Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1715-2401/279 Дата решения 28.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Ходжиабадский районный суд по уголовным делам Судья Ахмадалиев Кахрамон Кадирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 350548 Claim ID 2663226 PDF Hash 0a64550fbb155d21... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 246-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 246 1 law
аракатлари ЖК 246-моддасининг 1-қисми аракатлари ЖК 246 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 211 law
збекистон Республикаси ЖК 246-моддаси збекистон Республикаси ЖК 246 law
ЖКнинг 57-моддаси ЖКнинг 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2024 йил ноябрь ойининг 28 куни, жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман суди, Хўжаобод тумани “Дўстлик” божхона пости маъмурий биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси К.Ахмадалиев, судья ёрдамчиси Ш.Мехмановнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Хўжаобод туман прокурорининг ёрдамчиси М.Нуртожиев, судланувчи А.Хошимжонов ва унинг ҳимоячиси Булоқбоши тумани “ADVOKAT RAXIMOV JAXONGIR” адвокатлик бюроси адвокати Ж.Рахимовнинг иштирокида, Ҳошимжонов Акбаржон Хакимжон ўғлига оид 1-1715-2401/279-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ҳошимжонов Акбаржон Хакимжон ўғли (Hoshimjonov Akbarjon Xakimjon o’g’li), 2001 йил 20 июнда Андижон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, депутат эмас, мавсумий ишчи, муқаддам судланмаган, Андижон шаҳар, Обод МФЙ, Қ.Олимов кўчаси, 30-уйда яшайди, иш бўйича 2024 йил 12 октябрда шахсий кафиллик эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил 23 октябрда олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 246-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга холисона баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи А.Ҳошимжонов, Қирғиз Республикаси худудида бўлиши давомида ўзини истеъмоли учун Ўш вилояти худудида жойлашган дорихоналарнинг биридан 2 дона “Тропикамид капли глазные 10 мл” номли дори воситаларини келгусида ўзи истеъмол қилиши учун сотиб олиб, ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Ўзбекистон Республикасига божхона назоратидан яширган ҳолатда олиб ўтишни мақсад қилиб, 1 дона 500 мл хажмдаги рангсиз, шаффоф “JANSUU” номли елим идишдаги ичимлик сув ўрнига қуйиб, гўёки ичимлик сувидек кўрсатиб, ўз жиноятини яшириш мақсадида қўлида кўтариб олиб, 2024 йил 19 май куни соат 18 ларда Қирғиз Республикаси ҳудуди томонидан Хўжаобод туманида жойлашган “Дўстлик” чегара божхона пости “кириш-пиёда” залининг “яшил” йўлаги томон ҳаракатланиб келганида божхона ходимлари томонидан шубха остига олиниб, холислар иштирокида уни ёни ва қўл юклари шахсий кўрикдан ўтказилганида, қўлида кўтариб олган бир дона 500 мл хажмдаги “JANSUU” номли шаффоф елим идишини постдаги мавжуд “наркотестер” аппаратидан текширувдан ўтказилганида, ушбу суюқлик таркибида гиёхвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд эканлигига ишора берганидан сўнг, мазкур суюқлик келгусида текшириб кўришлик учун баённома асосида олинган. Иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Марказий божхона лабараторияси экспертларининг 13.06.2024 йилдаги 263(24)-сонли экспертиза хулосасига кўра, далилий ашё тариқасида олинган мазкур жами 79 мл бўлган 500 мл хажмдаги “JANSUU” номли шаффоф елим идишишда бўлган суюқликнинг таркибида “тропикамид” моддаси мавжуд эканлиги аниқланиб, ушбу тропикамид моддаси – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 19.08.2023 йилдаги 399-сонли қарорининг 1-иловаси 67 тартиб рақами билан кўрсатиб ўтилган, Республика худудида муомаласи чекланган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига кириши кўрсатилган. Судланувчи А.Хошимжонов суд мажлисида айбига иқрор бўлиб, шахсий хаётида рўй бераётган ходиса ва муаммолар таъсирида бироз тушкунликка тушиб, 2024 йил 19 май куни соат 12:30да “Дўстлик” чегара божхона пости орқали белгиланган тартибда Қирғиз Республикасига ўтиб, у ердан “Тропикамид каплие глазные 10 мл” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини келгусида истеъмол қилиш ва бироз бўлсада муаммоларини унутиш мақсадида сотиб олиб, илгари ушбу дори воситасини истеъмол қилмагани сабабли соғлиғидан хавотир олиб, Ўзбекистон Республикаси худудида истеъмол қилишни мақсад қилиб, “Достук” чегара божхона постига келиб, савдо дўконларининг биридан 500 мл хажмдаги шаффоф елим идишдаги “JANSUU” номли газсиз ичимлик сувини сотиб олиб, божхона ходимлари ёнидаги дори воситаларини аниқламасликлари учун ичимлик сувини тўкиб, 2 дона “Тропикамид капли глазные 10мл” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қуйиб олиб, соат 18 ларда “Дўстлик” чегара божхона постининг “кириш-пиёда” йўлагига кириб, залнинг яшил йўлаги орқали ҳаракатланганини, божхона ходими қўлидаги елим идишдаги рангсиз, шаффоф холатдаги суюқликдан шубхаланиб, ёнида тақиқланган нарса буюмлари бор ёки йўқлигини, агар бўлса ихтиёрий топширишини ва йўловчи декларациясини расмийлаштиришини сўраганида тақиқланган нарса ва буюмлар йўқлигини айтганини, божхона ходими икки нафар холислар иштирокида ёнини ва қўл юкларини божхона кўригидан ўтказишини айтиб, божхона назорати худудида бўлган наркотестердан қўлида бўлган 1 дона 0.5 литрлик “JANSUU” номли елим идишдаги суюқликни текширувдан ўтказганида суюқлик таркиби гиёхвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар борлигига ишора пайдо бўлганини, шундан сўнг ушбу суюқлик холислар иштирокида келгусида текшириб кўришлик учун олиб қолинганини, божхона ходими номаълум суюқлик кимга тегишли эканини сўраганида, қўрқиб кетгани сабабли ушбу 0.5 литрлик “JANSUU” номли елим идишдаги суюқликни Қирғиз Республикасидаги “Достук” чегара постига туташ савдо дўконларининг биридан сотиб олиб, ўзи истеъмол қилаётганини айтганини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, уйланганига 1 хафта бўлганини билдириб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради. Гувоҳ М.Равшанов видеоконференцалоқа тизими орқали суд мажлисида, “Дўстлик” божхона пости инспектори вазифасида ишлаб келишини, 2024 йил 28 май куни соат 13:10 да постда хизмат вазифасини ўтаётганида, Қирғиз Республикасидан Ўзбекистон Республикасига ўтиш учун “Дўстлик” чегара божхона постига А.Хошимжонов “кириш-пиёда” залининг “яшил” йўлаги орқали ҳаракатланаётганида, уни атрофни ташвишли кузатаётгани ва ўзини бошқалардан кўра ўзгача тутаётгани ҳамда қўлида бўлган 0,5 л хажмдаги елим идишдаги суюқлик жуда кам бўлсада кўпчиб тургани, оддий сувга ўхшамаслиги унга нисбатан шубха уйғотгани, у олдига яқинлашганида ундан оғзаки равишда ёнида тақиқланган нарса буюмлари бор ёки йўқлигини, агар бўлса ихтиёрий равишда топширишини ва декларация хужжатлаштиришини маълум қилганида, у ёнида хеч қандай тақиқланган нарса ва буюмлар йўқлигини айтгани, шунда икки нафар холисларни жалб қилиб, уни ёнинини божхона кўригидан ўтказганида, А.Хошимжоновнинг эгнидаги шимининг чўнтагидан божхона оғзаки сўровида айтилмаган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 1 дона «JAN SUU» ёзувли баклашка ичида номаълум, ҳидсиз суюқлик борлиги аниқланиб, ушбу аниқланиб олинган 0,5 л хажмдаги елим идишнинг ичидаги номаълуми суюқлик “General Sreening Drugs” божхона назорати техник воситаси наркотестердан ўтқизилганида, мазкур номалум суюқлик таркибида кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги бўйича сигнал бергани, суюқлик хақида А.Хошимжоновдан сўралганида, у мазкур суюқликни Қирғиз Республикаси худудида ўзига аввалдан таниш бўлмаган “Бегзод” исмли шахс ушлаб туришини айтиб бериб, ўзи ғойиб бўлгани, шунингдек фойдаланувида бўлган телефонидан фойдаланиб туришини илтимос қилиб телеграм ижтимоий тармоғи орқали “Сув Қирғиз” деб сақланган профил эгаси билан гаплашганини айтиб кўрсатма берганида уни телефон аппарати келгусида текшириб кўришлик учун баённома асосида олингани, аниқланган холат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштиргани ҳақида кўрсатув берди. Гувоҳ Б.Қўчқоров суд мажлисида, 2024 йил 28 май куни “Дўстлик” чегара божхона пости орқали Қирғиз Республикасидан Ўзбекистон Республикасига ўтиш учун божхона назоратига кирганида, божхона ходимлари бир ҳолат юзасидан ҳолис сифатида қатнашиб беришини сўрашганида рози бўлгани, ўзидан ташқари яна бир холис жалб қилингани, шундан сўнг ўзига маълум бўлишича Ўзбекистон Республикаси фуқароси А.Хошимжонов шу куни соат 13:10 да Қирғиз Республикасидан Ўзбекистон Республикасига ўтиш учун “Дўстлик” чегара божхона постига пиёда кириб келиб, “кириш-пиёда” залининг “яшил” йўлаги орқали ҳаракатланаётганида, уни атрофни ташвишли кузатаётгани ва ўзини бошқалардан кўра ўзгача тутаётгани ҳамда қўлида бўлган 0,5 л хажмдаги елим идишдаги суюқлик жуда кам бўлсада кўпчиб тургани, оддий сувга ўхшамаслиги божхона ходимларида шубха уйғотгани сабабли ўзларини иштирокида А.Хошимжоновдан оғзаки равишда ёнида тақиқланган нарса буюмлари бор ёки йўқлиги, агар бўлса ихтиёрий равишда топшириши ва декларация хужжатлаштириши маълум қилинганида у тақиқланган нарса ва буюмлари йўқлигини маълум қилгани, шунда божхона кўриги ўтказилганида, А.Хошимжоновни эгнидаги шимини чўнтагидан божхона оғзаки сўровида айтилмаган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, 1 дона «JAN SUU» ёзувли бакалашка ичида номаълум, ҳидсиз суюқлик борлиги аниқланиб, ушбу аниқланиб олинган 0,5 л хажмдаги елим идишнинг ичидаги номаълум суюқлик “General Sreening Drugs” божхона назорати техник воситаси наркотестердан ўтказилганида, ушбу номаълум суюқлик таркибида кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги бўйича сигнал бергани, суюқлик хақида А.Хошимжоновдан сўралганида у мазкур номаълум суюқликни Қирғиз Республикаси худудида ўзига аввалдан таниш бўлмаган “Бегзод” исмли шахс унга ушлаб туришини айтиб бериб, ўзи эса ғойиб бўлгани, шунингдек А.Хошимжоновнинг фойдаланувида бўлган телефонидан фойдаланиб туришини илтимос қилиб, телеграмм ижтимоий тармоғи орқали “Сув Қирғиз” деб сақланган профил эгаси билан гаплашганини айтганида, уни Redmi note 12 русумли телефон аппарати келгусида текшириб кўришлик учун баённома асосида олингани, аниқланган холат бўйича А.Хошимжоновга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгани ҳақида кўрсатув берди. Юқоридагилардан ташқари, судланувчи А.Ҳошимжоновни жиноятни содир қилганликдаги айби, унинг дастлабки терговда ўз айбига иқрор бўлиб берган кўрсатувлари, жиноят ишидаги билдиргилар, кўздан кечириш ва далилий ашёни олиш, А.Ҳошимжонов томонидан ихтиёрий топширилган нарсани олиб қўйиш, видеокузатув камераларини кўздан кечириш, божхона қонунчилиги бузилганлиги ҳақидаги, шахсий кўрик баённомалари, уларга илова қилинган фотожадваллар, суд-кимёвий экспертизаси хулосаси, ҳодисани видеотасвири туширилган дискларни кўздан кечириш, ашёвий ва ёзма далил деб эътироф этиш қарорлари, тушунтириш хатлар ҳамда иш бўйича тўпланган бошқа ишончли ва мақбул далиллар мажмуи билан исботланган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарори 5-бандининг 2хатбошида “Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак”, деб берилган тушунтиришлардан келиб чиқиб, судланувчини қилмишларини квалификацияси масаласини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Ҳошимжоновни контрабанда, яъни божхона назоратидан яшириб, декларациясиз Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан бир дона елим идишдаги таркибида “тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган суюқликни ўтказишда ифодаланган хатти-ҳаракатлари ЖК 246-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган, деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғиренгиллигига, айбининг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги, 54-моддасида суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг ҳусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, айбдорнинг шахсини ҳамда енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини ҳисобга олиши, Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги Қарорининг 1-бандида жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига қатъий амал қилишга қаратилиши, 3-бандида ЖКнинг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, 37-бандида, ЖК 57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкинлиги, бунда, қонунга мувофиқ, судлар, нафақат шахс жиноят содир этиш вақтида кўзлаган мотив ва мақсад, айб шакли ва даражасини, балки, айбдорнинг шахси, жиноят иштирокчилари орасидаги ролини, жиноят содир этилиш пайтидаги ёки содир этилганидан кейинги хулқ-атворини, жиноятни содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитни ҳам эътиборга олишлари лозимлиги, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд қабул қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан олиши мумкинлиги (масалан, моддий зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, судланувчи ёки ота-онасининг оғир касаллиги, уларнинг меҳнатга лаёқатсизлиги, айбдор ота-онасининг ёки боласининг бошқа боқувчиси йўқлиги, судланувчининг кекса ёшда эканлиги, унинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноятни очишда фаол иштирок этганлиги, жабрланувчининг жиноят содир этилишига туртки берган ҳуқуққа хилоф хулқ-атвори, жабрланувчининг судланувчи билан ярашганлиги ва ҳ.к.) ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Суд, судланувчи А.Ҳошимжоновга жазо тайинлашда, уни тури ва меъёрини белгилаш масаласини муҳокама қилиб, ЖК 55-моддасига асосан, унинг айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, ЖК 56-моддасига асосан, паст ниятларда жиноят содир этишини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисоблаб, жиноят предмети бўлган кучли таъсир қилувчи моддасининг миқдори озлиги, ёшлиги, янги уйланганлиги, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлиги жиноятни ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи алохида ҳолатлар деб эътироф этиб, у айбли деб топилаётган ЖК 246моддасининг 1-қисми билан, ЖК 57-моддасини қўллаб, қонун санкциясида назарда тутилмаган бошқа енгилроқ ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни; Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси тартибида ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилиб, Андижон шаҳрида жойлашган “Bojxona servis” ДМ Андижон бўлими омборида сақланаётган бир дона 500 млг хажмдаги “JANSUU” номли шаффоф елим идишдаги таркибида “тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлган 79 мл суюқликни йўқ қилишни белгилашни, видеотасвирлар туширилган бир дона “DVD” русумли дискни жиноят ишида бирга сақлашни, ёзма далил деб эътироф этилган А.Ҳошимжонов номига расмийлаштирилган хорижга чиқиш биометрик паспортини уни ўзига қайтаришни лозим топади. 7 Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 460, 462-463, 465-468, 471-473-моддаларига амал қилиб, суд Қ И Л А Д И: Ҳошимжонов Акбаржон Хакимжон ўғли (Hoshimjonov Akbarjon Xakimjon o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 246-моддасининг 1қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин. А.Ҳошимжоновга Ўзбекистон Республикаси ЖК 246-моддасининг 1-қисми билан, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ муддати А.Ҳошимжонов жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин, ижросини таъминлаш Андижон шаҳар ИИО ФМБ пробация бўлими зиммасига юклатилсин. А.Ҳошимжоновга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Ашёвий далиллар, Андижон шаҳрида жойлашган “Bojxona servis” ДМ Андижон бўлими омборида сақланаётган бир дона 500 мл хажмдаги “JANSUU” номли шаффоф елим идишдаги таркибида “тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлган 79 мл суюқлик белгиланган тартибда йўқ қилинсин, видеотасвирлар туширилган бир дона “DVD” русумли диск жиноят ишида бирга сақлансин. Ёзма далил, А.Ҳошимжонов номига расмийлаштирилган хорижга чиқиш биометрик паспорти уни ўзига қайтарилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусҳасини олган кундан эътиборан 10 сутка ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят беришга ёки протест билдиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи Ҳукм нусхаси аслига тўғри, Туман судининг раиси имзо К.Ахмадалиев К.Ахмадалиев