← Назад
Решение #104353 Уголовные
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 131 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| ЖКнинг | 481 | — | law | |
| ЖКнинг | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| унга нисбатан суд ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 5461 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2024 йил ноябрь ойининг 28 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг
котиблигида, тарафлардан: Чилонзор тумани прокурори катта
ёрдамчиси Н.Рустамовнинг иштирокида, Саматова Хуршида Ходжиевнага
нисбатан Чилонзор туман ИИО Пробация бўлинмасининг бошлиғи
томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “б”
бандига асосан ўталмай қолган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосидан
муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тўғрисида киритилган
тақдимномани кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
1-3-1006-2405/76
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 15.01.2021
йилдаги ҳукмига кўра,
1982 йил 15 мартда Навоий вилоятида туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 1 нафар
фарзанди бор, ишсиз, муқаддам судланган, Навоий
вилояти, Қизилтепа тумани, Башир МФЙ, Нонвоён
кўчаси,
10-уйда Саматова Хуршида Ходжиевна (Samatova
Xurshida Xodjiyevna).
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 4-қисми “б” банди
билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ЖКнинг
62-моддасини тартибида, 3 (уч) йил 11 (ўн бир) ой 12 (ўн икки) кун
муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган. 2021 йил сентябрь
ойининг 06 куни жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман судининг
ажримига кўра, ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмига амад қилиб, ўталмай
қолган 3 (уч) йил 11 (ўн бир) ой 12 (ўн икки) кун муддатга озодликдан
чеклаш жазоси, шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига
алмаштирилган. 2023 йил февраль ойининг 13 куни жиноят ишлари
бўйича Пастдарғом туман судининг ажримига кўра, ЖКнинг 74моддасига асосан ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш қилиш
жазоси хар ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига
ундирилган
ҳолда
2 (икки) йил 7 (етти) ой 8 (саккиз) кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинланган.
Чилонзор туман ИИО Пробация бўлинмаси бошлиғи тақдимнома
билан мурожаат қилиб, Х.Саматова Пробация ҳисобига 2023 йил
18 май куни олиниб, унга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо
турини ўташ тартиб-қоидалари тушунтирилиб, уларга риоя этиши
тўғрисида тилхат олиниб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташи
“TEZKOR HAMKOR SERVIS” МЧЖга йўлланма берилиб, 2024 йил 02
июндан бошлаб ойлик иш хақидан 10 % давлат даромадига ушлаб қолиш
бошлаб 2024 йил 31 июль кунига қадар ишлаган. 2024 йил 01 август
кунида “ECO-HOME” МЧЖга ишга жойлаштириб, ҳозирги кунга қадар
ушбу иш жойида ишлаб, жазо муддатини ўтаб келмоқда.
Шу вақт ичида маҳкум Х.Саматова содир этган жиноятидан қаттиқ
пушаймонлиги, яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланиб
келинаётганлиги, келгуси ҳаётида эътиборини оиласи ва фарзандлари
тарбиясига бағишлаб, Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя
қилиб, ҳалол меҳнат билан шуғулланиш ниятида эканлигини, жазони
1 (бир) йил 5 (беш) ой ўтаганини инобатга олиб, ЖКнинг 73-моддаси
3-қисми “б” бандига асосан ўталмай қолган 1 (бир) йил 2 (икки) ой
8 (саккиз) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари
шартли равишда озод қилишни сўраган.
Суд мажлисида Х.Саматова содир этган қилмишидан қаттиқ
пушаймондалигини, унга суд томонидан тайинланган жазогага тўлиқ
риоя
этиб
келганлигини
инобатга
олиб,
тақдимномани
қаноатлантиришни сўради.
Суд, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси
Н.Рустамовнинг илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги ва
Х.Саматова тақдимномани қаноатлантириб бериш ҳақидаги фикрларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб тақдимномани қаноатлантиришни
лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддаси 3-қисмининг “б” банди
(эски таҳрири)да оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган
жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун
озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо
муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин жазони
ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши
мумкинлиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, маҳкум Х.Саматова аҳлоқ
тузатиш ишлари жазосини 1 (бир) йил 2 (икки) ой 8 (саккиз) кунни
ўтаганини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини, тартиб-қоида
талабларини
бажарганини
инобатга
олиб,
тақдимномани
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
73-моддаси,
ЖПКнинг
536, 541-моддаларига риоя қилиб, суд,
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Чилонзор тумани ИИО Пробация бўлинмаси бошлиғининг
тақдимномаси қаноатлантирилсин.
Саматова Хуршида Ходжиевна (Berdiyev Suxrob Abdusamadovich)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “б” бандига
асосан ўталмай қолган 1 (бир) йил 2 (икки) ой 8 (саккиз) кун аҳлоқ
1-3-1006-2405/76
тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод
қилинсин.
Х.Саматовага жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги
жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддасида
назарда
тутилган
қоидаларга
мувофиқ
жазо
тайинланиши
тушунтирилсин.
Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга
топширилсин.
Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
5461-моддасига асосан кассация тартибида хусусий шикоят ёки хусусий
протест келтиришга ҳақли.
1-3-1006-2405/76
А.А.Мухиддинов
1-3-1006-2405/76