билан судланган
фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, судланган,
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Хива 3-тор
кўчаси, 22-уйда истиқомат қилувчига
нисбатан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан
муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги Чилонзор туман ИИО
ФМБ бошлиғининг илтимосномасини тўпланган ҳужжатлар билан бирга
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Илтимосномада, жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг
2024 йил 11 мартдаги ҳукмига кўра, ЖК 1261-моддасининг 3-қисми ва 276моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 59,62моддалари тартибида, иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига
ушлаб қолган ҳолда, 1 йил 11 ой 4 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинланганини, суд ҳукми 2024 йил 25 март куни Чилонзор туман ИИО
ФМБ Пробация бўлимига келиб тушганини, маҳкумга жазо ўташ тартиб
қоидалари тушунтирилиб, ишга кириши учун йўлланма берилганини, шу
куни маҳкум “Агат Строй Инвест” МЧЖга ишга кирганини, жазони ўтаб
келаётганини, иш вақтида меҳнат қоидаларини бузмаганини, иш берувчи
томонидан қўйилган вазифаларини ўз вақтида бажариб, иш жойидан
ҳамда худуд профилактикаси нозири ва маҳалла фуқаролар йиғини
томонидан ҳеч қандай шикоят келиб тушмаганини, жазони намунали ўтаб
келаётганини, жазонинг умумий муддати 1 йил 11 ой 4 кун бўлганини,
ўталган қисми 7 ой 25 кун, ўталмай қолган қисми эса 1 йил 3 ой 9 кунни
ташкил этишини шу муносабат билан унга нисбатан тайинланган жазони
ЖК 73-моддаси 3-қисмининг “а” банди тартибида муддатидан олдин
шартли озод қилишни сўраган.
Суд мажлисида Д.Маматов содир этган жиноятидан пушаймон бўлиб,
ўзига тегишли хулоса чиқарганини, келгусида ҳалол меҳнат қилиб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасида “жазони ўташдан
муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу модданинг
биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартибқоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган
маҳкумга нисбатан қўлланилади” деб кўрсатилган.
Шунингдек, шу модданинг 3-қисми “а” бандига кўра “Жазони
ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш маҳкум –
ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун
суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ҳақиқатда
ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин”-деб кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27
декабрдаги “Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони
енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 28сонли қарорининг 19-бандида “жазони ўташдан муддатидан илгари
шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш
тўғрисидаги тақдимнома (илтимоснома) қаноатлантирилганда, судья
маҳкумга, тегишлича, ЖК 73-моддасининг бешинчи қисмида ёки ЖК 74моддасининг еттинчи қисмида назарда тутилган қоидаларни
тушунтириши шарт бўлиб, бу ҳақда ажримнинг қарор қисми ва суд
мажлиси баённомасида кўрсатилиши лозим” деб кўртасилган.
Суд илтимосномани муҳокама қилиб, прокурорнинг фикрини
тинглаб, Д.Маматов тайинланган жазонинг учдан бир қисмидан
кўпроғини ўтаганини, жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида
талабларини бузмаганини ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, ижобий
тавсифланганини инобатга олиб, унга нисбатан тайинланган ахлоқ
тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод
қилишни лозим топади.
Шунингдек, суд маҳкум Д.Маматовга ЖК 73-моддасининг 5-қисмида
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб,
жазони ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган
шахсга нисбатан суд ЖК 60-моддасида назарда тутилган қоидага мувофиқ
жазо тайинлаши ҳақида берилган қоидани тушунтириш лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси, ЖПКнинг 423, 541,
536, 542, 5461-моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Чилонзор
туман
ИИО
ФМБ
бошлиғи
тақдимномаси
қаноатлантирилсин.
Маматов Давронбек Турсуновични ЖК 73-моддаси 3-қисмининг “а”
бандига асосан ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмай қолган 1 йил 3
ой 9 кунни ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинсин.
Ажрим ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО
Пробация бўлинмасига юклатилсин.
Д.Маматовга ЖК 73-моддасининг 5-қисмида кўрсатилган талаблар
тушунтирилсин.
Ажримдан норози томон кассация тартибида хусусий шикоят ёки
протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
(имзо)
Ф.Эргашев