Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2401/784 Дата решения 29.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жазони оғирроғига алмаштириш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 346203 Claim ID 2683168 PDF Hash d72011c41ca76d55... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кумага ЖК 451-моддаси кумага ЖК 451 law
оридагиларга асосан ЖКнинг 451-моддаси оридагиларга асосан ЖК 451 law
збекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг 6-қисми збекистон Республикаси ЖК 481 6 law
Ажримдан норози томон ЖПК 5461-моддаси Ажримдан норози томон ЖПК 5461 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (мажбурий жамоат ишлари жазосини бошқа жазо турига алмаштириш тўғрисида) 2024 йил ноябрь ойининг 29 куни, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Ф.Эргашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, адвокат Ш.Юльчиева иштирокида Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, ишламайди, судланган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Тирсакобод 1-тор кўчаси, 37-уйда рўйхатда туриб истиқомат қилувчига нисбатан иш бўйича суд томонидан тайинланган мажбурий жамоат ишлари жазоси муддатини бошқа жазосига алмаштириш тўғрисидаги Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Н Д И: Туман судига киритилган тақдимномада, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 17 сентябрдаги ҳукмига кўра, ЖК 277моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбли деб топилиб, 360 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинлангани, суд ҳукми Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлимига 2024 йил 4 октябрь куни келиб тушгани, маҳкумага ЖК 451-моддасининг мазмун моҳияти тушунтирилган ва жазо ўташ тартиб қоидалари ва жазо ўташ қоидалари бузилган тақдирда келиб чиқаридан ҳуқуқий оқибатлар ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилгани, маҳкумага шу куннинг ўзида Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармасига йўлланма берилганини, аммо маҳкум бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан иш берувчига бориб учрашмасдан, жазони ўташдан бош тортиб келаётганини, суд томонидан тайинланган 360 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси шу кунга қадар 1 соат ҳам ўталмаганини, шу муносабат билан маҳкума томонидан ўталмаган 360 соат мажбурий жамоат ишлари жазосини бошқа жазо турига ўзгартиришни сўраган. Суд мажлисида сўроқ қилинган маҳкум А.Мажидов ҳақиқатдан унга нисбатан суд томонидан мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланганини, у Пробация бўлимига бориб учрашганини, унга жазо ўтар тартиб қоидалари тушунтирилганини, жазони ўтамаган тақдирида келиб чиқадиган оқибатлар ҳам тушунтирилганини, аммо у Ободонлаштириш бошқармасига бориб учрашмаганини, ўзи ишлаб келаётган устахонада ишлашни давом эттирганини, ушбу устахонада мажбурий жамоат ишлари жазосини ўтамоқчи бўлганини, аммо ўташнинг имкони йўқлигини, устахона ҳужжат қилиб беролмаганиниунга яна бир бор имкон беришни сўраб кўрсатув бериб ўтган. ЖК 451-моддасининг 5-қисмида “Маҳкум жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, суд мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган муддатини мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатини озодликни чеклашнинг ёки озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Жазони ўташдан бўйин товланилган вақт жазонинг ўталган муддатига қўшиб ҳисобланмайди”-деб кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 174-бандида “Қонун мазмунига кўра, (ЖК 451-моддасининг бешинчи қисми) тайинланган мажбурий жамоат ишлари муддатини ўташдан бўйин товлаганда, суд мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган муддатини мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатини озодликни чеклашнинг ёки озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради”- деб кўрсатилган. Мазкур қарорнинг 175-бандида “Мажбурий жамоат ишларини озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога алмаштириш масаласини ҳал қилишда, суд, мажбурий жамоат ишлари ижросини амалга оширувчи орган томонидан ушбу жазо ижросини таъминлаш бўйича чоралар кўрилганлиги, маҳкум қонун талабига мувофиқ жазони ўташдан бош тортганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги ҳақида берилган маълумотларга эга бўлиши лозимлиги, Агар тақдим этилган ҳужжатларда бундай маълумотлар мавжуд бўлмаса, судья тегишли текшириш ўтказиш учун ҳужжатларни ушбу жазо ижросини амалга оширувчи органга юбориш ҳақида ажрим чиқариши ҳақида тушунча бериб ўтилган. Шунингдек, қарорнинг 176-бандида, ЖПК 541, 542-моддаларига мувофиқ мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган қисмини озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш ҳақидаги ишлар суд мажлисида, одатда, маҳкум иштирокида кўрилиши лозимлиги ҳақида тушунча берилган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб маҳкум А.Мажидов томонидан мажбурий жамоат ишлари жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаганини, Пробация хизмати томонидан огоҳлантирилганига қарамасдан жазо ўташ қоидаларини бузиб келаётганини инобатга олган ҳолда, ўталмаган мажбурий жамоат ишлари жазосини, ҳар 4 соатини озодликни чеклашнинг бир кунига тенглаштириб, озодликни чеклаш жазосига алмаштиришини лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ЖКнинг 451-моддаси ҳамда ЖПКнинг 423, 539,541,542-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л А Д И: Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғининг Мажидов Абдусаид Абдуғаффор ўғлига нисбатан тайинланган мажбурий жамоат ишлари жазосини бошқа жазо турига алмаштириш ҳақидаги такдимномаси – қаноатлантирилсин. А.Мажидовга нисбатан тайинланган жазонинг, ўталмай қолган 360 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси, 3 (уч) ой озодликни чеклаш жазосига алмаштирилсин. Маҳкум А.Мажидовга жазони ўташ даврида қуйидаги чекловлар белгилансин: -назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ва иш жойини ўзгартирмаслик; -яшаш жойи Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Тирсакобод 1-тор кўчаси, 37-уйни соат 2100 дан соат 0800 гача ташлаб кетмаслик; -алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик; - кафе ресторан, тунги клублар ва барларга бормаслик. Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг 6-қисми талабларига кўра, маҳкум А.Мажидов озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд унга нисбатан жазонинг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилсин. Жазони ўташ муддати маҳкум Тошкент шаҳар, Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ажрим ижросини таъминлаш Чилонзор тумани ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. Ажримдан норози томон ЖПК 5461-моддасида кўрсатилган кассация татибида мазкур туман суди орқали юқори судга хусусий шикоят (хусусий протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи Ажрим нусхаси аслига тўғри: /имзо/ Ф.Эргашев